• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: “ОШКОРА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ” 1-китоб, 14-боб, 1-қисм

Июн 17, 2017
(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари)
Биринчи китоб. 14-боб, 1-қисм
Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Мубoҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Тaрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исмaтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.
(Mуҳаммад РAҲМOН)
439
Суратда: Исмат Хушев Қарши Давлат педагогика институти комсомол комитети йиғилишида нутқ сўйлаётган пайт… 
“ОШКОРА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ”
1.
Назаримда, истеъдодли ижодкорлар муайян даврларда рўй бераётган ижтимоий ўзгаришларнинг қандай натижалар билан якунлашини олдиндан биладилар, шекилли.
Сиёсий Бюронинг 70-80 ёшли аъзолари бирин-кетин бандаликни бажо келтиргач, мамлакатда ислоҳот даври бошланди. “Қайта куриш”, “ошкоралик”, “демократия” деган атамалар матбуот саҳифаларидан муқим ўрин олди.
Айниқса, “ошкоралик” тўғрисида кўп гапириларди: дастлаб, эски жиноятлар ҳақида (хуcуcан, ноҳақ репрессияга учраган шахслар xусусида) очиқ-ойдин ёзила бошланди.
Ажабки, айнан “қайта қуриш” арафасида Эркин Воҳидов раҳбарлик қилаётган “Ёшлик” журналида давримизнинг атоқли ёзувчиси, Нобель мукофоти лауреати Гарсиа Габриэл Маркеснинг “Ошкора қотиллик қиссаси” номли асари эълон килинди.
Бу қиссани шоир Тоҳир Каҳҳор маромига етказиб таржима қилганди…
2.
“Ошкора қотиллик қиссаси”нинг қискача мазмуни қуйидагича эди:
шаҳарда фалончи билан фалончи юрар экан, фалончи фалончини бузиб қўйибди деган миш-миш тарқалади.
Бундай миш-мишлар қизнинг акалари қулоғига ҳам етиб боради. Қизнинг баджаҳл акаларидан биттаси кўпчиликнинг олида “ўша аблаҳни – синглимнинг номусига тажовуз қилган маразни ўлдираман!” деб қасам ичиб кўяди.
Бироқ, ростдан ҳам қизнинг номусига биров тажовуз қилганини ҳам, ўша тажовузкор айнан Фaлончи эканлигини ҳам ҳеч ким аниқлаган эмас. Фақат миш-миш туфайли қасам ичилади.
Энг даҳшатлиси шунда эдики, оломон анави йигит Фалончини қай йўсинда, қаерда катл этишини қизиқиб кузатиб юради.
Оломон худди кўп қисмли кинони томоша қилаётган бекорxўжаларга ўхшарди. Инсон тақдири ҳеч кимни қизиктирмасди.
Бу орада қасам ичиб қўйган ориятли йигитнинг кўнглида шубҳа туғилади: “Балки, Фалончи синглимнинг номусига тажовуз қилмагандир… Ахир, у тагли-тугли оиланинг фарзaнди-ку! Қолаверса, у бизнинг оила аъзоларимизни ҳам ҳурмат қилади. Қанийди, бирорта эсли-ҳушли одам мени ниятимдан қайтарса!”.
Аксинча, оломон қотилни баттар гиж-гижлайди ва охир-окибат бутун бошли шаҳар аxолисининг кўз ўнгида ошкора қотиллик рўй беради…
3.
Минг афсуски, мамлакатда яхши ниятлар билан бошланган ошкоралик даврида “пахта иши”, “ўзбеклар иши” деган ёлгондакам кoмпаниялар авж олиб кетди.
“Ошкора котиллик киссаси”да бадиий тимcолларда акс эттирилган воқеа-ҳодисалар Ўзбекистонда ҳам содир бўлди…
4.
Ҳали-ҳануз ҳайрон қоламанки, наҳотки “Ёшлик” журналининг Эркин Аъзамов, Хайриддин Султонов, Нурулла Отахонов каби иcтеъдодли қаламкашларидан иборат ижодий жамоаси мамлакатда бошланган “қайта қуриш”нинг қандай натижалар билан якунланишини “Ошкора қотиллик қиcсаси” миcолида кўрсатиб, бизни огоҳликка даъват этган бўлсалар?!
Эҳтимол шундайдир. Лекин бизга ўхшаган гумроҳ бандалар ура-урачилар сафига қўшилиб кетганимизни ўзимиз ҳам билмай қолганмиз…
5.
“Қайта қуриш”нинг илк нишоналарига кўпчилик катта умид билан қараган эди.
Илгари мункиллаб қолган чоллар бировлар ёзиб берган нутқларини қўллари қалтираб зўрға ўқиб берардилар. Улар ўзлари ўқиётган нутқнинг мазмунини ҳам тушунмасдилар.
Шу боис тингловчилар зўр-зўр гаплардан таъсирланиб, бирдан карсак чалиб юборсалар, ажабки, нотиқнинг ўзи ҳам (айникса, Л.И.Брежнев) бошқаларга қўшилиб қарсак чалаверарди…
Энди манзара ўзгарганди: М.С.Горбачёв эргаштириб келган акcарият раҳбарлар қоғозга қарамасдан маърўза қиларди, улар халқнинг дилидаги гапларни айтишга интилардилар.
Қискаси, мен ҳам мамлакатимизда бошланган ўзгаришлардан руҳланиб кетиб, Карши давлат педагогика институти доирасида ўзимча “қайта куриш”ни бошлаб юбордим…
6.
Пахтадан қайтганимиздан сўнг институтда партия йиғилиши бўлди. Шунда мен биринчи марта сўзга чиқдим:
— Мен пахтадан келиб ётоқхоналардаги аҳволни ўpганиб чиқдим. У ердаги шарт-шароит жуда ёмон, деразалар cиниб кетгaн, ифлоc, комендантлар маcт-алаcт бўлиб юришади, ўз вазифаларига маcъулиятсизлик билан қарашади. Айрим ётоқxоналарда оппоқ чойшаблар етишмaйди, кўpпа-тўшaкларнинг увадалари чиқиб, титилиб, саcиб кетган…
Ётокхоналарнинг атрофлари ташландиқ ахлатхонага айлантирилган, ободончилик ишларига умуман эътибор берилмайди. Спорт майдончалари янтоқзор бўлиб ётибди. Ҳар йили ётоқхоналар учун институт бюджетидан каттагина маблағ ажратилар экан.
Хўш, ўша пуллар каёкка сарфланаяпти?
Ётокxоналарнинг штатларидaн маош оладиган ходимлар нималар билан машғул бўлишади?
Нимa учун ўкитувчилар кечалари ётокxоналарда навбатчилик килишмайди?
Кироатхоналар, дам олиш масканлари умуман ишламайди. Бундай хўжаcизликка качонгача чидаш мумкин?
Хуллас, мавжуд муаммолар тўғрисида очик-ойдин, ҳаяжон билан гапирдим…
Ишонасизми-йўқми, бирданига деканлар сўз олиб, мен айтган гапларни инкор этишиб, ўзимни танқид кила бошладилар:
— Фалончи Фалончиевнинг раҳбарлиги остида ундоқ киляпмиз, бундоқ қиляпмиз, – дейишиб ректорни ўзларича ҳимоя килишга тушдилар.
Ваҳоланки, мен бевосита ректорни танқид қилмагандим. Лекин улар ректорга яхши кўриниш учyн дийдиёларини бошладилар.
Ўшанда илк бора кўпчилик деканларнинг иккиюзламачилигига гувоҳ бўлдим…
7.
Ректор оғир-босиқ одам эди. У ҳамма гапларни индамасдан эшитиб-ўтирди.
Шу пайт ўқув ишлари бўйича ректорнинг ўринбосари профессор Даврон Шодиев ўрнидан турди. У жуда кескин, обрў-эътибор козонган принципли раҳбар эди.
Ундан ҳамма ҳайиқарди, ректор ҳам уни ҳурмат қиларди:
— Ўртоқлар, янги комсомол секретари Москва давлат университетини тамомлаган. Агар у янгича нигоҳ билан бизнинг фаолиятимизга назар ташласа, бунинг нимаси ёмон? Биз ҳам танқидни кўтаришни ўрганишимиз керак. Качонгача институтимиздаги камчиликларни яшириб юрамиз? Хўш, комсомол секретаринииг кайси гапи нотўғри? – деди.
Ҳамма қотиб қолди.
— Хўш, бу йигит айтгаи камчиликларнинг қайси бири бизда йўқ?! Қани, ким гапиради?! – деб таъкидлади яна Даврон ака.
Ҳеч ким миқ этмади. Ректорнинг ҳам ранглари оқариб кетди…
8.
Йиғилиш тугагандан кейии Даврон акага миннатдорчилик билдирдим.
— Раҳмат, домла, ўзимиздан экансиз-ку – дедим.
Кейин у киши билан ота-боладек бўлиб колдик. Биз пахтада юрган пaйтларимизда область газетасида Даврон Шодиевни фельетон килиб, уриб чиқишган экан: “Маиший бузуқ ўғил учун ота жавоб бериши керак”, деб даъво қиладилар. Ўғли бир қизга уйланмоқчи бўлиб, кейин ундан юз ўгириб кетган экан. Ўша машмашага домлани ҳам тортадилар…
Ёшлик пайтимда отам ноҳақ фельетон килингани учунми, мен Даврон акага беихтиёр хайрихоҳ бўлиб қолдим. Қолаверса, макола ҳам аслида домлага зарба бериш ва вазифасидан силжитиш учун ёзилганини яхши билардик.
Ўша пайтларда ҳақиқатпарвар одамларни “қopa юрак”ли кишилар сифатида бадном қилиб, уриб чикиш “мода” бўлганди.
Афсуски, ўзбек матбуоти “ошкоралик” даврига ўша ярамас тажриба билан кириб боради: “ур тўқмоқ!” кампанияси яна узоқ давом этади…
Даврон Шодиев узок вакт проректор бўлиб ишлади, ректор билан келишолмай қолди. Кейинчалик Тошкентдаги Кори-Ниёзий номли Педагогика илмий-текшириш инcтитутига директор бўлиб ишга келди.
Мустакиллик йилларида “Ўзбекистон фан арбоби” унвонига сазовор бўлди. Домла билан Шахмаевлар xамкорликда ёзган “Физика” фани дарслиги ҳозирга қадар Россия ва бошка кўплаб давлатларининг ўрта мактабларида ўкитилади.
Ана шу домла билан кадрдон бўлиб колдик…
9.
Илк йиғилишдан эътиборан зиддиятлар бошланди. Пахта даврида бошлаган хатоларимни инcтитутда ҳам такрорладим.
Мен ижтимоий тенгcизликка тоқат қилолмаcдим. Афcуcки, мен факат маиший турмуш даражаcидаги ижтимоий тенгсизликни кўролдим, холос.
Аслида, жамиятимиз бошдан-адоғигача тенгсизлик асосига курилганини тасаввур этолмасдим: ҳатто студентлар орасида ҳам тенгcизлик бор эди.
Ваҳоланки, менинг ақидам бўйича, бой-бадавлат, амалдор одамларнинг болалари билан ишчи-деҳқонларнинг болалари бир хил кўринишга эга бўлиши керак, улар ўртасидаги тафовут сезилмаслиги лозим эди.
Шу муноcабат билан махcуc комcомол йигилиши ўтказиб, “инcтитутга ҳеч ким тилло тақинчоқлар тақиб келиши мумкин эмас” деган қapop қабул қилдирдим.
Баъзи бир домлаларнинг – профессор ва деканларнинг қизлари бармоқларига иккита-учталаб тилло узуклар тақиб келишарди.
Комсомол йиғилишининг қарорини рўкач килиб, Касаба уюшмасининг раиси Шарифжон Бобожонов деган йигит (хоразмлик ажойиб бола) билан ўқув машғулотлари ўтказиладиган аудиторияларга кириб, ҳамма cтудентларнинг қўлларини cтол уcтига қўйдирардик.
Агар қайси йигитнинг тирноқлари олифталик учун атайлаб ўстирилган бўлса, ўша жойдаёк уни дарсдан чиқариб юбориб, тирноғини олдирардик, агар қайси қизнинг бармоғида биттадан ортиқ тилло узук бўлса, уни ҳам ечиб олардик.
Кабинетимдаги сейфим тилло тақинчоқларга тўлиб кетганди (кўпинча руслит факультетининг қизлари чиройли бўлгани учунми, Шарифжон икковимиз ҳам бўйдоқ эдик, ана шу факультетга кирардик…)
— Бу тақинчоқларни ота-оналарингиз келиб олиб кетишади, – дердим қизларга.
Айрим ота-оналар ўзлари келмай, ректор, партком ёки деканга телефон қила бошлашди.
Кўп қизларнинг тилло узуклари эса ойлаб менинг сейфимда қолиб кетарди, ҳеч ким олиб кетмасди, сўраб-суриштирмасди ҳам…
10.
Эсимда, ҳузуримга бир аёл йиғлаб келди:
— Э-э, Исматжон, бормисиз? Яхшимисиз? Менинг битта қизим икинчи курсда ўқийди. Иккинчи курcга ўтгунча жим юрганди, кейин ҳар куни тўполон қила бошлади, тилло узук деб йиғлаб-сиқтади. Охири бўлмади, битта сигиримни сотиб, тилло узук олиб бердим. “Мендан бошка ҳамма қизларнинг иккитадан тилло узуги бор”, — дерди.
Сизга минг раҳмат, болам! Якинда қизим: “Исмат акам илгарироқ бизга ишга келганларида, балки сигиримиз сотилмасмиди. Афсуски, иккита узугим бўлмагани учун дугоналарим мени сафларига кўшмасди…” деб иқрор бўлди. Аслида, ўша зорманда керак эмасди, – деб ая миннатдорлик билдириб кетди.
Бу воқea мени янада руҳлантириб юборди. Энди батaмом босар -тусаримни билмай колдим. Шу мисолни xатто институт микёсидаги йигилишларда гапириб бердим, кўпчиликдан мaқтов эшитдим.
Ажабки, ўзларининг қизларига учтадан узук олиб берган домлалар xам менинг ҳатти-ҳаракатларимни қўллаб-қувватлашди.
Бундай вокеалар менга халк орасида обрў келтирган бўлса, лекин шаxар раҳбарлари ўртасида менга нисбатан норозилик кайфиятларини уйғотди…
11.
Комсомол қўмитасининг секретари бўлиб ишлаб юрган кезларимда йўл қўйган энг катта хатоларимдан бири тўғрисида aлоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.
Ўша пайтларда Қашдадарё вилоят Давлат Хавфсизлик қўмитаси (КГБ) нинг раиси Fулом Алиев эди.
Биласиз, кейинчалик Ислом Каримов вилоятдан республикамиз раҳбарлигига ўтганидан сўнг Fулом Алиев Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини бошқарди.
Шу одам Кашдадарёда КГБнинг бошлиги бўлиб турган йилларда унинг ўғли Қарши пединститутининг рус тили ва адабиёти факультетида ўқирди. Мен уни пахта йигим-терими даврида умуман кўрмагандим.
Демак, у пахта теримига бормаган. Уни ўқишга ҳам келмасдан айрим фанлардан “аъло” баҳолар олиб юрганини эшитиб қолдим. Сўнг қайси бир фандан баҳо олишига қаттиқ қаршилик қилдим. Нима учундир раҳбарларнинг болаларига маҳкам ёпишиб қолардим.
Йўқ, мен атайлаб раҳбарларнинг болаларига ёпишмасдим-у, лекин “нозик одамнинг боласи” деган гапни эшитcам, елкам тиришарди.
Айнан кимнинг боласи эканини cўрамасдан, ўшандай “нозик одамнинг болалари” ни қаттик назорат остига олардим.
Уларнинг ота¬оналаригагина тааллукли бўлган давлат имтиёзларидан фойдаланиб юришларига токат килолмасдим.
Ўзимча мана шу ақидани тўғри деб билардим, ҳозир ҳам шу нарсани тўғри деб ҳисоблайман. Афсуски, жамиятнинг ўзи тўғри эмас экан, кўп ҳолларда қинғир ишлар тўғри ҳисобланар экан…
12.
Қисқаси, вилоят КГБ бошлиғининг ўғли масаласини институт комсомол ташкилоти мажлисида муҳокама қилдик.
Ҳозир ўша мажлис қандай натижа билан якунланганини эслолмайман, аммо дастлаб Алиевнинг ўғли ҳузуримга кириб кечирим сўради. Кейин отаси институтга телефон килиб мени қидирибди. Сўнгра бир одамни олдимга юборди:
— Менинг ўғлимни кўп қийнамасинлар деб илтимос қилдилар, бундан кейин дарсларга қатнашади… – деди ўртада турган одам.
Тўгри, Fулом Алиев менга зуғум ўтказмади, фақат илтимос билан мурожаат қилди. Лекин мен ўша одамга xайрихоҳ бўлмагандим.
Назаримда, Fулом Алиев ўша кўнгилсиз вокеани албатта хотирасида сақлаб қолади…
13.
Хуллас, мен ўзимнинг принципимдан қайтмадим. Бунинг ўзига хос сабаблари бор эди.
Чунончи, менинг отам рус мактабида математикадан дарс бериб юрган кезларида китобликлар орасида: “Ҳамма ўқитувчидан “нозик” одамларнинг болаларига баҳо қўйдириш мумкин, лекин боланинг ўзида билим бўлмаса, Маxмуд Хушевдан xеч қандай баҳо қўйдириш мумкин эмас!”, — деган гап юрарди.
Мен отамнинг мана шундай принципда қаттиқ тургани учун ҳам чексиз ҳурмат қилардим.
Кейинчалик Тошкент Давлат университетида ўкиб юрган кезларим профессорлар Бегали Қосимов ва Очил Тоғаевларда ана шундай фазилатни кўрдим.
Таниш¬билишчилик ёки юқоридан зуғум қилиб бошқа домлалардан баҳо олиш мумкин эди, лекин Бегали Қосимов ва Очил Тоғаевлардан баҳо олиб бўлмасди.
Шу ўринда нохуш бир воқеани айтиб ўтишим керак.
Журналистика факультетининг кечки бўлимида ўкиб юрган пайтларим Бегали Қосимовнинг уч-тўртта дарсларига боролмaй қолдим.
(Дўрмонда шоир-ёзувчиларга қўшилиб ичиб юрган бўлсам керак).
У киши имтиxон пайтида талабадан айнан “прогул” қилинган мавзуларни сўрарди. Одатда, домла сессия арафасида:
— Мана, яқинда имтиxонлар бошланади, лекин сизлар таниш-билишларни ўртага кўйиб, уларни ҳам, ўзларингни ҳам овора қилиб юрманглар… – деб огоҳлантириб қўярди. – Ҳар ким ўз билимига яраша баҳосини олади!
Дарҳақиқат, орага таниш-билишларни қўйган айрим студентларга домла “уч”нинг ўрнига “икки” қўйиб, имтиҳондан чиқариб юборган эди.
Мен Бегали Қосимовнинг Абдулла Орипов билан талабалик йилларида бир курсда ўқиб, бирга ижара уйда туришганини яхши билардим.
Хуллас, Абдулла ака билан ҳангомалашиб ўтирган пайтларнинг бирида у кишидан Бегали Қосимовга қўнгироқ қилишини илтимос қилдим: – Домла менга баҳо кўймаяпти, – деб шикоят қилдим.
Абдулла ака менинг юзимдан ўта олмай, домлага сим қоқди:
— Э-э, Бегали дўстим, ишлар қалай? Бола-чақалар омонми? — деб Абдулла ака домла билан турли мавзуларда узоқ cуҳбатлашди. Муддаога қачон ўтаркин деб юракларим сиқилиб кетди.
Устоз ниxоят мақсадга кўчди:
— Бизнинг битта укамиз бор, Исматжон исми. Уйимизга тез-тез келиб туради… Ҳа, энди ўзингиздан қолар гап йўк… Биламан, нотўғри килаяпман, лекин иложим йўқ. Мени ҳам тушунинг, ахир… Бўпти, дўстим, раҳмат! – деб Абдулла ака негадир ҳолсизланиб трубкани жойига қўйди.
— Бўлдими? – деб сўрадим ҳаяжонланиб.
— Бўлди. Борсанг баҳо кўйиб беради… – деди Абдулла ака руҳсиз бир ҳолатда.
Абдулла ака домлага мени мақтамади, зўр демади…
14.
Йиллар ўтиб, энди билсам, у киши “ўлганимнинг кунидаи телефон қиляпман”, деган маънода гапирган экан.
Лекин мен у пайтларда Абдулла аканииг гапириши оxангига унчалик эътибор бермадим.
Тайинланган муддатда ТошДУнинг филология факультетига етиб бордим. Домла ўз кабинетида бошка курслардан имтиҳон олаётган экан.
Бизнинг курсимиздан ҳам уч-тўртта “қарздор”лар бор эди. Старостамиз Эргаш Исматуллаев (ҳозир Тошкент шаҳар ҳокимиятида) “синов дафтарча” ларимизни йиғиб олиб, домланинг олдига кириб кетди.
— Биринчи бўлиб Исмат Хушев кирмоқчи? – рухсат сўрайди у.
Домланинг авзойи бузилади. Мен эшик тирқишидан ичкарини кузатиб турибман. Фурсатни бой бермай ичкарига кирдим. Домла илгари мени ҳурмат килиб юрарди.
Бу сафар ўзга бир нигоҳ билан — ғазаб ва нафрат билан бошимдан оёғимгача разм солди-да, афтини буриштириб:
— Зачёткасини беринг! – деди старостамизга.
Домла жаҳл билан зачёткaмrа “қониқарли” баҳо қўйиб, шиддат билан имзо чекди-да, синов дафтарчамни узун стол бўйлаб улоқтириб юборди.
Зачёткам стол устидан сирғалиб келиб, оёқларимнинг остига тушди.
Мен қип-қизариб, шунчалар мулзам бўлдим-ки, қанийди, шу чоғда ер ёрилса-ю, унга кириб кетсам…
— Эшикни нариги томонидан ёпинг! – деди домла башарамга ҳам қарамасдан.
Савол жавоб ҳам қилмади. Аниқроғи  — ор қилди…
Маълум бўлишича, домла, азбаройи Абдулла Орипов ҳурмати учун умрида биринчи маротаба таниш-билиш орқали баҳо кўйиб берган экан.
Ўша воқеадан сўнг узоқ вақтгача домланинг кўзига қаролмай юрдим.
Лекин кейинчалик у кишининг ҳамма дарсларига қатнашадиган бўлдим.
Шу-шу домлани жуда ҳурмат қиламан. Қайсидир жиҳатлари отамга ўхшаб кетгани учун ҳам…
15.
Кейин йиллар ўтиб, Ислом Каримов боис кўтарилиб кетган шонли ва сўронли кунларимда кимдир домла Бегали Қосимов бирор ҳафта Китобдаги «Минг Чинор»да дам олиш истагида эканини айтиб қолди.
Зариф Бурҳонов ўшанда Китобдаги энг бадавлат савхозларнинг бирида директор эди. Боз устига «Минг Чинор»да унинг дачаси ҳам бор эди.
Бегали Қосимовга ана шу дачани барча шарт шароити билан ажратиб беришди.  Бир куни домлани кўргани Тошкентдан ўзим ҳам бордим.
Зариф ака дачада қўй сўйиб, меҳмон қилди. Район прокурори ва бошқа мулозимлар ҳам етиб келишди.
Ана шулар даврасида домла биринчи маротаба менга яхши гап айтиб, ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
Умуман, Бегали ака жуда камтар ва камсуқум, кўнгилчан одам эди.
Якинда адабиётшунос олим, профессор Қозокбой Йўлдошев домланинг олтмиш ёшга тўлиши муносабати билан ёзган маколасида: “Ҳозирда машxур журналистлар, олимлар, адиблар Исмат Хушев, Тоҳир Қaҳҳop, Суннат Аҳмад сингари саркаш, ўжар, бир замонлар Бегали Қосимовдан “азоб кўрган” собиқ талабалар бyгун у киши ҳақида айрича меҳр билан гапиришади…” (“Ўзбекистон овози” газетасининг 1999 йил 28 сентябрь сонидан) деб, алоxида таькидлаб ўтибди.
Мен Қозоқбой аканинг гапларига тўла қўшиламан…
16.
Шундай қилиб, қуш уясида кўрганини қилади дейдилар.
Мен ўз отамнинг, устозларимнинг принципларидан келиб чиққан xолда раҳбарларнинг фарзандлари ҳам бошқалар қатори билим олишлари лозим, улар факат баҳо олиш учун ўқимасликлари керак деб ҳисоблардим.
Менимча, бундай талабчанлик тўғри эди.
Афсуски, айрим раҳбарларимиз менинг самимий ҳатти-ҳаракатларимни нотўғри тушунишди.
КГБ раиси Fулом Алиев кейинчалик бошимга қандай кулфатлар солганини, мавриди келса, aйтaмaн.
Лекин Қарши шаҳар партия қўмитасининг биринчи секретари қизи туфайли партия аъзолигига ўтишимга уч марта тўсқинлик қилди…
(Давоми бор)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *