«Андижон фожеаси»га расмий Тошкент муносабати ўзгара бошлади…
«Озодлик» Президентнинг Андижон ташаббусига юксак баҳо берди…
Шавкат Мирзиёев бу улуғ иши билан ўзбек халқи қалбида инқилоб ясади…
1.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда содир бўлаётган инқилобий ўзгаришларнинг энг катта ва орзиқиб кутилгани содир бўлди. Бу ҳақда «Озодлик» радиоси бугунги эшитиришида Барно Анварнинг мунис ва муборак овози билан бутун дунё ўзбекларини хабардор қилди.
Яширмаймиз, «Озодлик»нинг Ўзбекистондаги ҳар бир янгиликка оид ўз ёндашуви — айтиш мумкинки, — ўз пичинг ва кесатиқлари бўларди. Бу сафар бундай бўлмади.
Ҳатто, «Озодлик»нинг бешафқат танқидчилари ҳам бу сафар Президентнинг Андижонга, у ерда ноҳақ қамалган ва жабр кўрган диндорлар оиласига бўлган меҳр-у, мурувватига тан бердилар.
Шавкат Мирзиёевнинг ҳақиқий давлат раҳбарига хос бўлган ғамхўрлиги ва донишманларча муносабатини алоҳида таъкид ва эҳтиром билан тилга олдилар.
«Озодлик» ҳамиша «Оқни оқ, қорани қора» деб келган. Ҳатто, баъзи ҳолларда танқид ва тарсакини ҳаддан зиёд ошириб юборган ҳоллар ҳам бўлган. Лекин бу сафар ундай бўлмади…
2.
Бир сўз билан айтганда «Озодлик» Президент ташаббуси билан Андижонда бошланган инқилобий ўзгаришларга жуда юқори ва самимий баҳо берди.
Дарҳақиқат, Президент Андижонда ўзбек халқи тугул, ҳатто мухолифатнинг ҳам тушига кирмаган қутлуғ ва муборак қадамлар қўйди.
2005 йилги маълум воқеалар туфайли — Андижонда жуда катта гуруҳдаги чекланган ва ўз ҳақ-ҳуқуқидан ажраган одамлар армияси бор эди.
Улар жамиятдан ажратиб қўйилган бўлиб, инсоний ҳақ-ҳуқуқлари тамомила оёқ ости қилинган эди. Чала ўлиб ётган ўзбек газетлари бу ҳақда лом мим демасди.
Андижондаги бу адолатсизлик ҳақида ўзбек матбуоти ахборот бермасди…
3.
«Андижонда ўз ҳақ-ҳуқуқидан ажраган жуда катта миқдордаги чекланган одамлар армиясини давлат ва ҳукуматга душман эмас, балки дўст қилишимиз лозим.
Хато қилган ва қамалган ҳар бир киши учун унинг яқинлари ва қариндош уруғлари жафо чекмаслиги, жамиятдан ажратиб қўйилмаслиги керак.
Қайсики, улар ҳам одам, одамга одамдек муносабатда бўлайлик. Қамалганларнинг оила аъзолари ва фарзандларида нима айб?
Биз уларни яккалаб қўймаслигимиз, эшилган бошларини кўтариб, ўз сафимизга чорлашимиз, уларга ёрдам қўлини чўзишимиз керак!» деди Мирзиёев Андижондаги ўз чиқишида…
4.
«Озодлик» радиосининг «Андижонда “қора рўйхат”даги диндорларни “оқлаш” тадбири бошланди» мақоласидан иқтибос:
Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш, банк каби ташкилотлар вакиллари ва имомлардан тузилган ўн кишилик махсус гуруҳ “қора рўйхат”да турган диндорларнинг уйларига бориб, улар билан суҳбат ўтказишни бошлади. Ана шу гуруҳ таркибида бўлган мулозимлардан бирининг Озодликка айтишича, президентнинг топшириғига кўра, гуруҳ “қора рўйхат”ги одамларни тўлақонли ҳаётга қайтаришга, ўгайлаштирмасликка, керак бўлса банк кредитлари олиб беришга ваъда бермоқда.
Андижон вилоятида “жиҳодчи”, “ваҳҳобий”, “акромий”, “ҳизбчи” бўлиб қора рўйхатга кириб қолган оилаларни “оқлаш” ҳаракати бошланди.
Туман ҳокими ўринбосари, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ўринбосари, имом, милиция, банк, аҳоли бандлиги бўлими, соғлиқни сақлаш, “Камолот”, “Нуроний” жамғармалари мулозимлари ва бир психологдан иборат ўн кишилик махсус гуруҳ таркибига кирган, лекин исми сир қолишини сўраган мулозимлардан бирининг Озодликка айтишича, ҳар куни 10-15 хонадонга “оқлаш” мақсадида ташриф буюриляпти:
“Биз бу хонадонларга бориб, “биз президентнинг вакилимиз. Бир вақтлар сиз шу ишларга билиб-билмайми аралашиб, сизга қора тамға босилиб қолган экан. Юртбошимиз бизни шунга юборди, бориб билинглар, уларни бегона қилманглар, жамиятга қўшинглар”, деб айтяпмиз. Улар бундан жуда хурсанд бўлиб кетяпти”, дейди мулозим.
Унинг айтишича, бундай оилаларда беморлар бўлса, соғлиқни сақлаш вакилига уни даволатиш, агар тадбиркорлик қилиш ниятида бўлса банк ходимига кредит бериш вазифаси юклатиляпти:
“Биз билан бирга юрган имом улардан бирига, нега масжидга чиқмаяпсиз, намозингизни ўқийверинг, сизни ҳеч ким таъқиб қилмайди”, деса, у “биз қўрққанимиздан намоз ҳам ўқимай қўйгандик”, деб йиғлаяпти. Баъзи йигитлар телефонидан ўзлари ҳам яхши танимайдиган қандайдир маърузаларни эшитгани учун “қора рўйхат”га тушган экан. Улар ҳам оқланяпти”, дейди мулозим.
Ана шу махсус гуруҳ таркибида бўлган андижонлик имомлардан бирининг айтишича, ўн беш йиллар аввал ана шундай “қора рўйхат”да турган одамлар билан алоқани узиш, масжидларга қўймаслик, улар билан қуда бўлмаслик, умуман жамиятдан иҳоталаб қўйиш ҳақида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси чиққан эди:
“Ўша фатвони ўзимиз қўллаганмиз. Бу одамларни худди халқ душмани каби жамиятдан четлаб қўйган эдик. Энди буни одамларга қандай айтамиз, деб хижолат ҳам бўлдик. Лекин, айтяпмиз, у пайтлар ҳаво бошқа эди, энди булутлар тарқаб кетди, подшоҳ амри вожиб, деяпмиз. Бизнинг гапимиздан сўнг кўпчилик хонадонлардаги одамлар, айниқса аёллар хурсандлигидан йиғлаб юборяпти. Чунки, ҳамма бу одамларга қўлини бигиз қилиб кўрсатарди, ўғил болалар ҳарбийга олинмасди, ишга олишмасди”, деди имом.
Андижон вилояти ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими “қора рўйхат”да турган диндорларни реабилитация қилиш учун барча туманларда ўн кишилик махсус гуруҳлар тузилганини тасдиқлади:
“Эшитган бўлсангиз президентимиз “Адашган инсонни дўст қилишимиз керак, уни маърифатга чақиришимиз керак”, дедилар. Президентимизнинг айтганларидан келиб чиқиб, адашганларни фаол ҳаётга қайтариш учун тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Махсус гуруҳлар улар билан яқиндан суҳбатлашиб, муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беряпти», деди мулозим.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ҳокимлигида ўтказган йиғилишида радикал диний гуруҳларга ва оқимларга қўшилиб қолган шахсларни Ўзбекистон ватандошлигидан чиқаришни таклиф қилган ва турли диний оқимларга қўшилиб қолиб “йўлдан адашган”, аммо “ашаддий” бўлмаган одамларни бу йўлдан қайтариш учун жамоатчилик ҳаракат қилиши шартлигини ҳам таъкидлаган эди:
-Биздаям хато бор. Ижро органларидаям хато бор. Иккинчидан, мен охирги марта Шайхонтоҳур туманидаги гапимни эшитган бўлсанглар, битта адашганнинг бешта қариндоши бор. Биз ўша бешта қариндошиниям ашаддий душман қилиб қўйганмиз: тўйга чақирмаймиз, маросимга чақирмаймиз. У фалончининг акаси, ўғли деб айтамиз. «Чақирма уни», дейди. Уларда нима айб? Уларда нима айб?! – деган эди президент.
15 июнь куни президент Мирзиёев мамлакат имомлари ва диний хизматчилар иштирокида, видеоселектор мажлиси ўтказган эди. Мажлис иштирокчиларидан бирига кўра, мамлакат бўйлаб 10 мингдан зиёд киши қатнашган йиғиндаги асосий гап «қора рўйхат» аталмиш рўйхатга тушган диндорларни қайта текшириш, қамоқдаги диндорларнинг оиласи билан ишлаш ҳақида бўлган…;
Сўнгсўз ўрнида
Бизнинг тенгдошимиз бўлган ҳозирги авлод ўттиз еттинчи йилги Сталин репрессияларини эшитиб, ҳайрат ва дҳасратдан ёқа ушлаганмиз. Қандай қилиб одамлар бир бирини шу аҳволга солган? Ёнма ён туриб, яшаб, бир бирини сотган ва отган, бадном қилган деб. Биз бу аянчли тазйиқ ва таъқиб манзараларини китоблардан ўқиб, кинолардан кўрганмиз, холос.
Не тонгки, Андижонда ҳам маълум бир тоифа контингент мана шу аҳволга келиб қолган экан. Андижон воқеаларида гумондор деб фуқарони жамиятга қўшмасалар, фатво ўқилган деб, диндорни мачитга қўймасалар, бу даҳшат эмасми?
Буни Президент чин юракдан ҳис этиб, маромида ҳал қилишга киришдики, Андижондаги ўша камситилган ва ўкситилган минглаб одамларнинг оиласи ва фарзандлари, қариндош уруғлари энди бошларини кўтариб юрадиган бўлди.
Улар энди Президентнинг энг яқин ва содиқ аскарларига айланди..
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 18 июнь, 2017 йил
https://youtu.be/OeMKR07K6s4
Албатта, юксак баҳо беришга арзийдиган иш бўлди!
1 шарҳ
Андижонни Каримов даврида то 2005 йилга кадар яъни 1997 йилдан 2005 йилга кадар КОЗИ вазифасида утирган ШАХС ….минглаб одамлар айникса ёшларни камалиши ва кора руйхатга олинишига жиддий сабаб булди (менга Каримовдан бошкасини тиши утмайди яъни бушата олмайди дер экан,буни сабаби эса бу кишини майдонга олиб чикган ва пурмахбуб устозимиз дея алкаб турган устози билан урталарида оламушук утиши ортидан, Ички органларга садокатда тенгги йук устози бу кишини мансабидан йикитмокчи булганда айтган эканлар)
Бирок,вакти келиб,Шахсан Козини жаноб призиденти шахсан узи бушатиб ташлади.
Ушанда хатто тарафдор туплаб бушатилишига карши митинг хам уюштириб хам курганлар….аммо козилик мансаби кунлари битган экан шакилли…Каримов бу кишини нафакат бушатди ..балки туй маъракаларда насихат чикишлари килишдан хам манъ этиб куйди.
Бу унчалик мухиммасдир балки….
Лекин бу КОЗИНИ ХИЙЛАВИЙ ЖИНОЯТИ ШУ БУЛГАН КИ;
МАХАЛЛА ИМОМЛАРИГА КУРСАТМА БЕРИБ,ХАР БИР ИМОМ УЗ МАХАЛЛАСИДА САКОЛ КУЙГАН ,НАМОЗ УКИГАН (ЯЪНИ БУЛАРНИ КУЗИ БИЛАН КАРАГАНДА ШУБХАЛИ КУРИНГАН) ЁШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ ВА МАСЖИДГА (УЗЛАРИ БУЮРГАН МАСЖИДГА ОЛИБ КЕЛИШ)НИ БУЮРГАНЛАР.НАТИЖА ЭСА,МАСЖИДГА(АГАР КЕЛМАСАНГ,МИЛИЦИЯГА АЙТИБ,КУЧ БИЛАН БУЛСАДА КЕЛТИРИЛАСАН ДЕЯ)КЕЛТИРИЛГАН ЁШЛАР РУЙХАТГА ОЛИНГАН ВА УЛАРГА КАРИМОВ НОМИГА АВФ СУРАБ ТИЛХАТ ЁЗИБ БЕРИШЛАРИНИ ВА ШУ БИЛАН БИТИШИНИ АЙТИБ ТИЛХАТ ВА ТУШУНТИРИШ ХАТЛАРИ ОЛГАН…
КЕЙИНЧАЛИК БУ ЁШЛАРНИ 90%И КАМАЛДИ ВА КОЛГАНЛАРИ ВАТАНДАН КЕТИШГА МАЖБУР БУЛИШДИ…БИТТА АКЛИ-МИНУС-ДОНИШ ИМОМНИ ТУТГАН ДУМБУЛ ИШИДАН НЕЧА ОДАМ КАМОКДА,НЕЧАСИ ВАТАНДАН ЙИРОКДА…
БУ КОЗИ,УЗИЧА КАРИОМВДАН МАКТОВ ХАМ ЭШИТИБ КОЛГАНДИР..АЙТИШЛАРИЧА,УРТАЛАРИДА КУДАЧИЛИК ОРТИДАН САЛ ГАП СУЗ УТГАН КУДАЛАРИНИ БУТУН БОШЛИ БОЛА Ю..ЧАКАСИ БИЛАН РУЙХАТГА ТИРКАТИБ ЮБОРГАН ЭКАН…
ХУШ САВОЛ???
РЙХАТДАГИЛАРНИ ОКЛАШ…ЯНА ШУ КАБИ ИМОМЛАРГА КОЛСА НИМА БУЛАДИ????