Ўзбекистон куч ишлатар тизимларининг олтин фонди бўлмиш — кадрлар нега бунча бўш ва заиф? Суд, Прокуратура, СНБ ва ИИВ ходимларининг палаги тозами?
Тўртинчи ҳокимият қачон бўй кўрсатади?
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи…
1.
Президентнинг судьялар билан бўлган учрашувдаги нутқини тинглаб, раҳматли отам болалигимдан қулоғимга қўйган — адолат ва диёнат бу дунёда ростдан ҳам борлигига, фақат унинг қадди дол, ўзи шол ва беҳол эканига илк бор иймон келтирдим.
Президентнинг чин юракдан куйиниб айтган дил сўзлари, маломат ва далолатга қоришиқ бугунги суд тизими ҳақидаги оғир ва адолатли баҳосини тинглаб, кўзларим ёшга тўлди.
Чорак асрлик ўтган қонунсиз умримизга мотам ва эртанги ҳуқуқий давлат қуришимизга бўлган ёруғ ишонч ва шукроналик ёшлари эди бу…
2.
Худди шудай учрашув шу йил бошида Прокуратура ходимлари билан бўлган ва бу анжуман — байрамга айланиб кетган эди. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, учрашув усталик билан прокуратура ходимларининг касб байрамига атай тўғриланган эди.
2017 йилнинг 14 январь кунги учрашувда Президент прокурорлар фаолиятига юқори баҳо бериб юборди. Ҳатто Бош прокурорни кеча-ю, кундуз — 24 соат ишлайди деб айтди. 24 соат ишлаши мумкин. Халқни ўйлаб ишлаяптими ё бола чақасини? Адолат тарозисини тўғрилаш ва халқни ўйлаш учун ишлаган бўлса, қани эди?
Хуллас, ўша учрашув прокуратура ходимлари учун асосан мақтов ва раҳмат ёғилган байрамга айланиб кетди. Ўшанда Президент билиб ё билмай прокуратуранинг бошини силаган эди. Прокуратура эса аслида бунга муносиб эмас эди. Бу пайтда балки Президентнинг қўлида ҳам етарли факт ва далил бўлмагандир.
Прокурорларнинг байрамидан халққа нима фойда? Ўша учрашувдан кейин прокуратура ўйнаб қолган эди. Кечага қадар…
3.
Президент прокуратура фаолиятини ҳаддан зиёд мақтаб юборганини Виртуал Қабулхона ва Порталга келаётган хатлар кучи билан англаб етган кўринади. Мана энди бу адолатсизликлар ҳақида ҳам дадил айта бошлади…
Ҳар ҳолда бирданига туғилгани йўқ прокуратура ва суд тизимидаги бу аччиқ гаплар. Табиийки, Президент кўплаб хат хабарлар ола бошлаган. Шу ўринда айтиш жоизки, Виртуал Қабулхона ва Портал Президентнинг халққа берган энг катта мукофоти бўлди.
Президент чорак асрлик «гунглик» ва «карлик»дан сўнг (халқ ва жамият «гунг» эди, давлат ва ҳукумат «кар» эди) халққа ниҳоят гапириш, айтиш ва сўзлаш имконини берди. Бир неча йиллар оғзини очолмаган халққа юрагини ёриш ва дардини айтиш ҳуқуқини берди.
Биров билар, биров билмас, лекин бу билан Президент — халққа жуда катта имкон берди. Виртуал қабулхона ва Порталнинг ўзи ҳам бебаҳра қолмади. Халқнинг юрак садолари бу «ишонч кўприклари» сари оқиб кела бошлади. Халқ Президентга ўз дарду изтироби ва орзу умидларини чин юракдан ишониб айта бошлади. Унинг эртанги кунга умиди уйғонди, руҳи кўтарилди.
Президент халқ билан мулоқотдан буни сезди. Бу — Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик лавозимидаги катта ижоди бўлди. У энди самара бера бошлади. Бунинг самараси ва макони беҳисоб, имкони эса чексиз ва чегарасиз. Президентга энг катта манба -бу халқ. У ҳар бир чиқишини, нутқи ва Қарорларини, энг олий Фармонларини бугун бевосита халқдан олаёпти десам, хато қилмаган бўламан.
Президентнинг кечаги йиғилишда прокуратура ва судлар ҳақида айтган ўринли ва аччиқ гаплари, оғир ва адолатли нутқи бунинг ёрқин далилидир…
4.
Мамлакат судьялари билан учрашувда Президент энди прокуратурани ҳам бошқача баҳолай бошлади.
Ярмингни бўшатаман деди. Порахўрлик санларга иллат деб айтди. Энди Президент прокуратура ва судьнинг ҳақиқий башарасини халққа кўрсата бошлади. Милицияга ҳам қатьий талаб қўйилди.
Кеча судларга айтилган гап бежиз эмас эди. Бу тизим структураси кейинги 25 йил ичида тамомила бузилиб кетди. Бир бутун Суд тизими атайлаб уч-тўрт бўлимга бўлиниб кетди. Олий Суд ва Олий Хўжалик Суди, Фуқаролик Суди…
Шу ўринда Ўзбекистондаги Суд ҳокимияти тўғрисида Бош Қомусимизда жуда гўзал ва жимжимадор ҳарфлар билан ёзиб қўйилган қуйидаги чиройли гапларга бир эътибор берайлик:
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди.
Давлатнинг Асосий Қонуни суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритишини эълон қилди.
Фақат мустақил суд ҳокимияти ҳар бир фуқаронинг ваколатли ва холис судда ишни ошкора кўриш орқали ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигига кафолат бўлиб хизмат қилади.
Мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси қўшилган бошқа халқаро ҳуқуқ ҳужжатларида мустаҳкамланган…»
Қаранг, ўқиган одам ҳавас қиладиган даражада чиройли ва гўзал қилиб ёзиб қўйилган. Буни ўқиб, одамлар Ўзбекистонга келиб яшашга иштиёқманд бўлади. Бундай бахтли ва саодатли халққа Яратган Эгам — Тангрининг назари тушганидан қалби битмас туганмас ҳавасга тўлади.
Шундай демократик ва халқпарвар, Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаган адолатли давлат ва ҳукуматнинг қадрига етмай, унга қарши бўлган хориждаги ўзбек мухолифатини калтабинлик ва узоқни кўра олмасликда, нонкўрликда айблайди…
6.
«Озодлик» радиосида эълон қилинган: «Мирзиëв судларни «халқпарвар ва адолатли» қилмоқчи» мақоласидан иқтибос: Шавкат Мирзиëе: «одамларнинг суд остонасидан давлатга дўст бўлиб чиқиб кетиши» учун ҳар қандай кескин чораларга қўл уражагини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиëев 13 июнь куни ўтказган видеоселектор мамлакат суд тизимидаги бугунги вазият¸ одил судловни таъминлаш масалаларига бағишланди.
Президентнинг бу мажлисда қилган танқидий нутқи нишони суд тизими¸ унда адолат қарор топтиришнинг нечоғли қийинлиги¸ судьяларнинг порахўрлиги ва маънавий савиясининг пастлиги бўлди:
— Фуқаролар адолатни қарор топтириш учун ойлаб¸ йиллаб сарсон-саргардон бўлиб нажот излаб президентга мурожаат қилмоқда. Шунинг ўзи судлар фаолиятига халқ томонидан берилаëтгна холисона баҳо эмасми? —деди президент жумладан.
Суд тизимидаги аянчли аҳвол ифодаси сифатида президент айрим рақамларни тилга олди:
— Охирги йилларда қарийб 50 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилди. Жорий йилнинг ўтган олти ойида 7 судья жиноятга қўл урди. Асосий вазифа ва бурчи оқни оққа¸ қорани қорага ажратиш¸ адолатни ҳимоя қилишдан иборат бўлган судья қонунга¸ ўз касбига хиëнат қилса¸ додини кимга айтади одамлар? Адолат излаб қаерга боради? — деган президент Андижон вилоят Хўжалик ишлари суди раиси ўринбосари Абдуллаевнинг 150 минг доллар пора олаëтган маҳал қўлга олинганини мисол қилиб келтирди.
“Судлар ишига бундан сўнг халқнинг ўзи баҳо беради”¸ “суд остонасига қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак”¸ «судлар халқпарвар¸ адолат қўрғони бўлиши учун¸ керак бўлса конституцияни ҳам ўзгартирамиз»¸ деган Мирзиёев¸ Судьялар олий кенгашигa бир ой ичида бу мақсадга элтувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифасини топширди.
Президент кенгашга хусусан¸ судьялар фаолиятига ҳар қандай аралашувга барҳам беришга оид таклиф киритишни буюрди.
— Бир одам аралашдими¸ жазо муқаррар аралашган одамга. Қандай оғир бўлмасин¸ шу қарорни қабул қиламиз¸ деди жумладан президент.
Ҳар бир давлат ва ҳокимият фаолиятини ўзида мужассамлаштирувчи, унга ҳаёт бахш этувчи манба ва омиллар — устқурмалар бўлади. Қонунчилик ҳокимияти, Суд ҳокимияти, Ижро ҳокимияти шулар жумласидандир. Бу ерда тўртинчи ҳокимият ҳам борлигини унутмаслик керак.
Менга қолса, тўртинчи ҳокимиятни аслида биринчи ўринга чиқарган бўлардим.
Токи мустақил бўлмас экан, бошқа ҳокимиятлар ҳам йўқ бўлади. Масалан, Суд ҳокимияти йўқ жойда демократия ҳам, мустақиллик ҳам, адолат ҳам йўқ.
Бугунги учқур информацион ва тезкор ахборот замонида оммавий ахборот воситаларининг тўртинчи ҳокимият деб аталиши мутлақо нотўғри. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда тўртинчи ҳокимият оқсаб ётибди. Бугунги учқур суратлар билан ривожланаётган ахборот ва космик асрига келиб тўртинчи ҳокимият деб аталган тизим ниҳоятда қудратли ҳокимиятга айланди.
Владимир Ильич Ленин: «Менга почта, телеграф ва телефонни берсангиз, бас, ҳар қандай давлатда ҳам инқилоб қила оламан!» деб бажиз айтмаган…
8.
Дарҳақиқат, оммавий ахборот воситалари бугунги кунга келиб, юқоридаги уч ҳокимиятни ҳам ўзъаро бирлаштирувчи, бир кучга айлантириб, жипслаштирувчи қудратли кучга айланиши мумкин бўлган давр келди.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, бугун Ўзбекистонда тўртинчи ҳокимият аҳволи суд ҳокимиятидан ҳам бадтар бўлса борки, лекин ҳечам яхши эмас.
Токи матбуот ҳокимияти Ўзбекистонда ўзининг ҳақиқий ва қонуний ўрнини эгалламас экан, бошқа ҳокимиятлар ҳам оқсайверади.
Узоққа бормайлик, президентнинг амалга ошираётган инқилобий ўзгаришларининг ўзини мисол қилиб ҳам бу масалага ойдинлик киритиш мумкин.
Мирзиёевнинг обрў эътибори бугун нима эвазига кучайиб кетди? Халқ информацияси билан кучайиб кетди. Президентнинг айтаётган ҳар бир адолатли сўзи қудратли манбага айланиб бормоқда.
У ўзининг матбуот қанотидан унумли фойдаланиб, тезроқ бу қудратни асослаши ва тиклаши керак…
9.
Бунинг учун энг аввало ўзбек матбуотини назорат қилувчи Давлат маслаҳатчисини янгилаб, оммавий ахборот воситалари оғзидаги темир қапқоғни батамом олиб ташлаш керак.
Президент судьяларнинг жиноий ҳатти ҳаракатлари ҳақида гапираркан, уларнинг ҳибсга олинган 50 нафари мисолида айтган гаплари, келтирган далил ва исботлари нега ўзбек матбуотида муҳокама мавзусига айланмаслиги керак. Ё бунинг учун ҳам давлат раҳбарининг рухсати ва амрини кутиб ўтириш керакми?
Шунча гап бор экан, Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг оғиз кўпиртириб мақтанадиган бир ярим мингдан зиёд нашри қаерга қараб ўтирибди? Матбуот ўсди, улғайди деб унинг сони санайдиган бу юмшоқ супурги мулозим нега унинг сифатига қарамайди, эътибор бермайди?
Бугун Президент халқнинг кўзини очишга, руҳини кўтаришга барчамиз учун ўрнак бўлаяпти, жасорат кўрсатаяпти. Лекин барибир матбуотнинг ҳақиқий силжитувчи кучи ва қудрати бу халқ. Бу кенг жамоатчилик. Уларга ўз сўзини айтадиган эркин ва озод минбар берилиши керак.
Шунинг учун ҳам «Халқ сўзи» ва «Ўзбекистон овози» жамиятда ўзининг ҳақиқий ўрнини эгалламас экан, у ҳеч қачон халқ сўзи ва миллат овози бўлиб қололмайди…
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов билан биз — олти мулозимни олти ойлик ҳибс ва терговдан сўнг бирга суд қилишган эди. Бир гуруҳ таркибида Олий Суд ҳукми билан олтовмизни ҳам турли қамоқ жазолари билан сийлашди. Мени Президент Амнистициясига тушириб, суд залидан озод қилишди. Қолган беш мансабдор шахсни турли йилларга озодликдан маҳрум қилишди.
Мен Ўзбекистон Суд тизимида адолат йўқлигини ўшанда ўз бошимдан кечириб, ўз тақдиримда синаб кўрган эдим. Бизни олти ой давомида давлатга қарши сиёсат олиб борганликда, Президент обрў эътиборини тўкканликда ва Давлат тўнтариши уюштиришда айблаб, судда эса ҳеч нарса исбот бўлмаганидан сўнг — Ўзбекистон Жиноят Кодексининг фақат биргина моддаси — мансабни суистеъмол қилганлик учун айблаб, жазолаган эдилар…
11.
Суд залидан озод қилинганимдан сўнг, Тошкентдаги уйимда уч тўрт кун туриб, сўнг раҳматли отам билан Китобга бордик. «Ҳар қалай ўғлимга адолат қилишди, бошқалардек қамалиб кетмади», — деб отам элга ош берди — худойи ўтказдик.
Эрталабки ошда атрофимни ўраб олган синфдош дўстларимга: «Менинг айбим йўқ эди, шунинг учун чиқаришди» деб олифтагарчилик қилдим. Ўшанда гапларимни эшитган раҳматли отам: «Бу туришда яна қамаласан!» деб танбеҳ берди.
Ош берилиб, маърака тарқаганидан сўнг, тушдан кейин уйимизга ростдан ҳам икки машинада саккиз нафар милиция ходимлари келиб, мени район милиция Бошқармасига олиб кетишди. Ярим тунда Шаҳрисабз судига олиб бориб: «Милиция ходимларига машинани тўхтатмади!» деган баҳонада яна ўн беш сутка бериб, Қаршига жўнатишди. У ерда мени дайди, талончи ва майда безориларига қўшиб, кўча тозалашга мажбур қилишди.
Бир пайтлар ўзим комсомол секретари бўлиб ишлаган Қарши давлат пединститути жойлашган маҳаллага олиб бориб, қўлимга супурги беришди ва «кечгача мана шу ерни тозалайсан!» деб, «Зек» ташийдиган машинадан тушириб қолдиришди…
Кечагина Президентнинг эркатойи бўлиб, Бош муҳаррирлик қилиб юрган Исмат Хушевни олти ойлик ҳибс ва терговдан сўнг бир ҳафта ўтар ўтмас яна қамаб, ана шундай хўрлашган эди. Бу билан бошқаларга сабоқ бериб, «Ўйнашмагин арбоб билан, Арбоб урар ҳар боб билан!» деган лаънати ақидани ўзбек халқига яна бир бор исботиб, уни мўмин қобил бўлиб юришга даъват этган эдилар…
12.
Ўзбекистоннинг янги ва адолатли Президенти Шавкат Мирзиёевнинг судьяларга қарата: «Сизлар кимсизлар ўзи, нега хоҳлаган ишингизни қиласиз, ким Сизларга бундай ҳуқуқ берди!?» деб ҳайқирганида ўз бошимдан ўтган «одил суд» билан боғлиқ мана шу воқеаларни эслаб, Торонтонинг сўлим оқшомида кўзимдан шашқатор ёшлар тўкилди.
Ўзбекистонда ҳам адолат бўлар экан-ку деб аллақачон мунғиб қолган ҳижронзада ва мискин юрагимда ёруғ ва мунаввар туйғулар уйғонди.
Президент судьяларга бундай оғир гапларни айтмаса ҳам йиғилиш ўтарди. Лекин у айтди. Уларнинг дастидан ноҳақ зулм кўрган, жабр чеккан ўнлаб, юзлаб ва юз минглаб Исмат Хушевларнинг юрагида тош қотган сўзини айтди.
Мен шунинг учун ҳам унга ишонаман. Халқ шунинг учун ҳам унга ишонди. Кейинги пайтларда хориж матбуоти, хусусан «Озодлик»да уни популизм ва хўжамкўрсинликда, шов шув ва ваҳима билан обрў-эътибор қозонишда айблаш урфга айланди.
Мен бунга қўшилмайман. Шавкат Мирзиёев ўзига ва сўзига жавоб берадиган Президент. Шу ўринда мен «Озодлик»дагиларга қарата: «Сизлар кимсизлар ўзи, нега хоҳлаган ишингизни қиласиз, ким Сизларга бундай ҳуқуқ берди!?» деб ҳайқиргим келади…
Сўнгсўз ўрнида:
Ўзбекистонда ўзгаришлар шиддат билан давом этмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг судьялар билан бўлган учрашувда айтган гаплари беиз кетмайди.
Адолат тарозисининг посанггисини тўғрилаш осон эмас. Бу тарозининг бир палласида пора, иккинчисида эса жазо — чора турса судьялар ҳеч қачон одил ҳукм чиқармайди.
Бу посанггининг ҳар иккаласини ҳам қачонки инсоф ва диёнат, виждон ва адолат эгалласагина, ҳукм ҳам одил, халқ ҳам қойил бўлади.
Шавкат Мирзиёев шарофати билан ўзбек халқи ниҳоят одил ва адолатли судларга эришади деб умид қилиб қоламиз…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
27 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ХАФА БЎЛМАНГЛАР, СУДЬЯЛАР, КИМСИЗЛАР ЎЗИ?! НЕГА ХОҲЛАГАН ИШИНГИЗНИ ҚИЛАСИЗ?! КИМ СИЗЛАРГА БУНДАЙ ҲУҚУҚ БЕРДИ?!!!
Катта рахмат Исмат ака ! Жуда катта ва асосий долзарб мавзудан ТАРИХИЙ ёзук бошлабсиз ; Бу мавзуни мард ва танти халкимиз анчадан бери жуда интик, булиб кутиб юрганди. Хар неки вакти-соати бор деганларидек бу жаноби тойифа хам пишиб етилган куринади. Албатта бу сохада хам касбига садокатли, виждоннини сотмаган, адолат пеша ва илгор илмга эга булган чин инсонлар, хурматли кишилар куп ва ана ушалар хазоннинг тагидаги мевадек жафокаш халкимиз олдида хурматлари ошиб бораверадилар. Хурматли Призедентимиз айтганларидек ок,ни -ок, к,орани-к,ора дейдиган вакт келди. Юртимиз буйлаб ажиб бир адолат насимлари эса бошлаган куринади. Элбошимиз айтганларидек, “уйин киладиган”, (халк тилида)нопок, порахур , виждонини сотган, халкимизнинг ок,ку`нгил ва соддалигидан фойдаланиб, гаразли ниятда бойлик ортириш учун уюшиб, бир грух булишиб , К,онунларимизни оёк, ости килишиб шайтонга дуст булишга бел бойлаган козилар хам бир гала. Халкимизга , давлатимизга, призедентимизга колаверса сиёсатимизга хиёнат килаётган козиларнинг асил юзини ёритиш бу бугун юртимизга улкан бир ёрдамдир, келажак учун хам жуда ахамиятли тарихдир. Бу шарафли ва машакатли вазифани эса сизнинг холис ёритишингизга халк ишонади Исмат ака.
Исмат Хушиев айтган маълумотларнинг атиги 10 фоизи рост бўлганда ҳам мен: -Йўқ, ҳали журналистика ўлмаган, у қудратли куч ва шундай бўлиб қолади деб айта оламан! Афсуски, ҳозирги аксари журналистлар юқоридагилар ва юқоридан айтилган ҳарқандай бўлар ёки бўлмас “фикр”ларга пахта қўювчи, ҳайбаракаллачи, халқни кўзини билатуриб шамғалат қилувчи қўрқоқ шахслардир. Журналистлар! Жамият сизлардан ҳақиқатни кутади, эртакни эмас! Жамиятни ҳаққонийлик қутқаради! Биринчи марта ўз фикримни ёзаяпман- Раҳмат сизга, Исмат ака(ука)! Сиз Ўзбекистонга кераксиз!
Ассалому алайкум Ҳурматли ва азиз Исмат ака!
Аввалам бор сизни журналистлар куни билан чин юракдан табриклайман.Ҳалқимизнинг бахтига,юртнинг саодатига,миллатнинг бугуни ва эртасига,қолаверса ўтган тарихимизга ва кўплаб қилинажак улкан ўзгаришларга бефарқ бўлмаган бир Ватанпарвар ва ҳалқпарвар инсон бўлганлигингиз учун доим соғ омон бўлишингизнинг дуосидамиз!!!
Мен ушбу гапларни ёзишимдан мақсад;
Айнан мана шундай ҳаққоний ва адолатли мақолаларингиз бир ярим мингдан зиёдроқ нашрларнинг бир неча ўн минглик “ЖУРНАЛИСТ”ларининг чорак асрдан ортиқроқ ёзган миллионлаб мақолаларидан тоши оғирроқ бўлганлиги учун,
Бугун уларнинг байрам муносабати билан улкан залларни тўлдириб ўтиришларини кўриб,бир бирларини табриклашларини кўриб,биз журналистлар деб оғизларининг суви қочиб сўзлашларини кўриб,
Энди янгича ишлаймиз,Презиентимизнинг талаби ана шундай бўлаяпди дейишларини кўриб,
Ва ниҳоят,она заминимизнинг нақадар бағри кенглигини ва ана ўшаларни елкасида кўтариб юрганлигини кўриб,
Яна минглаб ўй ҳаёллар гирдобида қолиб шулар наҳотки шу даражада ўзларининг ўзлигини унутишиб яна байрам ҳам қилишаётганлигига хайрон қолиб ёздим.
Ўзбекистон давлати ичкарисида Шароф ака Убайдуллаев ЖУРНАЛИСТ.
Ва Малоҳат Эшонқулова журналистка.
Яна кимлардир бордир,аммо мен билмайман.
Имони бутун,иродаси синмас,мутлоқ сотилмас инсонлар ана шулардир.
Ва албатта ана шу иккала инсон ҳам тан берган Исмат акамиз том маънодаги журналистлар!
Энди судлар ҳақидаги ушбу тарихий мақолангизга келадиган бўлсак,Президентимизнинг чин юракдан гапирган гаплари ва танқидларига жуда ҳам ажойиб таҳлилий ва ижобий баҳо бера олган мақола ҳисобланади.
Шавкат Миромоновичнинг ўз тили билан айтадиган бўлсак;
Чорак аср мобайнидаги “ЎСИБ УЛҒАЙГАН” кадрларнинг ва системанинг ипидан игнасигача билиши ютуғи бўлиши билан бир қаторда фожеаси ҳамдир.
Прокуратура ва Суд системаси қолаверса бошқа куч ишлатар идораларнинг минглаб нопок ходимлари,прокурорлари ва судьялари,раислари ва начальниклари ўз орбитасидан чиқиб кетган эди.
Ҳали ўзини боса олмай пишқириб юрганлари ким қанча.
Бойлик қутуртирган пайти отасини ҳам танимай қолганлар ҳалқни танирмиди.
Мен ўтган мақоламда ёзганимдек,Бўритош Мустафоев тирик пайти “Мустафоевчи” Хатирчи тумани суди котиби Эсонов Фаррухбойнинг телефондаги нафаси Москванинг ўрмонига қор ёғдирар даражада эди.
Навоий вилояти Прокуратураси маъсул ходими Хатирчилик Барноев Зокирбой эса йўқ жиноят ишига амнистияга розиман деб нотариал тасдиқлатиб ариза жўнатинг деб пишқирар эди.
Яқингача ҳам Хатирчи тумани ИИБ майори Эргашев Жамшид Қутбиддинович яқинларимга тахдид қилиб қаматамиз келса деб пишқирар эди.
Мен бу гапларни “ОЗОДЛИК”нинг Мирзиёевнинг чиқишлари популизм деб айтганлиги учун ёздим.
Яқин бир ўн кундан буён шуларнинг дами қарийиб мутлоқ ўчди.
Мен улар инсон бўлишди демаяпман,дамлари ичига тушиб пусиб ўтиришибди.
Чорак аср мобайнида ҳалқнинг қонини ичиб,етти қават терисини шилиб миллардлар тўплаган қозиларнинг ноқонуний чиқарган қарорларининг барчаси қайта кўриб чиқилиб,ҳар бир ноҳақ қаматилган бегуноҳнинг ўрнига ўша қози ва терговчи мол мулки мусодара қилиниб турмага жўнатилса нур устига нур бўлар эди.
Ҳурматли Исмат ака бизлар ҳам сизнинг холис ниятларингизнинг дуосидамиз ва албатта ҳақиқатлар қарор топишига ишонамиз.
Худди сиз айтган каби Судлар устидан оғир ва адолатли хукм ўқилди.
Ва албатта ижроси ҳам бўлажак!!!
Ismat aka adolat uchun kuyunasiz, sizdeklar prokuraturada ham kopaysinda ilohim…

4 шарҳ
Исмат Хушиев айтган маълумотларнинг атиги 10 фоизи рост бўлганда ҳам мен: -Йўқ, ҳали журналистика ўлмаган, у қудратли куч ва шундай бўлиб қолади деб айта оламан! Афсуски, ҳозирги аксари журналистлар юқоридагилар ва юқоридан айтилган ҳарқандай бўлар ёки бўлмас “фикр”ларга пахта қўювчи, ҳайбаракаллачи, халқни кўзини билатуриб шамғалат қилувчи қўрқоқ шахслардир. Журналистлар! Жамият сизлардан ҳақиқатни кутади, эртакни эмас! Жамиятни ҳаққонийлик қутқаради! Биринчи марта ўз фикримни ёзаяпман- Раҳмат сизга, Исмат ака(ука)! Сиз Ўзбекистонга кераксиз!
Нохак хукм чикарган судяларни аниклаб узларини турмага тикиш керак, халкни йиглатиб йиккан мол-мулкини мусодара килиш керак, харомхурларни!!!
Топилиб колар шундай журналистлар!!!! Зур оламшушумул макола булардида!!!!
Ассалому алайкум Ҳурматли ва азиз Исмат ака!
Аввалам бор сизни журналистлар куни билан чин юракдан табриклайман.Ҳалқимизнинг бахтига,юртнинг саодатига,миллатнинг бугуни ва эртасига,қолаверса ўтган тарихимизга ва кўплаб қилинажак улкан ўзгаришларга бефарқ бўлмаган бир Ватанпарвар ва ҳалқпарвар инсон бўлганлигингиз учун доим соғ омон бўлишингизнинг дуосидамиз!!!
Мен ушбу гапларни ёзишимдан мақсад;
Айнан мана шундай ҳаққоний ва адолатли мақолаларингиз бир ярим мингдан зиёдроқ нашрларнинг бир неча ўн минглик “ЖУРНАЛИСТ”ларининг чорак асрдан ортиқроқ ёзган миллионлаб мақолаларидан тоши оғирроқ бўлганлиги учун,
Бугун уларнинг байрам муносабати билан улкан залларни тўлдириб ўтиришларини кўриб,бир бирларини табриклашларини кўриб,биз журналистлар деб оғизларининг суви қочиб сўзлашларини кўриб,
Энди янгича ишлаймиз,Презиентимизнинг талаби ана шундай бўлаяпди дейишларини кўриб,
Ва ниҳоят,она заминимизнинг нақадар бағри кенглигини ва ана ўшаларни елкасида кўтариб юрганлигини кўриб,
Яна минглаб ўй ҳаёллар гирдобида қолиб шулар наҳотки шу даражада ўзларининг ўзлигини унутишиб яна байрам ҳам қилишаётганлигига хайрон қолиб ёздим.
Ўзбекистон давлати ичкарисида Шароф ака Убайдуллаев ЖУРНАЛИСТ.
Ва Малоҳат Эшонқулова журналистка.
Яна кимлардир бордир,аммо мен билмайман.
Имони бутун,иродаси синмас,мутлоқ сотилмас инсонлар ана шулардир.
Ва албатта ана шу иккала инсон ҳам тан берган Исмат акамиз том маънодаги журналистлар!
Энди судлар ҳақидаги ушбу тарихий мақолангизга келадиган бўлсак,Президентимизнинг чин юракдан гапирган гаплари ва танқидларига жуда ҳам ажойиб таҳлилий ва ижобий баҳо бера олган мақола ҳисобланади.
Шавкат Миромоновичнинг ўз тили билан айтадиган бўлсак;
Чорак аср мобайнидаги “ЎСИБ УЛҒАЙГАН” кадрларнинг ва системанинг ипидан игнасигача билиши ютуғи бўлиши билан бир қаторда фожеаси ҳамдир.
Прокуратура ва Суд системаси қолаверса бошқа куч ишлатар идораларнинг минглаб нопок ходимлари,прокурорлари ва судьялари,раислари ва начальниклари ўз орбитасидан чиқиб кетган эди.
Ҳали ўзини боса олмай пишқириб юрганлари ким қанча.
Бойлик қутуртирган пайти отасини ҳам танимай қолганлар ҳалқни танирмиди.
Мен ўтган мақоламда ёзганимдек,Бўритош Мустафоев тирик пайти “Мустафоевчи” Хатирчи тумани суди котиби Эсонов Фаррухбойнинг телефондаги нафаси Москванинг ўрмонига қор ёғдирар даражада эди.
Навоий вилояти Прокуратураси маъсул ходими Хатирчилик Барноев Зокирбой эса йўқ жиноят ишига амнистияга розиман деб нотариал тасдиқлатиб ариза жўнатинг деб пишқирар эди.
Яқингача ҳам Хатирчи тумани ИИБ майори Эргашев Жамшид Қутбиддинович яқинларимга тахдид қилиб қаматамиз келса деб пишқирар эди.
Мен бу гапларни “ОЗОДЛИК”нинг Мирзиёевнинг чиқишлари популизм деб айтганлиги учун ёздим.
Яқин бир ўн кундан буён шуларнинг дами қарийиб мутлоқ ўчди.
Мен улар инсон бўлишди демаяпман,дамлари ичига тушиб пусиб ўтиришибди.
Чорак аср мобайнида ҳалқнинг қонини ичиб,етти қават терисини шилиб миллардлар тўплаган қозиларнинг ноқонуний чиқарган қарорларининг барчаси қайта кўриб чиқилиб,ҳар бир ноҳақ қаматилган бегуноҳнинг ўрнига ўша қози ва терговчи мол мулки мусодара қилиниб турмага жўнатилса нур устига нур бўлар эди.
Ҳурматли Исмат ака бизлар ҳам сизнинг холис ниятларингизнинг дуосидамиз ва албатта ҳақиқатлар қарор топишига ишонамиз.
Худди сиз айтган каби Судлар устидан оғир ва адолатли хукм ўқилди.
Ва албатта ижроси ҳам бўлажак!!!
Adolat egiladi ammo sinmaydi.Afsus adolat kidirib oydin insonlarimiz kamoklarda jabrlandi. Ollohga sukur Ozbekistonda adolat kuyosining nurlari yoyilmaya boşladi