• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Журналист Исмат Хушев — «Америка овози» радиоси меҳмони (Аудио)

Июл 1, 2017
Ismat Xushev: O’zbekistonga so’nggi safarim ko’zimni ochdi
Muhojirlar hayoti
  • Ismat Xushev

    IYUL 03, 2016

    Ismat Xushev: O’zbekistonga so’nggi safarim ko’zimni ochdi
    «Amerika Ovozi» yaqinda  Toronto shahriga safari chog’ida taniqli jurnalist Ismat Xushev bilan muloqotda bo’ldi. U o’z kechinmalari, O’zbekistonga 2013-yilda qilgan safari, muxolifatga munosabati, siyosiy jarayonlar haqida fikr bildirdi.

Исмат Хушев Одил Рўзалиев билан
АМЕРИКА ОВОЗИ

18 шарҳ

  1. Исмат Хушевга

    Исмат ака,
    “Тангрим дини-Туркийлар дини” номидан изоҳ қолдираётган юиродаримиз учун “Дунё ўзбеклари”ни ёпиб, адолатсизлик қилгансиз. нафақат унга нисбатан. балки тўғри ва эркин сўзга нисбатан ҳам, демократия ва ҳур фикрлиликка нисбатан ҳам. Биз бу дёнда ҳақ гапни ва тўғри сўзни фақат сизнинг сайтингизда топиб, кўриб, қуврниб юрган эдик. Бу биродаримиз эҳтимол ҳақ эмасдир, лекин у ўз фикрини айтишга ҳақли эди-ку. Сиз Ўзбекистондан агар адашмаса, айнан мана шу адолатсизлик учун. яъни ҳур фикрни бўғиш ва ўз сўзини айтишга тақиқ қўйилгани учун чиқиб кетган эдингиз чет элга. Нега энди бугун ўзингиз одамларнинг эркин фикр айтишларига тўсқинлик қилаяпсиз. “Дунё ўзбеклари” барча ўзбек тилли сайтлар орасида бугун энг машҳури эканини биз ҳам тан оламиз. Лекин бу Сизга ишонч билдирган минг-минглаб одамларнинг фикрини оёқ ости қилдишга ҳуқуқ бермаслиги керак. Наҳотки биз билган ва ҳурмат қилган, номига ва ижодига сиғиниб юрган талантли журналистнинг ўзи бугун сўз эркинлигини ер билан яксон қилса, тақиқласа. Биз Сизни танимай қоляпмиз, ахир. Ўзингиз бош бўлиб, бу масалага қайтадан ойдинлик киритмасангиз, бўлмайди…

  2. Мардон Тангриқулов

    Исмат ака,
    Нега “Тангрим дини-Туркийлар дини” ини тақиқладингиз? Ахир Тангрим дини ота-боболаримизнин дини-ку! Мана шу Тангрим дини сабаб ҳозирги Ўзбекистонда яшаяпмиз. Атилла, Денгизич, Бумин ва Истеми ҳоқонлар Тангрим динида бўлишган. Мана шу Ўзбекистонни улар бизга мерос қилиб қолдиришган. Энди эса баъзи диндорлар арабларнинг дини деса ўзини томдан ташлайди. Ислом дин қилич йўли билан сингдирилган. Шикоятни атрофлича ўрганмасдан ва текшириб кўрмасдан шошиб қарор қабул қилгансиз.

  3. oyparcha

    Ismat aka, gapingizning isboti chiqmadi shekilli siz Kanadada turib demokratyani bugdingiz mening saytimga “sen fikr yuritishing mumkin”, “bu inson fikrini taqidlayman” deb turibsiz. Bu adolatdan emas.

  4. Umida

    Исмат ака,
    Ижодингизни кузатиб бораман. Лекин қарама-қарши фикрларингиз кўпроқ. Масалан, бу видеода ўзбек ҳукумати демократик матбуотнинг кўзини ўйиб олди деб йиғладингиз. Мана кеча ўзингиз Тангрим динини йўқотдингиз. Қани бу ерда мантиқ? Шикоят қилган диндорларга айтмайсизми мана баҳсга киришинглар деб.

  5. Bobur

    Исмат ака биз ҳам сизни эшитиб роса йиғладек. Қачон хор бўлган Ўзбеклар ўз юртида одамга ўхшаб эркин яшар экан. Бу миллатни гуноҳи нимада ахир! Наҳотки разолат илдизи чуқур, умри узоқ бўлса.

  6. O’zbekxon

    Исмат Хушев ўзининг нафақат мамлакатимиздаги ижтимоий сиёсий воқеаларни ичидан теран билувчи шу билан биргаликда унга амалда таъсир қилаолишини ҳам кўрсатаяпти. Бу шахсда сиёсий ледирларга хос бўлган олдиндан кўра билиш,омма дарди кечинмаларини ҳис қилган ҳолда етакчилик қила олиш, бундан ташқари одамларни ўзига тортиб, уюштира билиш қобиляти яққол кўзга ташланиб тўради. Мен у кишини публест сифатида жамиятимиздаги муоммаларни очиб бераётгани, талантли ижодкор эканлигини гапириб ўтишим ортиқча.

  7. shayboni

    Исмат ака, бунча самимятни қаердан оласиз!? Шу вақитгача сиздек мард, оқ кунгилли ичида кири йўқ одамни кўрмаган эдим. Булар барини мен чин юракдан айтаяпман.

  8. Men bu suhbatni tinglab juda qattiq hayajonlandim. Ismat Hushevni oldin qanchalik yomon ko`rsam, endi uni shunchalik hurmat qiladigan bo`ldim. Bu yigitning yuragida rostdan ham biz bilmagan gap-so`zlar va dardlari ko`p ekan

  9. Alamzada o`zbek muholifati Ismat Hushevdan ko`p narsani o`rganishi kerak…

  10. Qoyi, Ismat Hushev, Olga Ismat Hushev. Lider Ismat Hushev

  11. Bugungu o`zbek muholifati orasida Ismat Hushevga teng keladigani yo`q ekanini mana shu suhbatdan keyin yana bir bor anglab etdim.

  12. Bu suhbatni tinglab men ham o`ksib o`ksib yigladim…

  13. She`r o`qishi, hayajon bilan ko`nglida borini jo`zal qilib ta`riflashi, yurakdan gapirishi mini o`ziga maftun etdi Ismat Hushevning…

  14. Insof diuonatli va ko`ngli toza odamlargina Ismat Hushevday samimiy va tabiiy bo`lishlari mumkin.

  15. Men Ismat Xushevni bugun qaytadan kashf etdim. Haqiqiy jurnalist va o`z halqi baht saodati uchun tolmas kurashchi sifatida…

  16. go`zal suhbat bo`libdi…

  17. Нега бўлмаса шунча йилдан бўён бу муттаҳам ва разил президентни элу юртга тарғиб қилиб келдингиз? Ақлингиз қерда эди? Кўзингиз кўрмиди, билмасмидингиз унинг шунчалар ифлос одам эканини. Йўқ, сиз яхши билар эдингиз, унинг аслида кимлигини. Лекин яна ғолиб бўлиб, от устида Ватанга қайтиш ва бу қайтиш эвазига снб билан биргаликда ўзбек мухолифатини оёқ ости қилишдан иборат эди сизнинг асл мақсадингиз. Сизлар уччалангиз (президент, снб ва сиз) биргалашиб, бунга қайсидир маънода эришдинглар ҳам. Лекин яхшиям иноятовни танқид қилиб қолдингиз ва улар бу танқид эвазига оилангизга четга чиқиш визасини беришмади. Ана шундан кейингина сизнинг кўр кўзларингиз мошдай очилди. Агар улар оилангизга чиқиш ва кириш визасини беришганида эди, сиз бугун ҳам ўзбек мухолифатини тор мор этиш билан машғул бўлардингиз. Ё ёлғонми бу сўзларим. Алдаяпманми сизни? Сиз баъзи бировлар ўйлаганчалик содда ва оми одам эмассиз. Сиз пихини ёрган тулкисиз. Сиз ҳеч қачон ўзбек халқининг бахти ва саодати учун жон куйдирмагансиз. Ҳукумат ва махсус хизматлар сиздан тамомила юз ўгирганидан кейингина сиз яна асл ҳолатингизга қайтдингиз. Асл ҳолатингиз эса – тўқсонинчи йилларда Чуқурсойда шаклланган ва адолат тарафдори бўлган ҳалол ва мард журналист тимсолида эди. Майли, эзгуликнинг кечи йўқ дейишади. Шунисига ҳам шукр қилишимиз керак. Энг муҳими бугун каримовнинг сизга ўхшаган яқин одамлари – худди сиздай ундан юз ўгиришидир. Табригимни қабул этинг. Асл ўзлигингизни топганингиз муборак бўлсин!

  18. Bugun Ramazon oyining ohirgi arafa kunida , ertalabki ibodat va zikrlardan keyin internetda ozim bilgan saytlarni habarlarini kozdan kechirdim . Albatta onda – sonda bolsa ham – ” Dunyo Ozbeklari ” saytini kuzatib boraman . Ismat Hushevning – ” Amerika Ovozi ” radiosidagi chikishi , yana meni hayajonlantirib ubordi . Albatta , yashirmayman , bu saytda kop izohlarim bilan katnashib turardim avvallari … Ozgina ortamizda bolgan sovukchilik masofalaridan keyin , – bugun konglim yana isidi…

    Ramazondan keyin imkon bolsa , Kanadadagi dostlarni ziyorat kilish orzuim bor albatta . Ismat Hushevni ham korib , yahshilab tanishib kelish konglimdan kechdi . InshaALLOH bu ziyorat hayirli boladi degan umiddaman . Sababi yana ” Amerika radio ” sidagi samimiyatli chikishlari ancha mening fikrlarimni ozgartirdi . Oylar sultoni Ramazonda kimi-ki men bilan hisobi bolsa hammalarini Alloh uchun avf etdim … Menda ham hatolar bolsa , dostlarning barchalari avf etsin . Ramazon hayyidi muborak…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *