• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?

Июл 3, 2017
«Дунё ўзбеклари»дан:
Тошкентдан келаётган хабарлар Ўзбекистонда том маънода инқилобий ўзгаришлар бораётганидан далолат беради. Янги Президент бошчилигида эзгулик билан ёвузлик, яхшилик билан ёмонлик, ўғрилик билан тўғрилик орасидаги кураш авж нуқтага чиққанидан нишона бу.
«Дунё ўзбеклари» ўқувчиларига Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи ўринбосари, генерал  Шуҳрат Ғуломов ишдан олиниб, Луначарский мавзесидаги данғиллама ҳавлисида уй қамоғида эканини муқаддам хабар қилган эдик. Бу ҳақда 2017 йилнинг 6 январь куни: «МХХ раисининг биринчи ўринбосари ишдан олинди. Бошлиқ қачон олинади?» номли мақола ҳам эълон қилганмиз.
Бугун, орадан олти ой ўтиб, энди: «МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?» деб мақола эълон қилсак, мантиқан тўғри бўлса керак. Агар эътибор берган бўлсангиз, МХХ раисининг қатор ўринбосарлари ишдан олиниб, ҳибс этилганидан кейин, уларнинг кўз кўриб қулоқ эшитмаган жиноят, пора ва талончилик эвазига тўплаган мислсиз бойликлари элга ошкор бўлмоқда.
МХХ раисининг энг яқин ва ишончли одамлари ака ука Шарифхўжаевлар уйидаги бассейн тагидан, ертўладаги подвалидан, дача ва кабинетидан топилган миллион миллион доллар пуллар, ўнлаб қимматбаҳо автомашиналар шов шуви ҳали тинмай туриб, мана энди биринчи ўринбосар Шуҳрат Ғуломов ҳам наркобаронликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Шуҳрат Ғуломовнинг ишдан олингани муносабати билан «Озодлик» радиоси бундан бир неча ой олдин эълон қилган Бош мақолада шундай сатрлар бор эди:
«МХХ раисининг биринчи ўринбосари Ғуломов хориждаги хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш соҳасига оид учрашувларда Ўзбекистонни тамсил қилиб келганига оид ҳужжатлар Озодликда мавжуд. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат махсус хизматларининг 2015 йил сентябрида Тошкентда бўлиб ўтган мажлисидан сўнг террорчиликка қарши Ўзбекистоннинг бош мутасаддиси сифатида ҳам айнан генерал Ғуломов журналистлар билан учрашган эди.
Манбаларнинг ишонишича¸ Ғуломов Каримовнинг ўлимига қадар унинг кабинети ва резиденциясига тўсиқсиз кириб-чиқиб юрган саноқли қудратли мулозимлардан бири бўлган.
МХХ генерали Шуҳрат Ғуломов ўз фаолиятини Сурхондарё вилояти МХХ бошқармаси бошлиғи лавозимидан бошлаган. МХХ раиси Рустам Иноятов каби шарқшунос бўлган Ғуломов нафақат ўз тузилмаси¸ балки Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашида ҳам Афғонистон ва Тожикистон бўйича етакчи мутахассис ҳисобланган.
2005 йилда Андижон шаҳридаги қонли исëн воқеаларидан сўнг Ғуломовнинг Ислом Каримов эътиборига тушгани айтилади.
Ислом Каримов генерал Ғуломовни 2007 йилда “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаган.
2006 йилнинг 2013 йилгача даврда МХХнинг икки генерали – Ҳаёт Шарифхўжаев ва Шуҳрат Ғуломовлар бошқараётган икки гуруҳ МХХда устувор мавқега эга бўлиш учун олиб борган ички курашнинг Ғуломов ғалабаси билан тугагани ва унинг Каримов назаридаги эътибори ошгани айтилади. Ғуломовнинг ошиб борган бу эътиборига¸ Озодлик манбалари таъкидича¸ Каримов ўлимидан сўнг бошланган ҳокимият алмашинуви даврида нуқта қўйилган бўлиши мумкин…»
Ҳибсга олинган Шуҳрат Ғуломовнинг бойликлари қанча эканини ҳалитдан тасаввур қилиш мумкин. Афғонистон орқали Россия ва Европа давлатларига чиқариладиган наркотрафикдан тушадиган пуллар бир неча юз миллиард долларни ташкил этиши бугун ҳеч кимга сир эмас.
Хўш, наркотрафик контрабандаси билан шуғулланиб, «Ўзбекистон Қаҳрамони» бўлиб юрган СНБ раисининг биринчи ўринбосари шунча иш қилган экан, унинг бошлиғи бўлган Раис жаноблари тоза деб ким айта олади? Бу чўпчакка ким ишонади? Қолаверса, асли сурхондарёлик бўлган ва афғонда ҳарбий таржимон бўлиб разведкачилик қилган Рустам Иноятов ўз биринчи ўринбосарининг айнан Афғонистондаги наркотрафик ва гиёҳвандликка оид бу жиноий ҳатти ҳаракатидан бехабарлигига шахсан мен ишонмайман. Аксинча,  тергов қилинаётган бу шўрлик кимсалар яқин кунларда ўзларининг асосий раҳнамолари сифатида Раисни ҳам тилга олиб, уни ҳам ёнларига тортмайдилар деб ким кафолат бера олади?  Ҳеч ким!!!
СНБ генерали Шуҳрат Ғуломов оддий порахўрлик ва талончиликда эмас, балки наркабаронликда, бир неча юз тонна гиёҳванд моддаларни бир давлатдан иккинчи ва учинчи давлатларга етказиб беришда айбланмоқда. Ўзбекистоннинг энг ишонган ташкилоти — МХХ нинг генерали шундай жиноятга қўл урган экан, бу идорани тамомила элакдан ўтказиб, фильтрлаш, унинг чорак асрлик раисини ҳам, ниҳоят, жиноий жавобгарликка тортиш вақти келганга ўхшайди.
Одатда бундай жиноятлар энг мудҳиш ва фожеали халқаро жиноят турига кириб, унинг ҳомийлари «Уюшган жиноий гуруҳ» ёки «Мафиёзлар клани» томонидан бошқарилади. Унинг ижрочи иштирокчилари энг камида ўлим жазоси билан жазоланади.
Шуҳрат Ғуломовнинг топшириқларини сўзсиз бажарган — Афғонистон орқали келаётган тонна тонна гиёҳванд моддалар карвонини кўз қорачиғидек асраб, қўриқлаб, Ўзбекистон орқали учинчи давлатга эсон омон ўтказиб юборган Сурхондарё вилоят МХХ Бошқармаси Бошлиғи Нодир Иброҳимов ҳам ҳибсга олиниб, Тошкентдаги идорасининг ертўласига банди этилди.
«Дунё ўзбеклари» кейинги йилларда Сурхондарёда Нодир шоҳ номи билан танилган ва машҳур бўлган бу ўғри ва муттаҳам чекст ҳақида ўнлаб танқидий мақолалар эълон қилди. Лекин Ўзбекистон Олий раҳбариятида ҳеч ким бизнинг дод войимизга қулоқ солмади. Мана оқибати нима билан тугади?
Бугун биз МХХ раиси, генерал полковник Рустам Иноятов ҳақида қатор танқидий ва таҳлилий мақолалар эълон қилаяпмиз. Нашримизнинг юз минглаб мухлис ва ўқувчилари бизнинг бу жасоратимизни қўллаб қувватлаб, тасаннолар айтишмоқда. Ислом Каримов даврида бизнинг бу чиқишларимиз  эътиборсиз қолган бўлса, Шавкат Мирзиёев даврига келиб, ўзининг муносиб ва одил баҳосини олишига ишончимиз комил.
Биз бугун олис Канададан туриб, жасоратли ва адолатли давлат раҳбарига, у киши орқали Бош прокурор ва Ички Ишлар вазирига савол бермоқчимиз: МХХ раисининг биринчи муовини ҳибс этилди. Раис қачон қамалади?
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
30 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

5 шарҳ

  1. ИшАК ни рухи чакирса, улса кутуламиз ИшАКни бизга берган Иноятидан (иноятовдан)

  2. BIZ HAR BIR KISHI QONUN OLDIDA JAVOB BERISHINI XOXLAYMIZ,KIM BO’LISHIDAN QATIY NAZAR. AGAR QONUNIYLIK TAMINLANMASA, QILGAN JINOYATLAR VAQTIDA JAZOLANMASA BOSHQALARGA IBRAT BO’LMAYDI. ENG YMAONI BOSHQALAR DAVOM ETIRUVRADI.

  3. Мохлар ойим

    Ҳайратдаман… Шу даражада виждонсизлик бўлиши мумкин экан-да? Давлат ва халққа хиёнат бундан ортик, бўлиши мумкинми? Яна МХХ эмиш. Худонинг қаҳрига учрагур, ифлослар!!!

  4. Случайный Прохожий

    Камалмайди урток, райис узбекистонда об-хавони бузиб ташаши мумкин кулидан келади жуда катта кучга эга, Мирзиёевга осон булмайди!

  5. Ассалому алайкум Ҳурматли ва қадрли Исмат ака!
    Энг аввалам бор матонатингиз ва жасоратингиз учун қойил қолиб таъзим қиламан дейишдан олдин;
    Сизни шу ёруғ дунёга келтириб,тарбия бериб адолатнинг уруғини юрагингиз тубига жойлай олган ота онангизнинг рухи поклари олдида тиз чўкиб таъзим қиламан.
    Кейинги йиллар мобайнида Махфий хизмат салтанати ва унинг рахбарлари ҳақида дунёда бирон бир нашр сиз каби дадил ва матонат билан фош қилиувчи материаллар чиқара олишгани эмас.
    Ёки хеч бўлмаганда “Исмат Хушевнинг баёноти бўйича хабар берамиз ва ушбу маълумотлар учун маъсулияти учун мутлоқ жавоб бермаймиз” деб ҳам нашр қилиша олишгани эмас.
    Энди ҳаққоний мақтовлардан фактларга кўчсак;
    Чорак асрлик тарихимиз ғалвири сувдан кўтарилиб бошланди.
    Жўжаларни санайдиган кузимиз ҳам мана ниҳоят етиб келди.
    Биз бугун УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ҳолатидаги даражадамиз.
    Ҳалқимиз ва Ватанимиз душманлари кундан кун аниқлашиб,тиниқлашиб бормоқда.
    Ва ниҳоят ушбу улкан ва қудратли армиянинг бир неча қўмондонлари нариги дунёга жуфтакни ростлашди ёки бўлмаса сотиб қўйишмасин дейишиб хоинроқларни ўзлари зудлик билан ковушини тўғрилаб қўйишди.
    Бу сир ҳам очилиши аниқ!!!
    Жаҳон тарихида бирон бир давлатнинг Хуфия хизмати бу даражада шарманда ва пораконда бўлмагани каби,бош раҳбари ўз хизмат вазифасида бу даражаги аниқ ва очиқ шармандачиликлардан кейин бирон сония ҳам қола олгани эмас.
    Аввало ўз шаънини билган ГЕНЕРАЛ аллақачон ўзини пешонасидан отиб “ГЕНЕРАЛЛИК ШОН ШАРАФИНИ” сақлаб қолар эди.
    Буни фақат ҳақиқий Офицерлар тушунади!!!
    Ҳурматли Исмат ака!
    Сизнинг МХХ раиси ва унинг махфий салтанати ҳақидаги туркум мақолаларингиздан кейин юқорида ёзиб ўтганингиз кўплаб ҳақиқатлар рўёбга чиқди.
    Жиноятчилар ўз айблари ва мудҳиш жиноятлари бўйича сўроқ беришмоқда.
    Ва албатта уларнинг оғизларидан аллақачонлар Каримов,Мустафоев,Муллажоновларнинг номлари минглаб маротаба айтилиб улгургандир ҳам.
    Сиз айтганингиз каби Рустам Иноятовнинг ҳам номи жаранглаб қолса ажабланишга ҳожат ҳам қолмайди.
    Аслида ушбу ҳожатни Рустам аканинг ўзлари аллақачонлар йўққа чиқариб бўлдилар.
    Мен қатор мақолаларингизни ўқий туриб сизнинг ич-ичингиздан Рустам Расуловичга бўлган ачиниш ва ушбуларни ўқиб ўз ҳатоларини тан олсинлар,тўғриласинлар,ҳалқимиздан кечирим сўрасинлар ниҳоят деган ўй ҳаёлларингизни сезиб тураман.
    Худди мана шундай эзгу ниятларингиз Ислом Каримовга ҳам,Бўритош Мустафоев ва Файзулло Муллажоновларга нисбатан ҳам мавжуд эди ва сиз билан биз узоқ кутдик уларнинг мардлик қилишларини.
    Минг бир афсус ва надоматлар бўлғайким улар ўзлари миниб олган кибр ва очкўзлик,ёвузлик ва иккиюзламачилик отларидан тушмасдан ўтиб кетдилар!!!
    Бу улкан ва қудратли жиноий АРМИЯНИНГ ҳар бир қўмондони кетган вақтида мен жонажон ва қадрдон жаннатмакон Лангаримни эсламасдан иложим йўқ.
    Бугунги кунда Сурия ва Афғонистон,Ироқ ва Ливия қолаверса бир замонлардаги Сталинград вайроналариданда вайронароқ ҳолга келтирилгин Лангаримнинг худди мана шу Иноятов,Парпиев,Мустафоев,Шомирзаев,Рашид Қодиров,Бахриддин Валиев,Қодиржон Ботировлар томонидан қўллаб қувватланиб Қуролов ва Ибодулло Мустафоевлар томонидан буткул вайрон қилиниб талон тарож қилинишига йўл қўйиб берилди.
    Нафақат йўл қўйилди,балким уни химоя қилишга бел боғлаганлар қаматилди,сирли равишларда йўқ қилинди,қувғин қилинди.
    Албатта мен ҳам сиз каби рустам Иноятовнинг бугун эрта ўз айбларини бўйнига олиб ҳалқимиздан бош эгиб кечирим сўрашларини ва ўз истак ҳоҳишлари билан исътефога кетишларини истар эдим.
    Мен минг фоиз ишонч билан айта оламанки Шавкат Миромонович бу кишига тинч ва осойишта шароит қилиб берадилар.
    Мардга мард кетадиган инсонлар,мен буни тарихий фактлар билан исботлаб бера оламан!!!
    Нима бўлгани тақдирда ҳам УЛКАН БИР МУЗ,ҲАТТОКИ АЙСБЕРГЛАРДАНДА УЛКАНРОҚ МУЗ АЛЛАҚАЧОН ЖОЙИДАН КЎЧДИ.
    “ТУЯНИ ШАМОЛ УЧИРСА,ЭЧКИНИ ОСМОНДА КЎР” ДЕЙИШГАН.
    Минглаб миллионлаб кимсалар бугун ҳаловатларини йўқотишган,улар фақат ўзларини овутиш учунгина суд ва куч ишлатар идораларидаги муваққат турган креслоларида ўтиришиб “ҲОҲЛАГАН ЖОЙИНГИЗГА ЁЗИНГ “дейишмоқда ва ичларидан қиринди ўтиб турибди.
    Ўша “ҲОҲЛАГАН” жойлардаги кадрлар аста секин кетиб бошлашди.
    Разолат ва жаҳолат,жиноят ва қабоҳат устунлари мажбуран йиқитилиб ўрнига адаолат устунлари тикланмоқда.
    Адлат ва ҳақиқат йўлидаги матонатли ва жасоратли толмас курашчи Исмат акамизга омонлик тилаб қоламиз!
    Миллатимиз ва ҳалқимизнинг,Ватанимиз ва Давлатимизнинг мард қаҳрамонини Яратган Эгамнинг ўзи паноҳида асрасин.

5 комментариев к «МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?»
  1. Ismat aka! Hech narsadan qurqmaysiz. O’zbeklar ichidan sizchalik jasur vatanparvar borligiga shaxsan men ishonmayman. Shavkat Mirizyev sizga Uzbekiston Qaxromoni unvoni bersa ham kam.

  2. Daxshat!!! Butun Uzbekistonda MXX raisi va uni sobiq o’rinbosarlari haqida chiqaytgan «Dunyouzbeklari»dagi atom bombasiga teng shov-shuvli qurqinchga to’la xabarlar.

  3. Сиёсат уз йулига… Лекин мана шу етказиб берилган кайф килувчи захар огуларни истеъмол килиниши окибатида канча канча оилалар бюджети касодга учрайди, хонавайрон булади, канча канча инсонлар такдири мажрух булади, неча гудаклар дунёга келмай улиб кетади, яна нечалари ногирон булиб тугиладилар!!!
    Мана шу окибатлар учун КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ???!!!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *