• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: «Президент эркасининг саргўзаштлари» (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)

Июл 4, 2017
 ИСМАТ ХУШЕВ:
ПРЕЗИДЕНТ ЭРКАТОЙИНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ 
 Иккинчи китоб

 

Исмат Хушев устози Сатторов билан

Суратда:  журналист Исмат Хушев устози, таниқли адабиётшунос олим Маҳмуд Сатторов билан…
Умри – сaбoқ, дaрслигиггумoн йўқ,
Муб
oҳaсa, бaҳслигиггумoн йўқ.
Т
aрихий шaхс эмaсдир-у влекин,
Исм
aтжoннинг шaхслигиггумoн йўқ.
(Mуҳаммад РAҲМOН)
 
Биринчи китобга кириш сўзи
ЗАЛВОРЛИ ЎН ЙИЛ ҲИКОЯСИ
Бир пайтлар араб адиби Нажиб Маҳфузнинг “Ёмгир остидаги муҳаббат” номли ихчам романини русчадан ўзбек тилига таржима қилгандим. Йигирма йил олдинги бу ижодий фаолиятим ёдимдан ҳам кўтарилиб кетган экан.
Яқинда Исмат Хушев “Оқланмаган ишонч қиссаси“ китоби қўлёзмасини ўқиш учун менга тақдим этганидан сўнг беихтиёр, ўша асар воқеалари, қаҳрамонлар, маҳзун сюжет кўз ўнгимда қайта жонлана бошлади.
Таниқли журналист ўз бошидан кечирган ёқимли – ёқимсиз саргузаштлар, бир қарашда кундалик маиший турмуш, аслида миллат ва Ватан учун тарихий бўлган воқеа – ҳодисалар, адабий ва сиёсий шахслар, катта – кичик арбоблар тақдири мени детиктив асардай ўзига ром қилиб олди…
Мен бу китобнинг биринчи ўқувчиси бўлганим билан фахрланаман.
“Ёмғир остидаги муҳаббат” нинг қаҳрамони зиёли араб зобити – яқинда ағдарилган ҳукумат ҳарбий вазирининг ўринбосари бўлган.
Мисрда Жамол Абдул Носир бошчилигида “Бахмал инқилоб” рўй бергач, у ишдан урилиб, кўчада колади.
Нажиб Маҳфуз шу бир шахс фожеаси мисолида Миср Араб Республикасида содир бўлган инкилобий жараён – мустамлакаликдан сўнгги янги давлатнинг пайдо бўлиб оёққа туриши ва бу фонда халқ бошидан кечирган мусибатлар, миллий низолар, сиёсий арбобларнинг миллат тарихида тутган ўрни, қимматга тушган хато ва камчиликлари тўғрисида ишонарли, қизиқарли бадиий лавҳалар чизади.
Буни эслаганимнинг сабаби – Оллоҳнинг инояти билан мутеликдан халос бўлиб пешонамизга битган мустақилликнинг жамол кўрсатганига ҳам мана ўн йилдан ошди.
Ростдан ҳам ўзбек тақдирини оламшумул синовдан ўтказган шу ўн йил ичида асрга татигулик тарихий ҳодисалар, бунёдкорликлар рўй берди. Қайтадан “ўзига хос ва ўзига мос”мустақил Ўзбекистон давлати қад ростлади.
Бу жараён ўз-ўзидан, стихияли равишда кечмади-ку. Унга кимдир бош бўлди, кимлардир ғайрат-шижоат кўрсатиб, бу йўлда фидоийлик билан кураш олиб бордилар.
Яна кимлардир тарих араваси ғилдирагига чўқмор тиқиб тўхтатмоқчи, орқага тисармоқчи бўлишди…
Мана шулар ҳақида – ўн йиллик инқилобий , тарихий жараён тўғрисида, ҳуррият йўли, Ўзбекистоннинг янги қисмати хусусида номдор адиблар, президентнинг ёнида ҳамроҳлик қилиб юрган таниқли журналистлар ёзар, давримиз солномасини яратиб кейинги авлодларга етказишар деган умидда яшадик.
Бироқ афсуски, асосли сабабсиз барча жим, ҳамма оғзига толқон, қаламига тушов солингандек лом-мим демай келди, деярли ҳеч нарса ёзилмади.
Бундан беш-ўн йил олдин ўз муаммоли мақолалари билан кўпчиликнинг оғзида юрган, бугун назардан қолиб, деярли унутилаёзган журналист Исмат Хушев ана шу давр, ўша замон қаҳрамонлари, ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисалар, давлат ва жамоат арбоблари, ҳалқ ҳаракати ва янги партиялар лидерлари, борингки, янгиланган Ўзбекистон ҳақида китоб ёзибди.
Ёзганда ҳам Ватанга, она халқига садоқат билан, ҳақиқатнинг юзига тик қараб, энг муҳими, ўзи ва унга ўхшаганлар йўл қўйган катта-кичик хатоларни мардона тан олиб, жасорат билан бор гапни айтишга интилибди.
Исмат Хушевнинг мустақиллик туфайли бошидан яхши-ёмон кунларни ўтказиб, янги ҳукуматнинг яқин одами сифатида ҳамиша мамлакат лидерларининг ёнида юргани – ижтимой ҳаёт ҳодисаларига фаол аралашгани – шундай асар ёзишга маънавий ҳуқуқ берганидек, бу китоб тўғрисида, унинг қаҳрамони ҳамда асарнинг бадиий сифати ҳақида фикр билдиришга менинг ҳам маънавий ҳақим бор деб ҳисоблайман.
Негаки, муаллифни бир қаричлигидан биламан. Ҳатто мактабда унга икки калима бўлса ҳам сабоқ берган муаллимлик мавқеим бор. Унинг кейинги ўттиз йиллик ҳаёти менинг кўз ўнгимда кечди.
Исмат Хушевнинг ёлғиз ўзигагина хос бўлган ғаройиб табиатини ҳеч ким менчалик билмайди, ҳатто ота-онаси ҳам дунёга келтириб, тарбиялашгани билан Исматнинг кимлигини, унинг иқтидори-ю, заиф сифатларини мен бандаи ожизчалик билган одам йўқ деган хаёлда юрардим.
Бугун билдим-ки, хато қилган эканман. Уни мендан ҳам яхшироқ, чуқурроқ, нозикроқ, нафисроқ, танқидийроқ биладиган одам бор экан. Ўқиб иқрор бўлдим – бу Исмат Хушевнинг ўзи!
Албатта, бу китобни бир қўлга олган одам тугатмасдан жавонга қўймайди.
Биографик саргузашт йўналишидаги ўта зиддиятли воқеа-ҳодисалар, кўпчиликка таниқли бўлган адабий, тарихий, сиёсий сиймолар тақдири, содда, равон, самимий тасвир ўқувчини ўзидан узоқлаштирмайди.
Тўғри, ҳужжатли-бадиий қиссанинг бош қаҳрамони Исматнинг ўзи, отаси, севган, сиғинган, кўнгил қўйган, рақиблашган, нафратланган одамлари. Жамиятнинг таниқли намояндалари – журналистика, адабиёт, ҳокимият ва сиёсат вакиллари, сиз билан биз яхши билган таниқли, жонли, реал шахслар.
Биографик қаҳрамон бўлмиш муаллифдан ташқари ушбу бестеллернинг бош қаҳрамони – Ўзбекистон Республикасиниг биринчи Президенти Ислом Каримовдир.
Биз юртбошини оммавий ахборот воситалари ва ўз китоблари орқали яхши таниймиз. Бироқ , бу одамни шахс, инсон, ота, мураббий, дўст, рақиб, устоз, шогирд, сафдош сифатида қанчалик яқиндан биламиз?
Кўпчилигимиз “ҳеч қанча” дея жавоб қиламиз.
Ёлғон бўлмасин, яна бир иқтидорли журналист Нарзулла Жўраев Ўзбекистонда биринчи бўлиб Ислом Каримов сиёсий портретини яратиб берди. Ўзининг “Агар огоҳ сен…” китобида янги, мустақил давлатнинг барпо бўлиш жараёни тарихий тадрижи фонида йўлбошчи сиёсий образини ярата билди.
Янги давлатчилик тарихида ижобий ёки салбий из қолдирган ўнлаб сизга таниш сиёсий арбобларнинг ҳам тимсолларини китобдан топишингиз мумкин.
Бундай номдор сиёсий ва адабий сиймолар тасвирида Исмат Хушев ўз шахсий қараш ва хулосаларидан келиб чиқиб, уларга баҳо беради. Айтиш мумкинки, муаллифнинг тавсифномаси ўқувчи учун мажбурий эмас.
Чунки мустақиллик тарихи, залворли ўн йил ҳикоясини ҳар биримиз ўз тақдирииздан келиб чиқиб талқин ва таҳлил қиламиз. Тарих ҳақиқати эса кўпчиликнинг, миллатнинг фиқри билан қарор топади.
“Оқланмаган ишонч қиссаси” истиқлол олди ва ўн йиллик мураккаб кечган мустақилликнинг ўтиш даври босқичида жамият ҳаётига фаол аралашган, янги давлат равнақи учун ўз билгича курашган ўзбек журналистининг тавба-тазарру асари – бутун Ўзбекистон, унинг ҳар бир фарзанди тақдирига дахлдорлиги билан эътиборлидир.
Маҳмуд САТТОРОВ,
филология фанлари номзоди.
2002 йил, Тошкент шаҳри.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус 
  1. Нихоят орзикиб кутилган бобни уқирканмиз

  2. Аноним

    Ассалому-алайкум! Наҳотки, наҳотки… Жуда кутган эдик. Ҳаддан ташқари хурсанд бўлиш ҳам мумкин эмас. Жуда қисқа-ку! Майли, яна бироз кутамиз. Иложимиз қанча.

     

    1. Таниқли адабиётшунос олим Маҳмуд Сатторов сўзбошини ажойиб қилиб битибди. Лекин Ўзбекистонда яшагани учун кўп нарсаларни яъни ҳозрги Каримов режимини қусурларини, И.Хушев моҳирлик билан очиб ташлаганини ёзаолмаган. Шунчалик хлоса қилиб ёритибди, шу ёғига ҳам раҳмат.

    2. Юртимизга эркинлик шабадалари келгач Исмат ака сизнинг тарихий қимматга арзигулик ўтмишимизни қамраб олган асарингиз, тарихчилар, сиёсатшунослар томонидан бир қулланма сифатида ўрганилади. Бу асар айниқса ўсиб келаётган ёш раҳбар кадирлар учун бебаҳо қимматга эгадир. Сиз аслида мана шу ўлмас асарингиз билан тарихга кириб бўлдингиз! Бутун оила азоларимиз номидан сизга куч кувват ва янгидан янги ижодий омадлар тилаб қоламиз. “Пошшо эркасининг саргузаштлари” учун, “Дунё узбеклари” учун сизга минг рахмат!

    3. Ҳақиқатдан ҳам бу содда самимий ёзилган хотира асари, ҳар бир Ўзбекистонлик ўтмиши ва тақдирига даҳилдордир. Устозингиз Махмуд Сатторов жуда хушёрлик билан ёзганига карамай, барибир китобга хакикий бахо берилган. Сизнинг бу асарингиз узбек жорналистикаси ва сиёсатида жуда катта воқеа Исматбек. Сиздек талантли ва ватанпарвар ижодкорларнинг қадрига етмаган президент яхши ва халпарвар президент эмас. Бу китобингиз хали Ўзбекистонда миллион миллион нусхада чоп этилишига менинг ишончим комил. Унда албатта Каримов ҳам, унинг бугунги тузуми ҳам таг томири билан йўқ қилинган бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *