• Сб. Ноя 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?

Июл 9, 2017
Тобора пароканда бўлиб бораётган Каримов командасида кимлар қолди?
Давлат бошқарувчида МХХ раиси Иноятовнинг иштироки борми?
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи…
1.
Ўзбекистондаги сиёсий ҳаёт шиддат билан ривожланиб бормоқда.
Ўтган йилнинг 2 сентябрига қадар буни хаёлга ҳам келтириш мумкин эмас эди. Ислом Каримов вафотидан сўнг, минг шукрона айтиш керакки, мамлакат тақдири Мирзиёев бошчилигидаги соғлом кучлар қўлига ўтди.
Даставал бунга шубҳа қилганлар бўлди.
Жумладан ўзимиз ҳам «Ўзбекистонда давлат тўнтариши амалга оширилди!» деб уйқудан кўзимизни оча солиб, бир муддат жазавага тушдик, бутун дунёга жар солиб тўполон қилдик. Беайб — Парвардигор дейдилар. Ўшанда биз воқеалардан олдин кетиб қолиб, адашдик. Башоратимиз тўғри чиқмади. «Арслон — изидан, йигит — сўзидан қайтмайди» деб айтган сўзимизга ёпишиб олиб, ғалчалик қилмадик.
Хатони тан олишни — мардлик билиб, адолат йўлини тутдик…
Мана бугун оғир босиқлик билан янги давр насимларига қулоқ тутсак, ундан ростдан ҳам ажиб тароват ва насимлар таралаётганига гувоҳ бўламиз…
2.
Янги раҳбар мамлакатда олиб бораётган кадрлар сиёсати адолатни тиклаш борасида кўп хайрли ишларга қўл урмоқда.
Каримов даврида ноҳақ урилган ва жабр кўрган мулозимлар қайта ишга тикланмоқда. Мулозимлар халқ томон, ниҳоят, юз бурди. Одамларнинг чорак аср тингланмаган дарди тингланмоқда. Бир сўз билан айтганда, янги даврни ўзбек халқи кўтаринки руҳ ва орзу умидлар билан кутиб олмоқда.
Хўш, юртимизда ана шундай инқилобий ўзгаришлар ҳукм сураётган бир пайтда тўққиз ой олдин бу нарсаларни тушида ҳам кўрмаган Каримов командаси аъзоларининг бугунги кайфият ва руҳияти қандай?
Бугун бу команда аъзолари сафида кимлар бор?
Ислом аканинг меросхўри деб кўрилган Рустам Азимовнинг Ўзбекистон Олий раҳбариятидан четлатилиб, ҳукумат аъзолигидан чиқарилиши нимани англатади? Азимовдан кейин навбат кимга келиши мумкин?
Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги бугунги кадрлар ўзгариши нималардан далолат беради?
3.
Ислом Каримовдан кейин бир умр Ўзбекистон Бош прокурори, Олий Суд раиси ва Адлия вазири бўлиб ишлаган Бўритош Мустафоев 2017 йилнинг 12 апрель куни 68 ёшида вафот этди. 2017 йилнинг 23 май куни Марказий Банк Бошқарувининг абадий раиси Файзулла Муллажонов 67 ёшида дунёдан ўтди.
Каримов командаси деганда бизнинг кўз ўнгимизда энг аввало Ўзбекистондаги Махфий Хизмат салтанатининг қудратли раиси Рустам Иноятовнинг баҳайбат қадди қомати-ю, генераллик либосидаги ваҳимали кўриниши пайдо бўлади. Унинг совуқ ва ҳиссиз нигоҳи, синчков ва ёвуз қиёфаси этингизни жўнжиктиради. МХХ раисидан кейин албатта бу команданинг энг машҳур аъзоси, Президент Маҳкамаси раҳбари Зелемхон Ҳайдаровни эсга олиш керак бўлади.
Ўзбекистоннинг тўрт нафар биринчи раҳбари билан ишлаган Президентнинг биринчи ва асосий ёрдамчиси Крайнов Георгий Алексеевич, Божхона Давлат Қўмитаси раиси, МХХ раҳбарининг қудаси — Ботир Парпиев, Ўзбекистон ташқи Иқтисодий Алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Республика Олий раҳбариятининг энг бой корчалонларидан бири, Ўзбекистоннинг «Олтин ва «Кумуш» сенатори Мираброр Усмонов,  Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазири Саидова Галина Каримовна, Ўзбекистон Президентининг Маънавият ва Иқтисодиёт бўйича Давлат маслаҳатчилари Хайриддин Султонов ва Владислав Аркадьевич Голышевлар бугун тобора парокандалик сари юз тутаётган Каримов командасининг камёб ва кам сонли аъзоларидир…
4.
Биз «Рустам Азимовнинг ишдан олинишига «Дунё ўзбеклари» шарҳи» номли олдинги мақоламизда Азимовнинг ҳукуматдан четлатилишига оид ўз фикримизни билдирганимиз боис, бунга ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз. Фақат шуни айтмоқчимизки, бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги раҳбарлик жиловини собитқадамлик билан секин аста ўз қўлига ола бошлади.
Каримовнинг асосий меросхўри кўрилган Рустам Азимов аввал Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Молия вазирлигидан озод этилиб, оддий вице Премьер даражасига туширилди. Орадан олти ой ўтар ўтмас, у Бош вазир ўринбосари, ҳукумат аъзолигидан ҳам чиқарилиб, вазирлик ва Қўмита раҳбарлигига тенглаштирилди. Янги ташкил топган “Ўзбекинвест” миллий қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.
Табиийки, Рустам Азимовнинг ҳукуматдан четлатилиши — Каримов командаси аъзоларини саросимага солиб қўйди.
Тошкентдан келаётган ташвишли хабарларга кўра, шу кунларда Мираброр аканинг оғир бетоблиги — унинг яқинлари хавотирига сабаб бўлмоқда. Биз фурсатдан фойдаланиб, Мираброр Усмоновга сиҳат саломатлик тиларканмиз, у кишининг тезроқ соғайиб, яна ўз дўстлари ва оила аъзолари сафига қайтишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Рустам Азимовдан кейин «ҳайдалиш» куйи»ни чалиш навбати — Ташқи Иқтисодий Алоқалар, савдо, инвестиция вазири Элёр Ғаниевга келиши мумкин.
Фақат буни амалга ошиши учун ўта муҳим бир масалани ойдинлаштириб олиш керак бўлади.
Бу —  Ўзбекистонда ҳозир кадрлар масаласини Мирзиёев якка ўзи ҳал қилаяптими ёки МХХ раиси Рустам Иноятов билан ҳамкорликдами деган масала.
Агар якка ўзи ҳал қилаётган бўлса, Азимовдан кейин Ғаниевнинг кетишини биз бугун дадил айта оламиз. Мабодо, ҳамкорликда бўлса, унда бу истеъфо бир оз кечикиши ҳам мумкин.
Бунинг эса ўзига хос маълум сабаблари бор…
5.
Элёр Ғаниевнинг жамоатчилик билмайдиган унвони бор: У — МХХ генерали.
Рустам Иноятов билан яхши ва яқин, айтиш мумкинки — ишончли алоқада. Камгап, ҳушёр, ақлли ва камтар мулозим. Шу ўринда унинг таржима ҳолига ҳам тўхталиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Элёр Мажидович Ғаниев 1961 йилнинг 1 январь куни Сирдарё вилоятнинг Гулистон туманидаги «Гулистон» совхозида туғилган  туғилган. Отаси — ўзбек, онаси — армянка. Унинг отаси Мажид Ғаниев олтмишинчи йилларда «Гулистон» совхози директори бўлиб, Обкомнинг довруғли биринчи секретари Носир Маҳмудов билан яқин дўст эди.
Носир Маҳмудовнинг хотини русийзабон бўлиб, бу икки мулозимнинг «интернационал» оиласи ўзъаро борди келди қилиб турган.
Сирдарёликларнинг айтишича, Элёр Ғаниевнинг отаси Мажид Ғаниев жуда салобатли одам бўлган. Унинг бўйи қарийб икки метр атрофида дейишарди.
Шунинг учун бўлса керак, Элёр Ғаниев ҳам қадди қомати келишган, отасига ўхшаб — кўркам ва салобатли йигит…
6.
Умуман, Каримов командаси аъзоларининг миллати ва келиб чиқишига эътибор берилса, уларнинг аксарияти маҳаллий миллат вакиллари эмаслиги кўзга ташланади.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим. Мен Каримов командаси аъзолари ҳақида ёзарканман, уларнинг ва ота оналарининг миллатига атай эътибор беришни истадим. Мени ажаблантирган нарса шуки, Каримов командаси аъзоларининг аксари соф маҳаллий миллат вакиллари эмас. Уларнинг ё отаси, ё онаси, ҳатто ўзи ҳам, аксар ҳолларда, бошқа миллат вакили ҳисобланади. Совет даврида, бу эҳтимол, ўзини оқлагандир. Лекин Мустақиллик даврига келиб, миллий республика раҳбарлигига фақат миллий халқ вакиллари — етти пушти тоза маҳаллий кадрлар кўтарилиши лозим эди.
Мен бу ерда миллатчилик қилиш фикридан йироқман. Ўзим Москвада ўқиганман, русларнинг нон тузини еганман. Лекин Ўзбекистон давлати ва мамлакати Олий раҳбариятида, менинг фикри ожизимча, фақат ва фақат туб маҳаллий миллат вакиллари ишлаши керак эди. Мамлакат ва давлат хавфсизлиги жиҳатидан ҳам, миллат ва салтанат барқарорлиги учун ҳам бу жуда муҳим ва стратегик аҳамиятга эга масала деб биламан…
7.
Майли, мавзудан узоқлашмай, яна Элёр Ғаниевга қайтсак.
У маълум муддат Ташқи Иқтисодий Алоқалар вазири Ўткир Султоновга ўринбосар бўлган, Ўткир Тўхтамуродович Бош вазир этиб тайинлангач, унинг ўрнини эгаллаган.
Мана, чорак асрки, у ҳамон Ўзбекистон Олий раҳбариятининг жуда кам сонли «Ўтда ёнмас, сувда чўкмас» мулозимларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бу орада Элёр Ғаниев икки маротаба шахсан Ислом Каримов ташаббуси билан Ташқи Ишлар вазири этиб тайинланган ва айни пайтда Бош вазир ўринбосари ҳам ҳисобланган.
Лекин бошқа мулозимлар Ташқи Ишлар вазири бўлганида Каримов уларга бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосарлигини ҳеч қачон раво кўрмаган.
Ислом ака Элёр Ғаниевни ўзига жуда яқин оларди. Ўғлидай яхши кўрарди. Айни пайтда Элёр Мажидович ҳам Ўзбекистонда Президент ва МХХ раисидан бошқа бирорта мулозимни менсимасди ва бир тийинга ҳам олмасди. Жумладан Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими, сўнг Бош вазир бўлган Шавкат Миромонович Мирзиёевни ҳам…
8.
Адолат ҳаққи ҳурмати айтишим лозимки, Элёр Ғаниев қўли тоза, кўнгли пок раҳбар. Ҳолбуки у мени вазифамдан ноҳақ бўшатиб, кейинги тақдиримни хориж эллар сари йўналтириб, умр йўлларимни тамомила чалкаштириб юборган бўлса ҳам.
Мен ҳамиша ўз рақибларимга нисбатан фақат ва фақат рост сўзларни гапиришга одатланганман. Буни менинг дўстларим ҳам, ғанимларим ҳам яхши билишади.
Элёр Ғаниевнинг Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий вазири сифатида олиб борган фаолиятини эса ижобий баҳолаш жуда қийин. Маълумки, ҳар бир давлатнинг ташқи савдоси — ички савдо билан бевосита боғлиқ. Бизда ички савдо қай ҳолда эканини «қора бозор»даги доллар айтиб турибди.
Ташқи савдо эса Элёр Ғаниевнинг чорак асрлик  раҳбарлиги даврида тамомила ўлиб бўлди…
9.
Бу менинг Элёр Ғаниев ҳақида — журналист сифатида билдирган фикрларим.
Лекин оддий бир инсон сифатида айтадиган бўлсам, мен ундан кўп яхшилик ҳам кўрганман.
Элёр Ғаниев қўл остидаги ходимларига нисбатан, агар уларга ишонса, ҳурмат қилса, меҳрибон ва ғамхўр раҳбар.
Мен Элёр Ғаниев раҳбарлиги остида беш йил Бош муҳаррир бўлиб ишлаганман.
Ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиладиган «Ҳамкор» ва «Деловой партнер Узбекистана» газеталари бевосита Элёр Ғаниев бош бўлган Ташқи Иқтисодий Алоқалар вазирлигининг нашри ҳисобланган. Кейинчалик бу вазирликка Савдо ва Инвестиция вазирлиги ҳам қўшиб берилган. Мен ишга эндигина тайинланганда вазирлик Буюк Ипак йўлидаги манзилидан Тошкент Архитектора институтининг янги биносига кўчиб ўтган эди. Эски манзилда компания ва тижорий фирмалар билан мен раҳбарлик қилаётган газета редакцияси қолдирилган эди. Ўшанда Элёр ака эски вазирликдаги ҳашаматли кабинетини менга берганди.
Қирқ ёшга тўлганимда эса Элёр Ғаниев вазирлик раҳбариятини тўплаб, менга қимматбаҳо зарбоп чопон кийдиргани ҳануз ёдимда.
Унинг Ўткир исмли бир ҳайдовчиси бор, чорак асрдан бўён у билан бирга ишлайди. Оиласи яхши ва дилкаш аёл. Лекин қайси миллат вакили эканини айтолмайман. Ҳар ҳолда ўзбечка эмаслигини яхши биламан…
Мен унинг Низомий институти атрофидаги айланма йўлдан ўтиб борувчи — кўчасига сув сепиб қўйилган тоза ва озода маҳалладаги тўрт сотихли шинам ҳовлисида ҳам бўлганман. Ходимларга нисбатан қаттиққўл, талабчан, лекин меҳрибон раҳбар. Менинг фақат ойликка яшашимни билгани боис, ҳар гал чет эл сафарига жўнатар экан, иқтисод соҳасидаги ўринбосари қаршилик қилса ҳам, ҳамиша қўлимга етарлича АҚШ доллари берилишини талаб қиларди.
Бир гал газетамиз қандайдир конкурсда иштирок этиб, совринли ўринни эгаллади. Шунда бизга берилган бир дона янги компьютерни эшитиб, болаларим уйга олиб келинг роса тўполон қилишган дан хабар топган Элёр Мажидович янги комьютерни уйимга бервориб, реадакция учун вазирликдан алоҳида янги компьютер олиб берганди. У пайтда комьютерлар энди энди урфга кирган бўлиб, унинг соҳиблиги камдан кам журналистга насиб этарди.
Мана бугун қанча йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам, хаётимни хориж билан боғлаб, мени Ватанимдан жудо қилган бўлса ҳам  Элёр Ғаниевнинг ўша яхшилигини ҳеч унутолмайман…
10.
Майли ортиқча ҳис ҳаяжонга берилмай, асосий мавзуга қайтсак.
Мен Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги саҳна орти ўйинларидан шахсан хабардорман ва баъзи саҳналарга шахсан ўзим гувоҳ ҳам бўлганман.
Мен бугун Ғаниевнинг Мирзиёевга нисбатан ўзим шоҳиди бўлган баъзи қалтис муносабатига тўхталмоқчи ва ойдинлик киритмоқчи эмасман. Буларни вақти келса, ошкор этарман. Мен бугун айнан нима демоқчи бўлаётганимни, бу сатрларни ўқиса, Элёр Ғаниев ҳам яхши билади.
Менинг билганим эса шуки, Шавкат Мирзиёевнинг ўзига қолса, у Элёр Ғаниевни бир минут ҳам ёнида олиб қолмайди.
Шу ва яна бошқа кўплаб ўзим билган ва гувоҳи бўлган кузатув ва хулосаларимдан келиб, Рустам Азимовдан кейин «ҳайдалиш куйи»ни чалиш Элёр Ғаниевга насиб этса керак деган хавотирдаман…
Демак, МХХ раиси Иноятов ростдан ҳам ҳозир Мирзиёев билан яхши бўлса, Элёр Ғаниев ўз ўрнида қолиши мумкин. Агар унинг ҳам имкониятлари ўзига яраша бўлса, унда Азимовдан кейинги истеъфо Элёр Ғаниевга юз буриши мумкин.
Буни энди яқин келгусидаги вақт кўрсатади…
  
Сўнгсўз ўрнида
Бугун «Дунё ўзбеклари»ни фақат бир масала қизиқтиради.
Ўзбекистонда ҳозир кадрлар масаласини Шавкат Мирзиёев якка ўзи ҳал қилаяптими ёки МХХ раиси Иноятов билан ҳамкорликдами деган масала.
Агар якка ўзи ҳал қилаётган бўлса, Азимовдан кейин Ғаниевнинг кетишини биз бугун дадил айта оламиз. Мабодо, ҳамкорликда бўлса, унда бу истеъфо бир оз кечикиши ҳам мумкин. Бунинг сабабларини эса юқорида айтиб ўтдик.
Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Каримов командаси табиийки, таназзул ва емирилиш остонасига етиб келди.
Бўритош Мустафоев ва Файзулла Муллажоновларнинг кутилмаган бевақт ўлимидан сўнг, Каримов командаси ўзбек халқи кўзи ўнгида пароканда бўла бошлади. Каримов меросхўри кўрилган Рустам Азимовнинг ҳукуматдан четлатилиши бу парокандаликни тезлаштириб юборди.
Лекин бу йўқотишларга қарамай, команда ҳали жипс. Улар ҳозирча ҳукуматнинг турли коридорларида хизмат қилсалар ҳам, лекин вақти вақти билан Хавфсизлик идорасининг сирли ва сукунатли чорбоғларида пинҳона учрашиб туришганига шубҳа йўқ.
Агар уларнинг сафи ростдан ҳам мустаҳкам бўлса, битта битта, секин аста йўқотилади. Бу энди Президентнинг хоҳиш иродаси ва ғайрат шижоатига боғлиқ.
Агар МХХ раиси қаршилик кўрсатмаса, уларнинг ҳаммаси бир кунда ҳам йўқотиш мумкин. Буни энди яқин кунлар ичидаги ВАҚТ кўрсатади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
13 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
 

11 шарҳ

  1. Haqiqatparvar

    Ismat aka nega meni sharhlarim chiqmayapdi haqorat so’kinish yo’q edi tangrim degan yuzer musulmonlarga qarshi gapini chiqarasiz meni tangrimga qarshi gapimni chiqarmaysiz qani adolat va so’z erkinligi qani demokratiya

  2. Шахсий фикр

    Блогер Аркадий Бабченко “Соглом инсонлар жамияти” сарлавхали маколасида якинда Тель-Авивда утган “Фахр Паради”( Парад Гордости) хакида жуда мамнун ва хаяжонланиб езибди. Бу парадда 250000 га якин гей ва лесбянкалар катнашибди. Давид байроги ушаларнинг ранг-баранг рангига буялибди. Хуллас, булиб утган параддан исроилликлар хурсанд. Г.Е.Климов еврейларнинг ундан олтитаси гей ва лесбиянка, колганлари акли ожизлар,-деб езиб утган. Шунингдек, Климов, “агар еврейлар худо тарафидан танланган халк булишса, нотариус оркали тасдикланган уша договорни нусхасини курсатишса яхши буларди”,–деган эди.

  3. Tangrim

    Yahudiylar tanlangan va sevimli halqdir. Amerikani ham yahudiylar boshqarmoqda. Arablar Quroniga nima deb yozib olgan bo’lsa olaversin. YARATGAN EGAM O’ZI BILADI NIMA QILISHNI.

    • Анатолий

      Несколько раз пришлось мне почитать ваши комментарии и всегда меня тошнит от них! Что за чушь вы всегда несете и вообще какая у вас цель? Провокатор какой то? Никому не нужный(((
      “Тангрим, туркийлар тангрим деган, араблар ёлгончи…” Неужели вы думаете, что читатели этого сайта, настолько тупые, что поверят и пойдут за вами? Вот все что вы пишите, можно называть компотом: чушь, бред и ложь, и получится компот из г…а! (прошу прощения, вынужден просто!) Думаю пора вам заниматься собой, чем нести чушь, совершенно не понимая, в чем истинная суть происходившего, происходящего и которые будут происходит в будущем. Поверьте мне еще есть время задумайтесь, пожалуйста, пока не поздно для вас. Это мой вам дружеский совет. Так как люди проживающие в одно и том же время на этом свете, все между собой друзья! Надеюсь вы меня правильно поняли! Простите если я чем то обидел вас! Просто больше не смогу сдержаться.

      • Tangrim

        You should read more about history. If you still do nit like the history then do not read my comments. Democracy is all about various opinions. Life is not about Arabs and their religion.

  4. AS SALOM ALAYKUM
    ismat aka hukumat tarkibidagilar ko’pi banu Isroil (yahudiy) qavmidan savol to’g’ilishi mumkin nega o’zbekiston iqtisodi oqsadi xalq xor erkaklar mardikor ayollar qul bo’ldi? Bilasizmi sababi marhum prezidentdan tortib hukumat rahbarlarini ko’pi yahudiydir. Xo’p yahudiy bo’lsa nima bo’lib deb aytarsiz? QURONDA Bayon qilingan Muso AlayhiSalom va banu Isroil qissasini o’qinglar bu yahudiylar hech qachon odam bo’lmaydi yahudiylar La’natlangan qavmdir!

  5. 1 шарҳ

    1. Муаллим

      Исмат Хушевнинг бу мақоласини ўқиб, у ўзбек сиёсий элитаси сир асрорлари ва саҳна ўйинларини ич-ичидан яхши ва мукаммал билишини англадим. Лекин шундай ақлли ва Мирзиёевга қанот бўлиши мумкин бўлган журналистларнинг ҳануз чет элда қолиб кетиши, Мирзиёев ваъда қилган хориждаги юртошларнинг Ватанга ҳалиям чақирилмаётганлиги ачинарли ва кечирилмас ҳолдир. Бу Мирзиёевга бўлган халқ ишончини чиппакка чиқариши ҳам мумкин. Энди бевосита мақолага келсак у бир журналистнинг ўзига хос фикр ва ўйлари сифатида одамни ўйлашга ва мушоҳада қилишга ундайди. Мамлакат тақдири билан қизиқишга, сиёсий фаолиятда фаол бўлишга чорлайди. Журналистнинг вазифаси ҳам аслида шу эмасми?

  6. 1 шарҳ

    1. Замира

      Исмат ака, сизни очиқ кўнгил ва самимийлигингиз, ростгўйлигингиз учун ҳам ҳурмат қиламиз ва яхши кўрамиз. Ёзганларингиз, дил розларингиз юз фоиз рост ва тўғрилигига ишонамиз. Сиз алдашни билмайсиз. Шунинг учун ҳам ёзганларингизга ишонамиз. Бировга баҳо беришда ҳам жуда холис ва адолатлисиз. Ҳатто қадрингизга етмаган Ислом Каримовга нисбатан ҳам ғазабингизни яшириб, меҳр муҳаббат билан ёзаоласиз. Буни ҳамма ҳам эплолмайди. Китобларингизни ўқиб, бунга кўп бор ишонч ҳосил қилганман. Сиздек талантли журналист ва ёзувчиси бор халқ албатта яхши яшаши ва фаровон яшаши керак. Раҳмат сизга, Исмат ака. Бахтимизга доим саломат бўлинг.

2 шарҳ

  1. uzbek

    Salom Ismat aka ozodlik radiosida Karimov ulimi haqida bir narsani aytaman degandingiz adashmasam qanday ulgani , bu buhtonmi yoki mish mishlarga asoslanib aytmoqchimisiz, yoki rostdan ham biron suiqasd uyushtirilganmidi. Qachon chiqarasiz bu maqolezi.

  2. Men

    Ассалом! Исмат ака, сиз тўғрингизда кўп яхши гап эшитиб шу сайт ишқибози бўлиб қолдим. Бироқ шу мақолангиздаги бир фикрга тушунмадим. Тўғрироқ айтсам сизнинг фикрингиз мени гангитиб қўйиди. Мен Ўзбекистонлик қозоқман, етти аждодим шу ерда туғилган, давлат ишида ишлайман. Мен нима қилай? Келажагим йўқ бўлса мен ва менинг болаларим давлатдан чиқиб кетаверайликми? Қандай тушунай сизнинг гапларингизни? Аҳир мен хам умидлар билан тишни тишга кўйиб ишлаб юрибман?! Агар сизнинг фикрингизга кўшиладиган одамлар кўпайса ноилож…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *