
Хасанбой Ғойиб
Бу юрт бағри ғам -қайғу бори,
Кундузлари фарқ этмас тундан.
Бор эди бир дарвеш шоири,
Бугун rолди айрилиб ундан.
Етти қават ер борар захлаб,
Осмон тинмай тўкар ёшини .
Шоирини севган дарахтлар,
Яшар мангу эгиб бошини .
Дилга жойлаб Ватан ёдини,
Озодликнинг тимсоли сўнди.
Куйлармикан элнинг дардини
Бирор шоир унингдек энди.
Шоирлик касб эмас, rисматдир,
Дард, алам бор ҳар бир ҳарфида .
Самодаги турналар хатто,
Видо айтар Рауф Парфига!
10.04.2005й