• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (1-қисм)

Июл 20, 2017

 

 

Аждарҳога таслим бўлмаган ёлғиз олигарх…
Ғофур Раҳимов Ўзбекистонни нега тарк этган эди?
Хориждаги ўзбек журналисти шарҳи ва қутлови…

 

1.
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга турли даврларда Ғофур Раҳимов ҳақида келган мактублардан сатрлар:
Ассалому алайкум Исматбек!
Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаётига бевосита алоқадор бўлган давлат ва жамоат арбоблари қаторида жиноий олам авторитети Салим Абдувалиев ҳақида ҳам кўп мақолалар эълон қилгансиз. Лекин негадир Ғофур Раҳимов ҳақида ҳеч нарса бермайсиз. Нега унга эътибор йўқ сизнинг сайтингизда. Ҳолбуки, у Салимбойга қараганда минг карра одил, ориятли ва обрў эътиборли одам…
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан.

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака.
Ғофур Раҳимов ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин кейинги йилларда у киши ҳам Ўзбекистонда эмас экан деган гаплар бор. Биров у кишини Гулнора қувғин қилган деса, бошқаси Каримов сиғдирмаган дейди. Сизнинг шу ҳақдаги фикрингизни билмоқчи эдик…
Баҳодир,
Москва шаҳридан

Ассалому алайкум ҳурматли Исмат Хушев!
«Дунё ўзбеклари»да бериб борилаётган материалларни қизиқиб ўқийман. Сизнинг сиёсий хотираларингиз менда катта таассурот қолдирган. Лекин китобда ҳам, сайтингизда ҳам негадир Ғофур ака Раҳимов ҳақида умуман ёзмагансиз. Салимбой ҳақида мақолалар жуда кўп, лекин Ғофур ака ҳақида ҳеч нарса йўқ. Нега? Шахсан адам менга у кишини кўп мақтайдилар. АҚШда бокс мактабида таҳсил оламан. Айни пайтда полиция коллежида талабаман.
Ғофур Раҳимов менинг кумирим бўлади, илтимос, шу киши ҳақида бирор нарса ёзинг.
Ҳурмат билан: Собирбек,
Америка Қўшма Штатларидан мухлисингиз.

 

2.
Бу хатларнинг «Дунё ўзбеклари»га келганига анча бўлган. Уларга бафуржа жавоб бераман деб юрган эдим. 22 июль куни Ғофур Раҳимовнинг таваллуд куни эканини айтиб қолишди. Шу баҳонада у киши ҳақида ўйлаб юрган фикр ва ўйларимни, мулоҳазаларимни қоғозга туширишга қарор қилдим.
Мен ҳам Ғофур Раҳимов ҳақида кўп эшитганман. Тўқсонинчи йиллар бошида у киши Ўзбекистонда жуда машҳур эдилар. Бугун ҳам бу машҳурлик ошган бўлса борки, лекин сўнгани йўқ. Олдин Ғофур аАҳмедович ҳақида барча олигархларга хос бўлган ҳавойи гап сўзларни эшитиб юрган бўлсам, кейинчалик анча жиддий ва мулоҳазали, яхши ва умидли гапларни эшитадиган бўлдим.
У кишининг шахсига эътибор ва эҳтиром менда илк бор Канадада — Ғофур Раҳимов «Биринчи оила» ноғорасига ўйнашни истамай, Ўзбекистонни тарк этганини эшитганимдан кейин бошланди…

 

3.
Шу пайтга қадар Ўзбекистоннинг асосий хўжайини Ислом Каримов эди деймиз.
Бу умуман тўғри. Лекин шу билан бирга унинг ўзидан ташқари расмий ва норасмий шарпалари, соялари ҳам бор эди. Улар Президент номидан иш бритишар ва битиришар эди. Оиласи, қизлари, куёвлари, хавфсизлик хизмати мулозимлари, янги ўзбек бойлари, биз билган ва билмаган олигархлар шулар жумласидандир.
Ғофур Раҳимов шуларга, уларнинг йўлига қарши биринчи бўлиб бош кўтарган жасоратли ва диёнатли инсон эди…

 

4.
 Дарвоқе, янги ўзбек бойлари ва олигархлар ҳақида.
Бугун Тошкентда шундай бойлар пайдо бўлдики, уларга Канада ва АҚШдаги бойлар ҳам бемалол ҳавас қилса бўлаверади.
Бу ердаги – Ғарбдаги бойларнинг рўйхати бор. Бойликларининг ҳам ҳисоб китоби маълум, ҳаммага аён.
Уларнинг – Ўзбекистондагиларнинг эса рўйхати ҳам йўқ. Бойлигининг ҳисоб-китобини ҳам биров билмайди.
“Шарқ – жуда нозик масала”  (Восток – дело тонкое) деб бежиз айтишмаган, шекилли…
Яқинда Ўзбекистонга борганимда эшитдим: Тошкентда кейинги йилларда  100 га яқин тўйхона қурилибди. Уларнинг баъзиларини бориб кўриб оғзим очилиб қолди.
Марказий телевидениядан тез тез кўрсатиб туриладиган Кремлнинг дунёга машҳур Георгиев зали ҳам Тошкентдаги айрим тўйхоналар олдида ғариб ва нотавон бўлиб, ип эшолмай қолиши мумкин.
Агар булар оддий одамларга тааллуқли бўлганида майли, индамаган, куймаган бўлардим бунчалар.
Лекин минг афсуски, Кремль заллари билан беллашадиган бу кошоналар  бир кун ҳам қўлини совуқ сувга урмаган Зафарбой (Зафар Омонов), Мираброрбой (Мираброр Усмонов), Салимбой (Салим Абдувалиев) ва яна биз билмаган бир қанча «Янги ўзбек бойлари»га тегишли…
Ғофур Раҳимов ана ўшаларнинг «Биринчи оила» олдидаги таслим ва таъзимига қарши эди…

 

 5.
Бугун Каримовнинг хатоларини айтувчилар кўп.
Ғофур Раҳимов унинг олдида дадил бош кўтариб, шу йўлни хато эканини мардона айтиб чиққан биринчи олигарх. Агар у ҳам ялтоқилик қилганида, Мираброр Усмонов, Салим Абдувалиев каби бойваччалар каби Ўзбекистонда яшаётган, давру даврон сураётган бўларди.
Лекин виждони бор экан. Каримов даврида ўзбек бойларидан биринчи бўлиб норозилик қилган шу. Каримовнинг орқасидан иш кўраётган оила аъзоларига биринчи илгак ташлаган одам шу киши.
Мен унинг бизнеси ва бойлиги замирини билмайман. Ғофур Раҳимов ҳам ўша бизнесмен ва бойваччалардан бири эди.
Ўзбекистондаги барча пулдорлар, бой ва тадбиркорлар бир бўлиб ҳукмдор аждарҳонинг думи ва оёғини ялаган бир пайтда, анча бунча чапанилик билан танилган Ғофур исмли олигарх буни ҳазм қилолмади.
Биринчи бўлиб уларга сиртмоқ ташлади…

 

6.
Криминал дунёсидаги ориятли ва диёнатли «авторитет»га хос бўлган бу исён безорилар тили билан айтганда бу «вызов»  унга жуда қимматга тушди, оғир бўлди. «За базар надо ответить!» дейишди улар.
Ғофур Раҳимов бугунга қадар мана шу шаккоклик ва ўжарлик, бош эгмаслик жазосини тортиб келаяпти. Акс ҳолда у ўз юртида, Ватанида яхши яшаши мумкин эди.
Лекин у  — «Биринчи оила» олдидаги мана шу қуллик ва мутеъликни ҳазм этолмади, қабул қилолмади…

 

7.
Ғофур Аҳмедович адабиёт ва санъат вакилларига, ижодкор ва зиёлиларга, журналист ва адибларга яқин ва меҳрибон эди. Ундан яхшилик ва меҳр кўрганлар жуда кўп. Унинг қўли очиқ, саҳийлигини кўп эшитганман.
Умуман олигархларнинг аксарияти хасис ва бехислат одамлар. Ғофур аканинг улардан довруғи баландроғ эди. У Ўзбекистондаги энг бой ва зодагон одамларнинг биринчи бешлигида турарди. Каримов оиласидан бошқа ҳеч ким уни суриб чиқа олмас эди.
Ўзбекистоннинг «Биринчи оила»сига биринчи «вызов» ташлаган одам Ғофур Раҳимов бўлади. Ўшанда уни ҳамма ёмон кўрди, ундан ўзини олиб қочди. Уни Ватандан қувғин қилишди. Ваҳоланки, оиланинг йўли — халққа қарши йўл экан. Халқни таловчи йўқ экан. Бу йўлнинг аслида қандай йўл экани мана бугун ошкор бўлди.
Биринчи оила ўзининг нафси учун, бойликка ҳирс қўйгани учун парчаланиб кетди. Туб маънода парчаланди. Ҳам оила, ҳам рўзғор парчаланди. Тахт ва салтанат парчаланди. Нафс ва ҳирс, бойлик ва ресурс ҳисобига парчаланди.
Меҳнаткаш ва жафокаш Ўзбекистонни халқаро миқёсда шарманда қилди. Шу баднафс оила ўзбек халқининг юзини юзини ерга қаратди. Ғофур Раҳимов буни, менинг назаримда, жуда эрта пайқаган экан.
У кишининг мана шу хислатига тан бермаслик мумкин эмас…

 

Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада, 21 июль, 2017 йил…
(Давоми эртага эълон қилинади)

 

21 комментарий к «Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (1-қисм)»
  1. Ғофур Раҳимов ҳақида анчадан бўён ўйлаб юрардик, нега бу одам жим бўлиб кетди, қаерда ҳозир, нега журналистлар у ҳақда гапиришмайди ва ёзишмайди деб. Исмат Хушев бугун ўзбек журналистикасининг ҳақиқий байроқдори бўлиб қолди. Одамларни қизиқтирган долзарб мавзуларда фақат Дунё Ўзбекларида ва фақат Исмат Хушевнинг ўзига хос хабарларини ўқиш мумкин. Биз Ғофур Раҳимовга туғилган куни арафасида саломат ва омад тилаб қоламиз. Тошкент Милиция Академиясининг битирувчи курсантлари номидан: Д.М.

  2. Бугуннинг узида ушбу мавзуда 7 та макола эълон килинибди… 7 та макола бу 7 марта отилган ук демак. Кизик бирортаси мулжалга тегармикан? Укларни 5 таси эски экан. 2 таси янги — бири Эврил Турондан, бири бош мухаррирдан.
    Бир пайтлар «Хаёт ва Иктисод» журнали бош мухаррири булган Исмат Хушевдан якингинада чикарилган валютани либераллаштиришга оид фармон, карорлар ва конвертацияга булаётган саъй харакатлар тугрисида хам маколалар кутишга хаклимиз менимча.
    Бир кизик савол Исмат Хушевга: Агар Канадада криминал ишлардан бойиб авторитет булган одамни давлат бошкарув системасига якинлаштиришган булармиди?
    Жавоб учун одиндан рахмат.

  3. Исмат Хушев жаноблари ва Уларнинг сайтига оддий инсоний рахмат!!! Куп нарсаларни билмоқдамиз, фақат илтимос, Эхтиёт булинг!

  4. Ғофур Раҳимов ҳеч кимга бўйсинмайдиган танти, мард инсон экан. Каримов инжиқликлари, хизматини қилишни ўзи учун ор деб билган. Шу туфайли хорижга чиқиб кетди. Исмат Хушевнинг бу гапларига шахсан мен ишонаман. У киши ҳеч қачон ёлғонни ёзмаган. Раҳмат, Исмат ака. Ғофур Раҳимовни эса бугунги туғилган куни билан табриклаймиз.

  5. Ғофур акани ўз принципи қарашлари бўлган. У киши ялтоқланиш, мослашиш,бўйсинишни кутара олмайдилар. Албатта тўғрисини айтиш керак,бу шахс ҳақида турли хил салбий,ижобий миш-мишлар тарқалган. Кимда камчилик йўқ? Нима бўлганда ҳам бундан кейин мана шундай эл ичида танилган кишилар миллатимизга астойдил хизмат қилсалар Ватанимиз тараққий қилади.

  6. Ўзбекчилик менталититида бор нарса, мудом ўзига авторетит яратиш бундай ҳолат қон қонимизга сингиб кетган. Ғофур бўлмаганда бошқаси бўларди. Бу бошқасига қараганда инсофлироқдир.

    1. Агар аждодизда бир судланган одам булса Америкага куймайди. Уларда криминаллар хар доим назорат остида, хукумат ишига умуман якин йулатишмайди. Бизда эса илм эгалари ойликка зурга яшайди, авторитетлар хар хил давлат мансаблари билан сийланади. Бу ривожланишни аксиомаси. Шу пайтгача нима киберган оддий халкка уша авторитетлар? Нафсини биринчи уринга куймаган одам авторитет булолмайди. Хар кимди узига берсин худойим. Бировларни этагида намоз укигунча. Худо хаммагаям уша авторитетларга берган онг, кул-оёкни бериб куйибди. Одам узи харакат килиши керак!

  7. Ғофур Рахимов Ўзбекистон ривожига хисса кушган одам. Буни билган билади, билмаганлар билмайди. Хушев жуда туғри ёзган. Ғофурбойга Каримов номардлик қилган.

  8. Гофурбойдан жуда куп яхшилик курган шогирдлар бор. ушалар номидан Исмат Хушевга рахмат. мана бу хакикий угил боланинг иши булди. окамизга эса омад.

  9. Хоразмда Гафур Рахимовнинг яхши ном билан эслашади. Табриклаймиз. Бу маколадан кейин у киши хам ватанга кайтиб қолсалар керак. Чунки Исмат Хушев жуда машхур журналист. Унинг ёзганлари жуда кўпи бугун амалга ошганига гувоҳмиз. Телевиденияни ёзиб ёзиб охири янгилади. Сурхондаги снбчи Нодиршоҳ Хушев туфайли ишдан кеди.

  10. Энди билдим ҳамма гапни. Олдин бу гапларни биламасдим. Ўғри бўлгани учун ҳайдалган деб юрардим. Лекин бу ердагиларнинг ўғрилигини кўриб, ҳайрон қолардим. Энди тушундим. Гап бу ёқда эканда, Ғофур акани умри узоқ бўлсин.

  11. Ғофурбой лўттибозликни ёқтирмайдиган, ўғил бола одам. Ким ўғри эмас бугун. Лекин ўғри билан ўғрининг ҳам фарқи бор. Исмат Хушев буни бекордан бекорга ёзмаган. Унга ростдан ҳам 1-оила ноҳақлик қилгани учун ёзиб, ҳимоя қилмоқда. Журналист ҳимояга муҳтож инсонларга, у ким бўлишидан қатьий назар, хамиша ёрдам бериши керак. Криминал бўладими, мафия бўладими бунинг фарқи йўқ. Нимага Салимлар ва бошқалар қолиб, Ғофурбой кетиши керак Ўзбекистондан.

  12. Ғофурбой Салимбойга қараганда ориятли ва бағри кенг одам. Мард ва олийжаноб. Бундайлар ҳеч қачон ватанга сиғмаган. Исмат Хушевни ўқиб, бугун яна бир бор бу гапларнинг тўғри эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Раҳмат.

  13. Журналист качон хакикий журналист хисобланади, качонки бошкалар айтмаган гапни айтса, килмаган ишни килса. Исмат Хушев хамма криминал деб куркиб юрган одамнинг аслида криминал эмас, балки инсофли, лекин хукмдор кахрига йуликкан мард ва жасур инсон эканини биринчи булиб айтди ва кутариб чикди. Буни табриклаш керак. Рахим Гафуровга келсак, мен хам бу киши хакида куп яхши гап эшитганман. Демак тугри экан. Исмат Хушевга рахмат бунинг учун. Гофурбойга эса узок умр тилаб коламан.

  14. Ассаламу алейкум Исмат ака… Маколани укидим.. яхши Гафур Рахимов бизнесмен яхши инсон. Лекин Алигарх эмас… Алигарх Хозир Узбеклар ичида Алишер Усмонов бор…. Алигарх булиш учун катта миллиард доллар булса…шунда Алигарх ибора и кулланилади илтимос мени тугри тушунас деган умиддаман…

    1. Ас алайкум, Гафур аканиям А Усмоновдан кам жойи йук уни Дубай шахридаги ал Рашид портида улуши бор ва бошка катта бизнеслари бор факат у Узбекистон фукороси булгани учун уни ошкор этолмасди. У одамни бемалол олигарх деса булади менимча.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *