• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Дунё ўзбеклари»га Санкт-Петербургдан мактуб…

Сен 27, 2012
«Дунё ўзбеклари»га Санкт-Петербургдан мактуб…
«Дунё ўзбеклари»га Санкт-Петербургдан мактуб…

Марина Светаева, 1915 йил.

«Дунё ўзбеклари»га Санкт-Петербургдан мактуб…

Ассалому алайкум, Исмат ака!

90-йиллар бошида, яъни, Марина Цветаеванинг 100 йиллиги арафасида шоир дўстим Хайруллоҳ Зоҳид тавсияси билан юбилярнинг 2 та шеърини сарбаст ўгирган эдим ва агар маъқул кўрсангиз, шуларни эълон қиларсиз, деган фикрда бугун уни саҳифангизга юбораяпман.

Эҳтиром ила Беназир Муҳаммад, Санкт-Петербург.

М. Цветаевадан Икки Шеър

Хайруллоҳ Зоҳидга

(русчадан)

1. Ўн Беш Йош

қалбимнинг торида бир мунгли наво
тўлғонур ингранур: ўн беш йош йораб
нечун мен бунчалар улғайибман оҳ
йўқ энди чора

оҳ кеча эди-ку эркин тонгданоқ
ўтлоқда йайрардим билмасдим қайғу
бир қувноқ қизалоқ сочлари пахмоқ
кеча эди-ку

тинглардим баҳорий сасларни эриб
чопқиллаб гулларга белана беғам
менга раво эди ҳар бир ҳайқириқ
ва ҳар бир қадам

олдда нима кутар: омадсизликми
алдовми чарх урар йолғиз бошимда
мен шундай йўқотдим болалигимни
ўн беш йошимда

2. Битик Тош

нигоҳларинг йерга тикиб
ўтиб борурсан ложарам
мен бундаман қолма кетиб
бир пас тўхта йўлчи оғам
(қизғалдоқдан тизиб чамбар)
бир-да ўқи тош дафтарим:
мени Марина дердилар
бунда битилмиш йилларим
буни қабр этма гумон
мен чиқмасман даҳшат солиб
гарси севар эдим чунон
нораво онлар кулмоқни
вужудимда сузарди жон
қўнғир сочим тўзғиб беғам
мен ҳам сендек йўлчи эдим
бир пас тўхта йўлчи оғам
(чиқиб ғамнинг кулбасидан)
мевалар тер шода-шода
билсанг мазор мевасидан
ширин мева йўқ дунйода
аммо бошинг қуйи солма
турма ғамгин сақлаб сукут
аста мен ҳақимда ўйла
астагина мени унут
бир нур сени чулғаб олур
нурга дўнур ичу тошинг
оғам сени ўкситмасин
йер остидан берган товшим

Тошкент, 1990

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *