Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…
Июл 23, 2017
«Озодлик» радиосининг Исмат Хушев иштирок этган 2017 йил, 15 май кунги сони…
Published on 15 May 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат сафари ташрифи давомида Пекин раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ва қўшма инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилди. Жаноб Мирзиёевнинг хорижга тўртинчи сафарида унга рафиқаси Зироатхон Мирзиёева (Ҳошимова) илк бор ҳамроҳлик қилди. Канададан “Дунё ўзбеклари” сайтининг бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ишонишича, президент Мирзиёевнинг Хитойга рафиқаси билан бориши президент имижи учун ижобий хизмат қилади.
“Биз чорак асрдан бўён давлат раҳбарлари иштирок этадиган расмий тадбирларда ҳаёли, иболи ва латофатли бўлган соф ўзбек аёли тимсолини кўриш илинжида яшадик ва Мирзиёевни Хитойга рафиқаси билан бориши жуда катта инқилобий воқеа бўлди. Дунё журналистлари энди ўзбек президентининг дилбар рафиқасини гўзал президентларнинг оиласи қаторига қўйса не ажаб,” деди Исмат Хушев.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ким?
Канададан журналист Исмат Хушев ўзининг “Дунё ўзбеклари” веб сайтида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳақида бир қанча мақола босган.
Исмат Хушевнинг ишонишича, “президентларнинг оилавий борди-келдиси халқлар дўстлигига хизмат қилади».
Хитой иқтисодий жиҳатдан дунёда тенги йўқ миқиёсда бўй кўрсатган сайин халқаро майдонда АҚШ, Япония ва ривожланган Европа давлатлари,Ҳиндистон каби мамлакатлар қаршилигига учрамоқда. Бу юқоридаги мамлакатлар глобал шароитда Хитой билан мажбуран ҳамкор бўлсада бошқа томондан рақиб ҳамдир. Ўз ўзидан савол тўғилади, бундай шароитда Ўзбекистон қандай йўл тутиш керак? Бирдан бир тўғри йўл, ташқи сиёсатда ҳеч бир томонга қўшилмаслик, стратегик мувазанат сақлай билиш. Хозирги олиб борилаётган ташқи сиёсат тўғри бўлсада ҳалигача ўз услуби, имиджини топгани йўқ. Ундан ташқари депломатик юналишда мустақил қарашларга эга кадирлар йўқ ҳисоби. Демак қилинадиган ишлар олдинда Ўзбек депломатиясини яратиш керак.

Қандай яхши гаплар. Қанийди ҳамма ҳам сиздай соф кўнгилли бўлсайди…
1 шарҳ
Мен Исмат Хушевни “Озодлик” ва “ВВС” даги чиққишларини солиштириб кўрдим. “ВВС” да салбий шархлар йўқ ҳисоби, “Озодлик”да эса нафақат салбий ҳатто ҳақоратли шархлар кўп. Сенлар атайлаб ўйиштираётганларингни ахмоқ ҳам билади. Журналист бўлмасдан бу кунларингдан ўлганларинг яхши.