• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ИСЛОМ НИҚОБИДАГИ ЭКСТРЕМИЗМ ҒОЯЛАРИ – ЖИДДИЙ МАФКУРАВИЙ ХАВФ

Сен 29, 2012
ИСЛОМ НИҚОБИДАГИ ЭКСТРЕМИЗМ ҒОЯЛАРИ – ЖИДДИЙ МАФКУРАВИЙ ХАВФ
ИСЛОМ НИҚОБИДАГИ ЭКСТРЕМИЗМ ҒОЯЛАРИ – ЖИДДИЙ МАФКУРАВИЙ ХАВФ

ИСЛОМ НИҚОБИДАГИ ЭКСТРЕМИЗМ ҒОЯЛАРИ – ЖИДДИЙ МАФКУРАВИЙ ХАВФ

XX аср сўнггида дунёда йирик ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар юз берди. Хусусан, дунё саҳнасида ўз эрки, мустақиллигини қўлга киритган қатор давлатлар пайдо бўлди. Бундай давлатлар орасида мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳам ташкил топди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлатни барпо қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёни муҳим паллага кирди. Миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланадиган, фаровон турмуш тарзи таъминланадиган демократки ривожланиш йўли изчил давом эттирилмоқда.

XX асрнинг охири, XXI асрнинг бошларида халқаро ҳамжамият, хусусан, Марказий Осиё минтақаси давлатлари аҳолисининг диний фаоллиги ўсиши кузатилди. Бу жараён анъанавий динларга бўлган қизиқишнинг ортишидагина эмас, балки мазкур минтақа учун ноанъанавий ҳисобланган диний ҳаракат ва оқимларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалишида ўз ифодасини топди.

Маълумки, диний тузулмаларнинг ўз ақидаларини ишлаб чиқиши, ёзма манбаларни яратиши ва ўз ғояларига асосланган диний эътиқодини шакллантириши учун маълум муддат талаб қилинади. Диний эътиқоднинг энг муҳим жиҳатларига турли ёндошув диндаги у ёки бу ҳолатнинг турлича талқин қилинишидан бошланади. Айнан шу турдаги ёндошувлар натижасида улар орасида ўзининг кескинлиги ва қатъийлиги билан ажралиб турувчилари – радикаллари вужудга келган. Натижада, диннинг жамиятга сингиб бориши, унинг турли соҳаларини бир-бирига таъсири – маълум бир шарт-шароитлар радикализм унсурларининг пайдо бўлишини келтириб чиқарган.

Ҳозирги кунда ислом ниқобидаги экстремизм ғояларини тарғиб қилиш жиддий мафкуравий хавф сифатида қайд этилмоқда. Диний экстремизм ва диний муросасизликнинг бошқа кўринишларига жамиёт сиёсий тизимини беқарорлаштирувчи, миллий ҳаётий муҳим манфаатларга зарар келтиришга олиб келувчи омил ва шароитлар сифатида кўрсатилган.

Фарғона гарнизони офицерлар уйида диний экстремизм ва фундаментализмнинг кириб келишининг олдини олишда ҳарбий офицерлар таркибининг вазифаларига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди. Унда Фарғона горнизони ҳарбий қисми муассасалалари офицерлари иштирок этдилар.

Анжуманда “Диний экстремизм ва фундаментализмга қарши шахсий таркибда мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича офицерлар таркибининг вазифалари”, “Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг диний оқимларга кириб кетишининг олдини олиш ва оилалар тинчлигини мастаҳкамлаш бўйича тавсиялар”, “Миллий истиқлол ғояси – маънавий юксаклик ва жамият тараққиётининг асоси. Диний муносабатлар”, “Миссионерлик моҳияти, масалалари, оқибатлари ва унинг олдини олиш йўллари”, “Ислом дини жамиятнинг маънавий-диний асоси. Динимизнинг тарихий илдизлари, демократик ҳуқуқий давлат тараққиётида эгаллаган ўрни, мазмун-моҳияти ва ўзига хос фазилатлари”, “Глобаллашув жараёнлари, маънавий таҳдидлар ва ахборот, уларнинг жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири”, “Ислом фундаментализми ва диний экстремизм мафкураси, уни шахсий таркиб ўртасида тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусидаги маърузалар тингланди.

Анжуман қатнашчиларига “Жиҳодчилар” (“Ваҳобийлар”), “Акромийлар”, “Салафийлар”, “Тариқатчилар”, “Сулаймончилар” диний экстремистик оқимлари, “Ҳизб ут-таҳрир” диний экстремистик ташкилоти, “Нурчилар” нодавлат диний фундаменталистик ташкилоти, “Жамияти таблиғи исломий” (Исломий хабарни етказиш жамияти) ҳақида маълумотлар берилди. Уларнинг кўзлаган мақсадлари, риёкорликлари, кирдикорлари ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, анжуман сўнггида “Изтироб” видеофильми намойиш қилинди.

«Ўзбегим»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *