Суратда: Чапдан ўнгга – Бош вазир ўринбосари Иномжон Искандаров, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси — Мавлон Умурзоқов, Президент Кенгаши аъзоси, шоир ва ёзувчи — Шукрулло, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Исмоил Жўрабеков, Тошкент шаҳар ҳокими — Адҳамбек Фозилбеков, “Ҳаёт ва Иқтисод” – “Жизнь и Экономика” журналлари Бош муҳаррири — Исмат Хушев, Ўзбекистон телерадиокомпания раҳбари — Наим Ғойибов, “Ўзсовпроф” раиси -Бўри Алламуродовлар.
Тошкент шаҳри, 1992 йил, Ҳукумат уйида.
Бир сурат тарихи
Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТ КОМАНДАСИНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Биз устозимиз Ислом Каримовни бағри кенг, мурувватли ва меҳр-оқбатли раҳбар деб айтишга ўрганиб қолганмиз.
Бугун 23-июнь Ислом аканинг Ўзбекистон раҳбарлигига келганининг ропа роса 26 йиллигини нишонларканмиз, у киши ҳақидаги ижобий мақола ва шеърларни эълон қиляпмиз.
Лекин мана бу сурат, ундаги давлат ва жамоат арбобларининг кейинги аянчли тақдири – устоз ҳақидаги бу ижобий фикрларни бир оз шубҳа остига олиши мумкин.
Биз мустақил ва холис журналист сифатида ҳамма ҳақида – ҳатто ўзимиз меҳр қўйган Президент тўғрисида ҳам бор ва тўғри гапларни ёзиб қолдиришимиз керак.
Фикримиз исботи сифатида суратда тасвирланган давлат ва жамоат арбобларининг кейинги аянчли қисматига бир назар солсак, кўп нарса ойдинлашади…
1.
Иномжон Искандаров – республика қурилиш материаллари вазири эди.
У киши асли Зоминда туғилган бўлиб, министрлик лавозимига – Ангрен резина заводи раҳбарлигидан келганди.
Бир муддат Бош вазир ўринбосари бўлгач, кутилмаганда Оҳангарон цемент комбинатига сургун қилинди.
Кейин ўзи ҳам “цемент”га айланиб, алал оқибат – “уй министри” бўлиб қолди…
2.
Мавлон Умрзоқов – Ўзбекистон Президентининг кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси. Иқтисод фанлари доктори.
“Давлат тўнтаришига уриниш” айбномаси билан Президентнинг қаҳрига учраб, салкам “Жаслиқ”қача бориб келган.
Йигирма йилдан бўён ишсиз.
Чўнтакда – Москвадан олинган “Фан доктори” дипломи, ўзи эса – кўча профессори…
3.
Шоир Шукулло – Совет даврида Магаданда “олтин” қазиган.
Айни пайтда – ўша даврда иттифоқда машҳур шоир бўлиб танилган.
Бу ҳақда “Бекафан кўмилганлар” номли китобида батафсил ёзилган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бир муддат давлат арбоби бўлиб танилган.
Кейинги йигирма йилдан бўён уйда – оила арбоби…
4.
Исмоил Жўрабеков – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, кейинчалик Президентнинг Давлат маслаҳатчиси.
Мустақиллик йилларида – йигирма йил – Ўзбекистоннинг иккинчи одами ва ниҳоят ўн йилдирки, ўз уйининг – биринчи одами…
5.
Адҳамбек Фозилбеков.
Совет даврининг кўзга кўринган партия ходими.
Мустақиллик даврида бир муддат – Тошкент шаҳар ҳокими, кейинчалик эса – ўз уйида ҳам ҳокимлик насиб этмади…
6.
Бу давранинг энг ёш ва истиқболли вакили – журналист Исмат Хушев.
Ўттиз ёшидаёқ Подшо эркатойи бўлиб, ҳукумат арконларининг порлоқ ва умидбахш юлдузига айланган эди.
Суратдаги мулозимларнинг энг ёши ҳам унинг ўзи эканиёқ бу фикрнинг айни ҳақиқат эканидан далолатдир.
Лекин 2004 йилда у кутилмаганда Президент планетасига боши билан урилиб, метеорит каби Канадага келиб тушди…
7.
Наим Ғойибов – Фалсафа фанлари доктори, профессор.
Совет даврида – Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг маданият арбобларидан бири бўлган.
Мустақиллик даврининг телерадиокомпанияси раиси, сўнг республика Маданият вазири, ундан кейин – Тошкент Милиция мактабида оддий ўқитувчи бўлиб, ўзининг собиқ талабаларига “честь” бериб юрган…
8.
Суратдаги сўнгги сиймо – Бўри Алламуродов.
Совет даврида – Рашидовнинг “ўғли” бўлиб, сиёсий майдонга кириб келган.
Республика комсомолини бошқарган.
Рашидов ўлган куниёқ Рашидовга биринчи бўлиб тош отган ва унинг мукофотига – бир муддат Наманган обкомининг биринчиси, сўнг республика Узсовпроф раиси бўлиб ишлаган.
Аллақачонлардан бўён – уй раиси…
Сўнг сўз ўрнида:
Хулоса қилиб айтганда – бу даврада оддий одамнинг ўзи йўқ.
Каттадир кичикдир – уларнинг ҳаммасини бир ном билан жамлаш мумкин:
Ҳеч шубҳасиз улар мустақилликнинг илк йилларидаги Президент командаси аъзолари эди.
Улар отасига ишонмаса ишонмас, лекин Президент этагини маҳкам ушлаган, унга астойдил эътиқод қўйган, унинг ҳар бир қадамини олқишлаган, мустақиллик байроғини баланд кўтариш учун бор куч ғайратини сарфлаган арбоблар эди.
Муҳтарам Президент ўз командасига қанчалик меҳр шафқат кўрсатганлиги – суратдагиларнинг кейинги аянчли тақдири ва аччиқ қисматида мана ман деб яққол кўриниб турибди.
Президентнинг ўз командасига бўлган марҳамати бу…
Ҳолбуки, Ўзбекистон тарихи фақат тош бағирлик ва бешафқатсизликдан иборат эмас – ўрнак олса арзийдиган ўтмишимиз бор.
Шароф Рашидовни ҳам бутун умр эговлаб келган, кўзига чўп суққан рақиблари бўлган. Бироқ уларнинг бирортасидан ўч олмаган.
Бир умр унинг устидан Москвага хат ёзиб келган қайсар Расул Ғуломов – то ўлгунича министрнинг биринчи ўринбосари, Мирзавали Муҳаммаджонов – академик, қишлоқ хўжалиги олимларининг сардори, Рафиқ Нишонов – ер юзининг жаннатларидан бири – Цейлонда СССР элчиси бўлди…
Юқоридаги сурат эса тасодифан тарихга муҳрланган. Бу – бир ҳукумат уйидаги анжумандан сўнг олинган оддий сурат, холос.
Агар Президент ғазабига учраган дўстлари, сафдошлари ва шогирдларини (мухолифатни-ку қўяверинг) бир галареяга жам қилиш мумкин бўлганда эди, бунинг ўзи – аянч ва армонларга тўла каттакон бир тарих бўларди:
Шукрилла Мирсаидов, Раҳим Ражабов, Мирзаолим Иброҳимов, Мираҳмад Мирқосимов, Шавкат Юлдошев, Абдуҳошим Мўталов, Ўткир Султонов, Эркин Халилов, Тўхтамиш Боймиров, Шароф Убайдуллаев, Пўлат Ҳабибуллаев, Алихон Отажонов, Муҳаммад Бобир Маликов, Бахтиёр Ғуломов, Ғулом Алиев, Зокир Алматов, Равшан Ҳайдаров, Усмон Чинозович Худойқулов, Қаюм Ҳаққулов, Бахтиёр Ҳамидов, Козим Тўлаганов, Қодир Ғуломов…
Бу рўйхат – “Урилган” олий раҳбариятдагиларнинг дафъатан ёдимга тушганлари, холос. Агар ушбу рўйхатни вилоятларга кўчирсак – бутун бир мунгли эпопея пайдо бўлади.
Бағри кенг Президентимиз бу борада ҳатто ўзидан олдин ўтган арбобларни ҳам аяб ўтирмади: Иномжон Усмонхўжаев, Рафиқ Нишонов, Владимир Анишчев, Анатолий Ефимов, Раъно Абдуллаева, Ғайрат Қодировларнинг айримлари собиқ Иттифоқнинг турли шаҳарларига бош олиб кетсалар ҳам, Президент ғазабидан то ҳануз қочиб қутулолмадилар.
Президент ғазабининг сарҳадлари кенглигига қойил қолмасдан иложингиз йўқ.
Ўзбекистон чегарасига қаноат қилмай, ҳатто Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон раҳбарларининг ҳам вақт бевақт ёқасидан олиб, чалпиб турамиз.
Улар ҳам бизнинг феъли хуйимизга аллақачон кўникиб кетишган, миқ этишмайди.
Фақат Қирғизистоннинг ёш раҳбари бу сукунатни бузиб, эндиликда бир тош отсак, иккита қилиб қайтариб турибди.
Унинг хушомадига Акаев ва Бақоев даврида узиб ташланган газни қайтадан улаб ва қўшқўллаб етказиб берсак ҳам, ҳануз жўнбўшга келган ғазабини юмшатолмай оворамиз.
У эса туяга чаппа минган Манасдай ғазаб отига миниб: “Каримов узоққа бормайди!” деб жар солгани солган…
Лекин Қозоғистон билан Тожикистон раҳбарлари ҳам қараб туришгани йўқ.
Президентимизга қасдма қасд – улар ҳам Ўзбекистоннинг оёғидан чалгани чалган.
Бири – қарийб 400 метрлик Роғунни қуриб, Амударёга тўғон соляпти.
Иккинчиси эса – Қозоғистон йўлларида Ўзбекистон карвонларига ҳар қадамда бож хирожни оширгани боис, Ўзбекистонда нарх наво кун сайин гувиллаб осмонга кўтариляпти.
Хуллас, “Ўзбекистонни урма сўкма – йўлини тўс, дарёсини бўғ” деганларидек, Роғун билан Кампирравот тўғонларининг баландлиги салкам осмонга етай деб қолди.
Демак, Президентимиз “марҳамати”дан келажак авлод – набираю чевараларимизгача ҳам баҳраманд бўлиб ётиши аниқ бўлиб қолди…
Марҳаматингизга балли, устоз!
Исмат Хушев,
15 январь, 2015 йил
Торонто шаҳри, Канада.
Исмат ака қофиялаштириб, собиқ раҳбарларни ўз жойига қўйиб қўйибсиз. Умуман сизга гап йўқ, ака. Ўзингизни ҳам аямабсиз. Бошқаларку майли, аммо сиздек кўнгли тоза, самимий ва садоқатли журналистнинг ҳам қадрига етмаган Каримов. Мана шу унинг энг катта ва кечириб бўлмас хатоси.
Каримов ва унинг диктат сиёсати ҳақида ҳали хеч қатта ёзилмаган ва айтилмаган гаплар булар. Исмат Хушев биргина мана шу бюстеллер китоби билан ҳам ўзбек сиёсати ва тарихида яшаб қолади. Каримов ва бошқалар ўтиб кетади. Лекин И.Хушев ва унинг мана шу асари доим яшаб қолади.
Комунистлар ҳам ҳар хил бўлар экан. Рашедов билан ИАК ни солиштирсанг. ИАК қип қизил, суяк суякигача сингиб кетган комунестдир. Мамлакатимизда олиб бораётган сиёсати совет даврини ўзгинаси. Ҳар замонда ўз коммунестик даврини иккиюзламачилик қилиб сукиб қўйади. Ундан ажраб кетганиз яхши бўган Исмат ака, хич куйинманг.
“Tуяга чаппа минган Манасдай ғазаб отига миниб: “Каримов узоққа бормайди!” деб жар солгани солган…”
Manashu tashbehning o’zida butun boshli maqolaning yuki bor ekan.
Сиз учун Президент хакида танкидий фикр билдириш канчалар огир эканини яхши биламиз. Чунки сиз бир умр бу одамни мактаб келдингиз. Шу маколани эълон килганингиздан буен бизга телефон килиб, бу янгилик учун суюнчи олганларнинг сон саноги юк десак, ишонасизми? Дунё Узбекларининг обру итибори шу кадар катта экан.
Кеч булса хам хакикатга юз бурганингиз билан табрикламиз. Халол ва мард одамлар, адолат ва диенат рухида усиб улгайган инсонлар хамиша шундай иул тутишган. Ана энди сизни Каримов режимига карши кучларнинг кузга куринарли кишилари каторида тилга олсак, ярашади…
Dadahon Yo`qubov bilan birga tushgan rasmlaringizga sharhni kutib qolamiz…
Jo`rabekov hozir nima ish qiladi, Ismat aka.
Bo`ri Allamurodov bilan u kun to`yda ko`rishib qoldik. Bu maqolani o`qigan eka. Sizdan juda hafa. Odamlarni chalgitib, Noto`gri ma`lumot berilgan dedi. Butun O`zbekiston Rashidivni sotgan, yolgiz men emas deydi. Shunga nima deysiz.
Ismat aka, negadir Shukrullo bobo haqida hech narsa bermay qo`ydingiz…
Fozilbekovning so`nggi hatoti haqida hikoya qilib berichning iloji bormi, Ismat aka. Biz algortmda ishlaganda kvartira bergan edi oilamizga rahmatli, yahshi va samimiy odam edilar…
Juda yaxshi va ta`sirli…
Ismat aka, nega Karimov bilan birga ishlash bahtiga muyassar bo`lgan boshqalar ham huddi sizday qilib yozolmaydi. Meni shu savol anchadan o`yon o`laytirib keladi. Rahmat.
Ha, rostdan ham bu mulozimlar orasida eng yoshi va navqirono o`zngiz ekansiz…
ISLOM KARIMOV KECHA MOSKVADA NIHOYATDA RUHSIZ VA UMIDSUZ HOLDA NAMOYON BO`LDI. BUNI QANDAY SHARHLASH MUMKIN iSMAT AKA. RUS TILIDA PUTINDAN HAM ZO`R GAPIRGAN KARIMOVNI MEN HECH QACHON BUGUNGIDAY KAYFIYATSIZ HOLDA KORMAGANMAN. HUDDI UMRINING OHIRGI KUNLARINI KO`RAYOTGANDAY. SIZ UNING SHU HOLATDA KO`RIB ACHINDINGIZMI, YO`Q, FAQAT ROSTINI AYTING.
Назаримда собиқ Каримов режими амалдорларини кўп мақтамаслик керак. Булар бари Ўзбекистонни СССРдан ажралиб чиқишга қарши бўлган қуштирноқ ичидаги “ватанпарварлар”. Бундайлар кутар кутар қилинишга арзимайди. Лекин Исмат ака ҳамиша ўз холис фикрини айтиб келаяпти.
Бутун мухолифат бир, Исмат акани ўзи бир бўлиб қолди. Исмат ака ўзини мухолифат деб эълон қилса ҳам бўлади. Мен эшонаман эрта бир кун, агар Исмат Хушев истаса, у кишини атрофига ҳамма мухолиф қарашдагилар бирлашади.
Ҳурматли Исмат ака! Дўст ачитиб гапиради дейишган. Сизнинг қатор тарихий асарларингиз ҳақиқий дўстона маслаҳатлар билан суғорилган. ОТАга бу маслаҳатларни ҳар хил йўллар билан етказиш пайидасиз. Минг бора афсуслар бўлғайким юртимизнинг кўплаб катта-кичик казолари танқидлардан тўғри хулоса чиқаришмайди.
Ҳақиқий манқурт ва хоинларга айланиб бўлишган. Ўз айбларини яшириш учун қама-қамани авж олдиришдан бошқа нарсани қилиша олишмайди.
Шароф Рашидовга қанча тош отишмасин, қўхна тарих оқлаб берди. Ҳалқимиз унутмайди.
Dunyo uzbeklari bo`lmaganida nima qilar ekanmiz, bilmadim…
Ismat Xushev bugun O`zbekistonda va dunyoda eng ko`p o`qilayotgan jurnalist bo`lsa kerak. Men masalan har kuni besh-olti marta bu saytga kirmasam turolmayman.
Karimov o`zi bilan birga ishlaganlarni doim ishlatib bo`lganodan keyin yo`q qiladi. Birortasiga ham shafqat qilmadi. HUSHEV JUDA YAXSHI VA ISHONARLI TA`RIF BERGAN ODAMLARGA VA VOQEALARGA…
Ismat aka, Karimov bilan Moskvada tushgan rasmga ham sharh bersangiz yaxshi bo`lardi.
Сизнинг бу шархингиз Ўзбекистоннинг 25 йиллик тарихига, Ислом Каримовнинг чорак асирлик бошқарувига берилган энг муносиб ва ҳақиқий баҳо бўлибди. Мен умрим бино бўлиб, ўзбек жамиятининг бугунги куни ва ўтган аччиқ қисмати хақида бундай тасирли мақола ва тахлилни ўқимаган эдим. Кўзини уйқу элитган халқимиз ҳам сиз ёзаётган бу хақиқатни ҳам секин-аста англаб етади, иншаОллоҳ!
Assalomu alaykum Dunyo Ozbeklarinig bosh muxarriri Imsat Xushev. Sizni oltinga teng maqolalaringizni xammasini oqib boraman. Sizdek bagri keng insonga tasannolar aytaman. Vaqti kelsa yashirmay ozingizni qilgan xatolaringizni xam tanqid qilasiz. Karimov xech qachon marxum Rashodovni qilgan ishini qilmagan qilolmaydi. Rashidovdan juda yaxshi nom qolgan uzbek xalqi buni xech qachon unutmaydi. Karimov ozi tanlagan yol qolib qon qilgan jinoyatlarini xalqa qilgan zulmini tarix xam xalq xam kechirmaydi.Ozi shu y`olni tanaldi. Shu diktatura tizimi ozini boshini eydi bunga juda oz vaqt qoldi. Ulmasak koramiz.
Ассалом алайкум Хурматли Дуне узбеклари Мустакил ва холис ЖУРНАЛИСТ ИСМАТ ака ХУШЕВ менинг хам дил розимни Кабул килинг иш вакти куп бекор утрираман идиш тавок юваман Россияга келиб мана шу дуне узбекларига кириб куп нарсаларни ургандим рахмат сизни устоз деб биламан ахир ургатган одам устоз булади оилангизга тинчлик соглик тилайман сог булинг, Кани Эди нафакат Биз бутун Туркистонликлар бирлашиб кучли давлатга айланса аммо бу утопия, чунки бу ерда факат биз урта осие кора ишлардамиз АФСУС.
Мен сиесатни тушинмайман лекин уйлайманки Кани эди давлат бошкарувида хакатан хам халкни хакикий ахволи билан муоммолар бартарафи бн курашишга кодир бошкарув булса яни хеч качон якка якка шахслар уз хохиши бн карор кабул килмай маслахатлашиб бошкарилса ахир мансаб берган имкондан шахси учунмас юрт халк учун колаверса келажак учун бир яхши ном колдиришса (узларидан сунг Буюк Давлат деган номдан асар ҳам қолмайди. Чунки бу гап сўзларнинг бари ёлғон эканини бугун ҳамма тушуниб етди)
Ha, Ismat akaning prezident va SNBga bo`lgan munosabati o`zgarganini biz ham sezdek. Ular 25 yil davomida halqimizni qullikka olib kelishdi. Buni sezmaslik va bilmaslik endi uyat bo`lardi…
Ismatilla. Bir paytlar prezident bilan tushgan rasmlaringizga o`zingiz ham mahliyo bo`lib, fahr bilan ularni tez-tez saytingizda e`lon qilib turar edingiz. Endi qalingiz kirib, mamlakatdagi fojea ko`lamini anglab etdingiz, shekilli, endi bu rasmlarga boshqacha ko`z bilan qarashni boshlabsiz. Tabriklayman…
Yana bir bor rahmat, Ismat aka, samimiyat uchun.
Ismat Xushevning bu durdona asari e`lon qilina boshlaganiga uch-to`rt kun bo`lar b`olmas Eng ko`p o`qilgan larning eng tepasiga chiqib ketdi. Qoyil!
Emoqning qusmogi ham bor. Hali Karimov va uning 25 yillik safdoshlari qilgan bu ishlari uchun javob berishadi. CNB, MVD, Bosh prokuratura, Oliy sud va hokozalar…
Hali Ismat Hushevning Vatanga qaytgan kunlarini ko`rish ham bizga nasib etsin, ilohim!
Juda mungli, ta`sirli bir asarga teng yozilibdi…
Shu ruknning o`zini bir turkum qilsangiz yaxshi bo`ldi, Ismat aka.
ИАК ўйинчи қип қизил, суякигача манқуртлик сингиб кетган коммунистдир. Мамлакатимизда олиб бораётган сиёсати совет даврини кўчирмаси. Замонлар ўтади уни иккиюзламачилиги, сохтакорлиги кенг оммагаа ошкор бўлади. Ўз вақтида узоқлашиб тўғри қилгансиз. Ўзбекистон янги тарихини бир қисми сиз ёзган хотиралардан олинажак. Сиз Исмат ака ўз китобларингиз орқали тарихимизга кирдингиз!