• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети»га келган изоҳлар…

Авг 6, 2017
Иноятов мана шу одам!!!«Дунё ўзбеклари»дан:
2017 йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон махсус хизмат раҳбари, генерал полковник  Рустам Иноятов 73 ёшга тўлди.
Республика МХХ сини 1995 йилдан бўён бошқариб келаётган Раис йил охирига қадар истеъфога чиқарилиши мумкин.
Унинг ишдан кетганидан сўнг у ҳақда ёзувчилар, ўзича башорат ва кашфиёт яратувчилар кўп бўлади.
Шунинг учун ҳам биз у ҳали ўз лавозимида мустаҳкам ўтирган пайтда, у ҳақда, у раҳбарлик қилаётган энг ёпиқ ва қудратли идора ҳақида ўз сўзимизни айтишга қарор қилдик…

Иноятов қабрда

Исмат ХУШЕВ: МАХФИЙ ХИЗМАТ САЛТАНАТИ

 

Рустам Иноятов одамларни алдаш ва ёлғон гапиришни таржима ҳолидан бошлаган…
МХХ раиси тарихда қандай ном билан қолади?
Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ
 
Муқаддима.
Ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун олдиндан айтиб қўйишимиз керак.
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилдан бўён бошқариб келаётган Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига берилган бу шарҳ — махсус хизмат идораси салтанатининг чорак асрлик фаолиятига берилган бу баҳо — журналист Исмат Хушевнинг шарҳи ва баҳоси. Уни мутлақ ҳақиқат деб қабул этмаслик керак.  Бу бобни ўқиб, Исмат Хушев МХХ га қарши экан деб  ҳам ўйламаслик керак.  Биз МХХ нинг ўзига эмас, балки унинг бугунги сиёсатига — ўзбек халқидан душман ясаш ва яратиш сиёсатига қаршимиз. Бу бизнинг ҳақиқатимиз. Журналист Исмат Хушевнинг ўзи билган ва кашф қилган ҳақиқати, холос.
Бу идора ва унинг қудратли раиси ҳақида бошқаларда бошқача тасаввур ва бошқача ҳақиқатлар ҳам бўлиши мумкин. Биз ўз фикр ва хулосамизни барча қабул қилиши шарт деган худбинона фикрдан йироқмиз. Мақсадимиз — бу ёпиқ идора ҳақида кўпроқ ёзилиши керак. Халқимиз бу ерда қандай одамлар ишлаётганини, улар нима билан машғул эканини билишлари шарт. Ўзбек чекистлари ўз профессионал вазифалари билан шуғулланаяптиларми ёки аксинча, «Мамлакат ва давлат хавфсизлиги» ниқоби остида бошқа ишлар билан банд бўлиб қолдиларми? Уларнинг руҳияти, кайфияти яхшими, орзу умидлари борми? Оила ва бола чақаларининг аҳволи қалай? Бу оилаларнинг жамиятда тутган мавқеи ва нуфузи қандай? Улар ростдан ҳам хориж матбуоти айтаётгани каби мислсиз даражада бой ва шоҳона яшайдиларми ё бу фақат уларнинг айрим нуфузли раҳнамоларига алоқадор гапми?
Уларга чорак асрдан бўён раҳбарлик қилиб келаётган ва Ўзбекистонда махфий хизмат салтанатини яратган раҳбар аслида қандай одам? Қандай оилада туғилиб ўсган, улғайган ва камол топган?  Қаерда ўқиган ва қандай ўқиган? Унинг ота онаси кимлар, қайси соҳада ишлашган, улар аслида қандай одам эди? Рустам Иноятовнинг МХХ раиси бўлиб шаклланишида оила ва ота онанинг ўрни ва роли қай даражада? У қандай қилиб ва ким орқали Ислом Каримовнинг ишончига сазовор бўлди? МХХ раисининг Ўзбекистон биринчи Президенти билан ўзъаро муносабатлари аслида қандай бўлган?
Қолаверса, ўзбек журналистикасида ҳали ҳеч ким қўл урмаган ўта нозик ва махфий мавзуга қўл урган лейтенант Исмат Хушевнинг генерал полквоник Рустам Иноятов билан ўзъаро ва шахсий муносабатлари қандай эди? Исмат Хушев МХХ ва унинг қудратли раиси билан қандай қилиб ва ким орқали танишган? Ҳаммага ҳам ҳаётда учрашиш насиб этавермайдиган бу ёпиқ идора ва унинг биринчи раҳбари билан журналистни ким ўртада воситачилик қилиб, боғлаб турган? Умуман, МХХ раиси ва унинг ёпиқ ва қудратли идорасига Исмат Хушевнинг қандай алоқаси бор?
Унинг уч-тўрт йил бурун кутилмаганда Ўзбекистонга сафар қилишида МХХ идораси қандай рол ўйнаган? Президент Ислом Каримов, МХХ раиси Рустам Иноятов ва журналист Исмат Хушевларгагина аён бўлган бу  «сирли ва синоатли» сафар тафсилотлари қачон очиқланади? Умуман, бу ёпиқ ва хуфия идора ҳақида ёзишга Исмат Хушевнинг маънавий ҳаққи ва ҳуқуқи борми?
Биз ўз хотиралар китобимизнинг мазкур бобида ана шу ўринли саволларга баҳоли қудрат жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз — бизнинг бу ёзганларимизни ўқиган халқ ҳам, ўзбек чекистлари ҳам, ҳатто Рустам Иноятовнинг ўзи ҳам келтирилган далил ва исботлар қанчалар оғир ва азобли, аччиқ ва аламли бўлмасин, ижодий изланишларимизга тан бериши ва ўзбек журналистлари ҳам, агар исташса, нималарга қодир эканини ўз раислик умрида ҳеч бўлмаса бир бор билиши ва қойил қолиши керак деб ўйлаймиз. У пенсияга чиққанидан кейин эса, унга ва унинг идорасига тош отувчи қаҳрамонлар кўп бўлади. Биз уларнинг сафида бўлишни истамаймиз.
Мард бўлсанг — рақибинг амалда, лавозимда турганида юзига гапир, кетганидан кейин эмас…

63 шарҳ

  1. Xolis

    Assalomu alaykum,
    Hurmatli Ismat aka, ushbu jasoratingiz va millatparvarligiz albatta insonlar tomonidan qadrlanadi. Siz ushbu juda o’rinli va o’ta murakkab ishni boshlabsiz, sizga ulkan matonat va zafarlar tilaymiz!

    Ismat aka, siz usbu “разоблачать” qilish ishingizni keng doirada olib borish maqsadida ushbu tizimni yaqindan bilgan va qolaversa uning “milliy xavfsizlikni ta’minlash” niqobi ostida qilingan tuxmat va bo’xtonlardan aziyat ko’rgan insonlarning nidolarini qabul qilib va ularni haqqoniyligini atroflicha o’rgangan holda o’z veb portaligizda chop etishingizni so’raymiz. Siz bu taklifni qabul qilib, yaqin kunlarda o’z veb potaligizda e’lon qilishingizga ishonamiz va kutamiz!

  2. Yolg’iz Ismat Xuhev butun Uzbekiston siyosiy elitasiga uzini obektiv bahosini bermoqda. Boshqalar sharxlash u yqda to’rsin, hatto o’qishga qurqishadi. Boshqalarni bilmadim u kishi Millatimizdagi qurquvni engishda xizmatlari biqyosdir. Odamlar SNB dan utdan qurqandek hadeksiraydi, I Xushevni mazkur idora haqida tanqidiy, xolis yzganlarini to’plasa bir kitob bo’ladi. QOYIL SIZGA!!! BUNAQA IJODKOR UZBEKISTON TARIXIDA UTMAGAN.

  3. Ismat aka, baribir ham xolis yndoshasiz, ajoyib tahlil qilasiz voqiylarni. SNB va uning raisiga ham insof bilan yndoshish kerak. Albatta hamma tomondan qarash kerak shundagina haqoniylikka erishish mumkin.

  4. Санжарбек!
    Сизни теран фикрларингиз учун ғойибона бўлсаям хурмат қиламан. Умид қиламанки, сиз биздан фарқли ўлароқ мамлакат ичидасиз, демоқчиман, ишонгим келади шунга – Ўзбекистон ичкарисида ҳали-ҳануз хур фикрли, зомбилашмаган инсонлар бор ҳалиям…

  5. шахсий фикр

    Сталин вактидаги катагонларда купчилик рахбарлар зиёлилар, диний илмга эга булган кишилар курбон булишди. Ва шу катагонлар ташкилотчиси сифатида Сталин айбланади. Хакикатдан хам шундайми?. Кисман очилган КГБ архивларидан олинган маълумотларга кура маршал Тухачевский бошчилигида булган фитна тасдикланади. Улуг Ватан Уруши олдида булган давлат тунтаришга уриниш мамлакат учун канака хавф солганини купчилик тушунса керак. Шунингдек, уруш бошланиши вакти ва соатигача аник булган пайтда, Жуков ва Тимошенколар тамондан булган саботаж хам архивдан сиздирилди. Мана шундай огир шароитда, албатта мамлакат буйлаб НКВД каттик иш олиб борган. Лекин, Узбекистонда яшаган кишиларни соткин эканлиги хакидаги хабар каердан пайдо булди?. Албатта у кишиларни танийдиган одамлар маълумотига кура. Сталин ёки Ежов, Бериялар махаллий арбобларни, мулла ва эшонларни, шоир ва езувчиларни танишганми?. Хамма маълумотларни уша кишилар билан бирга ишлашган, бирга чой ичишиб юришган шаввозлар беришган. Кимдир кура олмаганидан, кимдир мансаб талашиб, яна кимдир бошка сабаблар билан юмалок хат езишган. Хозирда хам ана шундай шаввозлар оркали купчилик камалиб кетди. Сталинни шахсига сигиниш каердан пайдо булди?. Мансабпарастлар, маддохлар бунёдга келтиришди. Каримов атрофида йигилишиб, уни худодан баланд куйганлар, уни “ота урнида отам”,– дейишиб, уни шахсига сигинганлар хам одамлар. Манфаатталаб одамлар. Олий мажлисда кур тукишиб утиришган, халк хакидан мумайгина маош оладиган кишилар бехабармилар?. Ахир, улар конун ишлаб чикадиган кишилар-ку. Нега МХХни назорат кила оладиган конун кабул килишмайди?. Ёки куркишадими?. Унда бунака катта штатга эга булган, давлат маблагидан катта пул ажратиладиган орган керакми?. Албатта, давлатни кандай ривожланиши, биринчи уринда президентга боглик. Ана шу президент кейинчалик узини кандай тутиши одамларга боглик. Янги президентдан хам сигиниш учун шахс ясаб олсак, кейин йиглаб юришимиз кеч булади.

  6. Санжарбек

    Эсиз.ва эсиз!!!!!!узбек кариялари тинчлик…омонлик ва хотиржамлик булсин дея дуо киладилар…
    Узбек СНБ си Каримов ва Иноятов бош узбекни хотиржамлигини еб адо килди ку????бу иккиси кайси тинчликни ушлаб турди????нима хисобига???ун минглаб одамлар камаш…миллонлабини ватан гадо килишлари хисобигами???Каримов утирган амал курсисида НАЗАРБОЕВ (КОЗОГИСТОН)ЛУКАШЕНКО (БЕЛАРУСИЯ)КАРИМОВДАН УЗОК УТИРИШИБДИ…ХУШ УЛАР МАМЛАКАТИДА ТУХТОВСИЗ КИРГИНБАРОТМИ????
    КАРИМОВГА ИНОЯТОВГА ВА БУЛАРНИ МАЪКУЛЛАБ ГАПИРУВЧИЛАРГА ХАМ ХУДОНИ УЗИ КИФОЯ КИЛСИН!!!!
    ТИНЧЛИК…ТОТУВЛИКМИШ….
    ЗАХАР СОЛИНГАН КУЙ ГУШТИ ВА ЁГИДАГИ ПАЛОВНИ ОВКАТЛАРНИ ГУЛИ ДЕБ БУЛАДИМИ???

  7. Uzbek

    Qama qama bn tinchlikni ushlashni hamma biladi. 1999 yil fitnalari

  8.  Санжарбек

    ОЛМОКНИ БЕРМОГИ БОР!!!!
    НОХАК КИЛИНГАН ХАР БИР ИШ..ХОХ УША ИНСОННИ УЗИГА ТЕГИШЛИ БУЛСИН! ХОХ БИРОВГА ТЕГИШЛИ БУЛСИН…БАРИБИР ЖОН ТАСЛИМ КИЛИШ ПАЙТИДА КУЗ ОЛДИНГДАН КЕТМАЙ ТУРИБ ОЛАДИ.ХЕЧДАН КУРА КЕЧ…КИЛИНГАН ХАТОЛАР (АЛБАТТА ХНЧ КИМ ХАТО КИЛАЯПМАН ДЕБ АЙТМАЙДИ ТОКИ БОШ БОРИБ ДЕВОРГА ТЕГМАГУНЧА)НОХАКЛИКЛАРНИ ТОЕИ ТИРИК ЭКАНМИЗ БИРОЗ ЮВИБ КОЛИШГА ИМКОНИМИЗ БОР….ИНОЯТОВ ХАМ ИНСОН…УНДА ХАМ ЮРАК БОР…КИЛГАН ИШЛАРИГА ИЧИ ОГРИЙДИ ФАКАТ ЖУДА ЖУДА ЧУКУР КЕТИБ БУЛДИМ…ЭНДИ ОРКАГА ЙУЛ ЙУК ДЕГАН ФИКР АЛДАБ КУЯДИ..ЭНДИ ОРКАГА ЙУЛ ЙУКЛИГИ РОСТ ГАП…ФАКАТ ОЛДИНДА УЛИМ ВА КАБР ВА СУРОК САВОЛ БОРЛИГИ ЁМОН…ИНОЯТОВ ХОЗИР (КИШИ БИЛМАС КИЛИБ)БИР ДОНА БУЛСАЯМ,НОХАК КАМАГАН КИШИСИНИ ОЗОД КИЛДИРИБ,ХАММА САРФ ХАРАЖАТИНИ КУТАРИБ,МАЗЛУМНИ КУНГЛИНИ ОБОД ЭТИБ КОЛА ОЛСА АЪЛО ИШ БУЛАР ВА ЭНГ АВВАЛГИ ЮТУК УЗИГА БУЛАР ЭДИ.

    Xozirgi SNB bu KGB ni vorisi uni mutloqa tarqatib yborish kerak. Agar bu tashkilot butunlay milliylashmasa u Xalqqa xizmat qilmaydi.

    Afsus hamma ham uz otasiga o’xshamaydi. Rustam Inoyatov zarracha otasiga o’xshamasligi aniq ko’rinib to’ribdi.

    Санжарбек

    Бу сузларни сири оддий ва лунда…
    Илгари КГБ-СНБ га бошлик РУС (МОСКВА-КРЕМЛДАН)ёки бошлик УЗБЕК булсада… (Номигагина бошлик)асли жилов РУС кулида эди.яъни УЗБЕК УЗБЕКГА МИЛЛАТЧИЛИК ОРТИДАН ЁРДАМ БЕРИШИ БОР ЭДИ.ЭНДИ БУЛСА,БОШЛИК ХАМ ЁРДАМЧИСИ ХАМ УЗБЕКГА ОИД (ЁКИ УЗБЕК КОИДАЛАРИГА ОИД)МУХИМИ…ХАЁТ МАМОТИ ХАЛ БУЛАЁТГАН ХАМ УЗБЕК..ЯНАЯМ ОЧИКРОГИ;
    ИЛГАРИ РУС (КРЕМЛ)НИ АЖРАТГАН МАБЛАГИ ТАЛОН ТАРОЖ,КГБ БОШЛИГИ ХОХЛАГАН ТАРАФИГА САРФ ЭТГАН…МОСКВАДАН МАБЛАГ КЕЛИБ ТУРГАН….ОЙЛИК ЗУР….
    ЭНДИ БУЛСАЧИ???ХАЛКНИ ТАЛАБ ЗУРОВОНЛИК БИЛАН ЯШАБ КЕЛАЯПТИЛАР..

    Botir

    ISLOM KARIMOV KOMANDASI DIYRLI HAMMASI SAVIYSI PAST, ROBIRTSIMON KISHILARDIR. BUNDAYLAR JAMIYTGA XIZMAT QILMAYDIGAN, IQTIDORLARNI KO’ROLMAYDIGAN KIMSALARDIR. BIRGINA DALIL MXX RAISINI IQTIDORLI SHOIRLAR A.ORIPOV VA E.VOXIDOVLARNI QANDAY KUYLARGA SOLGANLIGI.

    rustam

    Botirga.
    Birinchi gapingizni o’zida 8 ta hato qilibsiz, yana boshqalarni saviyasi haqida gapirishga balo bormi?

    Mana shunday Otasini soyasidagi ko’chani bolalari oliy o’quv yrtlarini zurg’a tugatib uziga o’xshaganlarni atrofga yig’ib, oliy amallarga chiqqach butun Xalqni shurini qurutadi.

    шахсий фикр

    Эшитилган “гузал вакеа”, албатта чиройли вакеа, лекин кули очик полковник ошна-огайничиликни, тантиликни давлат хисобидан эмас, уз чунтагидан килса янада яхши булар эди. Ошна-огайнисига, танишларига давлат хисобидан тантилик килиш талон-тарож ва коррупция эканлиги биз узбеклар ажрата олмай колибмиз шекилли.

    Аслида биз ёзувчилар қилишимиз керак бўлган ишни қилаётганингиз учун ўзбек халқи сизга ҳали ўз ажримини беради. Бахтимизга доим соғ-саломат бўлинг, муҳтарам Исматжон Хушев жаноблари…

    Бирор сўз айтишга ҳам ҳайрон ва лол бўлиб ўқияпмиз, кўз тегмасин. Иноятов ҳам ўзимизга ўхшаган хатокор инсон экан-ку, билмай юрган эканмиз. Лекин Исмат Хушев барибир Исмат Хушев эканини яна бир бор исботлади. Умри узоқ бўлсин, илоҳим…

    Botir

    ISLOM KARIMOV KOMANDASI DIYRLI HAMMASI SAVIYSI PAST, ROBIRTSIMON KISHILARDIR. BUNDAYLAR JAMIYTGA XIZMAT QILMAYDIGAN, IQTIDORLARNI KO’ROLMAYDIGAN KIMSALARDIR. BIRGINA DALIL MXX RAISINI IQTIDORLI SHOIRLAR A.ORIPOV VA E.VOXIDOVLARNI QANDAY KUYLARGA SOLGANLIGI.

    Mana shunday Otasini soyasidagi ko’chani bolalari oliy o’quv yrtlarini zurg’a tugatib uziga o’xshaganlarni atrofga yig’ib, oliy amallarga chiqqach butun Xalqni shurini qurutadi.

    шахсий фикр

    Эшитилган “гузал вакеа”, албатта чиройли вакеа, лекин кули очик полковник ошна-огайничиликни, тантиликни давлат хисобидан эмас, уз чунтагидан килса янада яхши булар эди. Ошна-огайнисига, танишларига давлат хисобидан тантилик килиш талон-тарож ва коррупция эканлиги биз узбеклар ажрата олмай колибмиз шекилли.

    Аслида биз ёзувчилар қилишимиз керак бўлган ишни қилаётганингиз учун ўзбек халқи сизга ҳали ўз ажримини беради. Бахтимизга доим соғ-саломат бўлинг, муҳтарам Исматжон Хушев жаноблари…

    Бирор сўз айтишга ҳам ҳайрон ва лол бўлиб ўқияпмиз, кўз тегмасин. Иноятов ҳам ўзимизга ўхшаган хатокор инсон экан-ку, билмай юрган эканмиз. Лекин Исмат Хушев барибир Исмат Хушев эканини яна бир бор исботлади. Умри узоқ бўлсин, илоҳим…

    Моҳлар ойим

    Жуда қизиқарли ҳикоя қилинган. Р. Иноятовнинг инсон ва раҳбар сифатида шаклланишига ёрдам берган омиллар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Энди Р. Иноятов ҳақидаги тасаввурларим бироз ёруғлашди. Исмат ака, журналист сифатида изланишларингизни ҳурмат қиламан. Қойилман…

     

  9. 5 шарҳ

    Санжарбек

    Исмат Хушев МХХ ходимларига НИСБАТАН хак сузларни айтибди.
    Албатта Хушев айтганларидек, МХХ ходимлари русия хукмронлиги остидаги ташкилот ва энг ёмони, узбек МХХ си зобитлари, узларини Россия ФСБ си мактабини битирганликлари билан фахрланиши ва билиб билмай Россия хукуматига содик хизматда булишлари ва буни эвазига яхши ойлик (карьера-мансаб пиллапоялари)уз миллатдошларига эса камок, сургун, мардикорлик каби хорликлардан бошка нарса эмас….
    Афсуски, Исмат Хушевни тушуниш учун, ёки Мамадали Махмудовни тушуниш учун, хакикий мустакиллик, хурлик нима эканлигини хис кила олинсагина, ана ушандагина…узбек халки, болтик буйи мамлакатлари ёки украина мамлакати каби курбонлар бериб булсада озодлик, хакикий мустакилликга эришади, акс холда узбек хакли пул топсам, иморат, участкалар килсам, туй у тамошалар килиб колсам, энг киммат артистларни ёллаб об келсам..ном чикарсам дея улиб толиб юраберади.
    Бир пайтлар Союз-иттифок даврида одамлар ёг-мой комбинатларидан ва хозир хам ун комбинатларидан тухтовсиз угирлаш (бахона ойлик оз)пайида юрибдилар. илгари ойлик етарли булса хам угирлик килинар, давлат (руслар кули остида) юкорида хаммасипи жуда яхши билиб туриш ар…лекин тек куйиб берилар эди…сабаби, узбек узини узи еб битириб, кетига тепсалар хам нон бериб турибди ку..деган пасткашликга бориши керак эди ва худди шундай булди хам..энди ХУКМРОНЛИК узбекни узидан чикган ЗУРАВОНЛАРга колди. Мирзиёев ёлгиз…ха ха.. ёлгиз… качонки узбек халки, маънавий юксалишга интилса, хурликни нондан, ошдан афзал санаса, ва бу борада Мирзиёев ва халкни фикри бир жойдан чикса….барибир ушанда хам, турли фитналар содир булиши аник.. лекин узбек халки кайсидир маънода бир нарсага эришади. Инсоф билан айтилса, бир икки…ТОХИР ЙУЛДОШ..ЖУМА НАМАНГОНИЙ ларни бахона килиб, туну кун халкни куркитиб, тинчликни баркарорликни ушлаб турибди дея Каримовни алкаб…Каримовни кизлари ю..якинлари узбекни хамма бойлигини чет ташиб улгурди ва буни Каримов куриб, билиб турди хатто 120 тонна узбек тилласи (айтишларича) Каримовни шахсий номига кайд этилган…шуми тинчлик??? шуми баркарорлик????
    Узбекистонни масжидлари олдига жумъа кунлари бориб куринг!!!!!!
    1941–1945 йилги уруш даврида хам бунчалик тиланчи булмаган Узбек диёрида…бу нима??? буям тинчликми??? одамлар кишлокларда сувсиз..газсиз..кумирсиз…хатто катта шахарлардаги одамлар хафтасига дадил бир кило гушт сотиб ола олмай колди ку???!?!??!? буям баркарорликми??? Узбекни етиштирган бугдойи дарров ла яхши ун булмайди..сабаби бугдой ун килингандан кейин бир муддат туриб тиниши совиши керак… хуш???? шу озгина бугдойни хам хоким тортиб олаётгани бу хам тинчлик… мустакилликми???
    Хуллас;
    Исмат Хушев бу маколалари билан бирор натижага эриша олмас…лекин хеч булмаганда МХХ чилар зарарига хужжат булиб колади. Чунки Исмат Хушевни сузлари, МХХ чилар хакидаги далилларини укиб, эшитиб туриб хам кузи очилмаган МХХ чиларга Худо олдида жавоб беришларига тугри келганда… Исмат Хушевни далиллари яна бир кутарилиб юзага чикиши аникдир..

    ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА БЎЛМАГАН ХОДИСА. БИР ИЖОДКОР ИСМАТ ХУШЕВДЕК ИНСОН БУТУН БОШЛИҚ МАХСУС ДАВЛАТ ХИЗМАТИГА ҚАРШИ ТЕНГМА-ТЕНГ КУРАШГАНИ. СИЗ ЧИНАКАМ ЖАСУР! ВАТАНПАРВАР АДОЛАТ ҲИМОЯЧИСИДИРСИЗ. ҲАР ҚАНДАЙ МАРТАБАГА ЛОЙИҚСИЗ!

    Иғво, бўҳтон уюштириш ва шантаж санъати булар бари бозорда онда-сонда ўчраб турадиган иғвогор шаллақи хотинларга хос бир паст ҳолат-ку! Рустам Иноятовни табриклаймиз Махсус Хизматни профессионал даражасини йўқотиб нолъга айлантириб кўча, бозорга тенглаштиргани билан.

    Исмат ака бекорга И.Каримов Иноятовни махсус хизматга раис қилиб тайинламаган экан. Бу киши президентни ҳар қандай буюруғини ўйламасдан бажарувчи бўлганлиги сизни ёзганларингиздан далилар асосида кўриниб тўрибди. Миллийликдан мутлоқа узоқ, бошқа миллат тарбиясини олган, ҳақиқий шахс бўлиб шакиланмаган зотга давлат тақдирини ишониб берган биринчи президентда ҳам катта жавобгарлик ётибди, менимча ўзи ҳам шундай одамни бундай лавозимга қўйишдан манфаатдор бўлган.

    Ўшбу мақолани ўқиб, МХХ раиси бутун бошлиқ Махсус Хизматини ўзини табиатига мослаштириб, ҳатто қуролига ҳам тўла айлантириб олибди. Мана сизга ёпиқ махсус давлат ташкилотини Халқдан узоқ бир билимсиз, куча одами қўл остига тушиб қолишининг оқибати.

  10. 8 шарҳ

    Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака!
    Ассалому алайкум Дунёнинг туркий ҳалқлари!
    Агарда чин виждон билан айтадиган бўлсак,инсоният яратилганидан буён қанча маҳфий ҳизматлар ташкил қилиниб фаолият олиб борган бўлса ана ўша миллионлаб ҲУФИЯ идораларнинг биронтаси бу даражада ўз раҳбари томонидан шарманда қилинмаган эди.
    Ва буни алам билан тан олмасдан мутлоқ имкон йўқдир.
    Ислом Каримовнинг ўлими ушбу идора раҳбарияти учун жуда қимматга тушди.
    Ҳурматли Исмат ака!
    Илгари ҳам ёзганман,бугун ҳам ёзаяпман -сиз журналистика соҳасининг энг юқори чўққисига чиқдингиз.
    Ушбу даҳшатлик мақолаларингиз туркуми ҳали яратилмаган бомбаларданда кучлироқ десак адашмаган бўламиз.
    Офицерлик шаъни барча офицерлар учун баб-баравардир!!!
    Генераллик шаъни эса алоҳида бир нуфуз!
    Аммо сиз нафақат бир ГЕНЕРАЛ ПОЛКОВНИКНИ,балким дунёнинг энг сирлик ҲУФИЯ идорасининг қарийиб чорак асрлик қўмондонини ер билан яксон қилдингиз.
    Бир гап билан таъриф берадиган бўлсак; ЧОРАК АСРЛИК МУСТАҚИЛЛИК ТАРИХИМИЗНИНГ СИР АСРОРЛАРИНИ,УНИНГ ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАРИНИ,ЭНГ ДАҲШАТЛИК ТОМОНИ ЧЕТ ЭЛ ДИВЕРСАНТЛАРИ АСЛИДА КИМЛАР ЭКАНЛИКЛАРИНИ ЧОИБ СОЧИБ ТАШЛАДИНГИЗ!
    ЧОРАК АСРЛИК ЧЎКИБ ЁТГАН ҒАЛВИРНИ СУВДАН КЎТАРГАН СИЗ БЎЛДИНГИЗ!!!
    Сиёсий портретига шарҳ деб бошланган мақолалар туркуми ЖИНОИЙ ПОРТРЕТИГА шарҳ деб якун топса ажаб эрмас!
    МХХ идорасининг ҳам кўплаб ходимлари йиллар давомида айта олмай келаётган сирларни,ҳақиқиатларни баён қилганлигингиз уларнинг ҳам юрагида умид учқунларини ёқди албатта.
    Рустам Расулович ва у кишининг яқинларининг тўплаган бойликлари ТАТЬЯНА КАРИМОВА ВА ОИЛАСИНИНГ бойлигидан бир неча баробар кўпроқ деса ишониладиган даржадаги ҳақиқатлар қаранга!!!
    1930-40 йилларда ва ундан кейин ҳам ЎЗБЕК жамиятининг олди ойдинларини ЎРИС мустамлакачилари йўқ қилишган эди.
    Бунинг жуда катта сиёсий ва ижтимоий,маънавий ва маърифий важлари ва кучи бор эдиким;
    Булардан энг биринчиси.
    Миллатни ва унинг тарихини,унинг бугуни ва эртасини буткул йўққа чиқариш ва тарққиёт илдизига болта уриш эди.
    Ва айнан мустақиллик замонида юртимиз аҳли мисли кўрилмаган даражадаги қатағонга маҳкум қилинди.
    Миллионлаб инсонлар дунё сарсони бўлишга маҳкум қилинди.
    Қуллик зеҳнияти миллат онгига сингдириш учун қилинган даҳшатлик бир жиноятдир бу.
    Россиянинг янги авлоди кўз ўнгида ЎЗБЕК деганда хизматкор ҳалқ деган тушунча пайдо бўлган.
    Минг бир афсус билан тан олиш керакки;БУ СИЁСАТ КАРИМОВНИНГ СИЁСАТИ ЭДИ!!!
    Яратган эгамнинг ўзи бизни нақд жар ёқасида сақлаб қолди.
    Тан олиб айтадиган бўлсак Шавкат Миромоновичга жуда катта ва шу билан бир вақтда зудлик билан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар ўрмони мерос бўлиб қолди.
    Уларнинг тезроқ ҳал бўлишига эса Рустам Расулович ва Ботир Парпиевлар бошлиқ улкан армия йўлда ғов бўлиб туришибди.
    Биз энди англаяпмиз,бир кунда ким неча минг кўрсатмалар ЎРУСИЯдан тинимсиз келиб турганлигини!
    Улар “МУСТАҚИЛ” мустамлакасидан,ҲУФИЯ ГАУЛЯЙТЕРИДАН ажралишни мутлоқ исташмаяпди деб бемалол айта оламиз.
    УЛУҒ ВАТАН УЧУН АЁВСИЗ ЖАНГДА СИЗНИ ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ ЎЗИ ҚЎЛЛАСИН!!!
    ҚОРА КУРСИЛАРНИНГ ҚОРА ЧАРМЛАРИ,
    ҚОРА КИМСАЛАРНИ КУТАР ИНТИЗОР!
    Чет элнинг айғоқчилари,Ватан ва Ҳалқ душманлари номма ном санаб ўтилиб ҚОРА КУРСИЛАРГА ўтқазиладиган замон келиб бўлди.
    Сизнинг ёзганларингиз бемалол айблов ҳукми бўлиб ўтаверади!

    истеъфодаги чекист

    Бир умр айтолмай келган гапларимизни айтибсиз, умрингиздан барака топинг, Исматбек. МХХдан ноҳақ ҳайдалган ҳамкасбларим менга телефон қилиб, сизнинг жасорат билан ёзган мақолангиз ҳақида гапиришди. Аввалига ишонмадим. Бундай гап сўзларни ёзишга қодир журналист йўқ деб ўйлардим. Кейин ўқиб, ўзим ҳам ишонч ҳосил қилдим. Бор экан. Бу Исмат Хушев экан. Қаршингизда таъзимдамиз, укажон…

    Ёзувчилар уюшмасидан

    Исмат Хушевнинг бу ёзган мақоласи ўзбек журналистикасининг олтин фондидан ўрин олиши шубҳасиздир. Бунга бошқача баҳо беришга ожизмиз…

    Элбек Жамол

    Сурхон халқини қон-қақшатиб талаган Нодир Тўрақуловнинг кирдикорларини фош этгани учун таъзиққа учраган Анвар Кўчаров икки йилдирки бедарак. Юзлаб жиноят содир этган Ботир Парпиевнинг эрка куёви ҳануз жавобгарликга тортилгани йўқ…

    Мустақил тадқиқотчи

    Исматака, сиздан бир илтимос, шундай муаммоларга қайта дуч келмаслик учун давлат ва халқ миқёсида нималар қилишимиз кераклигини ҳам айтиб ўтсак. Бунинг учун умумий эълон берсак барча, шунингдек махаллий ва халқаро экспертларимиз ўз маслахатларини беришса, майли аноним тарзда бўлса ҳам. Бу жудаям мухим масала. КГБ ҳақидаги хужжатли фильмларни кўрганлар биздаги ишларни дархол англаб етади, лекин бизга халққа хизмат қиладиган, тинчлиги ва тараққиётини ўйлайдиган МХХ керак. Бу ҳақда барчамиз ўйлашга, изланишга ва хушёр бўлишга мажбурмиз. Бизни президентимиз эшитаяптими? Демак бу масалада ҳам ўз фикр, дастурларимизни президентга тақдим этишимиз керак, аноним тарзда бўлса ҳам. Чунки инсонни кимлиги ва мақсадини унинг гапларидан бемалол англаб олса ҳам бўлади. Фақат рўзғор, тўй, уй ва машина деб юрсак қармоққа жуда осон илинамиз. Ахир биз тош асрида яшамаямизку. Чўлпон, Фитрат, Авлонийлар ўзимиздан чиқмаса, бунга ҳаракат қилмасак, четдан ҳеч ким келиб қолмайди. МХХга келсак, уни тубдан ислоҳот қилишга барчамиз астойдил ҳаракат қилайлик. Балки бошқа ном берармиз масалан ХХХ – Халқ Хавфсизлиги Хизмати, ХМХ – Халқ Махсус Хизмати ёки МХХ – Махсус Хавфсизлик Хизмати, Махсус Халқ Хизмати.

    Мустақил тадқиқотчи

    Энди калавани учи кўринди, аввалдан маълум эди, махфий хизматларни ишлари айнан Россияники билан бир хил, қандайдир ташқаридан таъсир, бошқарув борлиги яққол кўриниб турар эди. Атайин ривожланишдан орқада қолдириш, тероризмларни уюштириш каби паразит система хукмрон эди. Буларни ёшлар ўқиб, ўрганиб, дунёқарашини кенггайтириши, ватанни, халқни ташқи хар қандай кучлардан ҳимоя қилиши шарт.

    Мустақил тадқиқотчи

    Фақат мустамлака давлатнигина талон-тарож қилиш мумкин. Ҳа биз расман мустақил эдик, лекин афсуски энг асосий ва мухим ташкилот МХХ Россияга қарам бўлганлиги, бизни янада қаттиқ билим олиш, мустақил тажриба ошириш, махфий хизмат таьлимини мустақил ташкил этишга ундайди. Ўзбекни ўз оиласи ичидаги бўлаётган ишларни ташқи душманлар бемалол кўриб ва билиб туриши бу давлатни тинимсиз фитналар, зиддиятлар ва мустамлакачиликдан боши чиқмай қолади. Аслида Россияни ўзи ҳам ҳудди шундай ботқоқда, буни Россияни таниқли сиёсатчи экспертлари ҳам матбуотда очиқ айтиб келишади. Россияни 1930 йилларда махфий эгаллаб бўлишган дейишса, баъзи экспертлар ҳатто хеч қачон мустақил бўлмаган ҳам деб таъкидлаб ўз исботларини келтириб ўтишади. Нима бўлганда ҳам Ўзбекистон том маънода ўз сиёсатини ўзи юритиши шарт ва бугун бунга минг марта ҳақли.

    МХХ раисининг сиёсий портретига шарҳ бера бошлаганингиздан кейин, Тошкентда кеча, душанба куни – 6-бўлимини ўқиганидан кейин раиснинг мазаси қочди деган гап тарқалди. Шу ҳақда агар хабарингиз бўлса, маълумот беришингизни илтимос қиламиз.

     

  11. 5 шарҳ

    Turon

    Iflos R.Inoyatov o’zbek xalqiga juda katta genitsid o’tkazgan.Iflosning jazosini ollohim bersin.

    KGB ni vorisi MXX dir shu tufayli ham Uzbekiston xalqini 1930 yillardagidek qatog’onga duchor qildi. Xozir ham qullari qonga bo’langan maxsus xizmat, yon bermoqchi emas. Ular guoyki uzlari to’g’ri ish qilgandek tutayptilar. Bular ikki dunyo bir bo’lsa ham kechirim suramaydi, yuzlari ishakni terisidan ham qattiq insoniylik qolmagan.

    MXX hech qanday qonunga amal qilmaydi. Bu tashkilot uzining harakatlari bilan alaqachon, mutloq Xalqqa qarshi Davlat organiga aylanib bo’lgan. Uni uzgartirishni ygona yuli qayta tashkil qilish.

    Rustam Inoyatov qip-qizil savodsiz ko’cha bolasi bo’lgan ekan-ku! Albatta uni asorati bir umirga qoladi.

    Шу соҳадан чиққанман. Ҳали дарди ичида ётганлар гапирса, ёзганларингиз мутлақ ҳақиқат эканини одамлар ўшанда тушуниб етиши мумкин. Иноятов 22 йил ичида бу соҳани тамомила ўзига ўхшаган саводсиз, лаганбардорла ҳисобига янгилади. Бизга ўхшаганлар четга чиқишга мажбур бўлдик. Ҳамма ёзганларингиз ҳақиқат. Раҳмат сизга. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

     

  12. 2 шарҳ

    Санжарбек

    КАРИЛИК ЭНГ ЁМОН ВА ТУЗАЛМАС ЭНГ МУХИМИ УЛИМ ХУШ ХАБАРЧИСИ БУЛГАН КАСАЛЛИКДИР.ШУ САБАБ БУЛСА КЕРАК УТА КАРИ ОДАМ, ГОХО…УЗИГА ТИНМАЙ УЛИМ СУРАБ КОЛАДИ…ГУЁКИ УЛСА Ю….КИЛГАН ЁМОН ИШЛАРИНИ УНУТСА…
    ИЛОХО!!!!ИНОЯТОВГА УЗОК УМР БЕРГИН!!!!ИНОЯТОВ БАДНОМ ЭТГАН КИМСАЛАРНИ АВЛОДЛАРИНИ ГУЛЛАБ ЯШНАБ ЮКСАЛИБ ЮРГАНЛАРИНИ КУРИБ..ИЧИДАН ИЧ КИРИНДИ УТИБ ЮРСИН!?!??!

    Носқовоғини юқотган одам каби бўлиб қолдик, давомини тез тез бериб боринг, йўқса мазамиз қочиб, асабийлашиб қоламиз. Ҳар куни беш олти ҳатто ундан ҳам кўп бор сайтингизга кириб турибмиз. Давоми чиқдимикан деб. Мана буни ҳақиқий журналистик маҳорат ва талант деса бўлади. Ўзбекистон раҳбариятидагилар ҳам ўқиб бораётганига ишончимиз комил бу мақолаларни. Кеча Тошкентдагилар билан боғландим. Биз бу йигитни яхши билмасканмиз, отасига раҳмат дейишди. Фақат ўзингизни эҳтиёт қилинг. Бу идоранинг қўлидан ҳар иш келади.

    2 шарҳ

    МХХ нинг раиси ишдан кетмаса Ўзбекистонда ҳеч қанақанги чинакам Ислоҳатларга, демокатияга йўл очилмайди. Исмат ака бекорга бундай қудратли куч, давлат ичидаги давлат МХХни жиноятларини бирин-кетин очишдан бошламаган бўлса керак.

    Рустам Иноятов таржимаи ҳолидан албатта у инсонни аслида ҳақиқатдан қандай киши эканлигини билиб олса бўлади. Ахир бу одам расмий катта амалдор. И Хушев журат билан бунга қўл ўрган мақсад кимни аслида қандай одам эканлигини халққа билдириб қўйишдир.

    3 шарҳ

    Ismat Xushev hamma narsadan habari bor tinib-tinchimaydigan ijodkorsiz. Ayniqsa men jasoratingizga qoyil qoldim. Siz mohirlik bilan yzgan tahliliy maqolalar odamni birdaniga uz domiga tortib ketdi. Ayniqsa oson o’qilishi tufayli kishiga tez tasir qiladi.

    Milliy Xafsizlik Xizmatini xozirgi raisi tarjimoiy holati bunchalik tumanli bo’lsa, bunda biz hali ko’p aldovlarni ko’rar ekanmizda. Ismat aka sizga ming rahmat bizni ko’zimizni ochdingiz.

    ISLOM KARIMOVGA AQILI FIKIRLAYDIGAN SHAXSLAR EMAS, BALKI RUSTAM INOYTOV KABI UYLAMAY QULLIQ QILADIGANLAR KERAK BO’LGAN. BUNISI BO’LMASA BOSHQASINI TOPGAN BO’LAR EDI.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *