«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга сафари тўғрисида
«Дунё ўзбеклари»дан:
Нашримиз Бош муҳаррири Исмат Хушев шу йилнинг 5-18 май кунлари икки ҳафталик ижодий сафар билан она Ватанимиз Ўзбекистонда бўлиб қайтди.
Сафардан мақсад — мамлакатда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган инқилобий ўзгаришларни ўз кўзи билан кўриш ва дунё ўзбекларига етказишдан иборат эди.
Тошкент аэропортида Исмат Хушевни энг яқинлари гулдасталар билан кутиб олишди.
Кутиб олувчилар орасида таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев ҳам ўз оиласи билан бор эди.
Муҳожиротдаги ўзбек журналистининг Ўзбекистонда кўрган кечирганлари ҳақидаги сафар таассуротлари нашримизда секин аста эълон қилинади…
Ассалом, жону жаҳоним, онажон Ўзбекистоним!!!
Ассалому алайкум, азиз Ўзбекистоним!
Ассалому алайкум, азиз Ватандошлар!
Мен бугун хориждаги узоқ йиллик муҳожирликдан сўнг, ниҳоят, Она Ватанимга қайтиш бахтига муяссар бўлиб турибман.
Ўзбек халқининг пешонасига битган ёруғ ва мунаввар юлдузи бўлиб барчага баб баробар нур таратаётган, хато қилганларнинг ўксик кўнглига юпанч ва малҳам бериб, бошини силаётган, мамлакатни порлоқ истиқбол сари дадил бошлаб бораётган Президент Шавкат Мирзиёевнинг янгича — доно сиёсатининг меваси ва самараси бу.
Мен бугун бегона ва ёт эллардаги муҳожирликнинг узоқ йиллик аччиқ ва аламли ҳаётидан сўнг она Ватаним Ўзбекистон тупроғига илк бор қадам қўярканман, менга берилган бу имкон ва бу бахт — давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев олиб бораётган янги ва оқил, донишманд ва халқпарвар сиёсатнинг маҳсули эканини яхши биламан.
Ва яна шуни ҳам яхши биламанки, Она Ватанга қайтиш орзуси, у ёки бу воқеа сабаб, тақдир тақозоси билан Ўзбекистонни тарк этган минг минглаб хориждаги ўзбек ватандошларининг энг олий ва муқаддас орзусидир.
Бугун менга берилган бу имкон, бу бахт — хориждаги бошқа қисматдошларимга ҳам насиб этишини, улар ҳам мендек шу улуғ меҳр ва мурувватга муяссар бўлишларини истардим.
Яширмайман, Ватаним ва Президентимдан ҳеч нарсани яширолмайман.
Тақдир тақозоси ва замона зайли билан мен ўзим туғилиб ўсган она юртимдан, киндик қони томган муқаддас тупроғимдан — бундан роппа роса ўн беш йил муқаддам — дўзахдан қочгандай қочган эдим. Бугун эса мен янгиланган ва қадди тикланган она маконим, гуллаб яшнаётган гўзал бўстоним — бор жону жаҳоним Ўзбекистонга — жаннатга талпингандай талпиниб, қанот чиқариб, учиб келдим.
Қолган уримнинг ҳар бир дақиқасини — Ватаним равнақи ва халқим бахт саодати учун сарфлашга, Президент ғояларига садоқат билан хизмат қилишга бахшида этаман десам, менга ишонинг. Ўзининг — бир умрга, абадул абад йўқотган она Ватанини — Президент Мирзиёевнинг оқил ва доно сиёсати боис яна қайта топиб олган ўзбек журналистининг чин юракдан айтаётган дил рози ва иқрори бу.
Бу менинг юрак сўзларимдир.
Менинг бугунги ҳис ва ҳаяжонимни тўғри тушунасиз деган умиддаман.
Яна бир бор такрорламоқчиман: Мен қолган умримни Ватаним ва халқим учун, мени ёт ва бегона элларда абадул абад қолиб кетмаслигимни таъминлаб, менга Она Ватан дарвозаларини очган Президентим Шавкат Мирзиёев учун сарфлашга, давлатим ва миллатим учун бахшида этишга сўз бераман.
Менга мана шу улуғ имкониятни берган Ватаним, халқим ва Президентимга минг раҳмат!
Буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг қуйидаги бетакрор сатрлари менинг бугунги дил нидоси ва қалбим садосига ўхшайди:
Қанча диёрларда сайр этиб юрдим,
Қанча манзилларда туздим ошиён.
Ва буюк ҳикматга охир юз бурдим —
Сийланган жойида азиздир инсон.
Хорижда мен қолиб кетардим тугал
Хорижларда қолиб кетарди жоним
Сен онам, ор-номус, шонимсан азал
Эй жоним, жаҳоним, Ўзбекистоним.
Иста — қисматимга ўзинг бер барҳам,
Иста — яхши кунда номим этгил ёд.
Менсиз ҳам мукаммал экан бу олам,
Менсиз ҳам бахтга ёр экан одамзод
Ватаним, мен яна қўлингдан тутиб,
Болангдек эргашиб кетаолсам бас.
Сен пири комилсан, мен сенга муҳиб
Сени танимаган мени ҳам билмас.
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан,
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
5 май, 2018 йил, Торонто — Нью Йорк — Тошкент
ISMAT AKA Muallifi esimdan childi SIZ U aytganidek BAKHT MUTASSADISIGA MINNATDOR KHALQDAN ANA SHUNDAY GUZAL BAHTLI INSONSIZ Buning tubida SIZ AZIZNING qancha sahiy HOLLISANLILLOH MEHNATINGIZ turibdi RAHMAT ILTIMOSIM TELEFONLASHSAK TEL 347 336 3847 FARZANLARINGIZ KENNOYIM BOSHLARIGA va UZBEKISTON KHALQI uchun DOIMIY SOG BULING
суюнтиргани чин булсин илохим.