• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ўзбекистонга сафар. Мўъжизалар изидан. Қашқадарё — Видео (5-қисм)

Май 27, 2018
ғузордаман
Исмат Хушев: Ўзбекистонга сафар. Мўъжизалар изидан. Қашқадарё (5-қисм)
Туққан хонадонин ҳар ким ёд этган
Сен ҳам менинг учун шундоқ маъвосан.
Тониб қайга бордим, бобомдан ўтган,
Толейима бетган Қашқадарёсан.
дейди Абдулла Орипов.
Бугун навбат Қашқадарё вилоятига келди.
Саидо Насафий 9 асрда ёзади.
Додлама додлама дод саси келди
Қаршининг чўлидан ёр саси келди…
9 асрдаги Қашқадарё шеърий битиклари қолган экан. Демак, Қашқадарё адабий муҳитининг тарихи жуда узоқ, томири жуда узун. Сайидо Насафийнинг бу сатрлари менга Абдулла Ориповнинг ўтли нафасини эслатади. Унинг ижоди ҳам ўша 9 аср илдизларига бориб тақалса, не тонг…
Қашқадарё таърифи — менинг она юртим бўлгани учун эмас, балки Ўзбекистон бағридаги дурдоналардан бири бўлгани учун ҳам беқиёс. Қашқадарё қадим қадимий юрт. Биргина Насаф Осиё Моварауннаҳр (Икки дарё оралиғи) Аму ва Сир оралиғи дегани. Қадим араблар бу юртга қадам қўйганда Амудан туриб Сирдарёгача алоҳида гўзал дунёнинг жаннати деган маънода бу икки дарё оралиғида тўкин сочинлик ва қут барака, одамларда улуғ бир саҳоват борлигини ҳатто босқинчиларимиз Искандар, Александр Македонский, араблар ва муғуллар ҳам бу юртдан суқланиб, кўзини ололмай, кетгиси келмай, секин аста ассемилация бўлиб, маҳаллий халқ билан томир ёйиб, бирлашиб, қўшилиб кетди.
Амир Темур юрти бу диёр. У Яккабоғнинг Хўжа илғор қишлоғида туғилган. Шу ерда вояга етган. Муғул хонларининг хизматига кирган 18 ёшида. Маҳмуд Тарағай отаси машҳур хонлардан бўлган.
Сурхондарёдан ажралиб Қашқадарё вилояти ташкил топган ва Рўзмат Ғойибов биринчи бўлиб келди. 60 йилларда Самарқандда қишлоқ хўжалиги секретари бўлган. Кейин Қашқадарёга келди. 16 йил ишлади. Қашқадарёни гуллатди. Нормўмин Туропов Сурхондарё ижроқўми раислигидан келди. Кейин Ислом Каримов Госпландан келди. 1983 йил Минфиндан Госпланга ўтди. Пахта иши ҳамма ерда ҳам бор эди. Пахта трестлари қуюшқондан чиқиб кетган.
Алихон Раҳматович Отажонов келди. Ўзбекистон тарихида зампредСовминлигидан газ ва нефт бўйича зам эди. Ишлолмасам ман истеъфо бериб кетган. Кейин Москвага ишга кетди. Черномирдин Газпромга член коллегия бўлиб кетди.
Қашқадарёлик давлат ва жамоат арбоблари Раҳмонқул Қурбонов СовМин раиси 100 ёшга тўлиб ўлди. 1961 -71 ўн йил раис бўлди. Ориф Алимов Москвага сургун бўлиб кетганидан кейин Андижон обкомининг биринчи секретари эди.
Темир Хидиров, Озод Давронов, Бахтиёр Ҳамидов, Нуриддин Зайниев, Туробжон Жўраев, Бир давр бўлди, раҳбар қўйиш ҳам каша бўлиб кетди. Қашқадарёдай вилоят раҳбарлари ёдимда қолмади. Қашқадарё — ер майдони жиҳатидан бир қатор европа давлатларига тенг келади. Бировни раҳбар қилиб қўйганидан кейин у ишлаши керак. Унга шароит яратиш керак. Қўйишда эса ҳушёр бўлиш керак.
Биз тириклар бугун Абдулла Орипов, Жуманиёз Жабборов, Самад Қодиров, профессор Очил Тоғаев, Самар Нуров, Муса Каромов, Нормурод Нарзуллаев, Насриддин Муҳаммадиев, Анвар Жабборов, Исмоил Тўхтамишев, Назар Шукур, Чори Аваз каби қашқадарёлик ижодкорларнинг порлоқ хотираси олдида бош эгамиз.
Икром Отамуродов, Акрам Аминов, Амир Худойбердиев, Зебо Раҳимова, Зебо Мирзиева,
Ҳаким Сатторов, Инобат Нормуродова, Норқобил Жалил, Амирқул Каримов, Қурбон Эшмат, Азамат Суюнов каби таниқли  журналистлари бор бу юртнинг.
Ўзбекистон халқ артистлари Замира Суюнова ва Ўлмас Саиджоновлар машҳур.
Ман кўпроқ ўз давримдагиларни эслайман. Эсдан чиққан бўлса, баъзилар,  узр сўрайман…
Бир сўз билан айтганда Қашқадарё таърифига сўз йўқ…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири
Торонто — Тошкент — Торонто
5-17 май, 2018 йил, Ўзбекистон

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *