Исмат Хушев: Ўзбекистонга сафар. Мўъжизалар изидан. Қорақалпоғистон. 8-қисм
Қорақалпоқ — Амударё бўйида қадимий халқ. Ўз тақдирини ўзбек халқи билан боғлаган халқ. Қорақалпоқ ва ўзбек дўстлигига ҳавас билан қараш керак. Ўзбек хақли ҳам айниқса кейинги бир ярим йил 2 йил ичида. Шавкат Мирзиёев биринчи сафарини Қорақалпоққа қилди. Эътибор энди кучайди.
Эрназар полвон каби елкаси ерга тегмаган полвонлари бўлган. Тошкентда Бердақ номи тикланди ва улуғланди.
Қорақалпоқ халқини Республикани Тошкентдаги ваколат ўрни унча кўп кўзга кўринмайди. Автоном республика бўлганидан кейин бу ерда вакили балки бордир, лекин сезилмайди. Ўзбекистон пойтахтида ваколатхонаси бўлиб, унинг атрофида қорақалпоқнинг чойхонаси бўлиб, урф одатлари, қизириғу, қаймоғи ва қумрони доим қайнаб туриши керак.
Қорақалпоқда ҳануз Қизилқум ва Навоий чўлларидаги каби туяларни ривожлантириш керак, эътибор йўқ. Туяни кўпайтириш керак. Нега араб давлатларида туяни қўйишга жой йўқ. Кўпгина араб давлатлари юз минглаб ёввойи туялар тудасини қаерга ҳайдашни билмайди.
Орол масаласи. Совет даврида пахта монополияси Оролни нолга келтирди. Қуритди. Мўйноқни мана шундай ҳолга келтирди. Мўйноқ балиқ комбинати совет даврида жуда машҳур эди. Орол бўйи саҳрога айланиб бўлди.
1988 йилда Солсберида заҳарланганлар заҳри ишлатилган ва синаб кўрилган. Муйноқ полигонида
Дунё симпозиумлари ўтказилади. Бердақ бобонинг издошлари Иброҳим Юсупов ва Тўлипберган Қаипберганов, Жулмирза Оймирзаев шоир. Ғофур Ғулом ва ойбекларнинг сафдоши ва дўсти эди.
Мулозимлар: Носир Маҳмудов обкомнинг биринчи секретари бўлган.
1963 йилда Сирдарёга ўтди. Кейин қорақалпоқ қорақалпоғларга берилди. Қаллибек Камолов ёрқин из қолдирди. Рашидовнинг қудаси.
ЦК КПСС дан Салихов деган бир қозоқ келди. Қорақалпоқларнинг қарғишига сабаб бўлди. Ислом Каримов уни йўқ қилди. Қорақалпоқда қозоқлар ҳам яшайди. Миллий низолар чиқариш учун уни атай олиб келишган эди.
Немаътуллаев, Ашурметов ва бошқалар раҳбарлик қилишди. Кўплари ёдда ҳам қолмади. Урра урра бўлдию, лекин айтарли иш бўлмади. Улар халқнинг ҳам ёдида қолмади.
«Танка» фильми Қорақалпоқда ишланган кўринг. Бу халқ ҳақида тусаввурга эга бўлиш учун.
Биринчи сафарини қорақалпоққа қилди Шавкат Мирзиёев. Ва жамиики обьектлар қурилаяпти. Туз бўронлари бўлаяпти бу ерларда ҳозир. Хоразмда Туз ёғди. Қорақалроқ юртида яшаш ва умргўзаронлик қилиш осон эмас, табиий инжиқликлари ўзига етарли. Туз бўрони тарихда бўлмаган. Табиати оғир ва инжик диёр. Катта фожеа қишлоқ хўжалигига келтирди. Улар буни доим енгиб келган матонатли ва жафокаш, иродали халқ. Бу табиий офатни мард ва жасур қорақалпоқлар енгади, албатта…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
Торонто — Тошкент — Торонто
5-17 май, 2018 йил, Ўзбекистон