• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бош муҳаррир минбари: Бухоролик ёзувчи Моҳигул Назарова ёрдамга муҳтож…

Июн 16, 2018
«Дунё ўзбеклари»дан:
Азиз Ватандошлар!
Бухоролик ёзувчи Моҳигул Назарованинг ҳикоялари нашримизда анчадан бўён эълон қилиб келинади. Айни пайтда унинг уйсиз-жойсиз қийналиб юргани ҳақидаги мактублари ҳам бизда чоп этилган.
Кўпминг сонли мухлис ва муштарийларимизнинг илтимос ва талабларини ҳисобга олиб, бугундан эътиборан Моҳигулга уй олиш учун моддий ёрдам компаниясини бошлашга қарор қилдик.
Биз бундан бир йиллар муқаддам таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг саломатлигини тиклаб, яна ҳаётга қайтиши ва тамомила соғайиб кетиши учун дунё ўзбекларига мурожжаат қилиб, баҳоли қудрат моддий ва маънавий ёрдам уюштирган эдик.
Моҳигулга уй олиши учун олдиндан тўлаши лозим бўлган сумма атиги 2000 АҚШ долларини ташкил этаркан. Имкони борлар бевосита Моҳигулнинг номига — унинг банкдаги ҳисоб рақамига юбориш орқали баҳоли қудрат ёрдам беришларини илтимос қиламиз…
Хусусан, таниқли тадбиркор Анвар Тилланазаровнинг оила аъзолари ва фарзандлари бу ёрдам компаниясини биринчилардан бўлиб бошлаб беришди. Уларнинг сайъи ҳаракати билан Моҳигулнинг Бухородаги ҳисоб рақамига 300 АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилди.
Бу ҳали бошланиши.
Бухоролик истеъдодли ёзувчи Моҳигул Назаровага ёрдам компанияси давом этади…

 

Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
15 июнь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада

JSCB《KAPITALBANK》

Address:7,Sailgoh street,Tashkent,Uzbekistan
SWIFT:KACHUZ22
Branch:Bukhara Branch
Correspondent bank:Raiffeisen Bank
Address:Vienna,Austria
SWIFT:RZBAATWW
Account number:20206840799165005001
Accountname:NAZAROVA MOXIGUL UKTAMOVNA
Мохигул Назарова
ИСМАТ АКА, ҲОЗИРГИНА ЮТУБДА КЎРДИМ МЕН ҲАҚИМДА АЙТГАНЛАРИНГИЗНИ. РОСТИ ЙИҒЛАДИМ. РАҲМАТ, СИЗГА.
Мен жуда таъсирландим. Кошкийди, раҳбарлар мени эшитишса. Тўғри, вилоят хотинқизлар қўмитасидан  келишди. Лекин ёрдам эмас, таскин беришди.
Мен кун бўйи сизнинг хатингизни,аниқроғи ёрдам уюштириш бўйича муносабатингизни кутдим…
Аммо ҳозирча ҳеч нима ёзмадингиз. Агар пулим бўлмаса, мен уй ололмайман. Ўз муаммоларим билан сизни Чарчатдим. Кечиринг.
Аммо бошқа иложим йўқ…
Мохигул Назарова
JSCB《KAPITALBANK》
Address:7,Sailgoh street,Tashkent,Uzbekistan
SWIFT:KACHUZ22
Branch:Bukhara Branch
Correspondent bank:Raiffeisen Bank
Address:Vienna,Austria
SWIFT:RZBAATWW
Account number:20206840799165005001
Accountname:NAZAROVA MOXIGUL UKTAMOVNA
Мохигул Назарова

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга ёзувчи Моҳигул Назаровадан шикоят хати

 Ассалому алайкум “Дунё ўзбеклари” интернет газетасининг асосчиси ва бош муҳаррири  Исмат Хушев!
 Яхшимисиз? Уйдагилар, жиянларим, Наргис янгамуллом яхшиларми? Ҳаммаларингиз саломатмисизлар?
   “Дунё ўзбеклари”да -юртимиздаги ижобий ўзгаришлар ва ютуқлар, инсонлар тақдири ва Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё заминидаги  ижобий ҳолатларни  репортаж кўринишидаги таъсирли чиқишларингизда, таҳлилий мақолаларингизда аксини топганини кўриб, ниҳоятда кайфиятим кўтарилди.
Сиз билан юртимизда кўришолмаган бўлсак-да, албатта Ўзбекистонга қайтиб келишингиздан, ўз ҳаётий тажрибангиз билан мустаҳкамлаган касб малакангизни бугунги кунда журналист бўлиш орзусида юрган йигит-қизларимизга ўргатишингиздан умидворман. Ҳамда худди сизга ўхшаган ўтюрак, ҳақиқат  йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган  ёш ҳамкасбларимиз пайдо бўлишдан умид қиламан ва  умидларим тез кунларда амалга ошишига ишонгим келади.
Сиздаги ижобий  энергиянинг кўплигига, эзгу ишларни севишингизга ҳавасим келади.
    Исмат ака, ўзингиз яхши хабардорсиз, 2016 йилдан бери уй олиш  ҳаракатидаман. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси  Президенти  Порталига  бир неча бор мурожаат қилдим. Аммо ҳеч қандай натижага эришмадим. Шаҳар ҳокимиятида ўтирган роботлар мени умуман тинглагилари  келмади. Фақат бир нарса  уқтирилдики, пулинг  бўлсагина  уй олишинг мумкин!
Охири “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга мурожаат қилдим. Ижодкор ва ёлғиз она сифатида мадад сўрадим. Аммо жимлик ҳали-ҳамон давом этарди.  Шу орада  мени Бухоро шаҳар ҳокимлигига чақиртирган масъуллар бошланғич тўловсиз уй олишим мумкин эмаслигини яхшилаб тушунтириб қўйишди. Неча марта борган бўлсам ҳам шу битта ашула қайта-қайта айтилаверди. Агар бошланғич тўловни тўлашга имконим етса, уларга мурожаат қилармидим?
     Шу йил  март ойида мен каби кам таъминланган, уй сотиб олишга имконияти йўқ, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларга имтиёзли уй берилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарори қабул қилинганлиги менга яна умид бағишлади. Ўзбекистон Республикаси  Хотин-қизлар  қўмитасига  ўзимнинг оилавий аҳволим ҳақида хат ёзиб, ёрдам сўрадим.
Исмат ака, ана шундан кейин  қандай ҳангомалар бошланганини айтиб берсам, ҳайрон қоласиз.
    Бухоро вилоят мусиқали драма театрида адабий бўлим мудири бўлиб ишлашимни биласиз. 27 апрель куни  менга ўзим ижарага турадиган  кўп қаватли уй жойлашган Хўжа Мушкин маҳалласи  раиси телефон қилиб,  зудлик билан маҳалла биносига етиб келишимни сўради.
Ишдалигим сабаб тушдан кейин бир илож қилиб боришимни айтдим. Ўша куннинг ўзида яна   маҳалладан  қўнғироқ бўлгач, бордим. Аввал милицияда ишлаган ва айни пайтда нафақага чиққан Аслон (фамилиясини билмайман) деган  маҳалла фуқаролар йиғини раиси мени дўқ-пўписа билан қарши олди.
Мен маҳалла идорасига киришимдан олдин телефонимнинг микрофонини ёқиб қўйдим. Чунки биздаги раҳбарларнинг  қандай муомала қилишини,айтган ҳар бир сўзим ўзимга қарши бомба  бўлиб ишлатилиши мумкинлигини биламан.
Маҳалла раисининг иддао қилишича, мен аввал унга  уй-жой масаласида мурожаат қилишим, агар у ҳал қилолмаса (Президент портали, шаҳар ҳокимлиги, Республика хотин-қизлар қўмитаси ҳал қилолмаган масалани маҳалла ҳал қила оладими?)  кейингина юқори ташкилотларга мурожаат қилишим мумкин экан. Бу гапдан тўғриси кулгим келди.
     Бундан сал олдинроқ шаҳар хотин-қизлар қўмитасидан ҳам бир аёл  телефон қилиб, ”Нега юқори ташкилотларга хат ёзасиз?”, – деб   менга жеркиб муомала қилганди.  Маҳалла раисига “Бу менинг ҳуқуқим, ўзим биламан қаерга мурожаат қилишни”, -десам  унинг баттар авзойи бузилди.
Шу заҳоти менга уйини ижарага берган  фуқарога қўнғироқ қилиб, тезликда етиб келишини буюрди. “Нега уй эгасини безовта қиласиз? Қўйинг, ундай қилманг,” – деганимга қулоқ ҳам солмади. Когон туманида яшовчи уй эгаси ярим соатда етиб келди ва  Россияга бориб ишлаб келган пулига фарзандларига деб уй олиб қўйганини, бўш турмаслиги учун  менга берганини айтди.
Маҳалла раиси “Нега ижара шартномаси тузмай, ижарачи қўясан? Сени жаримага торттираман,” – деб уни қўрқита бошлади.  Аслида мен ижара шартномаси тузишга рози эдим. Лекин уй эгаси “керакмас, ким сўраса укамнинг уйида вақтинча яшаб турибман, деб айтинг” – деганди.  Ўша  куни узр сўраб, бундан кейин юқори ташкилотларни безовта қилмасликка сўз бериб чиқиб кетдим. Шу гапларнинг барчаси телефонимга ёзиб олинган.
      24 май куни Республика хотин-қизлар қўмитасига такрорий аризамни жўнатдим. Ана шундан кейин ҳаққоний томошалар бошланди. Эшигимни қаттиқроқ ёпсам ҳам рўпарамдаги қўшни жанжал чиқаради, уйимга бирор яқиним келсаям, ”Нега уйларингиз  бунча шовқин?” – деб бошқа қўшни чиқади. Кир ювиб кўчага оссам, пастдаги қўшни “Деразамга кирингнинг суви томди”, деб уришади. Охири “Участка инспекторига айтаман, мени тинч қўйинглар”, дедим.  Бу гапим бошқа фитналарнинг бошланишига сабаб бўлишини билсам, асло айтмасдим.
    Республика хотин-қизлар қўмитасига иккинчи аризам етиб боргач, Бухоро вилоят ҳокимлиги яна менинг кимлигим билан қизиққан.
Чунки мен республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Тамила Норбоеванинг фейсбукдаги саҳифасига кириб, ёрдам сўрагандим.
Ҳокимият сўровидан безор бўлган маҳалла раиси  мендан қутилишни ният қилиб, участка инспекторига уй эгасини телефон қилиб қўрқитишни, ижара шартномасиз уйга одам қўйгани учун жаримага тортиш лозимлигини айтган.
Аммо ўша пайтда менинг бу гаплардан хабарим йўқ эди.
   7 июнь куни ишдан келсам, уйдаги раковина бузилган экан. Сантехник чақиртириб, тузаттирдим. Шу пайт  мен ижарада турган уй эгалари (эр-хотин) ваҳима билан кириб келиб, салом йўқ, алик йўқ мендан уйларини тез бўшатиб қўйишимни талаб қилишди. Бундай кескин  ҳолатни кутмаган эдим, довдираб қолдим. “Нега чиқишим керак, сизларга нима қилдим?”, десам, ижарачи эркак “Опа, сизни деб бошимиз балодан чиқмай қолди. Маҳалла бизни чақиравериб безор қилди. Ҳозиргина участка милиционери ҳам телефон қилиб, уйни бўшаттиришим лозимлигини айтди. Шу сабаб биздан хафа бўлманг. Уйни ҳозироқ бўшатинг”, – деди. Хотини ҳам узр сўраб, уйдан чиқиб кетишимизни илтимос қилди. Рости, йиғлаб юбордим.
Кеч соат 8 да  икки болам билан  қаерга бораман? Қаерда тунайман? Яна қаердан уй топаман, қанча нарсаларим, китобларим, мебелим бор, қишки-ёзги кийимларим бор, қандай қилиб ташийман? Охири   ялиниб, уй эгаларидан шанба кунигача рухсат олдим. Шу орада уй топиб, мардикор топиб, тинчгина чиқиб кетишни ният қилдим.
Аммо тополмадим. Чунки Бухорода тезликда ижарага уй топиш осон иш эмас. Нархлар ўсиб кетган, бир ойлик ижара пули 100 долларгача чиққан. Уй топиб берадиган агенстволарга ҳам 150-200 минг атрофида пул бериш керак бўлади.
Яъни, уйсиз бечораларнинг ночорлигидан фойдаланган айрим инсонлар шундай қилиб пул ишлаб олишади.
   8 июнь куни кеч соат 10 ларда яна эшигим тақиллади. Очсам, милиционер турибди. Ўзини таништирди. У шу маҳалланинг участка инспектори Бекзод номли йигит  экан. Уни ичкарига таклиф қилдим.
Болаларим дарров бошқа хонага чиқиб кетишди.
  Милиционердан нима мақсадда келганини сўрасам, шунчаки бу хонадонда ижарага ким туришини билиш учун келганини айтди. Мен ундан “нега уй эгасини қўрқитдингиз? Ахир мен сизларга нима қилдим? “деб сўрадим. Шунда у маҳалла раисининг топшириғини бажарганини тан олди.” – Опа,деди у. – Мен  маҳалла ҳудудида тинчлик учун жавоб бераман. Агар маҳалла раисига бўйсунмасам, у мени бошлиқларимга айтади. Бекорга танбеҳ эшитаман. Бу менга керакми?”
   Мен Бекзодга  участка инспекторининг нималарга ҳаққи бор ва йўқлигидан яхши хабардорлигимни, мени безовта қилгани учун ўзим унинг устидан милицияга шикоят қилишим мумкинлигини айтдим.
Инспектор узр сўради ва чиқиб кетди.
  Исмат ака, сиз бу ҳолатни қандай изоҳлар эдингиз? Ахир бу ёлғиз аёлни, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонни босиб ўтиш эмасми? Президент сиёсатини тушунмаслик, халқ ва ҳокимият ўртасида сунъий тўсиқ ясаш эмасми?
    9 июнь куни Бухоро шаҳар “Маҳалла” хайрия жамғармасига бордим. Маҳалла жамғармаси шаҳар кенгаши раисидан  ўзим яшаб турган маҳалла раиси ёлғиз аёллигимга, ижтимоий ҳимояга муҳтожлигимга қарамай, менга қарши шунча фитналар уюштираётганини айтиб, ёрдам сўрадим. Аллоҳга шукурким, улар мени тушунишди ва маҳаллага келиб бу ҳолатни бартараф этишга уринишди. Яна уй эгалари, маҳалла участка инспектори, котибаси жам бўлишди. 1 июлгача, кўнгилдагидек ижара уй топиб чиқиб кетгунимча ўша уйда яшаб туришимга  рухсат беришди.
    Маҳалла раисидан нега бундай фитнали  ишларга бош бўлаётгани сабабини сўрасам, ”Опа, мен ҳам нима қилай? Ҳокимият телефон қилиб, сиз ҳақингизда сўрайвериб, уй-жой масалангизни ҳал қилишимни айтавериб, безор қилиб ташлади. Ахир мен Сизга қандай қилиб уй-жой масаласида ёрдам бероламан?”, деди мўлтираб. “Ахир сиз ўзингиз менга  бу масалада   маҳаллага мурожаат қилишим лозимлигини айтгандингиз. Энди нега бунча қўрқяпсиз?”, – дедим. Тушундимки, мен бу бечора маҳалла раиси учун даҳмазаман. У мендан қанча тез қутилса, шунча яхши! Шу сабаб ҳам мана шу ишларга бош бўлган…
   Исмат ака, қисқаси ҳеч кимсага, ҳеч қандай янгиликка, қабул қилинаётган қарорларга ишонмай қўйдим.
Менинг оилавий аҳволимдан, чекаётган азобларимдан, қийналаётганимдан хабардор бўлган дўстларим яна Сизга мурожаат қилишимни, фақат сизгина менга ёрдам бера олишингизни маслаҳат беришди.
”Дунё ўзбеклари”да эълон қилинган асарларим орқали ижодимни ҳурмат қиладиган айрим дўстларим  уй олишим учун  менга ҳатто моддий кўмакни ҳам таклиф этишяпти. Фақат  уларнинг кўпи “Исмат ака бошлаб берсинлар, бирор акциями, ёки  бир ёрдамми эълон қилсинлар. Шунда уларнинг бу ташаббусига  қўшиламиз, қўллаб-қувватлаймиз“, -дейишяпти.
Аллоҳга шукур, мен ёлғиз эмас эканман. Хуллас, энди менга ўзингиз ёрдам бермасангиз, акамдай туриб қайишмасангиз, бу хайрли ишга бош бўлмасангиз  бўлмайди, Исмат ака…
Сиз учун доимо дуодаман, биламанки, сиз ҳам  мени ёлғиз қолдирмайсиз.
  Мана шундай азиз ва муқаддас рўзаи-рамазон кунларида Сиздан, сиз орқали “Дунё ўзбеклари”  интернет газетасини севадиган дўстларимдан мадад сўрайман.
Ғуруримни четга суриб, бу ишни қилишга мажбурман, чунки фарзандларим тақдири ва келажаги учун якка ўзим масъулман…
Сизга   чексиз  ҳурмат ва умид билан синглингиз:  
Моҳигул Назарова.
11.06.2018 йил.
JSCB《KAPITALBANK》
Address:7,Sailgoh street,Tashkent,Uzbekistan
SWIFT:KACHUZ22
Branch:Bukhara Branch
Correspondent bank:Raiffeisen Bank
Address:Vienna,Austria
SWIFT:RZBAATWW
Account number:20206840799165005001
Accountname:NAZAROVA MOXIGUL UKTAMOVNA
Мохигул Назарова
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *