• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ўктам Пардаев ҳибсга олинган

Сен 30, 2012

BBC

Ўктам Пардаев охирги ойларда ўзининг мунтазам таъқиб этилаётганидан шикоят қилган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича «Эзгулик» жамияти хабар қилишича, Жиззах шаҳрида инсон ҳақлари фаоли Ўктам Пардаев ҳибсга олинган.

30 сентябр куни тушга яқин Жиззахнинг Шароф Рашидов кўчасида жиззахликлар етти нафар милиция ходимининг Ўктам Пардаевнинг қўлини қайириб машинага мажбуран ўтирғизишганининг гувоҳи бўлишган.

Алоқадор мавзуларЎзбекистон, Инсон ҳуқуқлари»Акамнинг қаердалиги, нима учун тутиб кетилганини айтишмаяпти. Шаҳар, вилоят ИИБнинг барча ҳибсхоналари, вақтинччалик тергов изоляторларига бориб келдик, ҳеч қаерда йўқ. Унинг соғлиғи, аҳволидан хавотирдамиз», деб айтган фаолнинг укаси Ўткир Пардаев.

«Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти прокуратурасининг “ишонч телефонлари”га мурожаат қилди ва ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳибсга олиниши борасида изоҳ талаб қилди. Аммо унинг ҳозирги аҳволи борасида маълумот йўқ», дея хабар қилган «Эзгулик» жамияти.

34 ёшли Ўктам Пардаев 2006 йилдан буён Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари мустақил жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси.

Бундан 10 кун олдин Ўктам Пардаев ўзининг мунтазам таъқиб этилаётганидан шикоят қилган эди.

У ўзининг ортидан Жиззах милицияси ходимлари доим кузатиб юришганини айтган, Ўзбекистондаги АҚШ элчилиги ходимлари билан учрашуви кучишлатар тизимларининг ўзига нисбатан таъқиблари кучайишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Бундан олдин унга хорижга чиқиш визасини бериш рад этилган эди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари жиззахлик фаолларнинг, жумладан Ўктам Пардаевга нисбатан босимларни зудлик билан тўхтатишни Ўзбек ҳукуматидан талаб қилган эдилар.

Ўктам Пардаевни 2006 йилда ҳам муштлашишда бировга тан жароҳати етказиш айби билан қамашган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *