• Вт. Янв 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашғардаги зўравонликларда инсонлар ҳалок бўлган

Фев 29, 2012

Қашғар шаҳрида юз берган тартибсизликларда 12 киши ҳалок бўлган.

Хитой ҳукумат оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Шинжон вилоятининг Шу йилнинг бошидан қўшимча 8000 полициячи минтақада хавфсизликни ошириш ишларига жалб қилинган

Синхуа ахборот агентлигига кўра, исёнчилар 10 кишини ўлдиргандан сўнг полиция икки қўзғолончига қарата ўқ узган.

Хабарда зўравонликларга нима сабаб бўлгани айтилмаган.

Сешанба кунги тартибсизликлар кечки соат 18.00дан кейин Қашғарнинг жанубий шарқидан 250 км масофадаги Ячанг бозорида бошланган,- деб хабар беради Синхуа агентлиги..

Полиция пичоқлар билан қуролланган «зўравонлар тўдаси»нинг қолган қисмини қидирмоқда.

Пекиндаги Би-би-си мухбири Майкл Бристоунинг хабарига кўра, маҳаллий рўзномалардан бири ҳужумчиларни «террористлар» деб атаб, уларни жиноий фаолиятда айблаган.

Марказий Олмонияда жойлашган Жаҳон Уйғурлари Конгрессининг Шинжондаги ўз манбаларига иқтибосан хабар беришича, Хитой хавфсизлик кучлари тартибсизликлар чоғида 84 киши ҳибсга олинган. Ячангга кириш ва чиқиш йўллари беркитилган

Шинжон бўлгаси пойтахти Урумчи 2009 йилда қонли этник зўравонликларга саҳна бўлганди.

Хитой ҳукумати маълумотларига кўра, ханлар ва уйғурлар ўртасида юз берган мазкур тўқнашувларда 200 одам ҳалок бўлган ва 1700 киши яраланган эди.

2009 йилда Урумчида йирик этник қатлам ҳисобланган мусулмон уйғурлари ва хитой ханлари ўртасида келиб чиққан тартибсизликлардан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди.

Би-би-си мухбирига кўра, ушбу ҳодисалар ортидан Хитой ҳукумати минтақага катта пул тўкиб, ҳар қандай бўлгинчилик кайфиятларини бостиришга уринади.

Шинжоннинг қариийб ярим аҳолиси туркий тилга мансуб, маданий ва этник алоқалари Марказий Осиёга боғлиқ уйғурлардир.

Шарқдан катта миқёсдаги хитой муҳожирларининг оқиб келиши иш ўринлари ва маданиятга салбий таъсир қилаётганидан норозиликлар билдиришган.

Хитой ўзининг ўсиб бораётган иқтисодида муҳим ўрин тутган минтақанинг нефт ва газга бой Шинжон вилоятига катта эътибор қаратган.

Хитой Шинжонда радикал мусулмонлар томонидан уюшган жиноятчилик хавфи борлигини айтиб келади.

Аммо, кўплаб уйғурлар ўзларини Пекиннинг қаттиққўл бошқаруви остида ҳис қиладилар.Шинжон бўйлаб уйғурларни таъқиб қилиш ва ҳибсга олишлар давом этаётгани айтилади.

Улар Шинжон заҳираларидаги бойликларнинг аксари хитой ханлари чўнтагини қаппайтиришидан хавотир билдиришади.

Ҳукуматнинг билдиришича, шу йилнинг бошидан қўшимча 8000 полициячи минтақада хавфсизликни ошириш ишларига жалб қилинган.

Бу ҳар бир қишлоққа битта полициячи тўғри келади, демакдир.

BBC

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *