Биродарим кечир мени…
(Журналист Исмат Хушевнинг ўз оғасининг фожиали ўлими акс этган бобни ўқиб, рости қалбим эзилди, изтироб чекди. Биз инилар баъзан ўз оғаларимизни қадрларига етмай қоламиз, бизларни кичиклигимиздаям, вояга етганимиздан сўнг ҳам доим ҳимоя қилувчиларни баъзан унутиб қўямиз, баъзан эса дилларини оғритиб қўямиз, улар эса бизни ҳимоя этишда, тўғри йўлга солишда ҳеч нарсага қарамай бардавом бўлаверадилар.
Улар бизларга отамиздан кейин хам оталик қилаверадилар, бизлар эса ҳудди ўша ёшлик пайтларимиздагидек, баъзан уларга қулоқ солмаймиз, ўзимизни катта бўлдим деб ҳисоблаймиз, ўзбошимчалик қиламиз.
Аммо ажал бемаҳал келиб, уларни тўсатдан орамиздан олиб кетганидан кейин чинакамига уларни қадрига ета бошлаймиз, ҳаёлан улар билан суҳбатлар қурамиз.
Дўстлар хиёнат этганида, мансаб эгаси бўлганингда, ёнингда итинг каби ялоқиланиб юрган мулозимлар, мансабингдан айрилгач энди очиқчасига сенга қарши гапирганида, кўп вақтингни хоинларга сарфлаганингни, сенга садоқатли биродарингни эса камдан кам йўқлаганингни ўйлаб, баъзан ўз-ўзидан жирканиб кетаркан инсон.
Лекин нима бўлганда хам энди кўзинг очилганини, сенинг қондош биродаринг аллақаерда осмонларда сени кузатиб турганини, унинг рухи сенинг адолатли саъй харакатларингга мададкор эканлигини юрак-юрагингдан ҳис қиларкансан, шу он қалбинг жўшиб, акангни фарзандларида уни аксини кўриб, уни ўлмаганлигини тушунарскансан, шунда кўзларингга ёш келиб, акангни рухига дуо этаркансан…
Ушбу шеърни аввало Исмат Хушевнинг вафот этган оғасига, қолаверса ўз биродарларини йўқотган инсонларга бағишлайман…
Оғринганингда йўқлолмадим, табиб акам,
Энди қайдан топай сени азиз, хабиб акам?!
Рихлат қилдинг ташлаб бизни сен жигарим,
Ёрдам беролмади на инсону, на тиб акам.
Айтолмадим ёрдам бер деб юртбошига,
Кетдинг, айтдим уни йигирмалик ошига,
Ич-этимни кемирганим билар якка Худо,
Энди кўз ёшларим оқар акам қабр тошига.
Лек Азроилу, ажал келса, хеч мададкор йўқ.
Улар келмаса одамга хукм бўлса-да дор йўқ.
Не қилайин, висол қолди энди қиёматга.
Унга етай деб мендайин ҳеч бир бедор йўқ.
© Талант Александеров
Тошкент, 2012-10-09, 12:12