«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Канадага қайтиб келди…
Дек 2, 2018
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушев Европа ва Ўзбекистонга бўлган 5 ҳафталик расмий ва ижодий сафарини якунлаб, 2018 йилнинг 1-декабрь оқшомида Туркиянинг Истанбулидан Канаданинг Торонто шаҳрига қайтиб келди.
5 ҳафта давом этган бу бетакрор ва унутилмас сафар таассуротлари билан ҳали бафуржа танишиш ва завқланиш имконига эга бўласиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бизни Москвада ўтган AIBA халқаро Бокс Федерацияси конференциясига таклиф қилган Россия Бокс Федерацияси раҳбарларига, хусусан федерация Президенти Умар Кремлевга ва Тошкентга боришимизга изн берган Ўзбекистон ҳукуматига, хусусан Президент Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррирининг бу ижодий ва тарихий сафари — журналист қаерда бўлса ҳам ўз Ватани ва миллати дарди ва ташвиши билан яшасагина мана шундай халқаро миқёсдаги ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлишини яна бир бор исботлади.
«Дунё ўзбеклари» бундан кейин ҳам Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда олиб бораётган инқилобий ўзгаришларни, бу ўзгариш ва ислоҳотларга тиш- тирноғи билан номардларча — хуфёна тарзда қаршилик кўрсатаётган лўттибоз жўра ва тўраларни фош қилишда давом этади.