Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди?
Уй қамоғида ётганлар бунга кирмайди…
Ўз касбидан жудо бўлиб, ижоди тақиққа тушганлар…
Ҳибс ва Хорижга бадарға қилинганлар…
Оқил билан Жоҳилнинг фарқи нимада?
Мирзиёев кимнинг йўлидан бораяпти?
Каримов ва Мирзиёев даври – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…
20.
Каримов даврида сиёсий қарашлари боис жиннихонага — руҳий хасталар шифохонасига ётқизилганлар рўйхати
Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева ҳақида:
Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли, Каримов ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бири Елена Урлаева Швеция пойтахти Стокголмда Пер Ангер халқаро мукофотига сазовор бўлган.
Мукофот таъсисчилари сўзларига кўра, Урлаева ушбу мукофотга инсон ҳуқуқларини «холисона ва жасурлик билан», «ўз ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйиб», ҳимоя қилгани учун лойиқ деб топилган.
Пер Ангер мукофоти ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган энг жасур фаолларга инсонийлик ва демократияга қўшган ҳиссалари учун берилади.
Елена Урлаева истиқомат қиладиган Тошкентдаги кичик квартирага ҳар куни ёрдам ва маслаҳат сўраб ўзбекистонликлар келишади.
Улардан баъзилари Елена Урлаевадан давлат идораларига шикоят ёзишда ёрдам беришни, баъзилар эса ҳуқуқий маслаҳат беришни сўрашади.
Оддий одамларнинг айтишларича, ҳуқуқбон уларга «адолатсизликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатади».
Елена Урлаева 1998 йилдан буён Ўзбекистондаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан фаол шуғулланиб келади.
«Ўзбекистондаги ноҳақликларга қарши қилган чиқишларим учун милиция ходимлари томонидан шунчалар кўп дўппосланганманки, неча марталигини айтишга ҳам қийналаман,» дейди Елена Урлаева.
Ҳуқуқбон 2000-йилда беш йилга озодликдан маҳрум этилган, кейинчалик жазо чораси мажбурий даволашга ўзгартирилган.
Елена Урлаеванинг ўзи руҳий жиҳатдан соппа-соғ эса-да, Каримов даврида руҳий касалликлар шифохонасида сурункали равишда мажбуран даволаниб келганини айтади.
«Менга давомли ҳужумлар ва таъқиблар менинг ҳуқуқ ҳимоячиси эканим билан боғлиқ,» дейди у.
Манба: ББС ўзбек хизмати
21.
Президентнинг жияни бўлган журналист Жамшид Каримов
Собиқ президентнинг учинчи акаси Арслон Каримовнинг кенжа ўғли Жамшид Каримов 1967 йили Жиззах шаҳрида туғилган.
Муросасиз журналист сифатида ўз амакиси Каримов режими адолатсизликларига қарши бош кўтарган, чет эл матбуотида қатор танқидий мақолалар билан мунтазам чиқиб турган.
Буюк Британиянинг «Уруш ва тинчликни ёритиш» институти (IWPR) ва «Фарғона» интернет нашрлари билан ҳамкорлик қилган.
Шу сабаб 2005 йилдан бўён Самарқанддаги руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий равишда ушлаб турилган.
Ислом Каримов вафотидан сўнг, озодликка чиқарилган…
Каримов режимидан буён камокда колаётганлар.
кармана тумани.
мустафоев умит истамович
хожиев нодир
саидов уткир ашрафович
ражабов толмас
Mana shu mavzudagi chikishlaringizdan juda sevinmokdamiz . .. Davomli bolsin boraversin .