1963-73 йилларда ўрта мактабни битириб, 1974-79 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган.
1998-2001 йилларда эса Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Олий Ислом институтини тугаллаган.
Мирзо Кенжабекнинг биринчи шеърий тўплами 1982 йилда “Адашган мактубларим” номи билан нашр этилди.
Шундан кейин шоирнинг “Қуёшга қараган уй” (1983), “Муножот” (1986), “Шарқ тили” (1988), “Баҳорим еллари” (1991) каби шеърий китоблари ва қатор публисистик мақолалари нашр этилди ва китобхонлар томонидан илиқ қарши олинди.
Шоирнинг “Дилдошлик”, “Тил эрки- эл эрки”, “Халқ номидан ёлғон сўзламанг” , “Юрагимда оёқ изи бор”, “Фитна санъати” каби публисистик мақолаларида ҳам ана шу озодлик ғояси балқиб туради.
Мирзо Кенжабек форс-тожик мумтоз адабиётининг зариф адиблари Ҳофиз Шерозий ва Шайх Саъдий Шерозий ғазалиётидан намуналарни, Николас Гилен (Куба), Геворг Емин (Арманистон) , Якуб Колас (Белоруссия), Шерали Лойиқ (Тожикистон), Ўлжас Сулаймон (Қозоғистон) каби шоирларнинг туркум шеърларини таржима қилиб, китобхонларга тақдим этди.
Нақшбандия тариқатининг муршиди комили, профессор Маҳмуд Асъад Жўшоннинг “Ҳақиқий севги” (1998), Усмонийлар даври олимларидан Қутбиддин Изникийнинг “Муршиди мутааҳҳилин” (“Ёш келин-куёвларга маслаҳатнома” 1999), китоблари ҳам Мирзо Kенжабек таржимасида нашр этилди.
Истиқлол йилларида шоирнинг “Ватан , кўзлардасен, қароқлардасен” , “Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан” каби туркум шеърлари, “Асл Ватан қайғуси” , “Навоий назмида ҳадис ва ҳикмат” , “Поклик иштиёқи” каби бир қанча маърифий мақолалари эълон қилинди.
Юқоридаги мақолада саводсизларча кўтарилган тушунарсиз ва мавҳум масалаларга ойдинлик киритиш салоҳиятига эга бўлмаслигим мумкин.
Лекин тариқат илмидан бахс юритувчи бир қатор диний адабиётлар, хусусан, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул – авлиёи туркий”, Фаридиддин Атторнинг “Тазкират ал-авлиё” асарларининг маҳорат билан ўзбекчага ўгирилиши, бошқа қатор диний – дунёвий илм ва маърифат намоёндалар, ислом уламолари қаламига мансуб бўлган бебаҳо хазина ва тилсимларнинг ўзбек халқига етказилишида Мирзо Кенжабекнинг беқиёс хизмати борлигини яхши биламан.
Таъбир жойиз бўлса, айтиш лозимки, Мирзо Кенжабекнинг диний адабиёт равнақи учун қилган хизматлари, муборак Ҳадислар таржимаси – Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимовнинг “Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) муборак васиятлари” каби муқаддас китоблари қаторида ислом олами ва қадриятлари мухлисларининг чинакам меҳру муҳаббатига сазовор бўлган…
5.
Мирзо бугун ислом оламида, тариқат фани ва олимлар дунёсида жуда машҳур бўлиб кетди.
Унинг салоҳияти ва обрў-эътиборини кўролмайдиган ғаламислар уюштирган бўлиши мумкин юқоридаги мақолани. Биз имло хатоларга тўла ва ўта саводсизларча ёзилган бу иғво мақолани атай таҳрирсиз – қандай бўлса, шундайлигича эълон қилдик.
Мақсадимиз, ўз илми ва бетакрор истеъдодини халқимизнинг диний билими ва савиясини ошириш, уларни тасаввуф дунёси билан таништиришдек хайрли ишларга сарфлаётган улуғ алломани турли иғво ва тўҳматлардан ҳимоя қилиш.
Аввал «Тасаввуф ҳақида тасаввур», сўнгра «Ҳадис ва ҳаёт» сирлари билан сирлашиб, сўнг бу тилсимот ва сирларни ўз халқига улашишни орзу қилган илм ва ислом билимдони Мирзо Кенжабек ўз мухлислари қалбида бетакрор шоир ва беназир инсон сифатида, ислом дунёсининг билимдон олими ва уламоси сифатида алоҳида меҳр ва муҳаббатга сазовордир…
Один комментарий к “Исмат Хушев: Мирзо Кенжабек бетакрор шоир ва моҳир мутаржим”
80 yillarning ohirlaridagi Vatan ichidagi muammolarni tashabbuslar bilan kotarib chikkan mardlardan buri — Mirza Kenjabekdur … Amerikadan eski moholifatchi va invalid Fazliddin Yokub .
80 yillarning ohirlaridagi Vatan ichidagi muammolarni tashabbuslar bilan kotarib chikkan mardlardan buri — Mirza Kenjabekdur … Amerikadan eski moholifatchi va invalid Fazliddin Yokub .