ЎзА директори Абдусаид Кўчимовга «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевдан
Дек 26, 2018
«Дунё ўзбеклари»дан:
Бир ой муқаддам Ўзбекистон Ахборот Агентлиги ўз мухбири Анвар Тожиев имзоси билан «Шароф Рашидовнинг сирли вафоти» номли мақола эълон қилган эди.
Мақола бошдан оёқ биз бундан тўрт йил муқаддам эълон қилган «Шароф Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида» номли мақолада кўтарилган воқеа ва ҳодисалар, факт ва далилларнинг айни ўзи эканини билсак-да, ЎзА бунга албатта изоҳ берар ва биздан узр сўрар деб кутдик.
Лекин бугун «Дарё» нашри ЎзАнинг ўша биздан кўчирилган ва бошқа муаллиф номи билан чоп этган мақоласини эълон қилганидан кейин ЎзАнинг бу плагиатлиги, яъни кўчирмачилигига жавоб беришга қарор қилдик.
Умуман, кейинги пайтларда ЎзА нафақат бизнинг Шароф Рашидов ҳақидаги мақоламизни, балки бошқа мақолаларимиздаги ғоя ва мазмунларни ҳам ўзиники қилиб олиб, ўғирлаб кун кўра бошлади.
Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинган ижодкорлар Шукрулло, Гулчеҳра Нуруллаева, Шароф Убайдуллаев ва Мамадали Маҳмудовларнинг ҳар бири ҳақида биз узоқ йиллардан бўён уларнинг муборак номини оқлаш ва халқимизга қайтариб бериш ҳақида қатор мақола ва суҳбатлар («Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори», «Икки буюк шахс — Президент Мирзиёев ва Шукрулло домлалар албатта учрашиши керак», «Исмат Хушев билан юзма юз — Шукрулло домла хонадонида» «Исмат Хушев билан юзма юз — Гулчеҳра Нуруллаева хонадонида», «Шароф Убайдуллаев қачонгача ишсиз юради?», «Шароф Убайдуллаев ўз соҳасига қайтиши керак!», «Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлади!», «ЁЗувчи Мамадали Маҳмудовга СНБдан телефон қилишди!», «Мамадали Маҳмудовдан қўлингни торт!», Мамадали Маҳмудовга ёрдам берайлик!», «Мамадали Маҳмудов оқланиши керак!» интервью ва лавҳалар эълон қилиб келдик.
Лекин ғалвир сувдан олиниб, хирмон кўтарилганда — бу мақола ва суҳбатлар илк бор чоп этилган «Дунё ўзбеклари» бир четда қолиб, ҳурмат ва эҳтиром, раҳмат ва хушкаломлар бари — ЎзА га ўтиб кетди.
ЎзА директори Абдусаид Кўчимовнинг ўзини ҳам биз шу пайтга қадар Каримов даврининг турли тазйиқ ва таъқибларидан баҳоли қудрат ҳимоя қилиб келдик.
Лекин — биз шу пайтга қадар ҳурмат қилиб келган бу акамиз ЎзА директори бўлиб олгач, бизнинг юзимизга оёқ қўйиб, барча ижодий ютуқларимизни бирин кетин ўзиники қилиб ола бошлади. Биз — ҳақиқий ва кўнгли тоза ижод аҳлига мутлақо ярашмайдиган бундай юзсизликни бошқа талантсиз гумроҳлардан кутсак ҳам, лекин имон-диёнатли мулозим, ҳалол ва истеъдодли ёзувчи акамиз Абдусаид Кўчимовдан умуман кутмаган эдик.
Биз Шароф Рашидовнинг сирли ўлими ҳақида 2014 йилда нашримизда эълон қилинган мақола дохил юқорида тилган олинган барча ижод намуналарини қайта чоп этиб, ЎзА ва унинг раҳбари олиб бораётган сиёсий кўрлик, ижодий ғўрлик ва ўғирлик ҳақида кенг жамоатчиликка билдириб қўйишни истадик ва лозим топдик.
Один комментарий к “ЎзА директори Абдусаид Кўчимовга «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевдан”
Ғаффор Ҳотамов ҳикоя қилгвн Саъдулла Аҳмадга ўхшаган бир одам Абдусаид Кўчимовга рўпара келиши керак экан. Ростдан ҳам Кўчимов шунақа дўқ-пўписага лойиқ экан! Ҳайф сизга, жаноб Кўчимов!!!
Ғаффор Ҳотамов ҳикоя қилгвн Саъдулла Аҳмадга ўхшаган бир одам Абдусаид Кўчимовга рўпара келиши керак экан. Ростдан ҳам Кўчимов шунақа дўқ-пўписага лойиқ экан! Ҳайф сизга, жаноб Кўчимов!!!