• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори — ЎзА диққатига

Дек 26, 2018

 

Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг 95 баҳори ёки 1921 йилнинг 2 сентябрь куни дунёга келган Қаҳрамон 

шукрилло домла билан исмат
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Шукрулло домланинг хонадонида, 30 январь, 2013 йил, Тошкент шаҳри. Карим Баҳриев олган сурат
1.
Ёзувчи Шукрулло ҳақида ўйлаганимда ҳақиқий Қаҳрамон инсон ҳақида ўйлагандай бўлавераман.
Янаям аниқроқ айтадиган бўлсам, ҳақиқий Қаҳрамон аслида қандай инсон бўлиши кераклигини Шукрулло ака тимсолида кўргандай бўламан…
Ҳолбуки, у киши расман Қаҳрамон деб эълон қилинмаган. Лекин Қаҳрамонлик унвони билан Олтин Юлдуз нишонига ҳар томонлама муносиб инсон.
Чунки у киши ўзбек зиёлилари, ёзувчи ва ижодкорлари орасида эталон даражасидаги улуғ ва мўътабар зот…
2.
Дарвоқе, Қаҳрамонлик  ҳақида.
Бугун адабиётда биз олти қаҳрамонга эгамиз. Қорақалпоқдан икки киши – Тўлипберган Қаипберганов билан Иброҳим Юсупов. Тошкентдан –  Саид Аҳмад, Озод Шарофиддинов, Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповлар.
Худо берган истеъдод соҳиблари Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповдан бошқа тўртовини ҳам тарозининг бир томонига қўйсак, ўн йил қаҳратон Сибир ўрмонларининг  Магаданидан ҳам нарёғида – Кадим чакалакзорларида турма азобини чекиб, ўлимларни доғда қолдириб келган  Шукрилло ака  ҳақиқий Қаҳрамон бўлиши керак эди.
Одил Ёқубов ва Мамадали Маҳмудовлар Қаҳрамон бўлиши керак эди аслида…
3.
Шукрулло аканинг  турма азоби ҳақидаги – ўлим билан юзма юз келган даҳшатли  хотираларини ўқиганман.
Сиёсий маҳбуслар ётадиган баракда қор кўп ёққанидан баъзан эшикларни очиб бўлмай қоларкан.
Шундай пайтда улар  туйнукдан  ташқарига чиқиб,  қорни кураб, сўнг ёпилиб қолган барак эшикларини зўрға очишаркан…
4.
Сталин репрессиясининг мана шундай ноинсоний азоб уқубатларини кўриб,  ўлмай йитмай Ўзбекистонга эсон омон қайтиб келган Шукулло ака бугун Тошкентда – Мустақиллик байрамида — Ислом Каримов билан ёнма ён ўтиришга ҳар томонлама муносиб инсон эди.
Лекин кейинги йилларда Шукрулло ака  Мустақиллик байрамларини  уйида – зангори экран қаршисида нишонлайдиган бўлди.
Ҳолбуки, Мустақилликнинг дастлабки йилларида  у киши Ўзбекистон Президентининг  маслаҳатчилардан бири эди. Президент раҳбарлигидаги Давлат Кенгашининг аъзоси эди.
Буни, таъбир жоиз бўлса КПСС Марказий Комитетини бошқарган ПолитБюро аъзолигига қиёслаш мумкин.
Давлат ва Президентнинг бу юксак ишончига у киши Сарвар Азимов тавсияси билан муяссар бўлган эдилар.
Сарвар Азимов Президент ишончидан қолган кундан эътиборан Шукрулло ака ҳам давлат ишларидан ҳеч бир сабабсиз узоқлаштирилдилар…
5.
Майли, Шукрулло акани ҳукумат ардоқламаган бўлиши мумкин, унга қасдма қасд – Оллоҳ ардоқлаяпти.
У яшаяпти. Эртага умрининг тўқсон бешинчи фаслини кутиб олади. Бу нақадар катта бахт.
Адабиёт хиёбонида вақт келиб ўзбек адабиётининг сардорлари қаторида унинг муҳташам ҳайкали туради. Бу ҳайкал нафақат Шукрилло акага, балки тўғри ва ҳалол сўзга, адолатга қўйилган ҳайкал бўлади.
Тўғри, бугун ҳам баъзиларга ҳайкал қўйилди. Биз уларни камситмоқчи эмасмиз. Саид Аҳмад ва унинг оиласига қўйилган ҳайкални назарда тутяпмиз.  Майли, бу ҳам балки керакдир.
Лекин Шукруллонинг ҳайкали пойида одамлар оқими сира тўхтамайди. Бунга заррача ҳам шубҳа қилмаса бўлади…
6.
Ўзбек халқи ўзининг меҳру муҳаббатини Шукруллога тиригида ҳам аямади.
Аввало оқсоқолнинг умри узоқ бўлсин. Лекин унинг умри абадий эканлигига бугун шубҳа йўқ. Ҳукуматнинг ўткинчи арбоблари бир замонлар Шукруллонинг замондоши сифатида тарихда қолишлари мумкин. Шукруллонинг умри эса абадий. Чунки – халқ севган зот ҳеч қачон қаримайди, ўлмайди, унутилмайди.
Шукруллога мана шундай буюк бир бахт –  тириклигидаёқ муяссар бўлди…
7.
Туғилган кунингиз билан, абадиятга дахлдор умрингиз билан Сизни, азиз ва мўҳтарам  Шукрулло бобо,  олис Канададан туриб чин юракдан табриклаймиз, қучамиз.
Бахтимизга узоқ йиллар бошимизда соябон бўлиб юринг.
Соғ саломат бўлинг!
Исмат Хушев,
Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
1 сентябрь, 2016 йил, Торонто шаҳри, Канада.

Сўнгсўз ўрнида:

Ушбу мақола ёзилганига ҳам икки йил бўлибди.

1921 йилнинг 2 сентябрь куни дунёга келган улуғ инсон Шукруллони Ислом Каримов сиёсати ва замони назардан қолдириб, у кишига расмий матбуот эшиклари ва ойнаи жаҳон экранларини ёпиб қўйган эди.

Тақдирни қарангки, бу адолатсизлик бошида турган давлат раҳбари ҳам, не кулфатки, айнан Шукрулло ака туғилган кун — 2 сентябрда ҳаётдан кўз юмди.

Тақдирнинг бу аянчли қисматида ҳам ўзига хос аччиқ бир сабоқ бўлса , не ажаб…

Суратда: Чапдан ўнгга – Бош вазир ўринбосари Иномжон Искандаров, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов, Президент Кенгаши аъзоси, шоир ва ёзувчи Шукрулло, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Исмоил Жўрабеков, Тошкент шаҳар ҳокими Адҳамбек Фозилбеков, “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев, Ўзбекистон телерадиокомпания раҳбари Наим Ғойибов, “Ўзсовпроф” раиси Бўри Алламуродовлар.
Тошкент шаҳри, 1992 йил, Ҳукумат уйида.

Иброхим ака Искандаров

Суратда: Академик Иброхимжон Искандаров ва ёзувчи Шукрилло (ўртада) юртимизга тинчлик, юртбошимизга омонлик тилаб дуога қўл очган пайт…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

5 шарҳ

  1. Ёзувчиларимиз Абдулла Орипов ва Шукрулло домла ҳаётидан, ижодидан ўрнак олсалар чакки бўлмас эди. Мен Отабек Тошевнинг гапларига тула кушиламан. Ахир улар миллатимизни юзи ва ҳаракатга келтирувчи локомативлари-ку. Шундай муътабар инсонларни қадрлашимиз ва бошимизга кўтаришимиз керак Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари”дай.

  2. Халкимиз ичидан Шукрулло каби чинакам донишманд ёзувчилар бармок билан санарли. Нафакат бу буюк инсонда талант, энг мухими жуърат, жасурлик, мардлик бор. Бошка шоир ёзувчиларга ўхшаб ўз юрагидаги дардини ичига ютиб, вазиятга мослашиб, ҳаттоки ўз мустакил фикрини айта олмасдан шахсий хаёти атрофида ўймалашиб қола олмайди. Шукрулло аканинг сўхбатида булган одам уни хеч качон унутмайди. Домла ҳар бир сўзни чертиб хис- хаёжон билан аник, равон гапиради. Шундай улуғ ва мутабар зотни дунёда биринчи булиб Исмат Хушев ва Дунё ўзбеклари эслади ва табриклади. Раҳмат Сизга, Исмат ака. Шукрулло аканинг умри узоқ бўлсин!

     

  3. 2 шарҳ

    1. Хамма ижод ахлига Домла Шукруллони умрини тилаш билагн бирга унда ўрнак олишга чақираман. Домлажон умрингиз янада узок бўлсин, доим шогирдларингиз бағрида яйраб юринг…..

    2. Otabek Toshev

      Шукрулло домлани ҳам ҳукумат энг баланд даргохларга, катта мансабларга таклиф килди. Лекин у киши бу жойларда қисқа муддатгина ишлаб, ўзига тўғри келмаслигини сезиб ижод қилишга ўтиб кетди. Энди бошка ижодкорларни олиб қарасак юқорига яхши кўриниш, қандайдир мансабга эга бўлиш учун нималар қилмади. Хушомадгуйлик, пахта куйиш, турли туман ҳамду санолар. Булар ҳаммасини орқасида шахсий манфаат ётарди.
      Ёзувчиларимиз Шукрулло домла ҳаётидан, ижодидан ўрнак олсалар чакки бўлмас эди. Ахир улар миллатимиз юзи локомативлари–ку! Исмат ака, сизни мана шу ватанпарварлик ва фидойилигингиз учун ўзбек халқи ҳеч қачон унутмайди. Минг раҳмат сизга.

       

    3. 1 шарҳ

      1. Муаллифнинг баъзи фикрига қушилиш қийин. Хусусан, 6 қахрамоннинг турттаси хақида айтганларига. Мен унга андак тузатиш киритмоқчиман. Олтитанинг иккитасигина қахрамон экани аниқ. Яъни, Тулапберган Қаипберганов ва Ибройим Юсуповлар хақиқий қахрамондирлар. Сабаби, улар ярим миллионга етмайдиган қорақалпоқни дунёга танитдилар. Қолган турттаси эса 32 миллион узбекни уз-узига танита олмади. 4 маддох Каримовнинг ялоқхурлари эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *