Исмат ХУШЕВ:
ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ?
Муқаддима
Азиз ва муҳтарам ўқувчилар, нашримизнинг мухлис ва муштарийлари.
Шайх ҳазратларининг бевақт ўлими муносабати билан эълон қилинган мақоламизнинг дастлабки қисми Ўзбекистонда ва хорижда катта қизиқиш уйғотиб, турли туман шов шув ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Биз ушбу мақола чексиз иштиёқ ва катта қизиқиш билан ўқилаётганидан манунмиз, албатта. Буни биринчи навбатда халқимизнинг шайх Ҳазратларининг шахсига бўлган чексиз ҳурмат ва муҳаббатининг рамзи деб биламиз.
Шу билан бирга кўп сонли ўқувчилардан шайх Ҳазратларининг ҳаёти, ижтимоий ва сиёсий фаолиятига оид қатор маълумотлар ҳам ёғилиб келаётир. Хусусан, улар – олдин жуда яхши ва ишончли, айтиш мумкинки – дўстона муносабатда бўлган Шоҳ билан Шайх тўқнашуви аслида нимадан бошлангани деталини батафсилроқ ҳикоя қилишимизни орзиқиб кутишяпти.
Ўша кунларга чуқурроқ назар солсак, тақдир бизни шу тарихий воқеаларнинг тирик шоҳиди бўлишга муяссар этган экан.
Мен барча ижодий ишларимни бир томонга суриб, Шайх ва Шоҳ тўқнашуви аслида нимадан бошлангани ҳақида, Ислом ака билан муфтий Ҳазратларининг муносабатлари аслида қандай бўлгани ва нимадан бузилгани ҳақида батафсилроқ ҳикоя қилишни ўзимнинг виждоний бурчим деб қабул қилдим…
21.
Билмадим, бугун мен хорижнинг сирли ва сеҳрли хилқатларида яшаб, шайх бошидан ўтган ўша зуғумли кунларни хаёлан таҳлил қилар эканман, бу эҳтимол Президент атрофидагилар томонидан атай уюштирилган фитна бўлиши ҳам мумкин деган хаёлга бордим.
Лекин ўша кунларнинг тирик шоҳиди, мен адолат ва диёнатига сира шубҳаланмайдиган устоз Шароф Убайдуллаевнинг шахсан гувоҳлик беришича, улар шайхни атай қочиришмаган . Кейинги пайтда Тимур Алимов билан ниҳоятда бирлашиб кетган Бош прокурор Мустафоев товушидаги совуқ оҳанг ва қатьиятлик уларни чўчитиб қўйган.
Янаям ким билади дейсиз. Бу фикр ҳатто Президентнинг ўзидан чиққан бўлиши ҳам мумкин. Ўз вақтида муфтийни ўша шаккок нутқи боис пушаймонга – музокара ва сулҳга кўндиролмаган, мажбур қилолмаган Убайдуллаев Девондан сургун қилинди. Энди Умрзоқовнинг ҳам кетиши ҳам аниқ бўлиб қолган бир пайтда Президент балки атай ўшалар қўли билан ўз рақибини қочириб юборишни режалаган бўлиши ҳам мумкин.
Ер остида илон қимирласа биладиган Ислом ака, қўл остидаги – инсон қиёфасидаги илонларнинг ҳатти ҳаракатларини ўз манфаати йўлида бошқаришга жуда уста бўлиб қолганлиги бугун ҳеч кимга сир бўлмаса керак…
22.
Хуллас, Бош прокурор Бўритош Мустафоев ва унинг раҳнамоси Тимур Алимовнинг разилларча сайъ ҳаракати билан муфтий Ҳазратлари ҳам худди биз каби Ватанни тарк этиб, муҳожирликка юз тутди.
Муҳожирликда яшаш унга осон кечмади. Чунки шайх Ҳазратлари муҳожирликда ва хорижда эмас, балки ўз Ватани – Ўзбекистонда яшайдиган, халқ қалбидан жой олган аллома эди.
Халқ дилидан муқим ўрин олган одамнинг муҳожирликда яшаши доим оғир кечган.
Буни яхши билган “Озодлик” радиосининг жасоратли журналисти Фурқат Яквалхўжаев 1997 йил Ўзбекистон Президенти билан бўлган учрашувларнинг бирида: “Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек олим қачонгача муҳожиратда юради, у кишининг Ўзбекистонга қайтишига қачон изн берилади?”, – деб савол беришга ўзида журъат топаолган эди.
Президент Каримовнинг “у кишининг Ўзбекистонга қайтишига қаршилигим йўқ”, деган жавоби 5 йиллик муҳожиратдан кейин шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ватанига қайтиши учун йўлларни очиб берган эди.
Президентнинг бундай жавоб беришига эса нафақат “Озодлик”нинг саволи, балки бунга қадар ҳам унга дунё миқёсида берилаётган шу каби кўплаб бошқа саволлар ҳам сабаб бўлади.
Хусусан, Саудия подшолиги ҳам ҳаж масаласида Ўзбекистон илтимосларини инобатга олиш баробарида шайх Ҳазратларининг Ватанга қайтиш масаласини расмий Тошкент олдига бир неча маротаба кўндаланг қўйган эди. Шайх учун, унинг Ватанига бориб келиши учун эркинлик яратилмаса, Ўзбекистонга нисбатан муносабат ҳам ўзгармайди дейишгача боришган эди.
Бундан ташқари шайх масаласининг ижобий ҳал этилишида тожикистонлик таниқли диний арбоб, тожик мухолифатининг кўзга кўринган лидери Акбар Тўражонзода ҳам катта рол ўйнаган.
Ана шу саъй ҳаракатларнинг ҳаммасини бир бир кўз ўнгидан ўтказаркан, Президент Каримов “Озодлик” радиоси мухбири саволига ниҳоят ижобий жавоб бериш вақти келганини англаб етган бўлса ажаб эмас…
23.
Муҳожирликдан қайтганидан кейин ҳам шайх Ҳазратари учун Ватанда яшаш муҳожирликдан-да оғир кечди. Телевидения ва радио, газета ва журнал эшиклари унинг учун очилмади.
Бу – Ҳазрат учун руҳан ўлим билан баробар эди.
Бу таъқиқларга қарамай у бир неча вақт “Озодлик” радиосида диний маърўза ва суҳбатлар туркумини олиб боришга мажбур бўлди. Ўз халқига маърифат тарқатиш учун нимаики имконият бўлса – ҳаммасидан фойдаланди.
Юзга яқин диний маърифий китобларни жондан севган ва сиғинган халқига меърос қилиб қолдирди.
Лекин бу ношукур халқ тириклигида унинг қадрига қандай етгани – бу энди алоҳида мавзу бўлади…
24.
Албатта, бутун дунё ва жаҳон оммавий ахборот воситалари бир овоздан тасдиқлаганидек, шайхнинг ўлими – Тошкент тарихида мисли кўрилмаган дафн маросимига айланиб кетди.
Унда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров, Араб дунёсидаги бир қатор таниқли шайхлар, Ўрта Осиёнинг жамики минтақасидан етакчи дин пешволари иштирок этишди ва бу дафн маросими тарих саҳифаларида мангуга муҳрланиб қолди.
Мана бир неча кундирки, бу дафн ва жаноза масштаби тобора баланд мақом касб этаётган бўлса борки, лекин заррача ҳам пасайгани йўқ. Мамлакатнинг ҳамма бурчакларида энг сўнгги таъсирли воқеа сифатида одамларнинг оғзида мангу мавзу бўлиб қолди бу маросим.
Кимки шайх Ҳазратларининг дафн маросимида қатнашган бўлса, у ноёб бир тарихий шахсга айланиб қолди. Унда иштирок этган ҳар бир шахс ўз таассуротини айтиш билан одамларга гўё бахт улашгандек буюк эътиросдан ўзини тўхтата олмаётир.
Лекин шунга қарамай, мамлакатда заррача тебранмаган биргина тармоқ қолди десак, бу ҳам хато эмас. Бу тармоқ – Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидир!
Ҳа, минг бир фасус ва надомат билан эътироф этмоқ жоизки, на телевидения, на радио ва на матбуот бирор бир шаклда ҳам Ҳазрат вафотига муносабат билдирмади. Ҳатто Ўзбекистондаги энг оддий одамга ҳам бемустасно жоиз бўлган тўрт энлик таъзия – муфтий Ҳазратларига муносиб кўрилмади.
Ҳатто бир энлик таъзияни лозим кўрмаган Ўзбекистон телевиденияси ва радиоси шоду хуррамлик авжига чиққан куй қўшиқлар пардасини бир парда ҳам пастга туширмади…
Лекин Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу улкан йўқотишга бирор калима ишора қилмаганига қарамай, муфтий қазосидан кейин бир неча соат ичидаёқ – жаноза майдонига юз минглаб одам сиғмай кетди.
Тажрибали мутахассисларнинг башорат қилишича, бу майдонда камида саккиз юз минг дан бир миллионга яқин одам тўпланган.
Тошкент харитасини яхши билган одамлар ҳеч бир муболағасиз кўз олдига келтира олиши мукмин: Кўкча мачитининг жанубий қисмидаги Арча кўчасидан унинг шарқий дарвозаси – Хадра майдонига қадар – оралиқдаги беш олти километрлик масофада трамвайдан тортиб барча транспорт воситалари эрта тонгданоқ тақа- тақ тўхтатилиб, шу улкан ва беҳудуд майдон сатҳи фақат жанозага келган халойиқ билан тўлиб тошди..
Ҳолбуки, уларни Ўзбекистоннинг расмий газета ва ойнаи жаҳони жанозага чорлаган эмас эди, муфтий ўлимини халққа хабар қилмаган эди.
Муфтий вафоти ҳақидаги бир одамнинг оғзидан чиққан бир оғиз сўз – ўша заҳотиёқ минглаб одамларга етиб борди ва муфтий Ҳазратлари дафн этилиши кўзланган Кўкча мачити томон одамлар эрта тонгданоқ гуррос гуррос оқиб кела бошлади…
25.
Мен бугун Ватанимдан олис Канадада бўлсам ҳам, бир нарсага аминман: Муфтий Ҳазратларининг мураккаб ва фоже ҳаёти ҳақида ҳали жуда кўп ёзилади, айтилади.
Ўзбекистондаги Ватандошларимиз, миллатимиз бугун ўзининг бетакрор, беқиёс ва буюк алломасидан жудо бўлди.
Дафн маросимининг кўлами ҳақида, халқ орасидаги шайх Ҳазратларига бўлган меҳр ва муҳаббат, ҳурмат ва садоқатнинг рамзи ва натижаси ўлароқ бугун халқ орасида зикр этилаётган ажиб бир ташбеҳга алоҳида урғу бермоқчи эдим.
Кўпни кўрган шахсларнинг шоҳидлик беришича, оқ соч Тошкент – ўзининг икки ярим минг йиллик тарихи давомида бундай улкан ва кўп минг сонли жанозани кўрмаган экан.
Бу нимадан далолат?
Бу шундан далолатки, Муфти Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари – Яратган Эгам – Оллоҳнинг севган қули эди.
Ҳар қандай золим ва зулмкор ҳукмдор ҳам бу улуғ ва мўътабар зот йўлини тўсишдан ожиз эканидан яна бир нишона эди…
26.
Тўғри Шароф Рашидов таъзиясида ҳам уч кеча кундуз одам мўл бўлган эди.
Лекин бу икки таъзиянинг битта фарқи бор: Шароф Рашидов жанозасида мамлакат ва давлат бош бўлиб, оммавий ахборот воситалари – давлат жарчиси бўлиб турган эди.
Бу ерда эса бирор бир расмий матбуот бу ўлим – муфтий жанозаси ҳақида бирорта ҳам калима айтган эмас.
Бу икки таъзиянинг фарқи мана шу ерда…
27.
Юқоридаги воқеалар кўлами ва аҳамияти бевосита Сизга мурожаат қилишни тақозо этади, Ислом ака!
Бугун Ўзбекистон – катта сиёсий воқеалар арафасида турганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Чорак асрлик салтанатингизни қўллаб қувватлаб, биз Сизни яна Президент бўлиб сайланишингизга хайрихоҳмиз, албатта.
Лекин мамлакатда бўлаётган адолатсизликлар, ноҳақлик ва порахўрликлар, ўз халқига нисбатан бўлаётган мислсиз жабр ва зулм, ҳатто террор кўлами бизни бу борада энди ўйлантириб қўя бошлади.
Ўзбекистон тарихида Сиздан бошқа ҳеч бир арбобга ўттиз йиллик подшолик бахти ва тахти насиб этмаган экан, Сиз ўз шонли тарихингиздаги чайқалиш ва бурилиш нуқталарини – қора доғларни шоҳлик ҳаётингиз таржимаи ҳолига абадий муҳрланиб қолишидан асрашингиз ва бунга барҳам беришингиз керак.
Афсуски, эртага Сиз Президентлик мақомини яна янгитдан бошлаган кунда ёғилиши табиий бўлган хушомадгўйларнинг ҳамду санолари ичидан, Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг адолатли ўша сўзини энди Сизга ҳеч ким айтмайди.
Минг афсуски, Ўзбекистонда энди Сизга бу сўзни айтадиган мард инсон қолмади…
28.
Ислом ака!
Ўзбекистон эришган ютуқларидан ҳам ҳеч ким кўз юммайди. Ютуқлар ўзимизники, лекин камчиликларимиз ҳам талайгина. Биз уни бугун бир бошдан санаб сарҳисоб қилишни мақсад қилиб қўйганимиз йўқ.
Кейинги пайтда йўл қўйилган хатолардан бири, балки энг йирик гуноҳлардан бири – миллатнинг буюк фарзанди – муфтий Ҳазратларига бўлган адолатсиз муносабатимиз десам, хато бўлмаса керак.
Сизнинг муфтийни Ватанга қайтариш қарорингиз халқ онгида қанчалар ижобий муносабат уйғотгани ҳақида юқорида айтдик. “Озодлик” радиоси жуда тўғри таъкидлаганидек, бу воқеанинг таҳлилини биз тарихчиларга қолдирайлик.
Лекин шу билан бирга таъкидлаш лозимки, биз ушбу хатони такрорлаш эмас, энди уни тўғрилаш учун қайғуришимиз керакка ўхшайди.
Инсоф ва адолат билан айтганда муфтий Ҳазратларига бўлган муносабатнинг кескин бурилишида ўзининг манфур ва қора ишларини қилган шахсларнинг ҳам бир қисми бугун нариги дунёда шайх олдида мулзам бўлиб турган бўлсалар ажаб эмас.
Бутун табиати билан ҳалол ва мард бўлган шайх уларга у дунёда ҳам озор бермасалар керак. Ҳатто уларнинг гуноҳини ҳам кечишни Оллоҳдан сўраган бўлсалар ажаб эмас.
Лекин у дунёнинг ишларини оғир қилмаслик учун биз бу дунёда йўл қўйган хатоларимизни ўз вақтида тузатиш йўлидан боришимизга тўғри келади.
Шу муносабат билан мен бугун бутун умр устозим деб билган муҳтарам Президентимизга чин дилдан ишонган ҳолда мурожаат қилгим келади: Муҳтарам Ислом ака. Сизга бир замонлар Оллоҳнинг буюк сўзини етказиш билан ўзининг мусулмонлик бурчини адо этган муфтий мутлақо тоза қалб билан ўз ҳалол бурчини бажаришга отланган бўлиб, Сизнинг олдингизда уннг заррача ҳам айби йўқ эди.
Бироқ ўз сўзини айтган инсон маломатлар остида қолди. Хушомадгўйлик ва лаганбардорлик шиори остида Сизни қуршаганларнинг қўли баланд келди ва муфтий Ҳазратлари, вақтинча бўлса-да, бадном этилди. Бу ҳам етмаганидек – Ватанидан қувғин қилинди.
Бироқ уни Оллоҳнинг марҳаматидан жудо қилишга ҳеч кимнинг, ҳатто Сизнинг ҳам қудратингиз етмади!
Бу айни пайтда ҳаммамиз учун ҳам Оллоҳ олдидаги бир синов бўлди. Барчага, жумладан Сизга ҳам. Адолатнинг – ўлмаслигига, ҳақиқатнинг – синмаслигига мезон ҳам бўлди.
Мана шу ҳақиқатни бугун Оллоҳ ҳаммамизга яна бир бор эслатиб турибди.
Жумладан – Сизга ҳам!!!
29.
Ислом ака!
Истаймизми, йўқми, Сиз билан биз – битта қисмат эгаларимиз.
Биримиз Ватанда – шоҳ, бошқамиз хорижда – гадо бўлсак ҳам, Сиз билан бизнинг тақдиримиз энди бир, ундан қочиб қутулолмаймиз.
Сиз Ватанда – ҳукмрон, биз хорижда – муҳожир бўлса-да, бундан қатъий назар, биз Сиз билан битта кемадамиз.
Бу кеманинг номини “Ислом Каримовнинг 25 йиллик қатағон режими” деб аташади. Биз қаерда яшашимиздан қатъий назар, шу режим ва шу тузум фарзандларимиз, бир сўз билан айтганда – Сиз штурвал рулида ўтирган шу кеманинг ичидамиз…
Мустақил Ўзбекистон давлати шаклланаётган тарихий даврда тақдир тақозоси билан Сиз билан бир сафда турган адабиёт ва санъат, илм фан ва журналистика вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари ҳам ҳамон ўша кемадалар.
Сиз ҳокимиятдан кетган куни, Сиз бошқарган тузумга отилган маломат ва ҳақорат тошлари Сиз билан бирга баб баравар бизга ҳам отилади. Чунки биз 25 йил давомида кўра била туриб Сизни ва Сиз бошқарган тузумни олқишлаб келдик.
Энди кеч бўлса ҳам тавбаи тазарру қиладиган вақт келди. Бизга бу саодат – муҳожирликнинг аччиқ нонини еб, хорижда насиб этди. Сизга қачон ва қаерда насиб этади, бу менга қоронғу.
Фақат шуниси равшанки, инсон ўз хатоларини англаб етса, тавба тазарру қилса, бу ҳам Оллоҳнинг, Яратган эгамнинг унга кўрсатган ажиб бир каромати, олий бир саодати бўлса керак..
Шуни яшилаб бир ўйлаб кўринг: Тиригида адо этолмаган айрим қадамларни энди дадил ташлаш пайти келди: муфтий Ҳазратларининг обрў эътиборини энди жойига қўйиб, унинг порлоқ хотираси олдида бош эгиб, уйига бориб, оиласи ва фарзандларидан кўнгил сўрасангиз, Оллоҳ Сизу биз гуноҳкор бандаларини кечирса, не ажаб!
Муфтий Ҳазратлари бизни аллақачон кечирган, менинг бунга ишончим комил. Чунки у шунақа мард ва олийжаноб, кечирувчан инсон эди.
Энди биз бу мардликни қилайлик, унинг руҳи ва оиласи олдида қилган гуноҳларимизни тан олиб, бош эгайлик.
Бу адолат нуқтаи назаридан ҳам тўғри бўлади.
Бундан Сизнинг салтанатингиз обрў эътиибори ошса ошадики, сира кам бўлиб қолмайди…
Қолаверса, диний маҳзабда муфтий Ҳазратларининг тарихдаги ўрни – Имом Ал Бухорийдан кейинги шахс деб таърифланяпти.
Биз бунга баҳо беришга ожизмиз, лекин бу ташбеҳ нақадар ҳақиқатга яқинга ўхшайди…
Тамом
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
21 март, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада
19 шарҳ
-
Зор макола чикибти. Рахмат. Шайхни Аллох Рахматига олсин.
Аммо, канчадан-канча маколалар, маърузалар, гап сузлар, илтимослар, халкни овози, ноласи-нидоси 5 фоизигина етиб борганда эди, катта узгаришлар булиши турган гап эди. Афсус ундай эмас… -
Асалому алекум Исмат ака рахмат менинг кунглимдагилар каби изох булибди. Шашкатор куз ёш билан 2 бор укиб чикдим. КАТТАга таклиф хам жуда тугри. Россия муфтиятлар кенгаши у зоти муборакка Ал-фахр нишонини топширган. Бутун Дунё мусулмонлари кегаши у зотга Фазилатли шайх унвонини бергани ва хазрат колдирган ислом динига оид адабиётлар. У зоти муборагни шу кундан эътиборан “Рахматиллоху алах”деб аташади. Исмат ака сиз билан телефон оркали гаплашса буладими. Мен хам сиз тановвул килган козондан тушлик килганман. Ислом акани объективлигига шубхам йук. Лекин у кишини ураб турганлар??? Рости рахмим келади Куллаб кувватлагим келади КАТТАни. Лекин бу жуда
хатарлик узбекчилик 6 ака-укабиз болачака махалла куйчилик. Хозир мен оилам билан Москва шахрида яшаяпмиз. Юракда рациональ фикир, мулохазалар куп. Менга СМС ташланг Мен узим тел. киламан +9660380974 Карим. -
Bravoo,,,boshqa gap yoq.
-
ISMAT XUSHEV ning ham hissai bor shaexning surgun qilinishida.
-
Мухтарам Исмат ака! Узбекистондаги барча бадномликларга ИАК сабабчи. То у кетмас экан – хеч нарса узгармади! Сиз уни кайта сайланишига “карши эмас” эмас, балки карши булинг! Мана шунда туннель да бироз ёруглик курина бошлайди!
-
Исмат ака, мен аввалрок бу мавзуда ёзмоқчи бўлган мақолангиздан хавотир олган эдим. Лекин алал-оқибат сизнинг райингиз баракотлирок экан.
Сизни шу холислигингиз учун ҳам ХАЛҚ хурмат қилади!
Шоҳларга тик қараб ҳақиқатни гапирадиган, огоҳ этувчи инсонлар ўта кам бўлади, шунинг учун ҳам Оллоҳнинг олдида уларнинг қадри баланд бўлади.
Бундай хислат эгаларини Оллоҳ юртимизда кўпайтирсин!
Мақолангиз жуда ибратли! Авлодлар ўқийдиган тарихимиз парчасини қолдирибсиз. Ташаккур. Мухлисингиз. -
Хурматли Исмат ака! Катта рахмат сизга, сир синоатларга бироз равшанлик киритиш баробарида Шайх хазратларининг айтолмай колган сузларини олис Канададан булса хам очик айтдингиз, аммо Ислом Каримов кандай тушунадилар бу яна бир жумбок. Лекин сиз эртага отилиши кутилаётган тошларга калкон тутиб булдингиз. Уша тош отадиганлар бугун жим, шу узи галаба. Бугунги рахбарият ва орган ит азобида ишлаяпди деган хаёл голиб булди. Кимдир бу холатга бархам бериши шарт, миллат ва мамлакат такдири хавф остида! Уйлангиз!!
-
Ассаламу алайкум в.б маколада Шайхни мажлисда биргинина шу айтган сузлари сабаб булган дейш менимча тугри эмас.
Бунданда жиддий сабаб менимча Хазратни урта осио ва козигистон диний идорасини таркатиб юборилишига карши турганлари пойтахтда курилтой утказганлари курилтойда беш республикадан уломолар жамланиб Шайхни кулаб куватлаганлари сабаб булгандир балки??? Бу катта сиёсий ахамятга эга вокиа эди. Бу тарих хам бир кун очилар. -
2 шарҳ
-
Исмат ака Сизга катта рахмат, жуда укимишли ва якин тарихда булиб утган сирли вокеаларни кизикарли баен килибсиз! Рахматли Шайх хазратлари Билан руй берган сирли вокеалардан барчани огох килиб куплаб савобларга эга булдингиз. Афсуски, ушбу вокеалар булмаганда рахматли Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф жаноблари биз мусулмонларни яна канча илмлардан бахраманд килардилар. Афсус……
-
Мен ўша Каримов қимирлаб турган даврлар (1992-93)да Хоразм вилояти ҳокимлигида маъсул вазифада ишлардим. Айрим нарсалардан менинг ҳам хабарим бор.
Ўша даврдаги Хоразмнинг имоми Ахмаджон Саидов ҳокимиятга иш билан келганида: “Бу ерда биз ҳам ўтирамиз насиб бўлса”, деганди.
Таъкидлаб айтай, мен Шайх ҳазратларини ўзимга устоз деб биламан. У киши мен учун энг мўътабар одамлардан ҳисобланади.
Адолат ҳаққи айтганда, диний идоранинг, ундан кейин М.Умрзоқовнинг ҳаракатлари вилоятларда ҳам маълум эди.2 шарҳ
-
Ҳурматли Исмат ака!
Буюк шайх хазратлари ҳақида ёзган ушбу тарихий асарингиз жуда кўп жумбоқларга тўла ва уларнинг жуда кўп қисми ҳалигача ўз ечимини топгани эмас.
Шайх хазратларининг четга чиқариб юборилгани жуда пухталик билан уюштирилган бир фитна эканлигини ҳар қандай ўқувчи бирдан сезади,аммо унинг асл сабабини эса бошидан ўтказган одамгина англайди.
Бу ўйин Бўритош Мустафоевдан чиқган фикр деб бемалол айта оламан.
Мени ҳам 2007 йилда четга чиқиб кетишга “яқин одамим” томонидан мехрибонлик ва усталик билан ташкиллаштиришди.
Фақат охирги дақиқаларда Одил ака деган акамизнинг жуда ажойиб маслахати билан тузоқга тушмай қолдим.(Бу ҳақда яқин кунларда асослаб мақола ёзаман,худо насиб этса).
Шайх ҳазратларини мамлакат ичкарисида эмас,четда йўқ қилиш режаси бўлганлиги аниқ ва улар ушбу разил ниятларига қайсидир бир сабаблар билан эриша олишмаган.
Ҳали бу сирнинг ошкор бўлиши аниқ.
Аммо,лекин бироқ шайх ҳазратларининг Ватанда қўқисдан вафот қилишлари ҳақида ҳам маълумотлар чиқиб қолиши мумкин.
Нима бўлган тақдирда ҳам менинг Бўритош Мустафоев акамнинг қўл урмаган жинояти йўқ экан хисоби.
Ватанда қамалган,ноҳақдан ўлиб кетишган,Ватандан қувилган ёки қочиб қутулган,Ватанда унитилиб беватан бўлган инсонларнинг қарийиб 80 фоизининг тақдирида салбий ролда номоёнлар ва минг афсуслар бўлғайким шогирдлари тимсолида ўз жиноятларида бардавомдирлар.
Яқинда менга қарши энг пасткаш жиноятини амалга оширишидан сал олдин сезиб қутулиб қолдим.
Чорак асрлик тарихимиз ҳақиқатнинг қалами билан битилиши керак.Январнинг оооохирида ёлғон керагидан ошириб юборилдиёв!!!
Менимча атайлаб қилинди,маддоҳларни синаш учун! -
Яратган Қодир Зот Оллоҳ ўтганларимизни рахматига олсин.
-
-
Хурматли Исмат ака мен Хазратни амру-маруфларини интернетда куриб эшитиб сиз гувохлик берганингиз яъни Хазрат “ОЛЛОХ РАХМАТЛИ” хушомадни ва сертаккалуфликни ёктилмаслигини мен хам кунгилдан хис килиб юрардим. Бу кутулмаган таъзия туфайли Хазрат накдар улуг ижтимоий-сиёсий арбоблигини купчилик омма этироф этияпти. Илтимос бу зот борасида муффасл ва объектив тухталинг. Чунки Узбекистонинг яанги тарихи 70 %и сизнинг кулингиз билан яралияпти. Бу жуда катта махсулият ва шараф. Сизга узок умур, омад.
Умуман айтганда жамиятни тараққиёти учун хокимятга муносиб кўчли мўхолифат бўлиши керак, акс ҳолда мувазанат бўзилиб бир ёқламалик, оғишлар бўлиши табий ҳолдир. Биз кўрдик кейинги йигирма йил ичидаги суъний яратилган депутатлар корпусини кулгули ҳолатини. Энди Шайх Муҳаммад Юсуфга келадиган бўлсак бу шахсни бошқалардан фарқи шуки, у киши исломни мукамал биладиган олим бўлиш билан бирга, сиёсатни чўқур биладиган йирик жамоат арбоби ҳам эди. Мана шу туфайли ҳам бу инсони тарихда муносиб ўрни боp. Шунинг учун ҳам Исмат Хушевнинг шайх ҳақида ёзган ҳақиқатлари у кишини бизнинг кўз ўнгимизда яна бир поғона юқорига кўтарди…
Хурматли Исмат ака, Сизни макташ эмасу, лекин Сиз тирик якин тарихимиз экансиз. Кандай килиб шунча вокеа-ходисалар, исм-шарифлар едингизда колганига хайрон коламан. Тахлилларингиз хам анча самимий.
Худо хохласа Узбекистонга борганингизда бу тарихий асарларингизни китоб килиб чикарасиз деган умиддамиз.
katta rahmat ismat aka davomini intizorlik bilan kutib qolamiz. Shayx hazratlarida Alloh ta’olo hammaga ham ato etmaydigan ulug’lik va sharaf bor edi. Lekin sizga ham yaratganning nazari tushgan menimcha. Sizni yozganlaringizni oqiyotganda boshimni ko’tarolmay qolib boshqa ishlar ikkinchi darajaga tushib qoladi. Hech qachon ijoddan to’xtamang.
Ҳар доимгидек ниҳоятда самимий хотиралар… Раҳмат, ИСМАТЖОН! Давомини кутамиз.
Хурматли Исмат ака! Ушбу тарихий ва тахлилий асарингиз жуда самимий булганилиги ва жуда хам мураккаб сир синоатларига эга эканлиги билан алохида ажралиб туради. Эътибор берилса агар, бошланиши ажойиб ва шиддатли булган давлатчилигимиз асосчилари депутатларимизнинг купчилиги жуда ахмокона хатти харакатлари билан жамиятимизни бугунги ахволига олиб келишган. Натижада Ислом Каримов луттвозлар даврасида колибди. Албатта шунча мактовлардан кейин ШАЙХ хазратларининг хакикатларини эшитишни истамайдиларда!
komil
20.03.2015 at 09:11 (Edit)
Исмат ака сизга қойил қолиш керак хаммаси хақида батафсил ва самимий ёзасиз. Давомини интизорлик билан кутиб қоламиз.
5 шарҳ
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат буюк улома шунинг билан биргаликда, моҳир сиёсатчи эканлигини биз сезиб тўрибмиз. Албатта шайх, мураккаб шарт – шароитда яшаганига қарамасдан, жамиятга улкан хизмат қилишни йўлини ҳам топа билди. Назаримда ўзбек жамиятини виждони бўлган ислом динига, бу шахсчалик хисса қўшган одамни топиш қийин кейинги юз йил ичида.
Otabek Toshev siz oxiri borib Suriyaga borib jihod qilasiz shekilli. Bolalariz ham jihodchi bo’ladi bu ketishizda. Sizga arablarning himoyachisi degan unvon berish kerak
Шароф Убайдуллаевга қойил қолиш керак, виждони буюрган ишни қилган. Бугун бемалол қаддини баланд тутуб юрса арзийди.
Исмат ака Катта рахмат Аллох рози булсин
Shavkatbek
21.03.2015 at 18:21 (Edit)
Suz bolishi mumkin emas, Ismat aka. Katta imkoniyatli qashqirlar galasi ruparasida turib qurqmasdan bu xaqiqatlarni ommaga aytaolganingiz uchun !! Sharof akaga juda yaxshi tavsir beribsiz, xaqiqatda qadrlashga arzirli ajoyib insonlar. Ming afsus xayotda bunday daxo kishilarga xar zamonlarda xam oson bolmagan!!! Ammo xuddi Shayx Xazratlaridek bekorga yashab utmayabdilar!!! Manimcha eng katta baxt shuni uzi!!!