ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ “ЧАПАҚАЙ” ҚОТИЛНИ ТОПАДИМИ?!
«Дунё ўзбеклари»нинг ўтган сонларида чоп этилган “Мнение равнодушного человека”, “Преступник был левша, наказали правшу” сарлаҳали мақолаларда Тошкент шахар прокурорининг собиқ ўринбосари Мираглам Мирзаевнинг буюртмаси асосида Аметов Отабек Ҳусейн ўғлининг кўча “разборшиги” Отабек Баҳриевнинг қотилига айлантирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қизиғи шудаки, мазкур қотиллик содир этилган жойга Отабек Баҳриев билан тунда пичоқ ва бита – таёқлар билан бирга келган 30 нафар жангариларнинг шахси аниқланмасдан туриб жиноят тугалланган. Жиноятнинг асл сабабчилари бўлган мансабдор, бели баққуватларнинг эркатойлари эса гувоҳга айлантирилган.
Суд тиббиёт эксперти: — қотил чапақай бўлган., дейишига қарамасдан ЖИБ Тошкент шаҳар судининг итоатгўй судьяси Тулешева Тошкент шаҳрининг ўша пайтдаги прокурои Б.Қудратхўжев тасдиқлаган айлов хулосаси асосида Отабек Аметовни 16 йил озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган. На тергов, на суд жараёнида айби исботланмаган О.Аметовнинг бундай қаттол жазо олишига унинг отаси “Темир прокурор” – М.Мирзаев сўраган 300 000 АҚШ доллорини бераолмагани сабаб бўлган. Аппеляция инстанцияси ҳам ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирган.
Ушбу воқеа тафсилотларининг сир асрорлари холис тадқиқотчи муаллиф Азиз томонидан фош этилган мақолалар «Дунё ўзбеклари»да чоп этилгач, нафақат жамоатчилик, балки ҳуқуқ тартибот органларининг ҳам эътиборини жалб этди.
Чунки, мақола муаллифи жиноят тасилотларини худди “чапақай” қотил кимлигини ҳам биладигандек аниқ, худди ўзи ҳам иштирок этгандек ишонарли тасвирлаган.
Шундан сўнг, О.Аметовнинг адвокатлари ҳам ҳарактга келиб назорат тартибида шикоят тайрлашди. Ниҳоят, ЖИБ Олий суднинг судлов ҳайати бу хом — хатала ишни қайта кўриш учун Тошкент шаҳар судига қайтарди. Ўзбекистонда қотилликга оид ишларни қйта суд терговига қайтариш ўта оғир, камдан кам учрайдиган ҳол!
Ҳали гўшанга кўрмаган ёш йигитнинг 16 йил қамоқ жазосини «Жаслиқ» да ўтаётгани оғир фожиа. Ҳеч ким айбсиз айбдор бўлган ватандошларимиз қисматига бефарқ бўлмаслиги лозим.
Бугун соат 14:00 га белгиланган биринчи суд мажлисида бизнинг Тошкентдаги мухбирларимиз ҳам иштирок этиб, суд жараёни ҳақида «Дунё ўзбеклари» мухлисларини хабардор этиб борадилар.
Исмат Хушев
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
8 январь, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…
http://www.dunyouzbeklari.com/?p=185477