Умри бевақт хазон бўлган гўзал санъаткор Дилнура Қодиржоновани хотирлаб… OCT 12 2012 Posted by ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ Президент Ислом Каримов Д.Қодиржоновани “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан муборакбод этаётган пайт… Ислом Каримовга Унга унвон эмас, саодат беринг, Гўзал ёшлигини беринг қайтариб. Миршаблар қотил деб шаҳодат беринг, Ҳаққа зор диллардан дард кетсин ариб… Шундай гўзал бир қиз, мўъжиза бир қиз, Вос-вос босди деса – ишондингизми? Миршаб қўлидаги ожиза бир қиз, Ўзин осди деса – ишондингизми? Беш йилки қийнайди мени шу ҳолат, Қийнар онасининг изтироб, оҳи. Бу не разолат бу, бу не жаҳолат? Ҳануз чирқирайди унинг арвоҳи! Қонунлар ким учун, маҳкама нечун? Нечун адолатга муҳтож ожизлар?! Нечун ватанимда ҳар оқшом, ҳар тун, Ўзини осмоқда фаришта қизлар?! Сиздай шоҳ қўлида бўлса салтанат, Нечун воз кечади жон ҳаётликдан? Юртда бош кўтармай туриб шайтанат, Бизни халос этинг бу бедодликдан! Исмат Хушев, «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири 27 май, 2012 йил, Торонто шаҳри. Навигация по записям Исмат Хушев билан юзма юз Аёлларнинг сочи — узун, ақли — калтами ростдан ҳам?Исмат Хушев: Хуфия идорада биринчи миллий раҳбар (2-китоб, 26-боб)
«Барқарор шаҳарлар ечимлар сифати ва мавжуд ресурсларга таянади» – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta Апр 20, 2026 Нет комментариев
Шавкат Мирзиёев наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича қатор таклифларни илгари сурди Апр 20, 2026 Нет комментариев
«Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин» – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta Апр 20, 2026 Нет комментариев