• Чт. Окт 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Озодлик» нега порахўрлар султони Зелемхон Ҳайдаровга қуллуқ қилмоқда?

Янв 22, 2019
1.
«Озодлик»даги бир мақола боис қачонлардир эшитган ривоят ёдимга тушди.
Гапидан қайтмаслиги билан ҳамма жойда жар солиб юрадиган бир лўттибоз гапидан қайтиб турганида афанди: «Нега сўзингиздан қайтиб, тупугингизни қайтиб ютаяпсиз?» деб сўрабди.
Шунда ўша лўттибоз: «Тупук ўзимники, хоҳласам ютаман, хоҳласам тупураман!» деб жавоб берган экан.
Яқинда айни ҳолат жаҳон ахборот воситалари орасида ўз сўзи ва нуфузи  билан ажралиб турадиган «Озодлик» радиосида ҳам юз берди.
Бу гал «Озодлик» ҳам ўз тупугини қайтиб ютганга ўхшайди. Нуфузли радио таҳририяти миллионлаб тингловчилари ва мухлислари олдида афсуски, бунга изоҳ ҳам бермади.
Тупук ўзиники экан…

 

2.
«Озодлик» радиоси 3 январь куни эълон қилган: «$400 000 пора олаётиб қўлга тушган ҳоким ўз «акахонлар»ига қарши кўрсатма бермоқда» номли мақоласида пора олган бу мулозим Президент девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаровнинг оиласига куёв экани алоҳида урғуланган эди.
Лекин кейинчалик мақоладаги бу сатрлар йўқолиб қолди. 400 минг доллар пора олиб қўлга тушган Бахтиёр Абдусаматов ростдан ҳам порахўрлар султони Зелемхон Ҳайдаровнинг куёви эканини «Дунё ўзбеклари»нинг Тошкентдаги ишончли манбалари ҳам тасдиқлашди.
Хўш, унда нега мақоладаги бу рост гаплар олиб ташланди?
Ўзбекистон Олий раҳбариятида кейинги кунларда рўй берган алғов далғов воқеалар Президент атрофидаги кучларнинг ўзъаро кураши авж олаётганини кўрсатади. Яқин арзандалари бирин кетин ишдан олиниб, адолат шамширига рўбарў бўлаётган Зелемхон Ҳайдаров матбуотда ўзининг бадном этилишига қарши кураш бошлаганидан далолат бу.
Зелемхон Ҳайдаровнинг куч қудрати шу қадар каттаки, унинг қўли ҳатто Озодликнинг бош штаби жойлашган Прагага ҳам бемалол етиб борди…

 

3.
Туфланган тупукни қайтариб олишга ундовчи бундай хат «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга ҳам юборилганини эътиборга олсак, «Озодлик» нима учун Зелемхон Ҳайдаровнинг номини мақоладан олиб қўйгани маълум бўлади.
Ўқувчиларда бу борада тўлиқроқ тасаввур ҳосил бўлиши учун Исмат Хушевни ҳам қўлга олиш иштиёқида Канадага юборилган ўша мактубни айнан келтирамиз:
4.
Биз Зелемхон Ҳайдаров номидан юборилган бу мактубни олгач, у киши ҳақидаги бор ҳақиқатни одамлар билишини истадик. Шу боис: «Зелемхон Ҳайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ» номли танқидий мақолалар ва теледастурлар туркумини йўлга қўйишга мажбур бўлдик:
Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (1)
Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (2)
«Озодлик» радиоси модомики, Зелемхон Ҳайдаровнинг 400 минг доллар пора олаётганида ДХХ ходимлари томонидан ушланган куёвига алоқадорлиги ҳақидаги сатрларни мақоладан олиб қўйган экан, демак улар яқин кунларда Ўзбекистонда бемалол фаолият олиб боришса керак деган ширин бир хаёлга ҳам боради одам.
Агар шундай бўлса, «Озодлик»ни тушуниш мумкин. Акс ҳолда кўнгилда озод минбарнинг бу мўътабар даргоҳи ҳақида жуда нохуш ва шубҳали фикрлар уйғониши мумкин…

 

5.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимиз:
Афсуски, бир одам тупуради, унинг тупуги минг одамга сачраши мумкин. Яъни, сотқинликни бир одам қилади, лекин унинг исноди бутун «Озодлик»нинг покиза тарихини булғайди.
Озод ва ҳурлиги, холислиги билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олиб улгурган «Озодлик» радиоси Ўзбекистонга қайтиш билан бу иснодини юва олармикан?

 

Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири
20 январь, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…
2 комментария к ««Озодлик» нега порахўрлар султони Зелемхон Ҳайдаровга қуллуқ қилмоқда?»
  1. Ассалом алайкум бу мулозимларинг хаммасининг килмиши ва узбек халкига хиенати хаммага сабок булиши керак, агар Хитойда булганида хаммаси катл этилар эди.
    Майли халкни каргиши этим колган болалар ва зорланиб йиглаб колган онаизорлар ва бегунох хаетни тар этган инсонлар рухи тинч куймайди.
    Исмат ака сизнинг шиддатли чикишларингиз билан халкимизнинг онги ва хаетга булган кизикишлари ортиб бораябди.
    Эй гап йук чет элма чет эл ялло клиб югран болаларни оталари уят сизларга
    Узбекистон учун нима килдингиз ? 27 йил. Афсус умир угрилари!

  2. Агар «Озодлик» журналистлари ўзлари эълон қилган мақоладан Зелемхон Ҳайдаровга алоқадор жойларини ўчириб ташлаган бўлсалар, демак, улар бу ишни жуда катта пора эвазига, тахминан Конгресснинг ўн йилда берадиганига тенг келадиган пул эвазига қилишган. Сувнинг оқими шу томонга қараб кетмоқда…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *