• Вт. Окт 15th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев билан юзма юз: Рустам Иноятов сиёсий портретига шарҳ (4-кўрсатув)

Фев 2, 2019

2 комментария к «Исмат Хушев билан юзма юз: Рустам Иноятов сиёсий портретига шарҳ (4-кўрсатув)»
  1. Oхири бардош бўлди

    Ўзбекка динсиз, золим, бетаин бир бош болди,
    Хаддан оширди зулмин, қахри кўп бебош бўлди.

    Юртни айлади ҳapоб, барчада ғам изтироб,
    Эл бахти бўлди сароб, кўк узоқ ер тош бўлди.

    Халқ чекса қайғу алам, ҳap куни қилиб байрам,
    Тили ғализ бўлса ҳам гўёки “қуёш” бўлди.

    Одамлар четларда хор, болалари нонга зор,
    Оналар чекиб озор кўзларида ёш бўлди.

    Хақ йўлида юрса ким, намоз ўқиб турса ким,
    Яшашга бермай изн душман деб қараш бўлди.

    Иймонсиз хокими ҳам, порахўр сотқин хакам,
    Халқ ғами йўқ муттаҳам уларга қардош бўлди.

    Маддоху ёлғончилар, каззобу айғоқчилар,
    Оддий халқни қамчилар ишига бош-қош бўлди.

    Олтин ўмарган қизи, Ватанни сотган ўзи,
    Юрт мулки, халқнинг ризқи ўғрига талош бўлди.

    Бош кўтарган бўғилди, тухмат хукм ўқилди,
    Майдонда халқ қирилди, хох қари хох ёш ўлди.

    Турон охир замондир, тўғрилар – қул, ғар — хондир,
    Барча Ўзбекистондир — охири бардош бўлди.
    2008

    ЮНЕСКО Бош директори Коичиро Мацууруга,
    маддох муфтий, имом, ёзувчи-шоир ва амалдорларга

    Золимни мақтаса ким,
    Золимни оқласа ким — золимнинг ошнасидир,
    Бешавқат қонли зулм тангасин ташнасидир.

    Ўз халқин эзиб янчган,
    Ўқлар ёмғирин сочган, қамаб ўлдирган, чопган,
    Жахолат йўлин очган пойининг пошнасидир.

    Арбоб эса ҳам магар,
    Ҳақни, халқларни алдар қорин чирмандасидир,
    Гадой шармандасидир, нафснинг бандасидир.

    Кўзинг оч бойлик, ғараз
    Мақсад йўлидаги кас, золим ул одам эмас,
    Тўрвасин қилма хавас – тузоқнинг хандасидир.
    2007

    Нега келдик

    Йил йиллардан ўтади, ой-ойлардан ўтади,
    Бу қисқа умр каби сув сойлардан ўтади.
    Хақиқат тураверар сув тубида тўпланиб,
    Чиқмоқликка юзага ўз даврини кутади.

    Кимдир савоб олмайди, гунох ишдан толмайди,
    Ҳамма ўтади бир-бир бу дунёда қолмайди.
    Лекин ишларинг қолар, қилмишларинг қолади,
    Хеч бир куч бу изларни буткул сидиролмайди.

    Инсон азиз яралди, ер юзига таралди,
    Унга қасд қилганлар минг гунохга ўралди.
    Халққа жабр қилганнинг жойи бўлур жаханнам,
    Бу дунё, у дунёсин ёнишлиги сўралди.

    Юртни зўрдан қутқазинг, ҳақиқатни ўтқазинг,
    Золимларнинг онгига кимлигини етказинг.
    Ҳақ томонида туринг, халқ томонида туринг,
    Золим шох-хокимларни тахтларидан кетказинг.

    Бу дунё халқ учундир, бу дунё ҳақ учундир,
    Ибо қилманг золимдан қўрқиш ноҳақ учундир.
    Ҳаётни қўлга олинг, Ҳақнинг йўлига солинг,
    Нега келдик бунга биз, бу умр, халқ, нечундир?
    2008

  2. Ассалому алейкум!Исмат ака Махмудович. Мен рахматли Зайнидиннинг байонати тугрисида савол берган йигитман,согмисиз, омонмисиз сизнинг ёзган китобларингиз жуда жуда тасирли раманлардан иборат ,сизнинг ижодингизга омадлар тилаб коламан , хар кандай танкидларга этибор берманг.Сизнинг Прeзидент эркатойи, мен учин роман асар , Пиримкул Кодировнинг Юлдузли тунлар романиниг асарида бошланишида Тохир хакида бошланади, сиз уша кахрамон Тохирсиз лекин{ И. Каримов } Захириддин Мухамад Бобур эмас булмаган хам,булолмайди хам,бундан кейин хам булмайди.Ижодан тухтаманг ,сизга узок умр тилаб коламиз ,биздан кейинги авлодларимиз бу езганларингизни кино ,фильм суратга олиб чикаради.сог омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *