• Чт. Окт 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳарриридан Ўзбекистон Бош прокурорига мактуб

Фев 13, 2019
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳарриридан Ўзбекистон Бош прокурорига мактуб
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳарриридан Ўзбекистон Бош прокурорига мактуб
 «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарриридан Ўзбекистон Бош прокурорига мактуб«Дунё ўзбеклари»дан:
Тошкент Молия институти ҳуқуқшуноси Мирғани Акбаров ишига оид маълумотлар шу қадар мураккаблашиб кетдики, биз унга ўтказилаётган таъзийқларни инобатга олиб, унинг илтимосига биноан ушбу вазиятга холис аниқлик киритишга қарор қилдик.
Тошкент Молия институтининг ҳуқуқшуноси Мирғани Акбаровнинг «Дунё ўзбеклари»да чоп этилган шикоятига кўра, у аслида касбий камчиликлари учун эмас, бу даргоҳдаги порахўрликкга қарши бўлгани учун ишдан бўшатилган.
Унинг таъкидлашича, қабул чоғида олинган 6 миллион долларнинг асосий қисми айни соҳани бошқарадиган Бош вазир ўринбосарига етказиб берилган.
Айни пайтда ушбу шахс Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтганлиги учун Бош прокуратура мулозимлари мазкур ишни силлиқина ёпишни ўз зиммасига олган кўринади.
Ана шу режа асосида Бош прокурор ўринбосари Ғ. Ҳидоятов 2018 йил 10 сентябрда М.Акбаров иш бўйича чиқарилган Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 30.01.2018 йилдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 04.07.2018 йилдаги ажримларини бекор Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 30.01.2018 йилдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 04.07.2018 йилдаги ажримларини бекор қилиш тўғрисида протест келтирганлиги гўё адолатни тиклашга қаратилган ҳаракатдек таасурот қолдиради.
М.Акбаровнинг ишига оид тафсилотлар Кун.Уз сайтининг 14 январ сонида чоп этилганидан сўнг Бош прокуратуранинг Жиноят судларида қонунийликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи Икром Исканов ва Фуқоролик ишлари бўйича судларда қонунийликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мустафоевлар таҳририятга таъзийқ ўтказиб, эртаси 15 январь куни мақолани сайт саҳифасидан олиб ташлашга эришганлар.
Тўғрироғи, мазкур мулозимлар ушбу қўпол ҳаракатлари билан юқори лавозимдаги мансабдор билан боғлиқ жиноятни  ўзаро тил бириктирган ҳолда ёпишга уринганликларини сездириб қўйганлар.
М.Акбаровнинг мурожаати «Дунё ўзбеклари»да чоп этилганидан сўнг, саросимага тушган Ш.Мустафоев ва И.Искановлар унга қўнғироқ қилиб, агар жим юрмаса, жуда ёмон бўлишини тушунтирганлар. Ҳатто, уйига одам юбориб оила аъзоларига ҳам таъзйиқ ўтказганлар.
Шу ўринда эслатиш жоиз, Шавкат Мирзиёев дастлаб прокуратура тизимини жуда қаттиқ танқид қилгани ортидан И.Каримов даврида узоқ йиллар Бош прокурор бўлган Рашитжон Қодиров қамоққа олинган, янги Президент прокуратурани эски “ахлатлардан” тозалашни ваъда этган эди.
Ушбу соҳага яқин мулозимлар ҳамда фуқоролардан келаётган шикоятлар таҳлилига кўра, Икром Исканов муқаддам узоқ йиллар Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Холдор Искановнинг ўғли. Х.Искановнинг яқин қариндоши Сарим Наврўзов собиқ Бош прокурор Р.Қодировнинг қудаси бўлиб, Икром Исканов ана шу қуда ёрдамида Бош прокуратурага ишга олинган ва Бошқарма бошлиғи лавозимига кўтарилган.
Узоқ йиллар Тошкент Онкология тиббиёт маркази бош врачи бўлиб ишлаб, ножўя ҳатти ҳаракатлари билан ном қозонган С.Наврўзов қудаси Р.Қодиров қамоққа олинганидан сўнг ишдан олинган. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши номаълум сабабларга кўра музлатиб қўйилган.
Шуҳрат Мустафоев эса, И.Каримов давридаги буюртма ишлар, барча қонунбузарликларга бош – қош бўлган, узоқ йиллар Бош прокурор, Адлия вазири, Олий суд раиси лавозимларида ишлаган марҳум Бўритош Мустафоевнинг ўғлидир.
Ушбу шахслар собиқ Бош прокурор Р.Қодировнинг олди – берди ишлари бўйича энг содиқ навкарлари бўлишига қарамасдан, жавобгарликга тортилмасдан ҳанузгача энг маъсул бошқармаларни бошқариб келаётганликлари боис, Бош прокуратура ва Олий суд орасида сарсон бўлган фуқороларнинг  норозилиги кун сайин ошмоқда.
М.Акбаров биз билан суҳбатда: — 09 январь, шанба куни Бош прокурор О.Муродов қабулида бўлганида унга Тошкент Молия институтига ҳар йилги қабул чоғида бўлаётган порахўрликлар.,  И.Исканов ва Ш.Мустафоевлар Кун.Уз нашри таҳририятига таъзйиқ ўтказиб мақолани олиб ташлатиб, айни вақтда унга бошқа шикоят ёзсанг йўқ бўлиб кетасан., дея босим ўтказаётганликлари ҳақида бор ҳақиқатни айтиб берган.
Шунда Бош прокурор ўз ходимларига: — бу юрист йигитга МИБ, Адлия вазирлиги ёки Олий суддан, иш топиб жойлаштириб уч кун ичида натижасини менга айтинглар., дея топшириқ берган.
Арзгўйнинг уйига махсус одамларини юборишгача бориб етган  прокуратуранинг бу аламзада мансабдорлари шўрлик М.Акбаровни яна бирор фитнага дучор этмасликлари учун Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовдан бу масалани ўз назоратига олишини сўраб қоламиз.
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
13 февраль, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *