• Чт. Окт 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш содир этилдими? 2-мақола

Фев 18, 2019

ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва идорадаги юқори мансабли мулозимлар Олий раҳбариятдаги ҳамтовоқлари билан биргаликда Президент обрў эътиборига рахна солиб, босқичма босқич уни обрўзсизлантириб, давлат ва ҳокимиятни эгаллаш ҳаракатларини содир этганлар.

Бунда фитначиларга энг аввало ДХХ Идеология Бошқармаси, ДХХ Давлат матбуоти сиёсатини яратувчи ва шакллантирувчи (Формирование государственной политики в прессе Узбекистана) Бошқармаси ва ДХХ Матбуот Бошқармаси Бошлиқлари яқиндан ёрдам беришган.

Бу Бошқарма бошлиқлари бир бўлиб бутун ўзбек матбуотини Каримов давридагидек зулм ва исканжада ушлаб келганлар. Мирзиёев сиёсатининг матбуотда акси садоси яратилишига тиш тирноқлари билан қаршилик қилишган.

Натижада мамлакатда икки йилда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиликларга ишончсизлик уйғотиш сиёсати амалга оширилган.

Идеология соҳасида ҳам айни ҳолат ҳукм сурган. Янги ғоялар ва фидойи кадрлар қўллаб қувватланмаган. Эски давр тарафдори бўлган мулозимлар юқори мартабаларга тавсия этилган.

Мирзиёев тарафдорлари атайлаб четга сиқиб чиқарилган. Одамлар қалбида Президент ва у олиб бораётган сиёсатга ишончсизлик уйғотишга уринганлар ва уни муваффақиятли уддалаб келишган.

Айни пайтда, Озодлик ва Элтуз нашрлари ёзгани каби, ДХХ раиси И.Абдуллаевга яқин мулозимлар, унинг қариндошлари қатор иқтисодий ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Мамлакатда Президент обрўсига путур етказиб, уни секин аста бошқарув жиловидан босқичма босқич узоқлаштириш, одамларда унга ва унинг сиёсатига нисбатан ишончсизлик уйғотиш ҳаракати олиб борилган.

Бир сўз билан айтганда Озодлик ва Элтуз нашрида эълон қилинган фаразлар ва қарашлар асосан ўз исботини топа бошлади.

Расмий давлат матбуоти ўз муносабатини то ҳануз билдирмагани боис, мамлакатда хориждаги гап сўзлар одамлар орасида турли туман миш миш ва ваҳима кучайишига сабаб бўлмоқда.

Шунинг учун ҳам «Дунё ўзбеклари» кейинги бир ҳафтада айни масалада мингга яқин хат, савол ва мурожаатлар олди. Ана шуларни ҳисобга олиб биз бугун ўз ўқувчиларимизга мана шу юқоридаги ахборотни ўқиб эшиттиришга қарор қилдик.

Исмат Хушев,

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири.

16 февраль, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *