• Чт. Окт 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: ДХХда нима гаплар? Яна кимлар қамалган ёки қамалиши мумкин?

Фев 20, 2019
Биз олдин эълон қилган «Ўзбекистонда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлдими? » номли 1-2-3 мақолаларда тилга олинган воқеа ва ҳодисалар ҳақида бутун дунё ўзбекларига махсус баёнот билан чиққанимиздан кейин, мамлакатдаги асл вазият ҳам секин аста ойдинлаша бошлади.
Давлат ва ҳукуматга яяқин идоралардан олинган маълумотларга кўра, ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев ўз уйида, ҳибсга олинмаган. Лекин унинг ўринбосарлари ва қатор Бошқарма бошлиқлари ҳибсга олиниб, махсус тергов гуруҳи саволларига жавоб беришмоқда.
Хусусан, кеча биз Сизга айтган Идеология ва тарғибот Бошқармаси бошлиғи эмас, балки ДХХ идорасидаги энг нуфузли «Z» Бошқармаси бошлиғи айни пайтда ўз вазифасидан озод қилиниб, савол жавоб учун тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Яқин кунларда унинг ҳибсда қолиш ё қолмаслик масаласи ҳал қилинади.
Бу бошқарма ўзида «Идеология хавфсизлигини таъминлаш бўлими» (Отдел по идеологической безопасности), «Соғлиқни сақлаш ва аҳоли саломатилигини таъминлаш бўлими», «Жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар билан ишлаш  бўлими» каби бир қанча давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим ва аҳамиятли бўлимларни ўз ичига олади.
Бу бошқарма Бошлиғи лавозими генерал лавозимидаги мулозимлар учун мўлжалланган бўлиб, унинг бошлиғи ДХХ раиси тавсиясига кўра шансан Президент томонидан тасдиқланади. Унинг жамият ва давлат ҳаётидаги аҳамиятини яхши билиш ва тушуниш учун ДХХ идораси структурасинни, унинг табиати ва ички тузилмаси ҳақида бир оз тасаввурга эга бўлиш керак.
2008 йилга қадар МХХ — СНБ  тизимида еттита Бошқарма ва бир дона мустақил Қўмита бўлган. Унинг номи — Давлат чегарасини қўриқлаш Қўмитаси деб юритилган. Олти нафар Бошқармага — МХХ раисининг ўринбосари раҳбарлик қилган. Еттинчи Бошқарма эса — Шахсий таркиб билан ишлаш ва ички хавфсизликни таъминлаш Бошқармаси бўлиб, уни ДХХ раисининг биринчи ўринбосари назорат қилган.
Булардан ташқари СНБ ва МХХ да олдин мустақил Бошқарма бўлган ҳам бўлган. СБП — Служба Безопасности Президенти, яъни Президент Хавфсизлигинини таъминлаш номли Бошқарма бўлиб, СНБ таркибида бўлса, ҳам лекин унга бўйсунмайдиган мустақил мавқега эга бўлган. Унинг таркибида «Альфа» қўшинлари бўлиб, бугунги кунда у Миллий гвардия деб юритилади.
А ҳарфи билан аталувчи СНБнинг Альфа армияси 2008 йилга қадар.
К ҳарфи билан аталувчи «Опер установка» яъни слежка, кузатув гуруҳи.
УПИБ — «Управление проблемы информационной безопасноси» Ахборот хавфсизлиги муаммолари ва уни бартараф этиш» Бошқармаси. Илгари унинг бошлиғи — генерал майор Ғулом Неъматов бўлган.
Ташқи Ишлар вазирнинг махсус ишлар ва топшириқлар бўйича вакили Илҳом Неъматовнинг укаси. Намангандан.
Илҳом Неъматов — Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаганларида Торонтога келганлар ва биз у киши билан яқиндан танишиб, суҳбатлашганмиз.
2008 йилдан кейин СНБ идорасидаги бу тизилмалар ва Бошқармалар қайта кўриб чиқилиб, номи ва таркиби ўзгартирилган. Асосан кўпайтирилган ва кенгайтирилган.
Ўша даврдаги УПИБ 2008 йилдан кейин «Z» номли Бошқармага айлантирилган. Унинг таркибида юқорида айтганимиз каби «Идеология хафсизлигини таъминлаш», Соғлиқни сақлаш ва одамлар саломатлигини тиклаш», «Жамоатчилик ташкилотлари, диний идоралар ва сиёсий партиялар билан ишлаш» каби энг нуфузли бўлимлардан иборат бўлган бу Бошқарма бошлиғи шу кунларда ўз вазифасидан четлатилган ва терговга тортилган. Бугун эрта унинг ҳибсга олиниш масаласи ҳал этилади. Унинг кимлигини биз Сизга эрта индин айтамиз.
Айни пайтда биз Сизга ваъда қилган «Давлат сиёсатини шаклантириш» (Формирование государственной политики) бошқармаси бошлиғи Хавфсизлик Хизмати подполковниги Дилшод Келдиёров ҳам ўз вазифасидан озод этилиб, терговга тортилган.
У ҳозир ичкарида — СНБ ертўласида сақланмоқда…
(Давоми эртага эълон қилинади)
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
20 февраль, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *