2 комментария к «Исмат Хушев билан юзма юз: ДХХ да нима гаплар. Яна кимлар қамалиши мумкин? (2)»
Мен Ҳақ динни қандай тўғри тушуниш мумкунлик жараёнинини ватанпарвар журналист Исмат Хушев мисолида кўрмоқдаман…
Ислом Каримов Ўзбек халқи ва Ислом динини 27 йил шундай қатағон қилдики хатто 30-йиллардаги Советлар давридан ҳам ўтди. Одамнинг исми унга номуносиб бўлиши ва қилган ишларига мос келмаслиги мумкинлигини исботлаб кетди у. Не тонгки, у тарбиялаган мулозимлар-Каримовчилар ҳам буни яна исботламоқдалар. Улардан бири — Нуриймон Абулҳасан. Исломда нур бўлиш ўрнига ёшларни дин билан тарбиялашга, масжидга боришига қарши чиқмоқда. Бу “пешво” Пайғамбаримиз масжидда намозда турганларида болалар йиғисини эшитиб кичикроқ сур’а ўқиганлари тўғрисидаги хадисни (Бухорий, 10 т, 259 хадиc) билмасмикин? Билади, лекин Аллох унинг кўзини девор билан беркитиб қўйган (Ясин сур’аси, 9 оят) ва бу йўлдан қайтмаса топган манзили дўзах ва даҳшатли азобдир (Бақара сур’аси 7 оят).
Демак инсонга исми, амали, рутбаси, оиласи, кийимига қараб эмас, қилган ишига қараб баҳо бериш керак экан ва буни Аллох Қуронда бир неча марта мархамат қилган (Фатр сураси 10 оят, Каф сураси 46 оят).
Ислом — содда ва энг тўғри дин эканлигини хар қандай тўғри фитратли инсон тезда тушуниб олади. Шунинг учун ҳам бугун, интернет замонида, исломга кираётган халқлар кундан-кун ошиб бормоқда ва Ислом бугун дунёда энг катта динга айланди.
Аввал ҳам ва хозир ҳам Ислом дини душманлари унга бидъатлар, бузғунчиликлар қўшиб шайтоннинг ишини бажарадилар. Уни eтиб бўлмас қўрғонга айлантирадилар, мураккаблаштирадилар ва оддий халқдан ҳақиқий исломни яширадилар, ҳудди черков Исо келтирган ҳақиқий динни ўзгартиргани каби. Кейин эса ундан илм-фан душмани яратадилар ҳудди атеистлар каби, ислом туфайли “нобел мукофотлари ола олмаяпмиз”, дейдилар.
Холбуки, Қуръонни ёшлигидан тўлиқ ёд билган халқдан Ибн Сино, Улуғбек, Беруний, Ҳоразмий ва Навоийлар чиқди ва Ислом инсониятни ривожланиш босқичига олиб чиқди.
Мен Ҳақ динни қандай тўғри тушуниш мумкунлик жараёнинини ватанпарвар журналист Исмат Хушев мисолида кўрмоқдаман. Буни аввал оддий, камтар, меҳнаткаш, қишлоқнинг энг камбағал кулбасида яшаб ўтган отахон ва онахонларда ҳам кўрган эдим. Эсланг, сахобалар ҳам шундай оддий инсонлар эдилар. Уларда ҳам Ал-Азхар дипломи ёинки жарангдор «шайх» ёки «ҳазрат» рутбаси бўлмаган. Исломни тушуниш учун чуқур диний билим ҳам керак эмас. Энг асосийси тоза қалб ва тўғри инсоний фитрат, қилган хатоларини тан олган мард ва Аллохга тавба қилган инсон бўлиши керак. Аллох ва оҳиратга ишонч ва умид бўлcа ҳар биримизни тўғри йўлга йўллаш Аллох учун осондиp.
Бу иш Каримовчиларнинг-Иноятов, Султонов, Хайдаров,Нуриймонларнинг қўлидан келмайди. Аллох уларга хидоят бермаca Каримов каби ўтиб кетадилар. Бўлмаса нега Иноятов халқнинг олдига чиқиб Абдувалий қорини қандай Аэропортда тутганини, қаерда қатл қилгани, Обидхон Қорини ва Бухорийни нега отганини; Алматов жаноблари Андижoнда халқни ким отишга буйруқ берганини; Султонов ёлғонга тўла Каримов китобларини ким ёзганини; Хайдаров эса у ва Каримов оиласи 27 йил йиққан тоғ-тоғ хорам олтинлари қаердалигини айтиб бермайди ва гунохларини енгиллатиб олмайди қиёматгача.
Мамлакатда булар яратган мантиқсизлик шу даражaдаки, Азондан хазар қилган, Ўзбек халқини қатағон қилган ва дунё диктатор деб тан олган одам қабрида Муфтий Усмонхон “хазратлари” Қур’он тиловат қиладилар, Аэропорт, Универститет, кўчаларга номини берадилар, хайкаллар қўядилар. Германияда Гитлер номидаги Аэропорт ёки Россияда Сталин номидаги университет борлигини эшитганмисиз? Бу эса инсоний мантиққа ҳам, Аллоҳ буюрган ишларга ҳам аниқ зид бўлган амаллардир.

Куёшни кутиб ол айтиб шукрона,
Ердаги хаётга у буюк она.
Вакт келар кабрингга нур сочиб мангу,
«Болам!» деб тепангда булур парвона.
Бу фоний дунёдан бир кун кайтиш бор,
Кайтганнинг устидан гап-суз айтиш бор.
Ул хакда яхши гап айтилса факат
Бундан-да савобли кандайин иш бор?
Макбара-гумбаздан келмиш сирли сас:
«Улигу тириклар асли харнафас
Бир осмон гумбази остида. Фарки —
Тириклар вактинча оладур нафас».
Одамзоднинг мудхиш ишига караб,
Куёш хам уялар-кизарар, ё раб!
«Фарзандим — инсонга инсоф бергай» — деб,
Тонгдан — ок нур ила кучар эркалаб.