Тақиқланган йўллар, шоҳбекатлар ва қамоқхона эшиклари бирин кетин очилиши ортидан навбат азонга етиб келди.
Азонингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!
1.
1989 йилнинг 23 июнь куни Ислом Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари этиб сайланганидан кейин мен ҳам Шукрилла Мирсаидов раис бўлган Госплан журналига раҳбар бўлиб, кўтарилиб кетдим.
Тошкент шаҳридаги турли тадбир ва анжуманларда ҳамиша Ислом аканинг ёнида ўралашиб юрардим. Бир гал Қизил Майдонда қандайдир тадбир ўтказиладиган бўлди. Нафармон куз ойлари эди. Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келганига эндигина икки ой тўлиб, учинчи ой бошланаётган шонли ва суронли кунлар.
Эрталаб тонг ғира ширасида Қизил майдонда Ислом ака билан учрашадиган бўлдик. Мавлон Умрзоқов билан майдонга етиб келганимизда Ирисмат Абдухолиқов аллақачон шу ерда экан.
Мавлон Умрзоқов ўша пайтда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг Ишлар Бошқармаси бошлиғи (Управделами) эди.
Ирисмат Абдухолиқов эса Ислом Каримовнинг матбуот котиби.
Кўп ўтмай даврага Ислом Каримов ҳам қўриқчиси Зиёдулла билан кириб келдилар. У киши 30-36 рақамли оқ «Волга»да юрардилар.
Ўшанда Тошкент шаҳар ижроқўмининг раиси, назаримда, Шоабдураҳмонов эди.
У киши илгари Тошкент метросининг раҳбари бўлган. Муҳаммад Солиҳ номзоди СССР халқ депутатлигига қўйилган пайтда айнан шу киши округ сайлов комиссиясининг раиси эдилар.
Жуда юмшоқ фъелли, итоатгўй бу одам кейинчалик Адҳам Фозилбеков бу лавозимга келгач, яна ўз қадрдон метросига бошлиқ бўлиб қайтиб кетади…
2.
Ислом ака майдонда ҳаммамизни тўплаб, қандайдир муҳим топшириқлар бераётган маҳал қаердандир — Ўрда тарафдан бўлса керак — ногаҳонда азон овози эшитилиб қолди.
Ҳеч эсимдан чиқмайди, азон худди микрафондан айтилаётгандай, жуда сокин ва майин, айни пайтда аниқ тиниқ эшитила бошланди. Аввал секин аста бошланган азон оҳанглари сал ўтмай тонг ғира ширасини ёриб, Қизил Майдон узра баралла тарала бошлади.
Ислом аканинг бирданига кайфияти бузилиб, жаҳл билан: «Бу нима майнавозчилик!» деб Шоабдураҳмоновга ўгирилдилар. Сўнг Ўрда томонга жуда ёмон қараш қилдилар. Азон овозидан Ислом аканинг ниҳоятда ғазабланганини кўриб, менинг ҳам дамим ичимга тушиб кетди. «Главташкентстрой» бошлиғи Козим Тўлаганов ҳам шу атрофда айланиб юрганди.
Шоабдураҳмонов билан Тўлаганов ўша заҳоти азон овози келаётган томонга қараб чопиб кетишди.
Ислом ака эса ҳануз сўзини давом эттирмай, атрофидагиларга гезариб, безариб қараб турарди. Орадан беш дақиқа ўтар ўтмас бутун Қизил Майдон узра сокинлик билан таралаётган азон овози тақа-тақ тинди. Ислом ака енгил тин олиб, яна ўз сўзини давом эттира бошлади…
Кейин орадан йиллар ўтиб, нафақат Тошкентда, балки бутун Ўзбекистонда азон овозлари батамом тўхтатилди. Ҳатто мачитларда ҳам овоз узайтиргичлар ва бошқа мосламаларни чеклаш ташаббуси кенг қулоч ёйди.
Кейин намозхон ва диндорларга қарши кенг фронт бўйлаб кураш авж олди…
3.
Бош муҳаррир бўлиб юрган кезларда Ўзбекистон расмий ҳукумат делегацияси сафида бир неча марта Туркияга хизмат сафари билан бордим.
Бу сирли ва сеҳрли диёрга келганимизда ҳар гал тонгда сон саноқсиз мачит минорларидан таралаётган майин ва муборак азон овозлари билан уйғонардик.
Туркия Президенти Тургут Ўзал ва Бош вазир Сулаймон Демерель билан учрашганда ҳам уларнинг Қуръон ва Азонга бўлган айрича меҳри ва ихлосидан Ўзбекистондан келган барча делегация аъзолари бирдек мутаассир бўлардик.
Кейин ишдан урилиб, бир неча бор қамалиб, Ўзбекистонни тарк этганимдан кейин ҳам Туркияга кўп бордим. Ва ҳар гал қуббали минор ва мачитлардан таралган азон овозлари дилимга ажиб бир қониқиш ва сурур бағишларди.
Ҳар сафар тонг чоғи Истанбул ё Анқарада сокин ва ёқимли азон овози билан уйғонарканман, беихтиёр, ўша Тошкентнинг Қизил Майдонида — Ислом Каримов илк бор ўчирган азон овозлари билан боғлиқ маҳзун хотиралар ёдимга тушаверади…
Сўнгсўз ўрнида:
Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Туркия Президенти билан ўтказган дилкаш суҳбат ва мулоқотларидан кейин энди Ўзбекистонда ҳам тонгги азон овозларига рухсат берилишини эшитиб, ислом қадриятларига ошифта қалбим — кейинги йигирма етти йилда илк бор таскин ва тасалли топгандай бўлди.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин ўз анъанавий удумига кўра Каримов ноҳақ таъқиқлаган ва ман этган йўлларини секин аста оча бошлади. Ваҳима ва овоза қилмасдан.
Каримов энг биринчи — ўзи юрадиган шоҳбекатларни, президент резиденциясига элтадиган йўлларини тўсган эди. Мирзиёев ҳаммасини бирин кетин оча бошлади. Қамоқ эшикларини очди. Мана энди навбат — азон овозига етиб келди.
Мирзиёев Туркия сафаридан нафақат тўрт миллиард доллар пул билан, балки мусулмон оламининг энг яхши анъаналарини элга қайтариш туйғуси билан ҳам қайтиб келди.
Туркиядаги азонлардан худди биздек, ўзи ҳам мазза қилиб роҳатланган, руҳи енгил тортган бўлса, не ажаб! Ва шунда Тошкентда бир пайтлар устозимиз томонидан жаҳл устида асоссиз тақиқланган азонни тиклаш ҳақида ўйлаган бўлса, не тонг!
У Тошкент аэропортига қўниб, самолёт пиллапоясидан туши билан — Ўзбекистонда ҳам энди азон овозлари янграй бошлади.
Мамаёқуб Ҳамроев
10/30/2017 at 1:07 PM (Edit)
Ҳурматли Исмат ака!
Ўзбекистонда қатағон замонида Каримов томонидан мусулмонларнинг энг буюк амоли бўлган азон айтилишининг қачон ва нима сабадан тўхтатилганлигини авлодларимиз тарихи учун айбдорининг бўйнига учмас қилиб илиб, минг фоиз исботладингиз ва кейинги бўладиган тортишув ва бахсларнинг барчасига битта катта нуқта қўйдингиз тамом.
Бизнинг муллоларимизни худо уриб қўйганлигининг исботи эса аҳолисининг қарийб 90 фоизи мусулмонлар бўлган юртимизда бутун фронт бўйлаб мусулмончиликга қарата ўт очган Каримов рухига дуо ўқийдилар яна, товба!
Исмат ака. Сизга раҳмат. Каримов азонни нима учун тўхтатганини энди билдим…
Мен номоз ўқимайман, рўза ҳам тутмайман аммо худонинг борлигига минг бор аминман.
Юртимизда адолат тантана қилиши учун ҳалқимиз худони таниши керак ва тан олиши керак албатта.
Азон инсонлар қалбига худони жойлайди, инсоф диёнатга чорлайди, бировнинг ҳаққидан хазар қилишга ундайди дейишади ва яна кўплаб хусусиятлари ва фойдали томонлари кўп.
Президентимизнинг эзгу амаллари аста секинлик билан рўёбга чиқиб бораверсин.
Қувончингизга биз ҳам шерикмиз Исмат ака!
REPLY
Mutavakkil
10/30/2017 at 7:24 AM (Edit)
AS SALOM ALAYKUM JAZAKALLOH RAHMAT ISMAT AKA!
MASHA ALLOHU VA LA HAVLA VA LA QUVVATA ILLA BILLAHIL ALIYUL AZIYM
REPLY
Muslimbek
10/29/2017 at 11:14 PM (Edit)
Metroda ishga ketayotib oqiyapman, kozimga yosh keldi.
1 шарҳ
Малик
10/31/2017 at 3:37 AM (Edit)
Рахмат Исмат ака! Бу кофир Каримов билса эди, шу азонни такидлаши билан Узбекистон деган она юртимиздан барака кочганини.
2 шарҳ
МУСЛИМБЕК
11/06/2017 at 12:14 PM (Edit)
Хадиси шарифларда,
Шайтони лаъин азон товушини эшитса дод дея кочар экан.
шу сабаб булса керак дин чалган одамга куръон оятларидан укиб дам солинаётган пайтда азон хам айтилса керак…
энг кизиги шайтонга алданган одам
азонни эшитса юраги кисилар экан.
Узбекларда аразлаган девонани хуржунига зиён деб куйилади
узи аслида девонани аразлаш тугул сал кеккайишга хам хакки йук чунки оч колиши мумкин.
бу маколни айтишдан максад,
кимгадир азон ёкмаса ва уни овозини учираман деса узига ва атрофидагиларга зиён яъни хамма ёкни шайтон босиб кетади шу холос….
лекин эътибор беринг!!!!!!!!!
1400 йилдан ортдики…азонни товушини учираман деганларни хаммаси узлари учиб…жасадлари тупрокга..рухлари осмонга хисоб китоб бериш учун учиб кетди.
Бир инсонни Фиръавнчалик мулки булар…лекин бечора то киёмат ерга кушила олмай хаммага ибрат булиб яп ялангоч шиша ойна ортида ётибди
бу хали хаммаси эмас…Фиръавнга ва Фиръавнга эргашганларга алохида сурок савол хам бор хали…
REPLY
Tangriberdi
11/06/2017 at 9:20 AM (Edit)
Azon yuqori ovozda aytilishi boshqa kishilarning mehnat faoliyatiga va dam olishiga salbiy ta’sir qiladi va chalg’itadi. Buni ustiga boshqa dindagilarni yashash va e’tiqod erkinligini hurmat qilish kerak. Turkiya bizga bu masalada o’rnak bo’la olmaydi.
IAK shayton bulgandan keyin azinni eshitib rosaaa g’azab alam otiga minganda… Ul shaytoni layinga bulsa maqbara qurib yarim Uzbekiston uni gu’rini ziyorat qilib duo qilib yotibdiyotibdi…
Ассалому алейкум Исмат ака, Каримов 20-36 тнв газ 31-02 русумли автомобилда юрар эдилар, дадам Йулчиев Озод 20-38 тнв, киска муддат сиз билан ишлаганлар. Саломат булинг,
Хурмат ила Алишер Йулчиев
IAK shayton bulgandan keyin azinni eshitib rosaaa g’azab alam otiga minganda… Ul shaytoni layinga bulsa maqbara qurib yarim Uzbekiston uni gu’rini ziyorat qilib duo qilib yotibdiyotibdi…