• Чт. Окт 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Алвидо, Марат ака! (Профессор Марат Зохидов вафот этди)

Фев 24, 2019

Бугун мен учун ўта қайғули бир фожеа юз берди.

Мен ўттиз-қирқ йилдан бўён яхши билган ва ҳурмат қилган ажойиб инсон Марат Зоҳидов Германияда 79 ёшида вафот этганини эшитиб, руҳим вайрон, дилим хуфтон бўлди.

Марат Зоҳидов ўта ҳассос ва оташқалб, қизиққон ва ҳаяжонли бўлиш билан бирга, айни пайтда ўта дилкаш ва самимий, кўнгилчан ва меҳрибон инсон эдилар.  

Мен у киши билан Германия, Дубай, Истанбул ва Анталияда бир неча маротаба бирга бўлганман. У киши жуда меҳрибон ва ғамхўр сафдош, дилкаш ва ҳазилкаш сафардош эдилар.

Биз Марат ака билан яқинда Москвада — халқаро AIBA бокс Федерацияси Конгрессида ҳам бирга бўлдик. У киши — Ўзбекистондан, мен эса — Канададан бориб, Москвада учрашиб, дийдорлашдик.

Ўшанда ҳам у кишининг соғлиқлари унча яхши эмас эди. Бир гал ҳатто «Тез ёрдам» чақириб, то тонггача бошларида ўтириб чиқдим.

Сўнг Германияга учиб кетдилар. У ерда яна бир бор юрак жарроҳлиги амалиётини бошдан ўтказганларини эшитдим.

Кўп ўтмай Ўзбекистонга келдилар. Мен ҳам Ватанда эдим. У кишининг Тошкент марказидаги шинамгина квартирасида учрашиб, суҳбатлашдик.

Бу дийдорлашув — бизнинг энг сўнгги учрашувимиз эканини билмаган эдим.

 Алвидо, Марат ака!!!  

Исмат Хушев,

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,

24 февраль, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада 

Один комментарий к “Алвидо, Марат ака! (Профессор Марат Зохидов вафот этди)”
  1. Марат аканинг охиратлари обод бўлсин.
    Марат аканинг укаси Собиржон курсдошим эди. Оталари академик Т.Зохидовдан эса «Умртқалилар зоологияси» бўйича таълим олганман.
    Марат аканинг ўзлари мен ёзган кўплаган мақолаларга комменлар ёзиб, мени қўллар эдилар. Унинг 75 йиллиги муносабати билан «Дунё ўзбеклари»да мақола ҳам ёзгандим. 80 йиллигида каттароқ бирнарсалар ёзишни режалагандим, афсус. Энди унинг ўрнига Қуръон тиловат қилиб руҳи покларига дуо қиламан, насиб бўлса.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *