«Озодлик» радиоси мухбири Ҳурмат Бобожонга бағишланган шеър…
Исмат Хушев
Ҳурматнинг туғилган куни муносабати билан юрагимдан кечган туйғулар…
Хоразм диёри белингдан қучиб,
Зарбоп тўн ёпарди бўлсанг Ватанда.
Сен эса хорижда чанғилар учиб,
Ёр билан юришни қилмайсан канда…
Ҳурматнинг шаънига нелар ёзди деб,
Исматнинг сайтига дўст ёр қарашгай.
Сен чанғи учасан тоғларга чиқиб,
Ёр – сенга, сен – ёрга бирам ярашгай…
Халқинг яхши кундан умидвор бўлиб,
Юрибди чақа йўқ ҳамёнларида.
Сен эса яшайсан завқларга тўлиб,
Дилбар Праганинг “Чимён”ларида…
Туғилган кун боис ҳар бир инсонга,
Тилаклар билдириш сенга аёндир:
Озодлик хизмати Ўзбекистонга,
Озодлик элтиши керак қачондир…
15 март, 2012 йил, Торонто шаҳри.

