Исмат Хушев: Гулнора Каримова нега яна қамалди?
Давлат билан ўйнашмаслик керак!
Тергов билан келишдингми, уни бажар!
Мамлакатнинг эгаси бор!
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи
1.
Бугун ижтимоий тармоқларда Президент невараси Имон Каримованинг одамларни раҳм шафқатга чорловчи оҳу ноласи эълон қилинди:
Иман Каримова: «Я не могу больше молчать. Мою маму вытащили из ванной и увезли в неизвестном направлении»
Внучка Первого Президента Узбекистана сообщила, что её мать, Гульнара Каримова, проживала в квартире в Ташкенте с июня 2018 года. Иман утверждает, что 5 марта сотрудники Прокуратуры забрали её в неизвестном направлении.
Фото:instagram.com/iman.k17
Как сообщает Иман в своем Instagram-аккаунте, с конца июня 2018 года Гульнара Каримова проживает в её квартире в Ташкенте, так как она была освобождена по УДО (Условно-досрочное освобождение).
Ниже приводим полный текст её сообщения:
«Сегодня, примерно в 19:00, работники узбекской Прокуратуры, в частности Мухаммедов Ильяс, ворвались ко мне в квартиру в г. Ташкент, где с конца июня 2018 года проживает моя мама, так как была освобождена по УДО. Он сначала от имени «руководства» угрожал моей маме, затем через несколько минут ворвался с другими работниками прокуратуры, вместе с которыми вытащил мою маму из ванной и увез в непонятном направлении. Узбекская сторона очень хотела скрыть многие факты и были достигнуты договоренности, но, к сожалению, из-за такого отношения, которое показывает полное отсутствие законов и прозрачность узбекской Прокуратуры, терпеть это уже невозможно. Такие беззаконные действия не только идут в разрез с Конституцией и правами человека, но и отталкивает какой-либо интерес к стране, в которой такое возможно, любого здравого инвестора. На данный момент никто не знает, где она находится и что с ней, но в Швейцарии адвокаты и прокуроры уже осведомлены и принимают меры. Такие действия только уменьшают вероятность, что на Узбекистан когда-либо трезво и наравне посмотрят развитые страны, где подобные противоправные действия недопустимы. Если такое происходит с ней, то никто не защищен. Эти «люди» подставляют имидж нашей страны и веру населения в закон. Не хотелось бы раскрывать все подробности всего того, что мне и моей семье известно (по договоренностям и не только, включая текущие действия людей в правительстве и «бизнесменов»), но думаю в такой ситуации, когда у меня похитили маму без объяснений и незаконно с применением силы вытащили ее из квартиры в халате, чему есть доказательства, не в моих силах больше молчать, если ситуация не стабилизируется. Уже мало кто воспринимает всерьез наши структуры, где каждый день меняются начальники/председатели, и произвол этих людей напрямую подставляет нашего Президента, его политику и его контроль над ситуациями в стране», – говорится в сообщении Иман Каримовой.
Позже она опубликовала еще одно сообщение:
«На данный момент сотрудники Прокуратуры расхаживают по моей личной собственности, в квартире, и пытаются уничтожить улики, скрывая лица от камер, установленных мной внутри. После этого мы хотим, чтобы к нам относились равно? Чтобы уважали? Никогда такого не будет! Это большой позор на весь мир, как сотрудники Прокуратуры ходят, закрывая лицо капюшоном после того как похитили человека и украли мои личные вещи из квартиры».
2.
Айни пайтда Имон Каримованинг бу оҳу-фарёдидан бир неча соат ўтар ўтмас Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур масалага ойдинлик киритиб, махсус баёнот билан чиқди:
Қуйида Бош прокуратура тарқатган баёнотнинг тўла матни билан танишамиз:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган Каримова Гулнора Исламовнага 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини эътиборга олган ҳолда, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Г.Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Озодликни чеклаш жазосини ўташ жойи этиб маҳкума Г.Каримованинг ўз танловига кўра, қизи Иман Каримованинг яшаш жойи белгиланган.
Шу билан бирга, маҳкума Г.Каримова зиммасига қонунчиликда назарда тутилган қатор чекловлар, шу жумладан, яшаш жойидан чиқиб кетмаслик, алоқа воситаларидан ва Интернетдан фойдаланмаслик ҳамда зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.
Маҳкума Г.Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган.
Лекин маҳкума Г.Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган.
Хусусан, маҳкума Г.Каримова 2018 йил 22 ноябрь куни яшаш жойидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетган ҳамда жазони ўташ тартиби ва шартларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Огоҳлантиришга қарамасдан, Г.Каримова ўзига тегишли хулоса қилмасдан, жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузишда давом этган, хусусан:
мунтазам равишда алоқа воситаларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланган;
жиноят иши бўйича аниқланган ўзи томонидан етказилган зарарнинг қопланишига фаол тўсқинлик қилган.
Г.Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган…
3.
Демак, ҳаммаси тушунарли.
Гулнора Каримова қамоқдан озод қилинаркан, муносиб хулқ атворга эга бўлиш ва тергов билан ҳамкорлик қилиш ҳақида ўзи имзолаган қонун-қоидаларни бузган.
Шу билан бирга, терговга яқин ва ишончли манбаларимиз хабарига кўра Гулнора Каримова отаси даврида Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетган миллиардлаб пулларни — ўзи ваъда қилганидек, давлатга қайтаришга шошилмаяпти.
Аксинча, Гулнора Каримова, унинг ўғли Ислом ва қизи Имон вақтида рейдерлик ва талон тарож қилиш йўли билан орттирилган ҳамда Ўзбекистондан чиқарилиб кетилган, айни дамда чет эл банкларида сақланаётган пулларни Ўзбекистон бюджетига қайтарилишига қаттиқ тўсқинлик қилишмоқда.
Бу пуллар ўзбек халқининг пуллари, улар бировларнинг чўнтагига эмас, балки давлат хазинасига қайтарилади. Наҳот шуни Гулнора тушунмаса?
4.
Ана шундай бир пайтда Имон ва Ислом — бировларнинг инсоний ҳуқуқларини топтаб орттирган ноқонуний бойликларини ҳимоя қилиш учун, инсон ҳуқуқларини пеш қилиб, ўзларини оқлаш ва ҳимоя қилишга уринишлари жуда ҳам кулгули.
Халқимизда: «Емоқнинг қусмоғи ҳам бор» деб бежиз айтилмаган. Бу ёш бойваччалар бунинг маъносини тушуниб етишга эҳтимол, ёшлик қилар. Лекин уларнинг онаси — Гулнора Каримова-чи? У ҳам ёшлик қиладими?
Ўзбекистонда бугун Гулнора Каримова томонидан талон тарож қилиган ва ўз ҳақларини қайтариб ололмаган юзлаб компания ва минглаб алданган ва таланган кишилар бор. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқини тергов ҳимоя қилмоқда. Гулнора терговни алдаш билан, ана шу компания ва одамларни, алал оқибат давлатни ва ўзбек халқини алдаяпти.
Қолаверса, Гулнорани Мирзиёев эмас, балки ўз отаси Каримов қамади. Мирзиёев эса унга имконият бериб, инсонпарварлик қилиб, қамоқдан озод қилди. Тергов билан ҳамкорлик қилиб, қилган хатонгни тузат, ўзингни оқла деб. Гулнора эса давлат раҳбарининг бу яхши илтифот ва ишончини оқламади. Мирзиёевнинг — ўз отасида топилмаган раҳм шафқати ва одиллиги қадрига етмади…
5.
Гулнора ва унинг фарзандлари турли йўллар билан ҳимоя қилаётган, ўз даврида босқинчилик йўли билан юзлаб компания ва минглаб одамлардан қароқчилик йўли тортиб олинган бу бойликларнинг миқдори ва кўламига бир назар солсак ажиб ҳайратларга ошно бўласиз. Бугун Ўзбекистонда одамлар учун бир доллар топиш қанчалар машаққат бўлган бир пайтда бу бойликлар миқёси ва миқдори, баҳоси ва виқори Сизни даҳшатга солади.
Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк ва бойликлар рўйхати:
4 қаватли уйнинг бир подьездидаги 1.3.4 қаватларида жойлашган квартиралар манзили: 25 Chesham street, London.
Гонконгдаги кўчмас мулк.
«Арка» турар жой массивидаги Пентхаус . Манзили: 80A Moon Tower, The Arch, 1 Austin Road West, Kowloon, Hong Kong.
Бирлашган Араб Амирликларидаги кўчмас мулклар
№31 и №33 рақамли виллалар (Zabeel Saray Royal Residence, Villa # 31, 33), «JUMEIRAH ZABEEL SARAY» номли энг бой ва мўҳташам меҳмонхоналар марказида жойлашган кўчмас мулк манзили:
Crescent Road West, The Palm Jumeirah, Dubai, United Arab Emirates, P.O.Box: 27722, Dubai, United Arab Emirates.
Бу кўчмас мулклар жами 36,9 млн АҚШ долларига сотиб олинган бўлиб, уларнинг бошланиш нархи 43 млн АҚШ долларини ташкил қилади…
4001, 4002, 4003 рақамлардаги уч дона қимматбаҳо пентхаус. Улар «Bonnington, Jumeirah Lakes Towers» номли Дубайнинг энг қимматбаҳо ва элитний районида жойлашган. Манзили: UAE, Dubai, Emirates Hills First, Bonnington tower Bldg, penthouse 4001—4003.
«The PALM JUMEIRAH» номли 13,1 млн доллар баҳоланган ер майдони
«DAMAC HEIGTS» номли осмонупар бинода жойлашган икки квартира. Улар Дубайнинг «DUBAI MARINA» гаванида қад ростлаган. Пальма Джумейра оролларига қарашли бу кошона 1.2.3 ва ундан кўп хоналардан иборат бўлган дунёнинг энг антиқа ва ноёб пентхауслари сирасига киради…
Франциядаги кўчмас мулклар:
Париж атрофидаги энг гўзал ва хушманзара гўшадаги мана бу дала ҳовли 2011 йилда 30 миллион АҚШ долларига сотиб олинган.
Манзили: Château de Groussay rue de Versailles 78490 Montfort l´Amaury…
Франция пойтахти Париж шаҳридаги квартиралар манзили: Monyry 75015 Paris (проспект Марешаль Монори, Париж, Иль-де-Франс). Бу шинам ва қимматбаҳо квартиралар 2007 йил 30 миллион Еврога сотиб олинган…
Сан-Тропдаги вилла. Манзили: 34 LOT Chenarae 1, 83580 Gassin.
2010 йилда 2,5 миллион Еврога сотиб олинган…
Россия Федерациясидаги кўчмас мулклар:
Россиянинг энг бой ва бадавлат одамлари яшайдиган Рублевкадаги уй:
Бир хоналик квартира манзили: Москва, Сивашская кўчаси, 6/1, кв.58.
Москвадаги уч хоналик энг нуфузли райондаги яна бир квартира манзили: Москва, Красина кўчаси, 21 уй, 1 қават…
Умумий майдони 420 м² келадиган уч қаватли турар жой манзили: Москванинг Комсомольский проспектидаги «Камелот» массиви, 32-уй, 122 квартира…
Қримдаги энг қиммат пансионат манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговой манзилидаги Кипарисная кўчаси, 15 корпус…
Қримдаги мўҳташам меҳмонхона манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговое полелкасидаги Кипарисная кўчаси 50 уй А корпус…
Швейцариядаги кўчмас мулк
Икки қаватли Вилла манзили: 7 Chemin De La Prévôté, Cologny, Geneva.
Швецария матбуотига кўра бу вилланинг расмий соҳибаси Гулнора Каримова бўлиб, бу қимматбаҳо гўшани 2009 йил 18,2 АҚШ долларига сотиб олган…
Франциядаги Вилла…
Сиджакдаги Гулнора Каримованинг резиденцияси…
Гулнора Каримованинг шахсий самолети «Бомбардьер глобал экспресс», 48 млн АҚШ долларига сотиб олинган…
Гулнора Каримованинг чет эл банкларида сақланаётган олтин ёмбилар
6.
Сўнгсўз ўрнида:
Сўнги пайтларда Гулноранинг фарзандлари Имон ва Ислом хориждаги оммавий ахборот воситаларида оналари гўё ноҳақлик ва қонунсизлик қурбони бўлганини таъкидлаб, у ҳақда одамлар тафаккурида ижобий фикрлар пайдо килишга ҳаракат қилиб келмоқдалар.
Бу билан улар тергов билан келишувни бузиб, омма фикрини манипулация қилиш орқали, оналари ўзбек халқидан ўғирлаган миллиард миллиард пулларни Ўзбекистонга — давлат хазинасига қайтармасликни ният қилган кўринадилар.
Ҳозирча улар ўғирлагани исботланган пуллар миқдори 800 ва 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Булар исботлангани. Исботланмагани эса яна қанча. Тергов бу масалада ҳам ойдинлик киритади деб умид қиламиз.
Бир одам бир йил ишлаб 800 миллион сум тополмайди, Гулнора эса 800 ва 300 миллион долларни Ўзбекистондан, ўзбек халқидан ўғирлаб олиб чиқиб кетган. Одамлар бир икки миллард ўғирлагани учун ўн йиллаб турмада ўтиради.
Давлат ва Президент унга отаси қилмаган яхшиликни қилди. Умуминсоний қадриятлардан келиб чиқиб, мурувват кўрсатиб, уни тергов билан ҳамкорлик қилиши учун шароит яратиб берди. Лекин у бу марҳамат ва мурувватнинг қадрига етмади.
Давлат барибир давлат. У билан ўйнашмаслик керак.
Гулнора Каримова истайдими, йўқми халқдан ўғирланган пуллар — халққа қайтарилиш керак ва шарт.
Бошқача бўлиши мумкин эмас!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
6 март, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Кўпинча бойлик ва мансаб эгасига бевафодир, деб бекорга айтишмас экан.
Дунёнинг турли бурчакларидаги бойликнинг эгаси қаерда-ю, бу бойликлар қаерди?!
2012-2013 йиллардаги Гулноранинг парвозини бир эсланг.
Сўфий шоир Фроғий айтмиш: «Баланд тоғлар, ҳайбатинга ишонма, Вақтинг етса қора ердай бўларсан».
Менинг ишончим комилки, Гуляхон ярим ялонғоч бўлиб юрмай, манашу суратидагидай боши рўмолли, иффатли бўлиб юрганида ҳаливери ҳалқнинг ардоғида юрарди.
Узбекистоннинг бутун бойлиги Гулнорахонимдаку. Во ажабо Узбекистонда одамлар ойлик иш хакларини ола олмай кийналиб иш тополмай оила бокишга имконияти булмай колган бир даврда Пезидентнинг кизи Халкига ёрдам бериш урнига Халкининг пулини угирлашига каранг. Хатто Узбек халки Сиз тонналаб олтинларни четга ташиган бир пайтда, супургининг донидан нон килиб еганлари бу бор булган вокеа! Буни кандай изохлайсиз? Халкнинг козони бир хавтада зурга бир икки марта кайнади уша пайитда. Хуш бунча маблагни Гулнорахон каердан олди? Халол мехнат эвазига келмаган бунча бойликлар. Х.Х. Ниёзий » Уйлама хар ким бу разолатда кетар Шохлар бир кун гадо бир кун гадо Шахзоддир» Шунча Пули куп экан Гулнорахоннинг Узбекистонда ишлаб чикаришларни ташкил этиб Узбекистон Фукароларини иш билан таъминлаш эвазига турмуш шароитларини яхшилаганда эди Зур иш буларди. Узбек Халки кечиримли Халк Хатто тонналаб Узбекистон Олтинларини умарган булса хам кечириб юборар эди. Ха майли булгани булибди, хозир нега Узбек Халкининг бойликларини кайтаргиси келмади? Узи билан Олиб кетмокчими ….? Буюк Тожик ёзувчиси С.Айний жудаям бадавлат одам булган лекин у бутун бойликларини Халига колдириб кетган. Хатто фарзанларига утказиб беришга норози булиб, » Хамма узи мехнат килиб топиши керак » деб айтган. Сизга Узбекистон Зур имконият яратиб берди -Янги Келажак сари Дадил кадамлар билан одимлаб кетаётган Узбекистон учун маблагларни кайтаринг деб . Вохоланки сиз тушунмадингиз. Сиз маблагларни кайтарб Гуллаб яшнаётган Ватанимзга Содик фарзанд эканлигизни исбот килган булардингиз. Энди Сизни ким деб аташимиз мумкин ? Узбекистон бойлигини угирлаган угри боши деб атайликми? Сиз узингизга шундай номни авзал курган куринасиз йукса Узбекистон бойлигини кайтариб, Мамлакатимиз Равнакига катта хисса кушган булар эдингиз. Афсус хаммаси тескариси булди.
Мурод
Олтин йигиш шартмас бой булмок учун,
Кукка чикиш шартмас ой булмок учун.
Калбингни тулдирсанг эзгулик — нурга,
Сен бойсан ва ойсан — баридан устун!
Дунё — тахт, одамлар тахтга талашар,
Шундок яшаб келур азалдан башар.
Канча талашмасин одамлар, охир
«Тобут» деб аталмиш «тахт»га эришар.
Макбара-гумбаздан келмиш сирли сас:
«Улигу тириклар асли харнафас
Бир осмон гумбази остида. Фарки —
Тириклар вактинча оладур нафас».
Одамзоднинг мудхиш ишига караб,
Куёш хам уялар-кизарар, ё раб!
«Фарзандим — инсонга инсоф бергай» — деб,
Тонгдан — ок нур ила кучар эркалаб.
Ismat aka Gugushani ochilmagan jinoyatlari qatorida Surxondaryo viloyati Shoʻrchi tumani Joyilma mahallasidan chiqgan Mammadi Tursunov ismli shaxs 2010-2012 yillarda aholidan UzDeu moshinalarini ustama shapkasiz olib berish vaʼdasi bilan pul ola boshladi. Boshida uncha-muncha moshinani 1yilga qolmay olib berdi ham.2012 yilga kelib deyarli butun Surxondaryo, Qashqadaryo va hattoki Toshkent, Vodiydan ham odamlar unga pul olib kelib bera boshlashdi. Soʻrashingiz mumkin odamlar unga nega ishonishdi deb, sababi Mammadi Tursunovni otasi Butun Oʻzbekistonga taʼminlagan va kitoblari chiqqan ulamo mulla Doʻstmamad domla edi. Lekin 2012 yilni yarmidan boshlab bu Mammadi aka haqida har xil gaplar chiqa boshladi, sababi u kishi kelgan odamlardan xattoki olib kelgan pulini sanamay olib faqat vaʼda berar edi. 2012 yil kuz oylarida Mammadi Tursunov Termizdan kelgan guruh tomonidan qoʻlga olinib tergovgacha qamaldi. Viloyat prokuraturasidan Abrayev va Suvonov degan tergovchilar bu ish boʻyicha tergovni olib borishdi. Bu tergovchilar pul bergan odamlarni chaqirib moshinaga pulni qaerdan olding degan gaplar bilan xalqni qoʻrqita boshlashdi. Eng qizigʻi tergovdagi Mammadi Tursunovni oʻsha vaqtdagi xalqdan yigʻgan barcha pulni Gulnora Karimova olib qoʻygan deyishadi. Sababi hozirda Mammadi Tursunov ozodlikda lekin minglab odamlar moshina olaman deb uyini sotib berganlar bor edi va ular koʻchada qolishdi. Endi shu odamlarning ham qargʻishi urdimi deymanda. Ismat aka agar iloji boʻlsa mana shu masalani saytingizda maxsus eshittirish qiling ILTIMOS. Sababi bu masalani oʻsha 2012 yillarda Ozodlikga yozganimda ular chiqarishmagan edi. Bu erda juda katta oʻyin boʻlgan edi Gulnora Karimova, Nodir Toʻraqulovlar ham bu ishda qoʻli borda. Sababi tergovni olib borayotgan Suvonov, Abrayev kaʼbi tergovchilar esa faqat xalqni qoʻrqitish bilan shugʻullanish di.