• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Байрам қутлуғ бўлсин, соҳибжамоллар!

Мар 7, 2019

 Яхши-суъратим

Исмат Хушев
8 март – хотин қизлар байрами муносабати билан
Энди сиёсатдан чекиниб бир оз,
Муҳаббат ҳақида сурсак хаёллар.
Севги осмонида айласак парвоз,
Мавзуимиз бўлса дилбар аёллар.
Қалбларда жўш урса оташ, эҳтирос,
Йигитга айланса муҳожир чоллар.
Бу Сизга советлар давридан меърос,
Байрам қутлуғ бўлсин, соҳибжамоллар!
Бизга ҳижронларни этгансиз ато,
Сиз пари рухсора – қоши ҳилоллар.
Васлу-ҳажрингизда бўлдик-ку адо,
Биз ғариб бечора – қомати доллар…
Март ойи намаътак гулласа қийғос,
Дилни яшартирса нозли висоллар.
Тонггача шеър айтса лаблари гилос,
Сира тугамаса бу сирли ҳоллар…
Наргизам, яхшиям бахтимга борсан,
Уйимда эсмагай нохуш шамоллар.
Қўли гул пазанда, ажойиб ёрсан,
Фақат бермай қўйдинг нозли саволлар…
Мени ҳам қайдадир бир қоши камон,
Ўйлаб, унутолмай топди заволлар
Биз учун улуғдир, азиздир ҳамон,
“Яшасин муҳаббат!” деган аёллар!

хон атласлилар

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

2 шарҳ

  1. Ажойиб шерни опажонлар номли гурухимизга булишдим роса лайк беришди сизга;))

  2. Manashu sherni kuyga solib shula qilsa bo’lar ekan.
    Manabu suratni ko’rib yoshligim esimga tushdi.
    Bu kiyimdagi qizlarning iffatini qarang!
    Agar shularga hozigi yarim-yirtiq jinsiy shim kiydirib yoki Gulnoraga o’xshab yarim yalang’och holda bir ko’z oldingizga keltiringchi, iffatdan asar qoladimi?!
    Demak kiyim nafaqat chroyli va iffatli ham qilar ekan insonni.
    Menimcha iffat chiroydan ustun turar ekan.
    Bahor bayramingiz (8-Mart) qutlug bo’lsin iffatli ayollar!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *