• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЎзА расмий нашрида Исмат Хушевнинг Гулнора ҳақидаги мақоласи чиқди…

Мар 7, 2019

 Бойлик васвасаси. Кўчмас мулклар – жиноят излари

Бойлик васвасаси. Кўчмас мулклар – жиноят излари

Кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг набираси Имон Каримованинг одамларни раҳм шафқатга чорловчи «битик»лари эълон қилинди. Воқеаларга ойдинлик киритиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жамоатчиликка расмий ахборот берилди. Қуйида журналистнинг ушбу воқеалар юзасидан шахсий кузатув ва хулосалари берилган.
Ismat_Dad_400x400.jpg
Исмат Хушев,
журналист,
Канада​, Торонто шаҳри​
I
Иман Каримова: «Я не могу больше молчать. Мою маму вытащили из ванной и увезли в неизвестном направлении».
Внучка Первого Президента Узбекистана сообщила, что её мать, Гульнара Каримова, проживала в квартире в Ташкенте с июня 2018 года. Иман утверждает, что 5 марта сотрудники Прокуратуры забрали её в неизвестном направлении.
1.PNG
Как сообщает Иман в своем Instagram-аккаунте, с конца июня 2018 года Гульнара Каримова проживает в её квартире в Ташкенте, так как она была освобождена по УДО (Условно-досрочное освобождение).
Ниже приводим полный текст её сообщения:
«Сегодня, примерно в 19:00, работники узбекской Прокуратуры, в частности Мухаммедов Ильяс, ворвались ко мне в квартиру в г. Ташкент, где с конца июня 2018 года проживает моя мама, так как была освобождена по УДО. Он сначала от имени «руководства» угрожал моей маме, затем через несколько минут ворвался с другими работниками прокуратуры, вместе с которыми вытащил мою маму из ванной и увез в непонятном направлении. Узбекская сторона очень хотела скрыть многие факты и были достигнуты договоренности, но, к сожалению, из-за такого отношения, которое показывает полное отсутствие законов и прозрачность узбекской Прокуратуры, терпеть это уже невозможно. Такие беззаконные действия не только идут в разрез с Конституцией и правами человека, но и отталкивает какой-либо интерес к стране, в которой такое возможно, любого здравого инвестора. На данный момент никто не знает, где она находится и что с ней, но в Швейцарии адвокаты и прокуроры уже осведомлены и принимают меры. Такие действия только уменьшают вероятность, что на Узбекистан когда-либо трезво и наравне посмотрят развитые страны, где подобные противоправные действия недопустимы. Если такое происходит с ней, то никто не защищен. Эти «люди» подставляют имидж нашей страны и веру населения в закон. Не хотелось бы раскрывать все подробности всего того, что мне и моей семье известно (по договоренностям и не только, включая текущие действия людей в правительстве и «бизнесменов»), но думаю в такой ситуации, когда у меня похитили маму без объяснений и незаконно с применением силы вытащили ее из квартиры в халате, чему есть доказательства, не в моих силах больше молчать, если ситуация не стабилизируется. Уже мало кто воспринимает всерьез наши структуры, где каждый день меняются начальники и произвол этих людей напрямую подставляет нашего Президента, его политику и его контроль над ситуациями в стране», – говорится в сообщении Иман Каримовой.
Позже она опубликовала еще одно сообщение:
«На данный момент сотрудники Прокуратуры расхаживают по моей квартире личной собственности и пытаются уничтожить улики, скрывая лица от камер, установленных мной внутри. После этого мы хотим, чтобы к нам относились равно? Чтобы уважали? Никогда такого не будет! Это большой позор на весь мир, как сотрудники Прокуратуры ходят, закрывая лицо капюшоном после того как похитили человека и украли мои личные вещи из квартиры».
 
II
Айни пайтда Имон Каримованинг бу оҳу-фарёдидан бир неча соат ўтар ўтмас Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур масалага ойдинлик киритиб, махсус баёнот билан чиқди.
Қуйида Бош прокуратура тарқатган баёнотнинг тўла матни билан танишамиз:
«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган Каримова Гулнора Исламовнага 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
 
Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини эътиборга олган ҳолда, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Г.Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Озодликни чеклаш жазосини ўташ жойи этиб маҳкума Г.Каримованинг ўз танловига кўра, қизи Иман Каримованинг яшаш жойи белгиланган.
 
Шу билан бирга, маҳкума Г.Каримова зиммасига қонунчиликда назарда тутилган қатор чекловлар, шу жумладан, яшаш жойидан чиқиб кетмаслик, алоқа воситаларидан ва Интернетдан фойдаланмаслик ҳамда зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.
 
Маҳкума Г.Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган.
 
Лекин маҳкума Г.Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган.
 
Хусусан, маҳкума Г.Каримова 2018 йил 22 ноябрь куни яшаш жойидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетган ҳамда жазони ўташ тартиби ва шартларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
 
Огоҳлантиришга қарамасдан, Г.Каримова ўзига тегишли хулоса қилмасдан, жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузишда давом этган, хусусан:
 
мунтазам равишда алоқа воситаларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланган;
 
жиноят иши бўйича аниқланган ўзи томонидан етказилган зарарнинг қопланишига фаол тўсқинлик қилган.
 
Г.Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.»
 
III
Демак, ҳаммаси тушунарли.
Гулнора Каримова қамоқдан озод қилинаркан, муносиб хулқ атворга эга бўлиш ва тергов билан ҳамкорлик қилиш ҳақида ўзи имзолаган қонун-қоидаларни бузган.
Шу билан бирга, терговга яқин кишилар хабарига кўра, Гулнора Каримова Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетган пулларни – ўзи ваъда қилганидек, давлатга қайтаришга шошилмаяпти.
Аксинча, Гулнора Каримова, унинг ўғли Ислом ва қизи Имон вақтида ноқонуний йўл билан орттирилган, айни дамда чет эл банкларида сақланаётган пулларни Ўзбекистон бюджетига қайтарилишига тўсқинлик қилишмоқда.
Бу пуллар ўзбек халқининг пуллари, улар бировларнинг чўнтагига эмас, балки давлат хазинасига қайтарилиши лозим.
IV
Ана шундай бир пайтда Имон ва Ислом ноқонуний бойликларини ҳимоя қилиш учун инсон ҳуқуқларини пеш қилиб, ўзларини оқлаш ва ҳимоя қилишга уринишлари жуда ҳам кулгили.
Халқимизда: «Емоқнинг қусмоғи ҳам бор» деб бежиз айтилмаган.
Ўзбекистонда бугун Гулнора Каримова томонидан талон-торож қилиган ва ўз ҳақларини қайтариб ололмаган юзлаб компания ва минглаб алданган ва таланган кишилар бор. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқини тергов ҳимоя қилмоқда. Гулнора терговни алдаш билан, ана шу компаниялар, алал оқибат давлатни ва ўзбек халқини алдамоқчи бўляпти.
Қолаверса, Гулнорани ўз отаси қамади. Шавкат Миромонович Мирзиёев эса унга имконият бериб, инсонпарварлик қилиб, қилган хатонгни тузат, ўзингни оқла, дея​ қамоқдан озод қилди. Гулнора давлат раҳбарининг бу илтифот ва ишончини оқламаяпти, ўз отасида топилмаган раҳм-шафқат ва одиллик қадрига етмаяпти…
V
Гулнора ва унинг фарзандлари турли йўллар билан ҳимоя қилаётган, ўз даврида юзлаб ноқонуний ​компания ва одамлардан тортиб олинган бу бойликларнинг миқдори ва кўламига бир назар солсангиз ажиб ҳайратларга ошно бўласиз. Бугун ер юзининг ҳамма жойида инсонлар учун бир доллар топиш қанчалар машаққат бўлган бир пайтда бу бойликлар миқёси ва миқдори, баҳоси ва виқори одамни даҳшатга солади.
Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк ва бойликлар рўйхати:
– 4 қаватли уйнинг бир подьездидаги 1.3.4 қаватларида жойлашган квартираларнинг манзили: 25 Chesham street, London.
2.PNG
– Гонконгдаги кўчмас мулк. «Арка» турар жой массивидаги Пентхаус . Манзили: 80A Moon Tower, The Arch, 1 Austin Road West, Kowloon, Hong Kong.
3.PNG
– Бирлашган Араб Амирликларидаги кўчмас мулклар:
№31 и №33 рақамли виллалар (Zabeel Saray Royal Residence, Villa # 31, 33), «JUMEIRAH ZABEEL SARAY» номли энг бой ва мўҳташам меҳмонхоналар марказида жойлашган кўчмас мулк манзили – Crescent Road West, The Palm Jumeirah, Dubai, United Arab Emirates, P.O.Box: 27722, Dubai, United Arab Emirates.
Бу кўчмас мулклар жами 36,9 млн. АҚШ долларига сотиб олинган бўлиб, уларнинг бошланиш нархи 43 млн. АҚШ доллари…
4.PNG
– 4001, 4002, 4003 рақамлардаги уч дона қимматбаҳо пентхаус. Улар «Bonnington, Jumeirah Lakes Towers» номли Дубайнинг энг қимматбаҳо ва элитний районида жойлашган. Манзили: UAE, Dubai, Emirates Hills First, Bonnington tower Bldg, penthouse 4001-4003.
5.PNG
– «The PALM JUMEIRAH» номли 13,1 млн доллар баҳоланган ер майдони.
6.PNG
–  «DAMAC HEIGTS» номли осмонупар бинода жойлашган икки квартира. Улар Дубайнинг «DUBAI MARINA» гаванида қад ростлаган. Пальма Жумейра оролларига қарашли бу кошона 1.2.3 ва ундан кўп хоналардан иборат бўлган дунёнинг энг антиқа ва ноёб пентхауслари сирасига киради…
7.PNG
– Франциядаги кўчмас мулклар:
Париж атрофидаги энг гўзал ва хушманзара гўшадаги мана бу дала ҳовли 2011 йилда 30 миллион АҚШ долларига сотиб олинган.
8.PNG
– Франция пойтахти Париж шаҳридаги квартиралар манзили: Monyry 75015 Paris (проспект Марешаль Монори, Париж, Иль-де-Франс). Бу шинам ва қимматбаҳо квартиралар 2007 йил 30 миллион Еврога сотиб олинган…
9.PNG
– Сан-Тропдаги вилла. Манзили: 34 LOT Chenarae 1, 83580 Gassin. 2010 йилда 2,5 миллион Еврога сотиб олинган…
10.PNG
– Россия Федерациясидаги кўчмас мулклар:
Россиянинг энг бой ва бадавлат одамлари яшайдиган Рублевкадаги уй:
11.PNG
– Бир хоналик квартира манзили: Москва, Сивашская кўчаси, 6/1, кв.58.
12.PNG
– Москвадаги уч хоналик энг нуфузли райондаги яна бир квартира манзили: Москва, Красина кўчаси, 21-уй, 1 қават…
13.PNG
– Умумий майдони 420 м² келадиган уч қаватли турар жой манзили: Москванинг Комсомольский проспектидаги «Камелот» массиви, 32-уй, 122 квартира…
14.PNG
– Қримдаги энг қиммат пансионат манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговой манзилидаги Кипарисная кўчаси, 15 корпус…
15.PNG
– Қримдаги муҳташам меҳмонхона манзили: Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговое поселкасидаги Кипарисная кўчаси 50 уй А корпус…
16.PNG
– Швейцариядаги кўчмас мулк:
Икки қаватли Вилла манзили: 7 Chemin De La Prévôté, Cologny, Geneva.
Швецария матбуотига кўра, бу вилланинг расмий соҳибаси Гулнора Каримова бўлиб, бу қимматбаҳо гўшани 2009 йил сотиб олган…
17.PNG
– Франциядаги Вилла…
18.PNG
– Сиджакдаги Гулнора Каримованинг резиденцияси…
19.PNG
20.PNG
– Гулнора Каримованинг шахсий самолети «Бомбардьер глобал экспресс», 48 млн. АҚШ долларига сотиб олинган…
21.PNG
22.PNG
23.PNG
– Гулнора Каримованинг чет эл банкларида сақланаётган олтин ёмбилари.
24.PNG
25.PNG
VI
Сўнгсўз ўрнида:
Сўнги пайтларда Гулноранинг икки фарзанди хориждаги оммавий ахборот воситаларида оналари гўё ноҳақлик ва қонунсизлик қурбони бўлганини таъкидлаб, у ҳақда одамлар тафаккурида ижобий фикрлар пайдо қилишга ҳаракат қилиб келмоқдалар.
 
Бу билан улар омма фикрини манипулация қилиш орқали, оналари ўзбек халқидан ўғирлаган миллион-миллион пулларни Ўзбекистонга – давлат хазинасига қайтармасликни ният қилган кўринадилар.
 
Аммо, давлат – ҳамма мамлакатда давлат! У билан ўйнашмаслик керак.
 
Гулнора Каримова истайдими, йўқми халқнинг пуллари – халққа қайтарилиши шарт! 
 
Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас!
  

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *