• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев: Ҳеч кимнинг ҳуқуқи паймол бўлмаслиги керак — на ўзбек, на қирғизнинг

Мар 13, 2019

Россиядаги Мигрантлар ва мардикорлар муаммоси

Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон давлати раҳбарлари ва Бош прокурорлари диққатига.
Суратда: Екатеренбург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консули қароргоҳи. Чапдан Шароф Қодиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳамроқул Асқар, Ўзбекистоннинг Екатеренбургдаги Бош консули Абдусалом Холматов,  Холжигит Қодиров. 2 февраль, 2019 йил, Россия Федерацияси…

 

НА ҚИРҒИЗ, НА ЎЗБЕКНИНГ ҲУҚУҚИ ПОЙМОЛ БЎЛМАСИН!

 

Сўзбоши ўрнида 

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.,

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 – моддаси.

Ушбу қомусий талаб барча ҳамдўстлик давлатлари, шу жумладан Россия ва Қирғизистон конституцияларида ҳам мазмунан ана шундай талқин этилган…

1.

Ўтган чорак асрлик, Ислом Каримов ҳукмронлик даврининг энг аянчли, глобал муаммоларидан бири мигрантлар ёки соф ўзбек тилида айтсак — мардикорлар муаммосидир.

Халқаро интернет тармоқлари, хусусан “Озодлик”, “”Би-Би-Си” радиолари ва “Дунё ўзбеклари” сайтида бу борада жуда кўп хабар ва мақолалар эълон қилинган…

2.

Ушбу мавзуни яна эслашимизга эса қирғиз қардошларимиз туҳмати боис, Россиянинг Нововартовск шаҳрида 2018 йил 20 февраль куни қўлга олиниб бир йил ҳибсда сақланса-да, шаҳардан чиқиши таъқиқлангани боис ўз она Ватанига қайтаолмаётган турмуш ўртоғи Холжигит Қодировга ёрдам беришни сўраган Дилафруз Усмонованинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаати сабаб бўлди.

Ушбу мурожаат аслида, ер юзининг турли нуқталарида у ёки бу фожеа сабаб ана шундай чорасиз ва имконсиз қолган юзлаб Холжигитлар ҳақида ҳамдир…

3.

То ҳозиргача мардикорчилик ҳаракатининг ҳам, мигрантлар туфайли Ўзбекистонга оқиб келаётган нақд валютанинг ҳам аниқ ҳисоби йўқ.

Айни кунлардаги расмий, норасмий маълумотларга кўра, қарийб 10 миллиондан ортиқ ўзбеклар дунёнинг турли нуқталарига замон ва давр зайли билан ёйилиб кетиб, чет ва хориж элларда, бир сўз билан айтганда — муҳожиротда умргузаронлик қилиб келмоқда.

Умргузаронлик юмшоқ атама, аслида ғайри ихтиёрий ҳолда ёт элларда  нон топиш илинжида қисматга ёзилган мусофирчиликнинг азоб уқубатлари, асорат ва изтиробларини «пешонада бор экан!» деб тотиб юришибди.

Ўзбек мигрантлари Америка, Корея, Туркия, Германия каби ўнлаб давлатларга тариқдек сочилиб кетган бўлса-да, уларнинг аксарият катта қисми — Россия Федерациясида…

4.

Тюмень вилоятида бизнес билан шуғулланувчи, собиқ юрист Ҳамидулла Ҳайитовга кўра, Россия телевиденияси 2014 йилда 3,5 миллиони расмий рўйхатдан ўтган ҳолда, рўйхатдан ўтмаганлар қўшиб ҳисобланганида ўзбек мигрантлари сони 13 миллионга етганлигини эълон қилган.

Ушбу маълумотда жон бор, чунки яқинда Кун.Уз нашри ҳам Каримовнинг кейинги 27 йиллик бошқаруви даврида жами   14 миллион Ўзбекистон фуқороси чет эл сафарига чиққани айтилган, лекин ушбу хабарда улардан қанчаси қайтиб келгани ҳақида маълумот йўқ…

5.  

Остона шаҳридаги матбуот конференцияси чоғида Ислом Каримовдан: — Чет элларда қанча Ўзбекистон фуқароси бор., деб сўрашганида., у: — Ўзбеклардан мигрант чиққан эмас., бу ғирт ёлғон., дегани ҳам ёдимизда.

Кейинчалик унинг: —  Россияда кўча супуриб юрган айрим дангасалар ҳам бор., деган гапи катта норозиликка сабаб бўлганди.

Мигрантларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаши лозим бўлган ўша даврдаги элчихона мулозимлари ҳам бу аччиқ ҳақиқатдан кўз юмиб келдилар…

6.

Ўз Ватанида иш топаолмаган миллионлаб эркагу аёллар тирикчилик важидан хорижга кетаётгани, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясизлиги оқибатида ҳақ – ҳуқуқлари топталаётгани фақат Шавкат Мирзиёв даврида тан олинди ва бу борада жуда катта ишлар амалга оширила бошланди.

Айниқса, Шавкат Мирзиёев хорижда фалокатга учраган мигрантларнинг жасадларини олиб келиш учун махсус самолёт юбориб, уларнинг оилаларига таъзия билдириб, моддий ёрдам кўрсатиб улкан савобга дохил бўлганлигини ҳатто мухолифат вакиллари ҳам эътироф этганлиги ҳам ҳануз эсимда.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовдан мерос бўлиб қолган бу ошкора ёлғонга чек қўйди ва унинг фармони билан барча мудраб ётган элчихоналарнинг фаолияти ислоҳ қилишга киришилди.

Мигрантларнинг сарсонгарчиликларига барҳам бериш учун Москвадаги мавжуд элчихонадан ташқари, 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб Россиянинг Екатеренбург, Владивосток, Санкт Питербург каби йирик ҳудудларида бош консулликлар ташкил этилди…

7.

Юқорида номи тилга олинган қаҳрамонимиз Холжигит Қодировнинг ҳуқуқларини  Нововартовск шаҳар прокуратурси чеклаб қўйгач,  Ўзбекистоннинг Екатеренбург шаҳридаги Бош консулллик қароргоҳидан нажот топганлиги ана шу ислоҳотлар самарасидир.

Холжигит Қодиров айбсиз ҳолда, Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалик министри Нурбек Мурашовнинг буюртмаси асосида қарийб бир йилдан буён ҳибсда сақланаётганлиги ҳақида  таниқли ўзбек ёзувчиси Хамроқул Асқарнинг “Восток – дело тонкое” сарлавҳали мақоласи  “Обрашения президентам трех стран” рукнида Дунё ўзбекларида чоп этилганига ҳам бир ойдан ошмоқда.

Аслида, Холжигит Қодировнинг Россияда ҳибсга олинишига Бишкек шаҳар, Ленин район прокуратураси терговчиси А.К.Борбашев томонидан унинг 25 йилдан буён яшаб, Қирғизистон Қишлоқ хўжалик министри Нурбек Мурашев раҳномолигида тадбиркорлик қилиб юрган амаки акаси Ўктам Қодировга нисбатан 2017 йил 18 апрелда қўзғатилган жиноят иши сабаб бўлган.

Яъни, Ўктам Қодиров Бобир исмли шахс қирғиз министри номидан сўраган 272 000 АҚШ долларини бераолмагач, Бобурнинг фирмаси бош ҳисобчиси Равшан Божаевнинг аризаси бўйича қўзғатилган жиноят ишида Холжигит Қодиров номи қайд этилган бўлмаса-да, орадан уч ой ўтгач, Бишкек шаҳар Ленин район суди 2017 йил 18 июлда Холжигит Қодировни қамоққа олиш тўғрисида сиртдан қарор чиқарган?!

Яъни, Бишкек район суди аслида Ўктам Қодировга нисбатан 2017 йил 18 апрелда қўзғатилган жиноят иши фигуранти Ўктам Қодировни эмас,  унинг Россияда ишлаб юрган амаки укаси Холжигит Қодировни қамоққа олиш ҳақида сиртдан ғайри – қонуний қарор чиқарган?!

Ана шу ғайри – қонуний суд қарори чиққан айни 18 июль куни Ленин район ИИБ  томонидан Холжигит Қодировга давлатлараро қидирув эълон қилинсада, айни жиноят жиноят иши бўйича асосий фигурант Ўктам Қодиров озодликда қолгани, унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги жиноят иши ва суд қарорини шубҳа остида қолдиради?!

Терговчи А.К.Борбашев ўз жиноий қилмиши ва суднинг ғайри – қонуний қарорини хаспўшлаш мақсадида, орадан бир ой ўтгач, ҳеч қандай изоҳсиз яна ўша Р.Божаевнинг аризаси асосида  Холжигит Қодировга нисбатан гўё, у акаси Ўктам Қодиров билан бирга фирибгарлик жинояти содир этган., деган айблов билан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми билан 2017 йил 18 августда жиноят иши қўзғатиб яна бир жиноятга қўл урган.

Халқаро юридик тилда бу ҳолат: —  айбсизлиги олдиндан аён бўлган шахсни жиноий таъқиб этиш., деб аталади…

8.

Қирғизистон Республикаси Бош прокурори номидан Россия Бош прокурорига юборилган:  — Россия давлатида яшириниб юрган Холжигит Қодировни ушлаб Қирғизистонга экстрадиция қилиш ., тўғрисидаги расмий хатга 2017 йил 18 апрелдаги жиноят иши қароридаги Ўктам Қодиров  номи Холжигит Қодиров деб ўзгартирилиб ушбу қалбакилаштирилган ҳужжат илова этиб юборилган?!

Жиноят ишидан олинган аниқ маълумотларга асосланган мақола ва мурожаатларга Россия ва Қирғистон Бош прокуратуралари мазкур иш назоратга олинганлиги ҳақида мавҳум “отписка” жавоблар юборишда давом этмоқда.

Хориждаги ватандошларимиз соғу – омонлиги учун маъсул бўлган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам негадир сукутда, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг халқаро бўлими мулозимлари Холжигит Қодировнинг айбсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, аудиодисклардан иборат далилий аъшёларни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчисига юбориш билан чекландилар, холос…

9.

Россия Бош прокурори ўринбосари Винченко топшириғи билан Холжигит Қодиров Нововартовск шаҳрида ҳибсга олингач, Мазкур ишни кўрган Хасти Мантийский Жанубий Югра суди ажримида: —  токи Қирғизистон тараф Х.Қодировнинг айбдорлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжат тақдим этмаса, уни экстрадиция қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган.

Жиноят иши бўйича жабрланувчи Равшан Божаевннинг аризасида 2016 йилнинг декабрь ойида Ўктам Қодиров қуритилган мева маҳсулотлари келтириб бераман., деб мендан 30 000 АҚШ доллори олди дейилган. Лекин, на тилхат, на шартнома йўқ. Лекин, Холжигит Қодировга кўра у ушбу аризачини танимайди ва билан учрашмаган. Холжигитнинг адвокати С.Тошқуловга берилган Ўзбекистон Божхонаси маълумотида ҳам 2016 Холжигит Қодиров Қирғизистон давлати чегарисидан ўтмаган дейилган.

Ўктам Қодиров ва Бобирнинг овози ёзилган аудиодискда Бобир: — Агар, ҳар бир шартнома бўйича Нурбек Мурашевга аталган 10 000, жами 272 000 АҚШ доллари бўйича нотариал тилхат ёзиб, нақд 30 000 АҚШ долларини бермасанг., уканг Қирғизистонга экстрадиция этилиб, қаттиқ жазоланади., деб очиқ айтган.

Яъни, ушбу ҳолат мантиқан таҳлил этилса, Холжигит Қодиров Россия Бош прокуратураси хатида айтилганидек —  халқаро Минск конвенцияси асосида эмас, Қирғизистон прокуратураси буюртмаси бўйича гаровда ушлаб турилганлиги аён бўлади…

10.

Мазкур ишга оид жиноят иши ҳужжатларини ўрганган Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари жамияти Холжигит Қодировнинг айбсизлигини исботловчи инкор этиб бўлмас ҳужжатларни илова этиб Россия ва Қирғизитон президентларига мурожаати бўйича, 2019 йил 04 февраль куни Бишкек шаҳар Ленин район прокуратураси 2017 йил 18 апрелда Холжигит Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди., деган жавоб берган.

Ҳолбуки, 2017 йил 18 апрелда Холжигит Қодиров эмас, Ўктам Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб ушбу жавоб орқали Ленин район прокуратураси мазкур жиноят иши сохталаштирилганлигини ўзи фош этган бўлсада, яна ўжарлик билан аслида ғайри – қонуний суд қарорига асосланган давлатларо қидирувни бекор этилмаганлиги боис, Холжигит ҳануз таъқиб остида қолмоқда.

Ўтган давр мобайнида Қирғизистон тараф Хасти Мантийский Югра автоном окуруг суди талаб қилган қўшимча маълумотларни тақдим этаолмади. Нововартовск шаҳар прокурори М.Мавлютовнинг 2019 йил 18 февралдаги қарори билан Холжигит озодликга чиқарилса-да, ундан шаҳардан чиқмаслик тўғрисида тилхат олиниб, ҳуқуқлари чеклаб қўйилди.

Прокурор М.Мавлютовнинг ёрдамчиси А.Дроздецский: — Холжигит бемалол Ўзбекистонга кетиши мумкин., деса-да, ушбу лафзини ҳужжатлаштириб беришдан бош тортганлиги, прокурорнинг қарори яна бир тузоқ эганлигини англатади…

11.

Моддий таъминотсиз, бошпанасиз қолган Холжигит Қодиров ўзини хатардан муҳофаза этиш учун Екатеренбург шаҳрига келиб Ўзбек консуллигининг фидойи ходимлари кўмагида ўз ҳуқуқларини тиклашни сўраб, Россия ва Қирғизистон маҳкамаларига мурожаат этишда давом этмоқда.

Холжигит Қодиров ҳозир шундай бир вазиятдаки, агар у миграция ташкилоти рўйхатидан ўтмаса — қонунни бузгани учун яна судланади, Ўзбекистонга йўл олса давлатлараро қидирув асосида ушланиб экстрадиция этилади ва қирғиз буюртмачилари қўлига топширилади.

Зеро, жиноят ишидан олинган ҳужжатлар, аудиоёзувлар мазкур иш аввалдан ғараз ниятда сохталаштирилганлигини тасдиқлаб турипти. Етарли далиллар мавжуд бўлмагани учун жиноят ишини тўхтатишга мажбур бўлган Бишкек шаҳар, Ленин район прокурори М.Кулжабоевнинг 2019 йилнинг 22 февралдаги 83/19-рақамли расмий жавоб хатидаги: — ҳозирги пайтда Россия Бош прокуратураси томонидан Х.Қодировни Кирғизистонга экстрадиция этиш масаласи кўрилмоқда., деган таҳдидли жумлалар бу ишнинг асл буюртмачилари ўз хатоларини тан олиб, ғайри қонуний қидирувни бекор этиш ниятидан йироқ эканлигини Холжигит Қодиров ҳибсдан озод этилса-да, унинг ҳаёти ҳануз хатардан холи эмаслигини тасдиқламоқда.

Россия прокуратурасидан куни кеча 12 мартда олинган жавобда: — Холжигит Қодировга нисбатан жиноят иши асоссиз қўзғатилганлиги бўйича, Қирғизистон прокуратурасига ариза билан мурожаат этиш тавсия этилган…

12.

Аслида, ўзбек ҳам қирғиз ҳам тарихан қадим Туркистон – Турон давлати фуқоролари. Бизнинг ниятимиз холис, тақдир тақозасига кўра Россияда тирикчлик қилиб юрган на ўзбек, на қирғиз фарзандлари жабр кўрмасин. Уларнинг ҳуқуқлари доим қонун ҳимоясида бўлсин деймиз!

Сўнгсўз ўрнида

Ўзбек мигранти Холжигитнинг ушбу танг вазиятдаги воқеалар тафсилотини баён этар эканмиз, коррупцияга қарши курашга астойдил бел боғлаган Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвлар ушбу давлатларо чигал муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб масалани холис ва адолатли ҳал этадилар деб умид қиламиз.

«Дунё ўзбеклари» халқаро нашри ҳам ўз навбатида Холжигит Қодиров ишига оид тафсилотларни кузатиб боришда давом этади.

 

Исмат Хушев

Дунё ўзбеклари Бош муҳаррири,

13 март 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада

 

 

 

Иловалар: — Бишкек шаҳар, Ленин район прокуратурасининг 18.04.2017 йилдаги Ўктам Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги биринчи, 18.08.2017 йилдаги Ўктам Қодиров ва Холжигит Қодировларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги иккинчи қарори, Бишкек шаҳар прокуратурасининг 18.02.2019 йилдаги ва Ленин туман прокурори М.Кулжабоевнинг 22.02.2019 йилдаги, Россия Бош прокуратурасининг 12.03.2019 йилдаги жавобларидан нусхалар.    Жами: 5 варақда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Первая постановления следователья Борбашева А.К.,  о возбуждения Кодирову Уктам Жамшидовичу от 18 апрелья 2017 года. Это постановления отсутсвует в запросе ген.прокурора Р.Киргизи который  отправлен ген. Прокурору Российской Федерации.

 

 

 

 

 

 

 

 

Вторая сфабрикованная постановления следователья Борбашева А.К.,  от 18 августа 2017 года  который он добавил через 4 месяц Кодирова Холжигита Махмудовича по заказу министра Сельского хозяйство РК Нурбека Мурашева. Запрос ген.прокурора Киргизии ген.прокурору РФ обоснован этому ложному постановлению…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *