• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ДХХ раҳбарларига ёзган хати (1)

Мар 17, 2019

 

 

ДХХ раиси генерал Ихтиёр Абдуллаевга 

 

Нусхаси

 

ДХХ Бошқарма Бошлиғи,

подполковник Дилшод Келдиёровга

 

Бир нусхада ёзилди, ўта махфий

 

журналист Исмат Хушевдан (Канада)

 

Ассалому алайкум.

Менга бугун Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси, Ўзбекистон Олий Суди раиси ва Адлия вазири бўлиб ишлаган Муҳаммад Бобир Маликов телефон қилиб, 2 сентябрь куни 70 ёшга тўлишини, агарда Президент рухсат берсалар Ўзбекистонга бориб, ота онаси қабрини зиёрат қилиб келишини илтимос қилдилар.

Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатни қўллаб қувватлашини, ўзбек ҳукумати ва давлатига ҳеч қандай ёмонлиги йўқлигини, унинг барча эътироз ва маломати — Каримов ва унинг даврига тааллуқли эканини айтиб, агар шу масалада ёрдам берсаларингиз, Сизлардан ва Президентдан бир умр миннатдор бўлиб яшаб ўтишини айтдилар.

Худди шунингдек Буюк Британияда яшовчи биолог олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий ҳам 70 ёшга тўлганини, яқинда операция столида ётиши лозимлигини, натижаси 50-50 эканини айтиб, докторларнинг хатини илова қилиб, Президент номига хат юборибди.

Биз уни «Дунё ўзбеклари»да эълон қилдик, кўргандирсиз.

Худди шунингдек, АҚШда яшовчи собиқ дипломат, СССРнинг Яқин Шарқ давлатларидаги элчихоналарида, (хусусан Сурияда) ишлаган, сўнг Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Сарвар Азимовнинг биринчи ёрдамчиси бўлган Тошпўлат Йўлдошев ҳам агар рухсат берилса, бир икки ҳафтага Ўзбекистонга бориб келишини илтимос қилди.

Эслатиб ўтаман, Тошпўлат ака СНБ раиси Рустам Иноятовнинг курсдоши ва группада комсорги бўлган. Ва яна эслатиб ўтишим керакки, Иноятов билан келишмай қолганидан кейин раиснинг топшириғи билан бир гуруҳ идора ходимлари у кишини «разработка»га олиб, оиласини йўлдан уриб, сўнг бу беҳаё кадрларни тасвирга тушириб, унинг ўзига қўйиб беришган. Шундан сўнг Тошпўлат ака қизи ва ўғлини олиб, бир кечада Ўзбекистонни тарк этган. Оиласи бузилиб кетган. 

Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон Президенти, Ихтиёр Абдуллаев — ДХХ раиси бўлган даврга келиб, инсонларга нисбатан идора томонидан энди бундай номардлик ва аблаҳликлар такрорланмайди, бу ишга йўл қўйган жиноятчилар эса, бугун улар ким бўлишидан қатьий назар, қонун олдида жавоб берадилар деб умид қиламан.  

Мен бу гап сўзларни Сизларга очиқ ойдин айтишимга сабаб, мен орага тушган одамлар ҳақида Сизларда заррача шубҳа ва гумон бўлмаслиги лозим.

Уларнинг ҳаммаси Ўзбекистонга ва ўзбек халқига садоқатли ва фидойи инсонлар.

Тақдир тақозоси ва сиёсий тузум ноҳақлиги боис улар ўз Ватанини тарк этиб, хориждан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлишган.

Лекин бугун юртимизда давр ва тузум ўзгарди. Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев ўтмишдаги барча ноҳақликларни бартараф этиб, хориждаги Ватандошларга ҳам соғлом кўз билан қарашни йўлга қўймоқда.

Бу адолатпарварлик ва одиллик учун биз Президентдан бир умр миннатдормиз.

Ана шундай муборак онларда мен Сизлардан юқоридаги Ватандошлар масаласини ижобий ҳал қилиб улар ва  уларнинг оила аъзолари қалбида Президент мамлакатда олиб бораётган  инсонпарварлик сиёсатини шакллантиришда ёрдам беришларингизни илтимос қиламан.

Уларнинг пок ва муборак номларини оила аъзолари дохил ўзбек халқига қайтариб бериб, Президент мамлакатда олиб бораётган улуғвор вазифаларга чин маънода камарбаста бўлишларингизни сўраб қоламан.

Ҳурмат билан:

Исмат Хушев,

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,

Имзо

15 август, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада… 

Один комментарий к “«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг ДХХ раҳбарларига ёзган хати (1)”
  1. Мен И.Хушев ҳаққига дуо қилганимда «Биз мазлумларнинг бахтига омон бўлинг илохим», дейман.
    Мана шу мақолани ўқиб, қилаётган дуоим тўғри йўлда эканига яна бир бор ишондим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *