• Ср. Окт 16th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исмат Хушев билан 20 минут Президент сиёсатига мос Олий раҳбарият аъзолари

Апр 8, 2019
2 комментария к «Исмат Хушев билан 20 минут Президент сиёсатига мос Олий раҳбарият аъзолари»
  1. Ассалому алейкум рахматиллоху баракот! Исмат ака бошлаган ишларингиз хайрли булсин, хеч качон бундай долзарб маколалар чикаришдан чарчаманг, Зойир Мирзоев хакидаги маколангизни кутиб коламиз, чунки у киши Самарканда хоким булганларида файз бошкача эди, хозир эса шахримиз ривожланишдан тухтаб колгандек худди.

  2. Ҳурматли Исматжон Хушев,
    Ўзбекистонга сафарингиз мувоффақиятли ўтганидан бениҳоя хурсандмиз. Кўпчилик Дунё Ўзбеклари жамоаси Сиз билан ғойибoнa бирга бўлди.
    1. Дунё Ўзбеклари биринчи босқичдан иккинчи — Ўзбекистонга, унинг Президентига ислоҳотларда амалий ёрдам бериш босқичига ўтгани жуда тўғри қарордир.
    Президент ислоҳотларига сидқидилдан хизмат қилаётган мулозимлар, уларнинг қилаётган яхши ишлари рўйхати ва ислохотларга қарши чиқаётган, уларнинг бажарилишига тўсиқ бўлаётган мулозимлар рўйхати мамлакат қон томирлари пулсининг индикатори бўлади. Бу -Президент командасига ҳам яхшигина ёрдам бўлaди.
    2. Шавкат Мирзияев — зукко ва очиқкўнгил инсон. Лекин унга реформаларни, сиёсий ва диний эркинликларни амалга ошириш ва эркин жамият институтиларни ташкил этишда беғараз, холис кўмак зарур. Бусиз мамлакатда туб демократик ўзгаришлар қилиш узоқ йилларга чўзилиш эҳтимоли катта.
    Бундай ёрдамни ўзгадан эмас, миллатнинг доно, олим ва уламоларидан излаш керак. Ривожланган демократик жамиятларда кўп йиллар яшаган, унинг тузилиши ва ишлаши ҳақида ҳаётий тажрибага эга бўлган, шу билан бирга миллат минталитети ва ҳаётини яхши тушунган миллатпарвар ватандошларимиз халқимизнинг бахтига мингларча бор.
    Фақат Мирзияев ва унинг вакиллари уларни топиб боғланиши, мамлакатга таклиф этиши керак. Интернет даврида уларни топиш ва доимий мулоқотларни йўлга қўйиш қийин иш эмас. (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=193126)
    Бу ишда Сизнинг сайтингиз ва Дунё Ўзбеклари жамоаси Президентга ёрдам бера олади деган фикрдаман. Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаcида ўз таклифлари, фикрлари билан Ўзбекистонда турли сохаларни ривожлантириш ҳақида ўз мулоҳазаларини билдираётган жуда кўп фаолларни Ўзбекистонга бориш, у eрда эркин фаолият юритиш механизмларини ҳукумат билан биргаликда ташкил этиш керак деб ўйлайман.
    Бу ҳақда Президент Мирзияев қарор чиқарди, лекин унинг самарали бажарилиш механизми яратилмади.
    Хусусан, Ўзбекистон элчихоналари Собир Тўлаганов, Аҳмад Хоразмий каби жуда кўп ёши улуғ олимлардан, хаттоки оддий инсонлардан хабар олиб туришлари, уларга мамлакатга бориб яшашлари ёки бориб келишлари учун барча ҳужжатларни тезда тайёрлаб беришлари керак эмасми? Элчихона базасидаги ватандошларнинг электрон почталарига элчихона номидан ҳеч бўлмаганда байрамларда, 2та ҳайит кунлари табриклар юборилса уларнинг ватанга меҳр-муҳаббати ошадику ва бу автоматик бажариладиган 2 минут ҳам вақтни олмайдиган ҳеч бир қийин бўлмаган иш. Нега элчихоналар, Ташқи ишлар вазирлигида ислоҳотларнинг бориши бунчали суст, ёки улар ҳам саботаж қилмоқдами?
    3. Менимча, Каримов даври мулозимларининг қўли баланд келмаса, Мирзияев чет эллардаги холис, маданиятли ва оқил сиёсий фаолларнинг келаётган сайловларда қатнашишига қарши бўлмайди. Бу эса сайловларнинг нуфузини, халқнинг унга қизиқиши ва эртанги кунга умидини орттирар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *