• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Баҳор кунларида…

Мар 2, 2012

Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири.

(ҳазил)

Баҳор чоғи эди, шод эдик жуда,
Боғда дилдор билан айладик висол.
Жилмайиб юрардик ҳуда-беҳуда,
Худди китобларда ёзилган мисол.

Бирдан гумбурлади момоқалдироқ,
Ҳавонинг авзойи бузилди, не ҳол?!
Ёмғир ҳам шариллаб қуйди-ку шу чоқ,
Худди китобларда ёзилган мисол.

Бир зум ёмғир ичра қолдик иккимиз,
У менинг кўксимга бош қўйди беҳол.
Чўмдик аллақандай ҳисларга ҳам биз,
Худди китобларда ёзилган мисол.

Баҳор чоғи экан, ёмғир ҳам тиниб
Қуёш чарақлади эрка ва хушҳол.
Дерсиз энди мазза қиларсиз-а, деб
Худди китобларда ёзилган мисол.

Йўқ, энди китобга ўхшамадик ҳеч,
Қурғур ёмғир биздан кетибди кулиб.
Икков икки ёнга тарқадик шу кеч,
Менинг белим оғриб, у томов бўлиб…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *