• Ср. Июл 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Баҳор доим эмас, уч ойдир холос…

Окт 27, 2012
Баҳор доим эмас, уч ойдир холос…
Баҳор доим эмас, уч ойдир холос…

Абдулла Орипов

Кўпдан кутган эдим орзиқиб, мана
Булутлар тарқалди тўкишиб кўз ёш.
Хаёлим осмондай ёришди яна,
Ёруғ кунларимдай порлади қуёш.

Шошқин дарёларнинг зангордир лаби,
Шамоллар ўйнайди йироқ йироқда.
Юргил, сайр этайлик, юргил, малагим
Дунё ташвишлари қолсин узоқда…

Кўряпсанми, қандай яшармиш олам,
Бепарво гўдакдай жилмаяди жим.
Гудагим, бу чирой қайтмайди ҳечам,
Қайтмагани каби менинг ёшлигим…

Бугун бош устингда яшнаган япроқ,
Шовуллаб тўкилар эрта пойингга.
Бу учқур йўловчи солмайди қулоқ,
Сенинг илтимосинг, сенинг раъйингга…

Хазонли августнинг бирор оқшоми,
Уни кўрарсанми тушингда такрор?
Майлига, ўзгадир кузнинг илҳоми.
Бугун-чи, кўз ташла, атрофда баҳор!

Қани, қўлгинангни бергил жимгина,
Шу маъсум йўлчига қўяйлик ихлос.
Шоирлар алдайди бизни, жонгинам
Баҳор доим эмас, уч ойдир холос…

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *