• Пт. Апр 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Танишинг: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат…

Окт 30, 2012
Танишинг: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат…
Танишинг: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат…

Тирикмисан – ҳайқир, сўйла, жавоб айт,
Тириклигинг нишонасин бериб тур.
Йиқилсанг тур, йиқитсанг сур, даврон қур,
Лекин молдай бўйин эгма жим, лоқайд.

Шуҳрат

Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, носир ва драматург, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат ижоди 1935 йилда шеър ёзиш билан бошланган.

Шуҳрат 1993 йил 20 июнда, 76 ёшида вафот этган.

Шуҳрат вафотидан кейин «Эл-юрт ҳурмати», «Буюк хизматлари учун» орденларига сазовор бўлган.

Таржимаи ҳол

Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири, шоир, носир ва драматург Шуҳрат (Ғулом Алимов) 1918 йил 19 апрелда Тошкентнинг Ҳазрати Имом (Ҳастимом) маҳалласида, ҳунарманд оиласида туғилди.

Эскича ва янгича мактабда таҳсил олгач, транспорт техникумида ўқиди.
Бу ерда Юнус Латиф таъсирида шеърлар ёза бошлади. Сўнг Тошкент Давлат педагогика институтида таҳсил олди (1936-1940).

Аммо қатағоннинг мудҳиш шамоли Шуҳратни ҳам четлаб ўтмади. 50-йиллар бошида советларга қарши тарғиботда айбланиб, беш йил Сибиру Шимолий Қозоғистондаги қамоқхоналарда ўтириб келади. «Жаннат қидирганлар» романи нашр этилгандан кейин эса (1968), айрим кимсалар уни миллатчиликда айблашга уринадилар.

Яна ташвиш устига ташвиш келади. Шуларнинг ҳаммаси унинг соғлиғига путур етказади.

Шуҳратнинг кўпгина асарлари қардош халқлар ва хорижий тилларга таржима қилинган.

Шуҳрат Ўзбекистон халқ ёзувчисидир.

Шуҳрат вафотидан кейин «Эл-юрт ҳурмати», «Буюк хизматлари учун» орденларига сазовор бўлди.ижоди 1935 йилда шеър ёзиш билан бошланган. Унинг «Орзу ва қалб» достони ҳамда «Меҳри» эртак-достони 1940 йилда босилган. Шу йили ҳарбий хизматга чақирилган Шуҳрат Иккинчи жаҳон уруши жангларида офицер сифатида иштирок этади.

Фаолияти

У урушдан кейин республика газета ва журналларида адабий ходим бўлиб ишлайди. Шу йилларда унинг «Ҳаёт нафаси» (1947), «Қардошлар» (1950) шеърий тўпламлари нашр этилади.

У умрининг сўнгги йилларида ҳарбий мавзуда «Фарзанд», «Сўлмас чечаклар», «Оқибатли кишилар» каби ранг-баранг жанрларда асарлар яратди.

Унинг ёш авлоднинг ахлоқ-одобини, меҳнатсеварлигини, жанговар жасоратини, озодлик ва тинчлик учун курашган ота-боболарга муносиб ворислар бўлиб етишганини ифтихор билан тасвирловчи «Бизнинг кўча», «Балоғат» (1957-1958), «Қудуқ» (1973) асарлари яратилди. Адибнинг «Сенинг севгинг» (1961), «Ишқингда ёниб» (1964) лирик китоблари, «Кавказ дафтари», «Қиз табассуми», «Буюк муҳаббат» каби шеърий туркумлари, балладаларида Ватан ва ҳаёт, севги ва муҳаббат, қадр ва қиммат, меҳнат ва меҳнатсеварлик улуғланади.

Ҳаётий воқеаларни кенг кўламда тасвирлаш эҳтиёжи ижодкорни роман жанрига ундайди. У Иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида халқимизнинг жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардошлилиги, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилувчи «Шинелли йиллар» (1947-1957) романини яратади.

Шуҳратнинг «Олтин зангламас» (1967) романида маърифат соҳиби — ўқитувчи деган шарафли касб улуғланса, «Жаннат қидирганлар» (1968) романида ватангадолик фожиаси бадиий ифодасини топган. Шоирнинг ҳаёт ҳақидаги фалсафий мулоҳазалари ифодаланган шеър ва тўртликлардан иборат «Лирика» (1973) тўплами, «Беш кунлик куёв», «Қўша қаринглар» комедиялари ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *