• Пт. Апр 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сенсация: Туркия Бош вазирининг хотини биринчи марта расмий маросимга келди

Окт 31, 2012
Сенсация: Туркия Бош вазирининг хотини биринчи марта расмий маросимга келди
Сенсация: Туркия Бош вазирининг хотини биринчи марта расмий маросимга келди

Сенсация: Туркия Бош вазирининг хотини биринчи марта расмий маросимга келди

Туркияда Отатурк замонида қабул қилинган қонунларга кўра, расмий жойларга диний кийимларда, хусусан, ҳижоб билан бориш мумкин эмас. Туркияда 29 октябрь – Жумҳурият куни. Ҳар йили 29 октябрь куни кечга яқин мамлакат президенти расмий қабул маросими ўтказади.

У ерга одатда юксак даражали давлат одамлари, ҳарбийлар, таниқли олим, санъатчи, спортчи ва шу каби одамлар чақирилади. Бир ўзлари эмас, турмуш ўртоқлари билан таклиф қилинади.

Бу асрнинг бошланишигача, бундай маросимга чақириладиганларнинг сал кам ҳаммасининг аёллари ҳижобга ўралмайдиганлар бўлган. Ўтган асрнинг охирларида, Туркия Европа страндартларига яқин демократия йўлидан кетишга бошлагач, шароит ўзгарабошлади. Ҳижобга нисбатан аввалги тоқатсизлиқ камайди. Ўша ўзгаришлар натижасида, бу асрнинг бошида ҳокимиятга исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси келди. Бош вазир лавозимига бу партиянинг лидери Ражаб Эрдўғон ўтирди. Яна бир неча йидан кейин Президент ҳам шу партиядан бўлди.

Бу йилгача Ражаб Эрдўғон Жумҳурият куни маросимига хотини Амина Эрдўғон билан келмасди. Чунки, унинг бошида ҳижоб бор.

Кеча Ражаб ва Амина Эрдўғон жуфти илк марта Жумҳурият куни маросимига бирга келишди. Авваллари бундай маросимларга биронта аёл ҳижоб билан келиб қолса, ҳарбийлар намойишкорона тадбирни ташлаб кетишар экан. Тўғри, турмуш ўртоғи ҳижобли бўлган Абдуллоҳ Гул Президент бўлгандан кейин, улар бу одатни ташлашибди. Кеча ҳам шундай бўлган. Бу ҳам тўғри, чунки, ҳақиқий демократия тоқатлилик талаб қилади

Расмдаги Бош вазир Ражаб Эрдўғон ва Президент Абдуллоҳ Гулнинг мамнунлиги байрам туфайли эмас, Амина Эрдўғоннинг бу маросимга келиши, энди бу йиғилишда ҳижобли аёлларинг сони икки баравар ортгани туфайлидир.

(«Ҳаракат».нет»дан қисқартириб олинди)

4 комментария к «Сенсация: Туркия Бош вазирининг хотини биринчи марта расмий маросимга келди»
  1. DIKTATOR KARIMOV URNAK OLSIN,PRIZIDENT KARIMOV QIZI GULNORA KIEIMSIZ YALANGOCH YURIBDI BU YOSH UZBEK QIZLARIGA REKLAMA.UZBEKISTON TARIHIDA BULMAGAN.

  2. Musulmonlarga hayronman. Birov qanaqa kiyinish bilan nima ishing bor. Inson huquqlari degan narsa bor. Ayollarni kontrol qilish Islom dini olib kelgan eng yomon illatlardan biri hisoblanadi.

    1. биров қанақа кийиниши билан дунёвийчиларнинг нима иши бор? инсон ҳуқуқлари дея сафсата сотадилару,, аммо ҳижобли аёлларнинг маросимларга, дарсларга, ишга келишига қаршилик қиладилар? дунёвий турмуш тарафдоримиз, дея аёлларни ечинтириб, стриптиз дея томоша қиладилар? аёлларни аслида ким хўрлаяпти?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *