
Абдулла Орипов
Бунчалар дилозор бўлмасанг, кимса
Мақоминг бандаи мўмин-ку ахир.
Кимдир жигарини тупроққа кўмса,
Ҳолин сўрамасанг, тошми бу бағир?
Тепангда порлайди офтоб чароғон,
Сен эса атрофни буткул тун дейсан.
Кимнингдир дилига чўкса зимистон,
Сен унинг ҳолини ёруғ кун дейсан.
Бир маҳал дуч келиб сендек балога,
Пайғамбар оҳ чекмиш, қалби тўла зор.
Расуллуллоҳ демиш: ҳатто Мусога
Уммати бунчалар бермаган озор…
