• Сб. Фев 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нега туркларга нисбатан салбий муносабат уйғунлашган

Ноя 5, 2012
Нега туркларга нисбатан салбий муносабат уйғунлашган
Нега туркларга нисбатан салбий муносабат уйғунлашган

Мўътабар Ахмедова

1990 йилларда Туркия ҳукумати билан Ўзбекистон компартиясининг 1нчи котиби И.Каримов ўртасида биродарлик мулоқатлари юзага келди. Расмий равишда Туркия олийгоҳларига талабалар ўқишга юборилди.

Шунда ТошДУ Журналистика факультетининг 4-нчи курс талабаси Зокиржон Иброҳимов мени олдимга келиб: “ Мўътабар опа, ҳозир ҳукумат ёшларни, жумладан ўқиб турган талабаларни ҳам Туркияга ўқишга юбора бошлади. Мен ҳам ўқишни Туркияда давом этдирсаммикан деган ўйдаман. Сиз қандай маслаҳат берасиз?” деди.

Мен: “Зокиржон, ҳозир сиз 4-нчи курсадасиз, Худо хохласа, янаги йилда ўқишни битирасиз..Туркияга борсангиз аввало вақтдан ютқизасиз, чунки сизни 4 нчи 1ёки 5 нчи курсага қабул қилмаса керак хар холда, Бундан ташқари эскилар:“узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка яхши” деганлар. Шунинг учун, бу режани охирини сиз ва мен билмаймиз ва мен Ислом Каримовга ишонмайман (Паркент, Бўка, Оққўрғон қатлиомини сўзлаб бердим).Шунинг учун, қандай бўлмасин шу ерда ўқишни тугатиб олинг, кейингисини Аллоҳ билгучидир” дедим ва Зокир-жонни бу ниятдан қайтарган эдим.

Орадан ҳеч вақт ўтмай “шошган қиз эрга ёрчимийди” деганларидек, Туркияга юборилган барча ёшлар орқага қайтарилдилар. Бунга ким айбдор бўлди?! Емаган сомсасига Муҳаммад Солиҳга пул тўлатишга, шахсан каримов ошиқди ва ёшлар, худди 1992 йил февралдаги Тошкент Талабалар шаҳарчасидаги қатлиомдан сўнг, барча талаба-лар ўқишдан мосуво қилинганидек, бунда ҳам орқага қайитганлар ўқишдан мосуво қилиндилар.

Ва каримовнинг бу режаси ҳам тўлиқ амалга ошди , яъни ёшларни босқичма босқич илмсиз, билимсиз бўлиишига ва тубанликка кетишига эришиш эди. Оқибатда бу қайтарилган ёшлар ҳам аввалгилари каби кейинги хаётларида турли ўлкаларда мардикорчиликка маҳкум этилдилар.

Баходир Файз каби ҳархолда иқтидорли ва молиявий имкониятга эга ёки орқасида суянчиги бор ёшлар(йўқлари, имконсиз эдилар) Туркиядан куфроний ғарбга(чиройли кўзи учун қабул қилмайди-ган, аксинча, маблағи, кучи, қуввати учунгина қабул қиладиган,) кўчиб ўтиб, ҳарқанча қийинчи-ликка қарамай, ўқишни давом этдирдилар.

Бу албатта жуда яхши бўлди.Энди туркларга нисбатан нима учун ўзбекларда салбий муносабат шакиллган деган саволга ўтайлик.

Туркларга нисбатан салбий фикр аввалдан бўлиб, Турк Султонлиги давридан юзага келганлиги тарихдан маълум бўлиб, кейинги ХХ асрга келиб, ХОИН мустафа камолнинг куфро-ний ғарб блан тил бириктириб Исломга қарши бўлгани, туркларга нисбатан салбий муносабатни янада кучайтирган эди.

Аммо совет даврида турклар ҳаммани эсидан чиққан эди Ана шу унитиш-ни, биз кейинги авлодларга эслатиш мақсадида, 1940 йилда.Гуржистондан кўчириб келтирилган туб гуржистонлик Месхети туркларга нисбатан 1988 йилда олиб борилган иғво(провакация) уларга нисбатан ўзбек кексаларидаги душманлик кайфиятини уйғотган бўлса, ёшларда бундай душманликни пайдо қилди.

Оқибатда икки қардош халқ орасини пароканда қилди. Компартия Марказий қўмитаси ва Ўзбекистон КП блан муштарак тарзда уюштирган бу иғво режаси мусхети туркларини Ўзбекистондан кўчирилиши блан ўзини мавқини куфр дунёсида мустахкамлади.

Бу воқеаларни чуқур таҳлил қилсак, бутун куфроний дунё турклардан жуда жуда қўрқиши аён бўлади. Аммо афсуски, барча босиб олинган худудлардаги мусулмон миллатлари каби, кейинги 90 йилллик тарихий даврда турклар( қоғоздагина мустақил,сателлит) ҳам, (асосан Туркия ҳукумати амалдорлари) куфроний ғарбга чўқиниб келди ва ҳозирда ҳам куфрга чўқинишда давом этмоқда.

Бу холат ҳам, тарихни билган ўзбекларда туркларга нисбатан салбий фикрларни такомиллаши-шига қўшимча турки бўлди Бунга мисол,.туркларга нисбатан мен ўзим жуда салбий фикрдаман. Чуни, мен бирор амалдор ёки уламонинг айтгани блан фикр юритишдан йироқ шахс бўлганим учун, барча муаммоларни тахлил этиб, солиштириб, далиллар асосида хулоса чиқаришга ўрган-ганман .

Бу масалада ҳам шахсий фикрга эгаман. Чунки, Ўзбекистонда акредетацияга эга бўлган барча хорижий элчихоналарнинг барча элчилари, ва 1нчи, 2нчи котиблари блан 1996 йилдан 2004 йилгача, жумладан, 1998 ва 2000 йилларда Туркия элчиси блан ҳам учрашиб келганман.

Ғарб (АҚШ,Англия, Германия, Франция, РФ, Словакия, Чехия) элчилари ҳечқандай тўсиқсиз, ҳоҳ уларга нисбатан, ҳох ички тузумга нисбатан билдирган танқидий, эътирозли мушохадани тинглар, саволлар берар ва таклифларни кўриб чиқишни билдирар,аммо барча олган шикоятли маълумот-ларни тузум мутассадиларига етказишларини ҳам яширмас ва мен хам буни оддий холат деб билар, . ҳамда улардан халққа нисбатан, биз кўтараётган маммоларни ҳал қилинишида бирор ижобий ёрдам бўлмаслигини ҳам тушунар эдим.

Бундан фақат, Англияиннг Ўзбекистондан хайдалган элчиси Крег Мюрей истисно бўлган эди. Эронннинг барча элчилари ёш бўлишларига қарамай (25-35 ёшлар орасидаги йигитлар),ниҳоятда зукко, сизни ҳарбир сўзнингизни жиддий тинглашар, саволлари ҳам ҳартомонлама тўла қамровли бўлар, жавоблари ҳам, маслаҳатлари ҳам айнан халқ хохишини ифодаловчи бўлар, ҳамда учрашув эркин, самимий дўстона бўлиб, сизни охирги сўзингиз тугагунча суҳбат ўтар эди. Покистон элчиси блан ҳам учрашув шунга яқин бўлар эди.

Аммо барча араб, айниқса САҚ,Фаластин элчилари, худди ўғримушикдек, қўрқаписа гаплашар ва тезда суҳбатни тугатишга ҳаракат қилар эдилар Мақсадингизни баён этишга улгурмай, уларни “қабул вақти” тугар эди..

Бу ерда фикр асосан “Қурултой”да кўтарилган “Туркия Ўзбекистон муносабатлари” ҳақида борар экан, Туркия элчилари ҳақида алоҳида сўзлашмоқ даркор. Юқорида туркларга нисбатан ўзбекларда шаклалланган салбий муносабатнинг асосий негизи нимада эканига озгина урғу бериб ўтган эдим. Энди уни тўлдириш вақти етди.

Демак

1.Ислом халифалиги Турк султонлиги қўлига ўтгач,Турк султонлиги авлодлар алмашуви баробарида, ҳалифаликни заифлашувида ва Ислом оламидаги ўзаро зиддиятни кучайишида асосий ролни ўйнаш блан бирга, Ғарбнинг мусулмон дунёсига нисбатан олиб борган салб урушларининг кучайишига олиб келади Шундай шароитда Муҳаммад- VI Ваҳидуддин 1922 йилда Туркияда Турк Султонлиги тугатилгач, чет элга қочади. Туркия Буюк мажлиси 1922 йил 1-ноябрда шаҳзода Абдулмажидни Ислом ҳалифалигига халифа этиб сайлайди. Харқалай бутун дунё мусулмонлари бир уммат бўлиб, шу халифалик байроғи остида бирдам эдилар.

2.Аммо 1924 йил 3-мартда ғарб куфр дунёси томонидан ҳалифаликни бутунлай тугатиш тўғрисида Мисрда машварат ўтказилиб,муҳокама олиб борилиши мўлжалланган эди. Истам-булдан Мисрга етиб келган даҳрий мустафо камол жонбозлик блан ташаббус кўрсатиб, уни тезлаштириб, бу мажлисда иштирок этади ва халифаликни бошқараётган Усмонли Турк Султонлигининг барча намояндаларини Ислом мамлакатларидан бадарға қилиш ташаббуси блан чиқиб, очиқ — ХОИНОНА. уларни бадарға қилинишларида катта ғайрат кўрсатади.. Ғайридин ғарб, хоин мустафо камол ёрдамида(худди парчаланган СССР ва ҳозирги “араб бахори” каби) заифлашган Ислом ҳалифалигини зўрлик блан тугатади ва охирги халифа -Абдулмажид бошқа халифалик намояндалири қатори Мисрдан бадарға қилинди..

Шундай қилиб, 1924 йил март ойида УММАТНИ бирлаштириб турган оҳирги Усмонлик турк султонлиги давридаги халифалик барҳам топади ва дунё харитасидан бутунлай ўчирилиб, , ҳуддди СССР таркибига кирган барча ўлкаларда турли номдаги қуллликлар каби ,у жойларда ҳам турли номдаги қулликлар — сателлит ва колониялар барпо этилади.”Мустақил” ТУРКИЯ ДАВЛАТИ ТЕПАСИГА эса, сотқин даҳрий мустафо комол келади ва ҳудди Ўзбекистонда каримовни ҳамма “юртбоши” дегандек, у “отатурк” деб эълон қилинади.

Бу эса Туркияда аёлларниннг ёлонғочланишига, гиёхвандликнинг авж олишига, порахўрлик, безорилик, ўғрилик, баччабозлик ва фохишаликларнинг ривожланиши, миллатни талашга катта йўл очилиб, уни номини “демократия” деб аталади.

Ана шундай демократик Туркия элчилари блан бўлган учрашувлардан кейинги, мендаги таасуротлар туркларга нисбатан ўта салбий муносабатларни юзага келтирди ва албатта мен ўз таасуротларимни ичимда сақламаган холда, нафақат атрофимдагиларга, хатто ўзларига ҳам очиқ ойдин баён этиб келаверганман.

Яна ҳозирги куфроний ғарб томонидан Ислом дунёсида уюштирилган “араб баҳорига”,айниқса, Сурияга нисбатан бугунги Туркиянинг бош вазири тойиб эрдагон бошчилигидаги ҳозирги ҳукуматининг олиб бораётган ташқи сиёсати, мустафо комолникидан ҳеч қандай фарқ қилмаган холда, Исломга нисбатан ХОИНЛИКДАН ўзга нарса бўлмай, умумтуркларга нисбатан салбий муносабатни янада кучайтирди.

Бундан ташқари,оддий мулоқатда, турклар алллақандай қўпол, бошқаларга нисбатан беписанд, моддапараст, ғарбпараст, ахлоқсизликларини(ҳозирги- замонавий янги ўзбеклар каби) муомалада яққол намоен этадилар.

Мени кўпинча ҳайратга соладиган ва ғашимни келтирадиган муаммо шундаки, боболаримиз “ОҒЗИ ҚИЙШИҚ БЎЛСА ҲАМ БОЙНИ БОЛАСИ ҲАҚ” экан деганларидек, ўта жиноятчи лўттибоз бирор шахс амалдор бўлса, у блан бир ёки икки суҳбатда бўлган кимса, ўшани гапини гап, деганини деган деб билади ва адолат торозусига бефарқ қарайди ёки унга фаросати етмайди..

Мен турк миллатини ҳаммаси ёмон демоқчи эмасман. Қолаберса, ҳарқандай миллатни тубанликка етаклайдиган омил, асосан, амалдорларнинг калтабинлик блан юритадиган сиёсати, зулми, ва бефаросатлигининг касофатидир.

Шунинг учун ҳам донолар “МИНГ ҚЎШЧИГА БИР БОШЧИ” деганлар. Бошчи қасофат бўлса, ҳарқандай миллат тубанликка юз тутади. Буни ҳозирги ўзбек миллати мисолида яққол кўриш мумкин.

Мўътабар опа Ахмедова

Тошкент.

04.11.2012

2 комментария к «Нега туркларга нисбатан салбий муносабат уйғунлашган»
  1. Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола…

    Ўз раҳбарлиги остидаги давлатларини мустақиллик ва демокартик йўналишдан кетиши учун сабабчи бўлганлари уларнинг тарихида абадий қоладилар.
    Туркия давлатининг раҳбари Мустафо Камол ва Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов ана шундай раҳбарлар сирасидандир. Буни инкор этиб, тарихни, хақиқатни “ўзгартирмоқчи” бўлганлар баъзи ҳолларда чиқиш қилиб, тегишли миллатлар таъбини хира қилиб традилар.
    Ҳеч бир мамлакат раҳбари ўз давлати ёшларини таълим-тарбия, билим, тажриба орттиришига ва уларнинг тубанликка кетишига эришишни мақсад қилиб қўйишини, бу махсус режа эканлигини таъкидлаш, бу юмшоқ қилиб айтганда, кулгили ва айни пайтда ачинарлидир.
    Мамлакатимиз раҳбарини ўз пайтида ёшларимизни Туркияга жўнатишларидан кўзланган мақсад, улар Туркиядек Европа,бунинг устига қардош туркий давлатда билим олиб, ўз орттирган илмларини республикамиз равнақига ҳисса қўшишига йўналтиришдан иборат эди, назаримда. Аммо кейинчалик маълум бўлишича, у ерга ўқигани келган йигитларимиз, қандайдир радикал ва экстремистик кучларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари туфайли уларнинг таъсирига тушиб қолганлар ва зудлик билан Ватанга қайтарилганлар…

    Мустафо Камолни ҳам хоин деб айтиш, уни яхши билмаган, асарларидан, саъй харакатларидан, Туркияни бугунги кунда шунчалик гуркираб кетишида асосий сабабчи бўлганлигидан бехабар бир одамга жоизмикин?! Мустафо Камолга Туркияни демокартия йўлига олиб келгани учун миллат томонидан Отатурк номи берилган эди. Шу вақтдан бери у киши тилга олинганида Мустафо Камол Отатурк деб исмланади. Бу хар кимга ҳам берилмаган мартаба ва бундан кейин ҳеч қайси турк яқин орада “Турклар отаси” номига мушарраф бўлолмайди. Отатуркнинг ўз халқига қилган хизматлари беқиёсдир ва айниқса буни айрим “ўзбечка”лар эмас, айнан турклар жуда яхши биладилар, бу давлатнинг бугунги кунда Жахон, Европа ва турк оламида катта бир обрўга эга бўлишлиги айнан унинг хизматларини самарасидир. Отатурк ўз миллати равнақи йўлида хизмат этишда, уни чалғитмаслиги учун, ҳатто оила хам қурмаган эди.
    Бугунги кунда у ердаги хар бир давлат муассасаси ва хусусий секторлар биноларида Отатуркнинг сурати албатта осиб қўйилган ва хар бир турк ўзининг илк президенти билан фахрланади, миллат уни қадрлайди.
    Энди у кишини, яъни миллат отасини ва қаҳрамонини хоин деб аташга, айниқса ўзбек аёлини нима мажбур этди экан…Бу қахрамоннинг шаънига туҳмат эмасми? Тасаввур қилиб кўринг: шу аёл шу гапларини Туркияда омманинг орасида айтса нима бўларкин, у аёлни бу учун халқ нима қиларкин…Туҳмат бу оғир гуноҳдир, давлатининг мустақиллигига ва унинг илғор бўлишига сабачи бўлган раҳбарига айтиш эса икки карралаб гуноҳдир.
    Турк миллатига берилган баҳоларда ҳам муболаға жудаям кўп ишлатилибди: туркларнинг кўпчилиги меҳнаткаш, билимдон ва худди ўзбеклар сингари бунёдкордир ва улар ўз миллати ғурурини сақлаш, у билан фахрланишни жудаям жойига қўядилар, хар гапларида “миллат манфаати”, “турклар бирлиги” каби сўзларни кўп ишлатадилар, туркий халқлар вакилларига эса “миллатим”,“орқадошим”, “қардошим” “тилимиз, динимиз бир”деб муомала қиладилар, буни Туркияга борган ёки Ўзбекистонда улар билан суҳбатлашган ўзбеклар яхши билсалар керак. Улар ўзбекларга яхши муносабатда бўладилар, тўғри, уларнинг орасида ҳам (қайси миллатнинг орасида йўқ экан) кибрга берилганлари, бировни менсимайдиганлари, фирибгарлари бор, лекин уларни деб бутун бир миллатга баҳо бериш — бу сиёсий кўрлик эмасми?
    Эсимда бор, 90 йилларда Туркия туркий халқлар билан алоқани янада яхшилаш учун жуда катта харакатлар қилган, ўша даврларда “ТУРКЛАР БУЮК ЧИНОРДИР” деган ғояни илгари суриб, турклар бирлигининг логотипи этиб чинор дарахтини ва ундан ўсиб чиққан бешта катта (5та туркий давлатлар рамзи) шохлар расмини танлаган эди (“Дунё Ўзбеклари” нашрининг бош муҳаррири ҳам бу воқеаларни жудаям яхши биладилар, ўша даврларда Туркия билан алоқаларни янада яхшилаш учун тузилган ҳукумат делегацияларида у киши шахсан иштирок этганлар ва бу ҳақда ўз асарларида ҳам эслаб ўтганлар, умид қиламизки, воқеалардан хабардор шахс сифатида у киши ушбу мавзу бўйича ўз обрўли сўзларини айтадилар). Буюк ўзбек маршали, Шарқий Туркистон Ислом Жумҳуриятининг президенти Алихонтўра Соғунийнинг “Туркистон қайғуси” номли биографик, тарихий асарининг муқовасида хам чинор, фақат ундаги 5та шох арраланиб ташлангани расми акс этган эди, бу эса Союз даврида туркий халқларнинг бирдамлиги қирқиб ташланганига ишора эди.
    Месхетий туркларининг Союз даврида миллатимиз томонидан тазийққа олинишида кўплаб қарама-қарши фикрлар бор. Шахсан мен жудаям кўплаб обрўли, воқеадан воқиф отахонларнинг бу борада суҳбатларини олганман, улар: ”Болам, месхетилар ўзи жудаям хаддидан ошиб кетишган эди, асфалт завод борми, пивзавод борми, умуман даромад келтирадиган кўплаб “ёғли” жойларни эгаллаб олиб, биз маҳаллий аҳолини менсимай қўйган эдилар, тағинан биз меҳмондўстмиз, шунча чидадик, ва охири поймона тўлгач, миллат ғурури ўз ишини қилди”, каби сўзларни айтишар эди…Бу билан ўзбек халқи бутун турк миллатига нисбатан салбий фикрга эга бўлди деб бўлмайди. Уларнинг баъзиларига нисбатан салбий фикр бўлиши мумкин лекин бутун турк миллатига эмас! Айрим гуруҳлар бутун бошли миллатни ташкил этиб, уни ифодалай олмайди.
    Ҳаққонийлик хурмати айтиш керак: турк миллатидан бўлган баъзи экстремистик, айирмачи, радикал кучлар давлатимизга ўз ақидаларини киритишга кўп уриндилар (“Нурчилар” ташкилоти), уларнии халқимизнинг соддароқ қатламига сингдириишга ҳаракат қилдилар, лекин уларнинг пайи бунда қирқилди (Ўзбекистон телевидениеси ва матбуотида бу ҳақда кўплаб кўрсатувлар ва хабарлар халқ эътиборига ҳавола этилди, ўз навбатида Туркия ҳам ўзбекистонлик турли хил, радикал оқим аъзоси бўладими, чапани жиноятчи ёхуд бирон фоҳишами, шу каби жиноий элементларни ҳибс этганлиги хақида хабар тарқатиб туради. Жиноятчи қаерда йўқ дейсиз…).
    Кимлардир турк миллатига нисбатан Ўзбекистонда тазийқ кетяпти деб айтиши мумкин, тўғри, Ўзбекситонда Туркия тижорий корчалонларидан кўп қисмининг бизнеси бекор қилиниб, мулкию, маблағи давлат ҳисобига мусодара этилди, аммо бу нима учун бўлди; қонунларимизни улар томонидан бузилиши учунми, давлат хазинасига солиқ тўламагани учунми, балки қалбаки мол ишлаб чиқаргани боисдир?. Худди шу сингари, агар Туркияда хам бирон ўзбек уларнинг қонунчилигини бузса, уларга ҳам қонуний чоралар кўрилиши, табиий холдир.
    Шу ўринда ўтган хафтада Ўзбекистондаги Туркиянинг элчиси икки давлат ўртасидаги шу йил 9 ойи бўйича товар айланмасининг миқдори қарийб 1 млрд. АҚШ долларини ташкил этганини эътироф этиши, бунинг устига яқинда Ўзбекистон ва Туркия сиёсий фикр алмашувлар (политконультация) ўтказиши хақидаги тарқатилган хабарлар икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар дўстона эканлигидан далолат бўлса керак.
    Бас, икки қардош халқ ўртасидаги алоқалар ижобий экан, муаллифа нима учун уларни бир бирига қайрашга харакат қилди, нима учун ўз шахсий фикрини халқ фикри, яъни ўзбеклар фикри баёни этиб кўрсатди, қардош турк миллати, унинг тарихида абадий қолувчи фидокор раҳбари тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан хақорат қилинди?
    Бу ерда қандай мақсад яширинган экан, аслида халифатни, султонликни мадҳ этиш асносида икки мусулмон халқ вакилларини гиж-гижлаб, 2 давлат душманларини муддаоларини аста –секинлик билан амалга оширишда кўмак бўлмаяптимикин, ҳақиқатда. Унинг гапини қаранг, бир айтади: Туркия ғарб томонга бурилиб, исломий қадриятлар орқада қолиб кетмоқда деб, бир ўз сўзларига ўзи қарши бориб яна айтади: бутун куфроний дунё турклардан қўрқади, деб?!
    Бу “чуқур таҳлил” эгаси бўлмиш энди Суриядаги муаммоларга Туркияни айбдор қилиб кўрсатади; Суриядаги қурдлар, жангарилар Туркияни тўпга тутиб, айбсиз инсонлар умрига зомин бўлса бўлсину, нима, Туркия бунга мутаносиб (адекват) чоралар кўрмай, ўз миллатини ҳимоя қилмай қараб туравериши керакми эди?!
    Энди тегишли элчилар тўғрисида фикр юритган хоним афанди, уни (ўзининг назарида) турк элчиси етарлича тингламагани учун бутун турк миллати айбдор эмиш; балки фикрлар тўғри етказиб берилмаганидан, хонимнинг турк миллатига бўлган “муҳаббатидан” воқиф бўлган элчи уни эшитишни ҳоҳламагандир. Қизиқ фалсафа- турк миллатини қоралагувчи аёл, унга элчи (аслида миллатига қилган хақорталари учун хайдаб солиши керак эди) эътибор бермагани учун турк миллатига нисбатан салбий фикрга эга эмиш. Марҳамат, хонимни ўз шахсий фикри унинг фикри ва у ўз фикрини айта олиши керак, лекин “барча муаммоларни таҳлил этиб, солиштириб, далиллар асосида хулоса чиқаришга ўрганган”
    аёл нима учун қардош турк миллатини ва унинг тарихида абадий қолувчи ватанпарвар, миллат манфаати учун саъй-харакат қилар экан, хатто оила қуриб, зурриёд қолдирмаган Мустафо Камол Отатуркдай миллат фидойисини хақорат этди, шуми чуқур таҳлил, шуми адолат, шуми холис хулоса, бутун бошли қардош миллат шу фикрларга лойиқ кўрилдими?! Ушбу “опахонимиз” уйларида бўлган пайтларида эҳтимол ўз оила аъзолари билан мириқиб “Муҳташам аср”, “Келин” (ва бошқа турк фильмларини) мириқиб кўрарлар, турк либосларини киярлар, балки Анталияда ҳам дам олгандирлар, айтмоқчиманки: туркларнинг турли туман неъматларидан балки ўз пайтида бахраманд бўлгандирлар, шундай бўлган бўлса, нима учун уларга бу каби хақорат ёйларидан ўқ уздилар, бутун бир миллатни ғурурини, шаънини оёқ ости қилдилар?!
    Асл душманларимиз бўлмиш, радикал таҳдидчилар, яхудий-массон ташкилотлари (К-300), “кўринмас дунё хукумати” ва хоказолар бир ёқда қолиб, содда ўқувчини асоссиз гаплари билан бошини қотирдилар?
    Халифалик ва султонлик хақида сўз олиб борарканлар, бу тузумлар энди орқада қолганлигини, умумжахон давлатларининг абсолют кўпчилиги (шу жумладан Туркия ва Ўзбекистон) демокартия йўлини танлаганликларини нега инкор этиб, уни ҳисобга олмайдилар, халифатлар “ясаш” эса энди бир фантастика эканлигини тан олмайдилар?
    Биз ўзбеклар баъзи холатларда, айниқса жохил одамларнинг, зўравонларнинг,туҳматчиларнинг, баъзи коррупционер амалдорларнинг, қўйингчи, аслида қўпориб ташланиши керак бўлган, жамиятимизга унсур бўлган, баъзи элементлар билан бўлган муносабатларимизда мабодо “ожизлик” қилиб қолсак, “Сенга Оллоҳ бас келмаса, бандаси бас келолмайди” ёки “Сени Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола этдим” деймиз. Шу ўринда, биз мавзудан келиб чиқиб, ўз шахсий мулохазаларимизни изхор этар эканмиз, агар бундан кимдир тўғри хулоса чиқарса, Оллоҳга шукр деймиз, мадомики чиқармас экан, Оллоҳнинг ҳукмига ҳавола деб қоламиз.

    Миллатим, Ватаним, Буюк Халқим омон бўлсин!

    © Талант Александеров

    2012-11-06, Тошкент 20:47

  2. Mu’tabar opa, nega o’z qardoshlarimzga nisbatan salbiy munosabatlar borligini sabablarini va uning ildizlariga kuproq e’tibor berilsa yaxshiroq bolardi. afsus ,sizning bu fikrlaringizga hech qushilolmayman. hurshid aka, tog’ri fikr bildirganlar .Ziyoli shunday bo’lishi kerak.bundan 20 yil oldin turkiyaga oqishga ketayotganimzda moarif vazirligida barcha talabalarga «u’qtirilgan» gaplarni huddi uzginasi sizni gaplaringiz. KGB biz garchi imtihonni muvafaqiyyati utgan bolsa ham ,aslida juda katta tuzoq qurishgan edi. Turkiyani shunchailk qora rangga boyagan ediki,kupchilik borish bormaslik uchun ikkilanib qolgan edi.sizni gaplaringiz ham shulardan bir nusxaga uxshaydi.istilo qilgan ruslar , tilimizni ,dinimizni ,odatimizni madaniyatimizga tajavuz qilgan ular ,oylayman nega bur urisni burni ham qonamadi bizda nega qardoshni qardoshga qilich yalongochaltadi bular . asosiy dushmaniz bu kuchlar ,aytgan fikrlarinizni yana bir bor tarozuga solib kursangiz yamon bolmasdi . yana batasil yozaman .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *